ПФ-4947 07.02.2017. 1. Давлат ва жамият урилиши Давлат дастурлари, концепциялари ва бошалар
Скачать 1.49 Mb.
|
3.5. Вилоятлар, туманлар ва шаҳарларни комплекс ва мувозанатли ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, уларнинг салоҳиятидан самарали ва оптимал фойдаланиш | ||||||
189. | Иқтисодий ва ижтимоий ривожланишда нисбатан орқада қолаётган Нурота, Каттақўрғон, Қўшработ, Қизириқ, Музработ, Боёвут, Сардоба туманларини комплекс ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш. | 2017 йил I чорак | Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Навоий, Самарқанд, Сурхондарё, Сирдарё вилояти ҳокимликлари, тижорат банклари | Дастур асосида | Тижорат банклари кредитлари, тадбиркорларнинг маблағлари | Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси. Туманлар иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш даражасини, аҳоли бандлиги, турмуш сифатини оширишга хизмат қилади. |
190. | Тошкент шаҳрининг Яшнобод ва Олмазор туманларида кичик бизнеснинг инновацион технопаркларини ташкил этиш. | 2017 йил I чорак | Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Марказий банк, Фанлар академияси, ДСҚ, Ўзбекэнерго, Ўзтрансгаз, Тошкент шаҳар ҳокимлиги | Манзилли дастурлар асосида | Ижрочилар маблағлари, тижорат банклари кредитлари, хорижий инвестиция ва кредитлар | Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси. Кичик бизнес субъектларининг барча қулайликларга эга бўлган ҳудудда фаолият кўрсатиши учун шароитлар яратилади. |
191. | Янги кичик саноат зоналарини ташкил этиш ва фаолият юритаётганларининг самара-дорлигини ошириш мақсадида: кичик саноат зоналари иштирокчиларининг зарурий муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш ҳолатини танқидий ўрганган ҳолда тегишли чора-тадбирлар режасини тасдиқлаш; кичик саноат зоналарига уларнинг ихтисослашуви, ҳудуднинг ресурс салоҳиятини инобатга олган ҳолда, ишлаб чиқаришнинг тўлиқ циклини амалга оширувчи тадбиркорлик субъектларини жойлаштириш; инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш ва иштирокчиларга юклатилган мажбуриятларнинг ижроси юзасидан тизимли мониторинг олиб бориш; кичик саноат зоналари ҳудудида янги инвестициявий лойиҳаларни амалга оширишда тижорат банкларининг иштирокини кенгайтириш. | 2017 йил I чорак | Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат рақобат қўмитаси, Ўзбекэнерго, Ўзтрансгаз, Савдо саноат палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирлик ва идоралар | - | - | Комплекс чора-тадбирлар. Фойдаланилмаётган давлат мулки объектларидан оқилона ва самарали фойдаланиш, замонавий ва рақобатдош маҳсулотларни ишлаб чиқаришни ташкил этиш, янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли даромадларини оширишга хизмат қилади. |
192. | Ўзида саноат-иқтисод кўрсаткичлари ҳақидаги маълумотларни, табиий ва меҳнат ресурсларини, шунингдек, ҳудуднинг бошқа потенциал имкониятларини ифода этган республиканинг ҳар бир туман (шаҳар) паспортини тузиш. | 2017 йил IV чорак | Иқтисодиёт вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари | Ҳисоб-китобларга асосан | Ижрочилар маблағлари | Туман (шаҳар) паспортидан эркин фойдаланишга қаратилган замонавий тизим жорий этилади. Ҳудудларга инвестиция жалб қилиш имкониятларини кенгайтиради. |
193. | Тармоқлар ва хўжалик бирлашмалари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда, биринчи навбатда, ишсизлик даражаси юқори бўлган ҳудудларда амалга ошириш учун қуйидаги йўналишларда янги лойиҳаларни ишлаб чиқиш: Енгил саноатда 85 та, чармпойабзал соҳасида 31 та, қурилиш материаллари ишлаб чиқаришда 16 та, озиқ-овқат саноатида 78 та, фармацевтика соҳасида 18 та, электротехника саноатида 17 та лойиҳа. | 2017 йил I чорак | Ўзбекенгилсаноат, Ўзбекчармпойабзали, Ўзқурилишматериаллари, Ўзбекозиқовқатхолдинг, Ўздонмаҳсулот, Ўзвиносаноатхолдинг, Ўзфармсонат, «Дори-Дармон» АК, Ўзэлтехсаноат, тижорат банклари | Бизнес режалари ва лойиҳа ҳужжатлари асосида | Ижрочилар маблағлари, тижорат банклари ва халқаро молия институтлари кредитлари | Лойиҳа ҳужжати. Ижтимоий ва иқтисодий ривожланишда нисбатан орқада қолаётган туманларни саноат салоҳиятини ошириш, солиқ солинадиган базани кенгайтириш имконини беради. |
IV. ИЖТИМОИЙ СОҲАНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ | ||||||
4.1. Аҳолининг бандлиги ва реал даромадларини изчил ошириш | ||||||
194. | Ҳудудларни комплекс ривожлантириш дастурлари ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари томонидан тасдиқланган Аҳоли бандлигини таъминлаш дастурини сўзсиз амалга оширилишини таъминлаш: | Ҳар ойда | Иқтисодиёт вазирлиги, Бандлик ва мехнат муносабатлари вазирлиги, вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, тижорат банклари | 16 600 000,0 | Корхона ва ташкилотлар маблағлари, тижорат банклари кредитлари, хорижий инвестициялар ва кредитлар | Ҳудудларни комплекс ривожлантириш дастурлари. 25 мингга яқин инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳисобига 256,4 мингдан ортиқ иш ўринлари ташкил этилишига эришилади. |
2017 йил давомида саноатни (5440 та лойиҳа 131 мингта иш ўрни билан), қишлоқ хўжалигини (8430 лойиҳада 55,8 мингта иш ўрни билан) ва хизмат кўрсатишни (11 мингта лойиҳа 69,5 мингта иш ўрни билан) ривожлантириш бўйича вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларининг фаолиятини кучайтириш. | Тармоқ жадваллар асосида | |||||
195. | Ишсизлик даражаси юқори бўлган ва меҳнат бозорида вазият мураккаб бўлган 34 та туманда 46,8 мингта иш ўрни ташкил этиш, жумладан: саноатда — 14 мингта; хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасида — 8,7 мингта; қурилишда — 12,5 мингта; қишлоқ хўжалигида — 11,5 мингта. | Йил давомида | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Иқтисодиёт вазирлиги, Бандлик ва мехнат муносабатлари вазирлиги, вазирлик ва идоралар | 4 300 000,0 | Корхоналар маблағлари ва тижорат банклари кредитлари | Аҳоли бандлиги ҳудудий дастурлари доирасида ижро этувчиларнинг қарорлари. Қишлоқ жойларда барқарор иш ўринлари ташкил этиш ҳисобига аҳоли бандлигини ошириш. |
196. | Меҳнат ва Иқтисодиёт вазирликлари томонидан ишлаб чиқилган методика асосида меҳнат бозорида вазият мураккаб бўлган туман ва шаҳарлар рўйхатини аниқлаш, унга мувофиқ аҳоли бандлиги дастурларининг манзилли рўйхатлари, кичик саноат зоналари, хизматлар соҳасини ривожлантириш, чорвачилик, паррандачилик ва иссиқхона хўжаликларини барпо этиш, касб-ҳунар коллежлари ва олий ўқув юртлари битирувчилари учун «старт-ап» лойиҳаларини амалга оширишга микрокредитлар ва лизинг асосида ишлаб чиқариш воситаларини ажратиш. | 2017 йил II чорак | Меҳнат вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат рақобат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирлик ва идоралар | Мақсадли дастурлар асосида | Корхоналар маблағлари, тижорат банклари кредитлари, хорижий инвестициялар | Дастурларни тасдиқлаш бўйича Вазирлар Маҳкамаси йиғилиши баёни. Иш ўринлари ташкил этиш орқали бандликни таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини тадбиркорликка жалб қилиш. |
197. | Аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида 10 минг нафар таълим муассасалари битирувчисига ўз тадбиркорлик фаолиятини бошлаши учун кредит маблағлари ажратиш. | Йил давомида | Марказий банк, тижорат банклари, ОваЎМТВ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари | 60 000,0 | Тижорат банклари кредитлари | Ижрочиларнинг қарорлари. Тадбиркорлик ва меҳнат фаоллигини ошириш ҳисобига бандликни ва оила даромадларини ошириш. |
198. | Меҳнат бозори талабларига асосан, профессионал кадрларни қайта тайёрлаш юзасидан қисқа муддатли тренинг ва ўқув курсларини ўтказиш бўйича нодавлат таълим муассасалари фаолиятини рағбатлантириш. | 2017 йил II чорак | Меҳнат вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, ОваЎМТВ | - | - | Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси. Лойиҳада: нодавлат таълим муассасалари фаолиятини лицензиялаш тартибини соддалаштириш; давлат аккредитациясига эга бўлган нодавлат таълим муассасалари учун давлат намунасидаги ҳужжатларни бериш бўйича мавжуд чекловларни бартараф этиш назарда тутилган. |
199. | Ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими муассасаларида керакли талабдан ортиқ ҳажмда тайёрланаётган гуманитар таълим йўналишларини қисқартиришни ва мос равишда аграр сектор, қурилиш ва ишлаб чиқариш соҳаси, уй-жой коммунал хўжалиги соҳаси мутахассислари тайёрлашни кенгайтиришни кўзда тутувчи ўрта махсус ва касб-ҳунар таълим мутахассислик йўналишларини қайта кўриб чиқиш. | 2017 йил II чорак | Меҳнат вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, ОваЎМТВ, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази | - | - | Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси. Жорий ва истиқболдаги кадрларга бўлган эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда мутахассисларни тайёрлаш, аграр сектор, қурилиш ва ишлаб чиқариш соҳаси, уй-жой коммунал хўжалигини малакали мутахассислар билан ҳамда битирувчиларни кафолатланган иш билан таъминлаш имконини беради. |
200. | Республика ҳудудларида аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда қўшимча даромад манбаини яратиш мақсадида тижорат банклари томонидан фуқароларнинг шахсий ёрдамчи хўжаликларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш, қорамол, қўй, эчки, қуён боқиш ва гўшт етиштириш, паррандачилик ва асаларичиликни ривожлантириш, ихчам иссиқхоналар ташкил этиш, шунингдек, уруғ ва кўчатлар учун микрокредитлар ажратиш ҳажмини янада ошириш. | Йил давомида | Марказий банк, тижорат банклари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари | 400 000,0 | Тижорат банклари кредитлари | Ижрочиларнинг қарорлари. Қишлоқ аҳолиси бандлигини таъминлаш ва даромадларини ошириш. Бунинг натижасида аҳоли томорқасидан фойдаланиш самарадорлиги ошади, ишлаб чиқариладиган сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажми кўпаяди. |
201. | Хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини янада ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида тадбиркорлик субъектларига кредит маблағлари ажратиш. | Йил давомида | Марказий банк, тижорат банклари | 1 200 000,0 | Тижорат банклари кредитлари | Ҳудудларда хизмат кўрсатиш кўлами кенгаяди ва сифати ошади, натижада аҳоли бандлиги ҳамда даромадлари ошиши таъминланади. |
202. | Аёлларнинг жамиятдаги мавқеини янада ошириш, улар бандлигини таъминлаш мақсадида аёллар тадбиркорлигини молиявий қўллаб-қувватлаш. | Йил давомида | Марказий банк, тижорат банклари | 1 000 000,0 | Тижорат банклари кредитлари | Ҳудудларда аёлларнинг бандлиги таъминланади. Педагогик маълумотга эга бўлган, бироқ бола парваришлаш муносабати билан вақтинча ишламаётган аёлларга оилавий мактабгача таълим тарбиячиси сифатида касаначилик фаолиятини ташкил этиш. |
203. | Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Меҳнат стажини ҳамда бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта тўловлари даврийлигини рўйхатга олиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва киритиш. | 2017 йил II чорак | Меҳнат вазирлиги, Молия вазирлиги, Ахборот технологиялари вазирлиги, ДСҚ | - | - | Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси. Меҳнат стажини электрон тарзда рўйхатга олиш ҳамда давлат ижтимоий суғурта тўловларини амалга оширувчи жисмоний шахсларнинг ягона реестрини юритишнинг имконини яратади. |
204. | «Меҳнат миграцияси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш. | 2017 йил IV чорак | Бандлик ва мехнат муносабатлари вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Адлия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, ИИВ, Молия вазирлиги, Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши, ЎзННТМА | - | - | Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси. Меҳнат миграцияси соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари, фуқароларни чет элларда ишга жойлаштиришнинг механизм ва шакллари, меҳнат мигрантлари билан ишлаш соҳасидаги дипломатик ваколатхоналарининг асосий фаолият йўналишлари, чет элда Ўзбекистон фуқароларининг шахсий хавфсизлигини таъминлаш ва уларнинг ижтимоий ҳимояси бўйича чора-тадбирларни назарда тутади. |
205. | Меҳнат вазирлигининг Ташқи меҳнат миграцияси масалалари бўйича агентлиги фаолияти самарадорлигини ошириш. | 2017 йил IV чорак | Бандлик ва мехнат муносабатлари вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Адлия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Молия вазирлиги, Касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши | - | - | Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси. Лойиҳа қуйидагиларни назарда тутади: ҳудудларда фуқароларни чет элларда ишга жойлаштириш бўйича хўжалик ҳисобидаги Бюро, шунингдек ишга жойлаштирилаётган фуқароларга ўзини тутиш этикаси, бораётган мамлакатнинг маданияти ва тили, қонунчилиги асосларига ўргатишни юклаган ҳолда Чет элларга кетаётган фуқароларни олдиндан кўниктириш ва ўқитиш марказининг ҳудудий тузилмаларини ташкил этиш; фуқароларга чет элда ишга жойлашиш учун рухсатномаларни бекор қилиш ва хорижий мамлакатларга чиқувчи фуқароларни ҳисобга олишнинг хабардор қилиш тартибини жорий қилиш; Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижий мамлакатларга (АҚШ, Канада, Япония, ЕИ ва Форс кўрфази мамлакатларига) ишга юбориш ҳажми ва йўналишини кенгайтириш мақсадида хорижий мамлакатларнинг ваколатли органлари билан музокаралар ўтказиш. |
206. | Тошкент ва Самарқанд шаҳарларидаги (Корея Республикаси ҳукуматининг грант маблағлари ҳисобига ташкил этилган) касб-ҳунарга ўқитиш марказларида меҳнат ресурслари кўп бўлган туманларнинг камида 300 нафар ишсиз ёшларини меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларга қайта ўқитиш. | Йил давомида | Бандлик ва мехнат муносабатлари вазирлиги | 4 000,0 | Бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағлари | Меҳнат вазирлигининг буйруғи лойиҳаси. Нисбатан суст ривожланган туманларнинг ишсиз ёшларини меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларга қайта ўқитиш орқали уларнинг бандлиги таъминланади. |
207. |