ПФ-4947 07.02.2017. 1. Давлат ва жамият урилиши Давлат дастурлари, концепциялари ва бошалар
Скачать 1.49 Mb.
|
3.2. Таркибий ўзгартиришларни чуқурлаштириш, етакчи тармоқларини модернизация ва диверсификация қилиш ҳисобига миллий иқтисодиётнинг рақобатдошлигини ошириш | ||||||
132. | Минерал-хом ашё ресурсларини чуқур қайта ишлаш бўйича умумий қиймати қарийб 40 млрд. долларга тенг бўлган 649 та инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни кўзда тутувчи тармоқ дастурларини ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш. 2017 йилда умумий қиймати 1,0 млрд. долларлик 145 та ишлаб чиқариш қувватларини фойдаланишга топшириш, шу жумладан: мева-сабзавот ва гўшт-сут маҳсулотларини қайта ишлаш соҳасида 147 млн. долларлик 63 та лойиҳа; рангли ва қимматбаҳо металларни чуқур қайта ишлаш бўйича 217 млн. долларлик 6 та лойиҳа; кимёвий хом ашёларни чуқур қайта ишлаш бўйича 25 млн. долларлик 2 та лойиҳа; углеводород хом ашёларини қайта ишлашни чуқурлаштириш бўйича 342 млн. долларлик 6 та лойиҳа; тайёр чарм-пойабзал маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш бўйича 6 млн. долларлик 9 та лойиҳа; фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқаришни оширишга йўналтирилган 24 млн.долларлик 7 та лойиҳа; қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш бўйича 151 млн. долларлик 29 та лойиҳа; тайёр тўқимачилик ва тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ошириш бўйича 178 млн. долларлик 15 та лойиҳа. | Йил давомида | Ўзбекозиқовқатхолдинг, ОТМК, Ўзметкомбинат, Ўзкимёсаноат, Ўзбекнефтгаз, Ўзбекчармпойабзали, Ўзфармсаноат, Ўзқурилишматериаллари, Ўзбекенгилсаноат, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари | 116 827 000, шу жумладан, 2017 йилда 3 003 000 | Корхоналарнинг маблағлари, ЎзТТЖ, тижорат банклари кредити, хорижий инвестиция ва кредитлар | 2017 йилда кўзда тутилган қувватларнинг тармоқ жадваллари ўз вақтида кечикмасдан фойдаланишга топшириш бўйича лойиҳа ишларининг тармоқ дастурлари. Келгуси 5 йилда республикада саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 1,5 баравар, унинг ЯИМдаги улуши — 33,6 фоиздан 36 фоизга, қайта ишловчи тармоқларнинг саноатдаги улуши — 80 фоиздан 85 фоизга ўсади. 2017 йилда 75 дан ортиқ янги турдаги рақобатдош тайёр маҳсулотлар ўзлаштирилади. |
133. | Кўмир қазиб олиш соҳасида замонавий технологияларни жорий этиш ҳисобига кўмир қазиб олишни йилига 7,8 млн. тоннага ошириш имконини берувчи инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш. | 2017-2020 йиллар | Ўзбеккўмир, Ўзбекэнерго, Иқтисодиёт вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Молия вазирлиги, вазирлик ва идоралар | Лойиҳага асосан | Ўзбеккўмир маблағлари ва тижорат банклари кредитлари | Чора-тадбирларни амалга ошириш. Аҳолининг энергия таъминоти яхшиланади. |
134. | Заргарлик соҳасини ривожлантиришга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳасини ишлаб чиқиш. | 2017 йил III чорак | Марказий банки ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар агентлигининг Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, ТИАИС вазирлиги, Марказий банк, Давлат рақобат қўмитаси, ДСҚ, ДБҚ | - | - | Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси. Лойиҳада қуйидагилар назарда тутилади: қимматбаҳо металлар, қимматбаҳо тошлар ва улардан ишлаб чиқилган маҳсулотлар айланмасини соддалаштириш, миллий заргарлик саноатини ривожлантиришга қаратилган шароитларни яратиш ҳамда тайёр маҳсулотларни экспорт қилиш; хорижлик буюртмачиларнинг қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида заргарлик маҳсулотларини ишлаб чиқиш учун толлинг операцияларининг ҳуқуқий механизмларини жорий этиш; қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни импорт қилишнинг лицензияланишини бекор қилиш; маҳаллий олтиндан ишлаб чиқарилган заргарлик буюмларининг экспортга чиқариш ҳажми бўйича белгиланган минимал нормани (95%) қисқартириш. |
135. | Қуйидагиларни назарда тутувчи комплекс чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш: | Ишлаб чиқиш: 2017 йил I чорак | Давлат рақобат қўмитаси, Бандлик ва мехнат муносабатлари вазирлиги, вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари | - | - | Комплекс чора-тадбирлар. Корхоналарнинг рентабеллик даражаси ошади, ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш даражасини ошириш ва ишчилар сонини кўпайтиришга олиб келади. |
иқтисодиётнинг базавий тармоқларидаги 4400 дан ортиқ корхоналарнинг рентабеллик даражасини ошириш ва молиявий соғломлаштириш; ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш даражасини ошириш асосида ишчилар сонини кўпайтириш. | Амалга ошириш: 2017-2018 йиллар | |||||
136. | 2017 йилда саноат тармоқларидаги йирик корхоналарда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг таннархини ўртача 8 фоизга қисқартириш ва рақобатдошлигини оширишни назарда тутувчи комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш. Шу жумладан, маънан ва жисмонан эскирган ускуналарни янгилаш ҳамда модернизация қилиш, ишлаб чиқаришда энергия самарадорлигини ошириш, технологик жараёнларни оптималлаштириш. | Йил давомида | Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат рақобат қўмитаси, Ўздавэнергоназорат, Ўзнефтегазинспекция, вазирлик ва идоралар | 602 000,0 | Корхоналарнинг маблағлари ва тижорат банклар кредитлари | Маҳаллий маҳсулотларнинг, биринчи навбатда, ташқи бозорларда рақобатдошлигини ва тармоқларнинг экспорт салоҳиятини оширишга хизмат қилади. |
137. | Иқтисодиёт тармоқлари учун самарали рақобат муҳитини яратиш ҳамда маҳсулотлар ва хизматлар бозорида босқичма-босқич монополияни қисқартириш. | 2017 йил III чорак | Давлат рақобат қўмитаси, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Адлия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси | - | - | Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси. Унда қуйидагилар акс этади: корхоналарнинг бирлашиши ва қўшиб олинишида монополияга қарши органнинг дастлабки розилигини олиш талабларини бирхиллаштириш; рақобатни чекловчи келишувлар, битимлар ва келишилган ҳаракатларга қарши кураш механизмларини такомиллаштириш; устун мавқега эга бўлган корхоналарнинг акция ва улушларини сотиб олишда тадбиркорлик субъектларининг ҳужжатларини кўриб чиқиш тартибини соддалаштириш; манфаатлар тўқнашувини бартараф этиш мақсадида шуъба корхона томонидан таъсисчининг устав фондидан улуш сотиб олишини ва шуъба корхона вакилларининг таъсисчи кузатувчилар кенгашида аъзолигини тақиқлаш. |
138. | Ўрта муддатли истиқболда Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини ривожлантириш концепциясини, шунингдек 2017 — 2021 йилларда Концепцияни амалга оширишга доир аниқ чора-тадбирлар Дастурини ишлаб чиқиш. | 2017 йил I чорак | Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, ТИАИСВ, ТИВ, ДБҚ, вазирлик ва идоралар | - | - | Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси. Туризм соҳасининг тезкор ривожланиши, унинг иқтисодиётдаги улушининг ортиши, туристик хизматлар сифатининг ошишига олиб келади. |
139. | «Туризм тўғрисида»ги Қонуннинг янги таҳририни ишлаб чиқиш. | 2017 йил I чорак | Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, ТИАИСВ, ТИВ, ДБҚ, вазирлик ва идоралар | - | - | Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси. Туристик соҳани ривожлантириш бўйича давлат сиёсатининг асосий йўналишлари аниқлаб берилади, мазкур соҳада тадбиркорликнинг кенг ривожланишига замин яратилади. |
140. | Аэропорт ва вокзалларда хизмат кўрсатиш сифатини тубдан яхшилаш. | 2017 йил I чорак | Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон темир йўллари, МХХ, ДБҚ, Ўзбекистон ҳаво йўллари | - | - | Комплекс чора-тадбирлар. Бунда қуйидагилар назарда тутилади: хорижий туристларни кутиб олаётган ёки кузатаётган туристик фаолият субъектлари ходимларига белгиланган тартибда режим ва ҳимоя чораларига амал қилган ҳолда махсус рухсатномалар бериш орқали аэропорт ва вокзаллар залларида ҳозир бўлишига рухсат бериш; аэропорт ва вокзалларда йўловчиларга хизмат кўрсатиш даражасини тубдан яхшилаш; Давлат божхона қўмитаси, чегара назорати, аэропорт ва вокзал ходимларини туристлар билан мулоқот қилишнинг замонавий шаклларига, шу жумладан, хорижий тилларга ўргатиш. |
141. | Туризм соҳасида бизнесни юритиш бўйича қулай шароитларни яратиш, жаҳон тан олган брендларни, хорижий инвесторларни фаол жалб этиш. | 2017 йил I чорак | ТИАИСВ, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, ДСҚ, ТИВ, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси,вазирлик ва идоралар | Ҳисоб-китобларга асосан | Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари | Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси. Тўғридан-тўғри хусусий чет эл инвестициялар�га берилган имтиёзлар татбиқ қилинадиган иқтисодиёт соҳалари рўйхатига туризм соҳаси киритилади. Меҳмонхоналарни қуриш ва реконструкция қилиш билан шуғулланаётган, республикада ишлаб чиқарилмайдиган техника, бутловчи қисмлар ва транспорт воситаларини импорт қилаётган субъектларга солиқ ва божхона имтиёзларини бериш назарда тутилади. |
142. | Янги туристик маршрутларни яратиш, туризмнинг замонавий турларини ривожлантириш, уларнинг жозибадорлигини кучайтириш. | Йил давомида | Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон ҳаво йўллари | Ҳисоб-китобларга асосан | Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ва ижрочилар маблағлари | Чора-тадбирлар режаси. Туристик хизматларни диверсификация қилиш ва янги туристик маршрутларни яратиш: мамлакат барча ҳудудининг туристик имкониятини ўрганиш ва янги туристик маҳсулотлар ва маршрутларни шакллантириш; аҳоли учун турлар ва экскурсиялар ўтказиш бўйича чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш; ички маршрутлар бўйича янги авиаалоқалар очиш; маркетинг тадқиқотларини ўтказиш асосида ҳудудий ва халқаро йўналишлар бўйича чартер рейсларини ташкил этиш. |
143. | «2018 — 2021 йилларга мўлжалланган экспорт фаолиятини ривожлантириш Концепцияси»ни ишлаб чиқиш. | 2017 йил III чорак | ТСВ, ТИВ, Олий Мажлис Сенати (келишув асосида), Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Марказий банк, ДСҚ, ДБҚ, вазирлик ва идоралар | - | - | Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси. Лойиҳада қуйидагилар назарда тутилади: юқори қўшимча қийматга эга бўлган маҳсулотларни экспорт қилишни кенгайтириш; Ўзбекистон учун савдо алоқалари ривожлантириш борасидаги мақсадли бозорларни аниқлаш; ташқи бозорлар конъюнктурасини ўрганиш асосида катта ҳажмдаги экспортбоп товарларни ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш; ташқи бозорларни маркетинг ўрганиш усулини ривожлантиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш; белгиланган бозорларни асосий иштирокчилар билан узвий ўзаро ҳамкорлик ўрнатиш орқали ушбу бозорларни миллий маҳсулотлар билан таъминлаш; халқаро сифат стандартларни (ISO 9001) кенг жорий этиш, ишлаб чиқарувчиларни ташқи бозорларда маҳсулотларни стандартлаштириш ва сертификатлаштириш тўғрисидаги маълумотлар билан таништириш. |
144. | Биринчи навбатда, экспортга мўлжалланган маҳсулотларни юқори даражада маҳаллийлаштиришга йўналтирилган иқтисодиётнинг истиқболли соҳаларини ривожлантириш дастурини тасдиқлаш. | 2017 йил III чорак | Иқтисодиёт вазирлиги, ТСВ, вазирлик ва идоралар | - | - | Ишлаб чиқариш қувватларини барпо этиш ва модернизация қилиш, рақобатдош, экспортбоп маҳсулот ҳамда материалларни ишлаб чиқиш учун замонавий технологияларни жорий этишга хизмат қилади. |
145. | Ташқи савдо йўналишларини диверсификациялаш ва уларнинг халқаро инфратузилмалари билан интеграциялашувига қаратилган дастурни ишлаб чиқиш. | 2017 йил II чорак | ТИАИСВ, Ўзбекистон темир йўллари, Ўзбекистон ҳаво йўллари, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Ўзавтодарётранс, Давлат рақобат қўмитаси | - | - | Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси. Қарорда қуйидагилар таклиф этилади: миллий транспорт логистика компаниялари ўртасида рақобат даражасини ошириш, экспорт корхоналари учун тарифларни пасайтиришни рағбатлантириш, автомобиль паркларини кенгайтириш, юк автомобилларини олиш учун кредитлар олишни соддалаштириш; экспортга мўлжалланган миллий маҳсулотлар нархларини рақобатдош қилиш мақсадида юкларни бир транспортдан бошқасига қайта юклаш пунктлари сонини ошириш; «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ва «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК веб-сайтларида темир йўл ва ҳаво транспортларида юк ташиш тарифларини оптималлаштириш. |
146. | Интеллектуал мулкни ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни янада ривожлантириш, шу жумладан: товар белгилари, саноат намуналарига бўлган ҳуқуқларни рўйхатдан ўтказиш ва патентларни бериш тартиботларининг шаффофлигини ошириш; Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг халқаро тан олинишини таъминлаш; контрафакт маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва сотиш ҳолатларига қарши ҳаракат дастурларини тасдиқлаш; товарларнинг сифати ва ингредиентлар таркибини уларнинг номланиши ва маркаларига мувофиқлиги бўйича стандартлар (O'zDStлар)ни қайта кўриб чиқиш. | 2017 йил июнь | Давлат рақобат қўмитаси, Интеллектуал мулк агентлиги, Ўзстандарт, Адлия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, вазирлик ва идоралар | - | - | Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси. Интеллектуал мулкка бўлган ҳуқуқларни, жумладан, ташқи бозорларда ҳимоя қилишни кучайтириш, инсофсиз рақобатни бартараф этиш, ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга хизмат қилади. |
147. | Капитал қурилиш соҳасида бозор муносабатларини жорий этишга қаратилган Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш. | 2017 йил III чорак | Давархитектқурилиш, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, Савдо-саноат палатаси, Ўзқурилишматериаллари, ДСҚ, ДБҚ | - | - | Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари. Унда қуйидагилар назарда тутилади: қурилишда банд бўлган ташкилотларни кичик тадбиркорлик субъектлари деб ҳисоблашда ходимлар чекланган йиллик сонини 50 тадан 200 тага кўпайтириш; қурилишнинг бошланғич баҳосини қурилиш ташкилотининг рентабеллигини ҳисобга олган ҳолда белгилаш; смета ҳужжатларини тузишда эскирган ва амалиётда ишлатилмайдиган технологиялар ва машиналарни чиқариб ташлаш, бозор механизмларини жорий қилиш нуқтаи назаридан қайта кўриш; тендер савдолари ўтказиш ва қурилиш шартларини ўзгартириш механизмини такомиллаштириш; қурилиш пудрат ташкилотлари фаолиятини текширишларни тендер нархларини ҳисобга олиб, ишларни якунлагандан кейингина амалга ошириш. |
148. | Бозор шароитларида эркин фаолият юрита оладиган, республикада амалга оширилаётган ҳар қандай турдаги лойиҳа ишларида қатнашишга имкон берувчи устав ва айланма капиталига эга бўлган қурилиш ва лойиҳалаш корхоналарини ташкил этиш ва жорийларини ривожлантиришга, соҳада замонавий бозор муносабатларини яратишга қаратилган«Капитал қурилишни янада такомиллаштириш ва қурилиш материаллари соҳасида қулай муҳитни яратиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳасини ишлаб чиқиш. | 2017 йил III чорак | Давархитектқурилиш, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, Савдо-саноат палатаси, Ўзқурилишматериаллари, ДСҚ, ДБҚ | - | - | Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси. Лойиҳада қуйидагилар акс этади: капитал қурилиш соҳасидаги норматив базани бозор муносабатларини жорий этишни назарда тутувчи халқаро стандартларга мувофиқ қайта кўриб чиқиш; лойиҳалаш ва қурилиш ташкилотларига моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, янги қурилиш технологияларини жорий этишга йўналтирилган солиқ ва бошқа турдаги имтиёз ва енгилликлар бериш; миллий лойиҳалаш ва қурилиш ташкилотларини ташқи бозорларга киришига кенг жалб этишни таъминловчи комплекс тадбирларни амалга ошириш; лойиҳаларни экспертиза қилиш тизимини такомиллаштириш; лойиҳаларни молиялаштиришнинг турли замонавий усулларини ва бошқа молиявий воситаларини жорий этиш; пудрат ташкилотларида мавжуд бўлган мутахассисларни сақлаб қолиш, малакали кадрларни жалб этиш имконини берадиган шароитларни яратиш; қурилиш соҳасидаги олий таълим муассасалари ўқув дастурларини қайта кўриб чиқиш; лойиҳалаш ва қурилиш ташкилотлари ассоциацияларини ташкил этиш. |
149. | Автомобиль йўллари ҳолатини яхшилаш ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш мақсадида: умумфойдаланишдаги халқаро, республика ва маҳаллий аҳамиятдаги автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш; хўжаликлараро автомобиль йўлларни таъмирлаш; шаҳар кўчалари, аҳоли пунктларига кириш ва ички йўлларни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш; йўл хўжалиги корхоналарининг ишлаб чиқариш қувватларини янгилаш; қурилиш материалларини инновацион турларидан ҳамда замонавий илғор технологиялар ва усуллардан фойдаланган ҳолда автомобиль йўллари сифатини яхшилашни белгиловчи стандартларни такомиллаштириш. | 2017 йил | Республика йўл жамғармаси, Ўзавтойўл, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давархитектқурилиш, вазирлик ва идоралар | 1 550 000,0 | Инвестиция дастури доирасида Республика йўл жамғармаси маблағлари | Чора-тадбирларни амалга ошириш. Автомобиль йўллари ҳолати яхшиланади ва йўл-транспорт инфратузилмаси ривожланади. Аҳоли ва транспорт қатнови учун қулайликлар яратилади. Йўл хўжалиги корхоналарининг моддий-техника базаси яхшиланади ва ишлаб чиқариш қувватлари оширилади. |
150. | «Talgo-250» русумидаги 2 та юқори тезликдаги йўловчи поездини сотиб олиш лойиҳасини амалга ошириш. | 2017 йил 1-ярми | Ўзбекистон темир йўллари | 42,0 млн.долл. | Ижрочи маблағлари — 26,0 млн.долл.; Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси – 16,0 млн.долл. | 1-электропоездни келтириш — 2017 йил март; 2-электропоездни келтириш — 2017 йил май. |
151. | Қарши-Термиз темир йўл линиясини электрлаштириш. | Йил давомида | Ўзбекистон темир йўллари | 160,3 млн.долл. | Ижрочи маблағлари — 73,86 млн.долл.; бошқа манбалар — 86,4 млн.долл. | Қарши-Термиз темир йўл линияси электрлаштириш ишлари якунланади. |
152. | Бухоро-Мискин янги темир йўл линиясини қуриш. | Йил давомида | Ўзбекистон темир йўллари | 143,0 млн.долл. | Ижрочи маблағлари — 48,8 млн.долл. Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси кредити — 94,2 млн.долл. | Бухоро-Мискин темир йўл линияси қурилади ва поездлар қатнови йўлга қўйилади. |
153. | Поп-Наманган-Андижон темир йўл участкасини электрлаштириш. | 2017 — 2019 йиллар | Ўзбекистон темир йўллари | 18,0 млн.долл. | Ижрочи маблағлари | Поп-Наманган-Андижон темир йўл участкаси электрлаштирилади. |
154. | Темир йўлларни қайта тиклаш. | 2017 — 2019 йиллар | Ўзбекистон темир йўллари | 51,1 млн.долл. | Ижрочи маблағлари | Темир йўлларнинг аҳволи яхшиланади. |
155. | Йўловчи вагонлар таркибини янгилаш. | 2017 — 2019 йиллар | Ўзбекистон темир йўллари | 8,1 млн.долл. | Ижрочи маблағлари | Йўловчи вагонлар таркиби янгиланади. |
156. | «Тошкент шаҳар аэропорти янги халқаро йўловчи терминалини (Тошкент-4) қуриш» лойиҳасини амалга ошириш. | 2017 — 2019 йиллар | Ўзбекистон ҳаво йўллари, Молия вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Ўзмиллийбанк, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги | жами — 343,6 млн.долл. шундан, 2017 йилда — 152,9 млн.долл. | Ўзбекистон ҳаво йўллари маблағлари — 11,9 млн.долл.; Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари — 81,7 млн.долл.; «EDCF» жамғармаси маблағлари (Корея Респ.) — 200 млн.долл.; Корея Респ. Эксимбанки маблағлари — 50 млн.долл. | Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси. Лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш, пудрат ташкилотини аниқлаш, қурилиш-монтаж ишларини бошлаш масалалари ҳал қилинади. |
157. | Республика ҳудудларида 2300 км оптик толали алоқа линияларини қуриш. | 2017 йил IV чорак | Ахборот технологиялари вазирлиги | 5,7 млн. долл. | Оператор ва провайдерлар маблағлари | Республика аҳолисининг юқори тезликда Интернетга уланиши, мультимедиа ва IP-TV хизматларидан фойдаланиш имкониятлари кенгайтирилади. |
158. | Коммутация марказларини IMS технологияси асосида модернизация қилиш. | 2017-2018 йиллар | Ахборот технологиялари вазирлиги | 44,7 млн. долл. | Ўзбектелеком маблағлари, хорижий инвесторлар кредитлари | Шаҳарлараро автоматик телефон станциялар сиғимлари 17152 та Е1 портга оширилади. |
159. | Республика ҳудудларида мобиль алоқа операторларининг 1843 та база станцияларини ўрнатиш. | 2017 йил IV чорак | Ўзбектелеком, мобиль алоқа операторлари | 115,2 млн.долл. | Оператор ва провайдерлар маблағлари, хорижий кредитлар | Мобиль алоқа операторларининг тармоқлари қамрови ҳудудларини кенгайтиришга эришилади. |
160. | Республика ҳудудларида 66 та юқори қувватли ва 328 та кам қувватли рақамли телевидение узаткичларини ўрнатиш ва ишга тушириш. | 2017 йил IV чорак | Ахборот технологиялари вазирлиги | 62,5 млн. долл. | Япония халқаро ҳамкорлик банки ва Япония тижорат банклари маблағлари | Республика аҳолисини, шу жумладан, тоғли ва бориш қийин бўлган ҳудудлардаги аҳолини рақамли телевидение билан қамраб олиш даражаси 100 фоизга етказилади. |