Главная страница
Навигация по странице:

  • «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»

  • «Парламент назорати тўғрисида»ги, «Прокуратура тўғрисида»ги, «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги

  • «Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш тўғрисида»

  • Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш Миллий дастури

  • «Қонун ҳужжатларини тарқатиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»

  • ПФ-4947 07.02.2017. 1. Давлат ва жамият урилиши Давлат дастурлари, концепциялари ва бошалар


    Скачать 1.49 Mb.
    Название1. Давлат ва жамият урилиши Давлат дастурлари, концепциялари ва бошалар
    Дата23.11.2022
    Размер1.49 Mb.
    Формат файлаdoc
    Имя файлаПФ-4947 07.02.2017.doc
    ТипДокументы
    #807117
    страница8 из 20
    1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   20
    1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   20

    2.4. Жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш

    83.

    Диний экстремизм, терроризм ва уюшган жиноятчиликнинг бошқа шаклларига қарши курашиш бўйича ташкилий-амалий чора-тадбирларни кучайтириш.

    2017 йил IV чорак

    ИИВ, МХХ, ДБҚ,
    Бош прокуратура,

    Мудофаа вазирлиги

    -

    -

    Чора-тадбирлар дастури.

    Диний экстремизм, терроризм ва уюшган жиноятчиликнинг бошқа шаклларига қарши курашиш амалиётини ўрганиб, ушбу йўналишда ташкилий-амалий тадбирларни янада кучайтириш юзасидан таклифлар тайёрлаш ва киритиш.

    Мазкур чора-тадбирларнинг амалга оширилиши ушбу соҳадаги жиноятчиликка қарши кураш бўйича самарали усулларни ишлаб чиқиш имконини беради.

    84.

    Давлат органлари ходимлари, таълим муассасалари ўқувчилари ва жамоатчилик ўртасида терроризм, экстремизм ва бошқа жиноий фаолиятни олдини олишга қаратилган комплекс профилактик-тушунтириш тадбирларини ўтказиш. Ушбу мавзуларда бир қатор радио ва теледастурлар ташкил этиш.

    Йил мобайнида

    ИИВ, ОваЎМТВ,
    Бош прокуратура, Халқ таълими вазирлиги,
    МТРК, «Маҳалла» жамғармаси, «Камолот» ЁИҲ, вазирлик ва идоралар

    -

    -

    Комплекс профилактик-тушунтириш тадбирлари.

    Ушбу ҳужжатнинг қабул қилиниши жамиятда терроризм, экстремизм ва бошқа жиноий фаолиятни олдини олишга қаратилган ишларнинг самарали тизими яратилишига, ушбу соҳада давлат органлари ва жамоатчиликнинг ўзаро ҳамкорлиги механизмини янада такомиллаштиришга имкон беради.

    85.

    «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш.

    2017 йил I чорак

    Бош прокуратура, МХХ, ИИВ,
    Адлия вазирлиги, вазирлик ва идоралар

    -

    -

    Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

    Лойиҳанинг қабул қилиниши амалдаги қонунчиликни янги қабул қилинган «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонун нормаларига мувофиқлаштириш имконини беради.

    86.

    Ички ишлар органлари фаолиятининг ташкилий-ҳуқуқий асослари ва самарадорлигини комплекс ўрганиш, таҳлил қилиш ва баҳолаш, биринчи навбатда, қуйидаги соҳаларда:

    фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш;

    ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жиноятчиликка қарши курашиш, жиноят ишлари бўйича суриштирув ва дастлабки терговни олиб бориш;

    фаолиятнинг шаффофлигини, оммавий ахборот воситалари билан ўзаро ҳамкорликни, иш натижалари тўғрисида аҳолини хабардор қилишни таъминлаш;

    ахборот-таҳлилий ишларни ташкил этиш ва фаолиятни норматив-ҳуқуқий таъминлаш;

    жазони ижро этиш, хорижга чиқиш, кириш ва фуқароликни расмийлаштириш, йўл ҳаракати хавфсизлигини, ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ҳамда қўриқлаш тузилмалари фаолияти;

    илғор ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва улардан фойдаланиш.

    2017 йил I чорак

    Вазирлар Маҳкамаси, ИИВ, Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Ахборот технологиялари вазирлиги

    -

    -

    Комплекс ўрганиш.

    Ўрганиш натижасида ички ишлар органларига қонун билан юклатилган вазифа ва ваколатларнинг амалиётда самарали бажарилаётганлиги ҳолати, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликлари, жамоат хавфсизлиги таъминланаётганлиги даражаси таҳлил қилиниб, ушбу йўналишда тегишли таклифлар ишлаб чиқилади.

    87.

    Қуйидаги лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва киритиш:

    «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва унинг ҳудудий органлари фаолиятининг самарадорлигини янада ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони;

    профилактика инспекторлари фаолиятини ташкил этиш принциплари, улар фаолиятини баҳолашнинг мезонлари, профилактика инспектори лавозимига тайинланадиган шахсларга қўйиладиган талаблар, уларнинг вазифа ва функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, ўзаро ҳамкорликни, шу жумладан, фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва аҳоли билан ҳамкорликни амалга ошириш тартибини назарда тутувчи Ички ишлар органлари таянч пунктлари тўғрисидаги низом;

    ички ишлар органлари ходими лавозимига номзодларга қўйиладиган малакавий талаблар, кадрларни танлов асосида олиш жараёнлари, ички ишлар органлари ходимлари фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг аниқ мезонларини назарда тутувчи ички ишлар органларида хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низом;

    ички ишлар органлари ходимлари хулқ-атворининг янгиланган қоидалари, ходимларни тарбиялаш ва хизмат вазифалари лозим даражада бажарилишини таъминлаш мақсадида тузилмалар раҳбарларининг ходимлар билан якка тартибда иш олиб борганлиги учун шахсий жавобгарлик чораларини назарда тутувчи Ички ишлар органларининг Интизом устави.

    2017 йил I чорак

    Вазирлар Маҳкамаси, ИИВ,
    Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Ахборот технологиялари вазирлиги

    -

    -

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси.

    Лойиҳа билан Ички ишлар вазирлиги ва унинг ҳудудий органлари, шу жумладан, таянч пунктлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланади, амалиётда мавжуд муаммоларни ҳал қилиш бўйича тегишли механизмлар ишлаб чиқилади.

    88.

    Туман (шаҳар) ички ишлар органлари тузилмасида қуйидагиларни таъсис этиш:

    белгиланган штатлар сони доирасида бошқарма бошлиғи ўринбосари — вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими бошлиғи лавозими;

    ахборот-тушунтириш, тарғибот ишларини амалга оширишга, оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликни таъминлашга ва жамоатчилик билан алоқа ўрнатишга масъул бўлган матбуот котиби лавозими;

    фаолиятга юридик хизмат кўрсатишни таъминловчи, ходимларни ҳуқуқий ҳимоя қилувчи юридик хизмат тузилмаси ёки юрисконсульт лавозими.

    2017 йил I чорак

    ИИВ

    -

    -

    Қонун ҳужжатлари лойиҳалари.

    Ушбу ҳужжатнинг қабул қилиниши туман (шаҳар) ички ишлар органлари тузилмасини такомиллаштириш, уларнинг вояга етмаганлар, оммавий ахборот воситалари билан ишлаш, юридик хизмат кўрсатишга оид фаолиятини кучайтириш имконини беради.

    89.

    Ички ишлар органлари ҳуқуқий базаси ва норма ижодкорлиги фаолиятининг шаффофлиги ва эркинлигини қуйидаги йўллар билан таъминлаш:

    жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига дахлдор махфий тусдаги норматив-ҳуқуқий ва идоравий ҳужжатларнинг сонини қисқартириш;

    вазирликнинг махфий бўлмаган идоравий ҳужжатлари (буйруқлар, низомлар, қоидалар, йўриқномалар) электрон базасини, шу жумладан, Интернет тармоғи орқали эркин кириладиган базани яратиш.

    2017 йил III чорак

    ИИВ,
    Бош прокуратура,
    Адлия вазирлиги

    -

    -

    Аниқ чора-тадбирлар.

    Мазкур чора-тадбирларнинг кўрилиши вазирлик фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, бу ҳақдаги мавжуд ахборотлардан эркин фойдаланиш имконини беради.

    90.

    Барча даражадаги ҳокимларнинг, прокуратура ва ички ишлар органларининг аҳоли олдида ҳисобот бериш тизимини жорий этиш мақсадида «Парламент назорати тўғрисида»ги, «Прокуратура тўғрисида»ги, «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш.

    2017 йил III чорак

    Олий Мажлис палаталари
    (келишув асосида),

    Вазирлар Маҳкамаси,

    Бош прокуратура,

    Адлия вазирлиги,
    ИИВ, АҚҲМИ, ФЖШМҚМИ,

    фуқаролик жамияти институтлари

    -

    -

    Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

    Лойиҳа:

    ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш ҳолати юзасидан Олий Мажлис палаталари томонидан ички ишлар вазирининг йиллик ҳисоботини эшитиш тартибини жорий қилишни;

    барча даражадаги ҳоким, прокуратура ва ички ишлар органларининг халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари, шунингдек, аҳоли олдида ҳисоботларини эшитиш тартиби ва механизмларини ҳуқуқий тартибга солишни назарда тутади.

    91.

    «Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш. Унда қуйидаги муносабатларни тартибга солиш назарда тутилади:

    норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тарқатишнинг амалий ташкилий-ҳуқуқий механизмлари;

    ҳуқуқий ахборотни тарқатишга масъул бўлган давлат органлари ва уларнинг ваколатлари;

    норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинганидан сўнг уларнинг фойдаланувчигача етказиш босқичлари;

    қабул қилинган қонун ва қонуности ҳужжатларининг концепциялари, тушунтириш хатларини эълон қилиш тартиби ва бошқалар.

    2017 йил II чорак

    Олий Мажлис палаталари
    (келишув асосида),

    Адлия вазирлиги,

    Бош прокуратура,

    Олий суд

    -

    -

    Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

    Бунда қабул қилинган қонун ҳужжатларини аҳоли ва ижрочиларга ўз вақтида етказишнинг яхлит тизими яратилади.

    92.

    Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш Миллий дастури лойиҳасини тайёрлаш.

    2017 йил III чорак

    Олий Мажлис палаталари
    (келишув асосида),

    Адлия вазирлиги, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ, ДБА, ТДЮУ, МТРК, «Маҳалла» жамғармаси, «Камолот» ЁИҲ

    -

    -

    Олий Мажлис палаталарининг қўшма қарори лойиҳаси.

    Фуқаро, жамият ва давлатнинг ўзаро муносабатларида аҳолининг ҳуқуқий маданияти ва ижтимоий фаоллигини янада юксалтириш, давлат органлари ходимлари, мансабдор шахслар ва фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш самарадорлигини таъминловчи механизмларни такомиллаштириш ва бу борадаги муносабатларни тартибга солиш имконини беради.

    93.

    Аҳолининг фаол фуқаролик позициясини кучайтириш, жамиятда ҳуқуқий маданият
    ва ҳуқуқий онгни янада юксалтириш мақсадида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг ахборот хизматлари ҳамкорлигини таъминлашга қаратилган комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

    Йил давомида

    Олий Мажлис палаталари
    (келишув асосида),

    Адлия вазирлиги,

    Бош прокуратура,

    Олий суд, Омбудсман

    -

    -

    Чора-тадбирлар.

    Ҳуқуқий ахборотни ўз вақтида ҳамда сифатли етказишнинг мазкур вазифа юклатилган давлат органлари ахборот хизматларининг ҳамкорликда фаолият юритишлари билан чамбарчас боғлиқдир. Шу сабабли мазкур фаолиятни режа асосида, мувофиқлаштирилган тарзда амалга ошириш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.

    94.

    Барча давлат органлари томонидан маҳаллаларда, ўқув муассасаларида, корхона, ташкилот ва идораларда жамият ҳаётидаги долзарб муаммолар муҳокамаси, қабул қилинаётган қонунларнинг мазмун-моҳиятини тушунтириш мақсадида тизимли равишда учрашувлар ўтказиш амалиётини жорий этиш.

    Йил давомида

    Олий Мажлис палаталари
    (келишув асосида),

    Адлия вазирлиги,

    Бош прокуратура,

    Олий суд, Омбудсман, ЎзННТМА

    -

    -

    Учрашувлар тарғибот тадбирларининг самарадор шакли бўлиб, бевосита жойларга чиққан ҳолда аҳолининг турли қатламлари билан ўтказиладиган жонли мулоқот ҳисобланади. Шу сабабли давлат органлари ОАВдан қилинадиган чиқишлардан ташқари асосий эътиборни мазкур турдаги тарғибот тадбирларига қаратишлари мақсадга мувофиқдир.

    95.

    «Қонун ҳужжатларини тарқатиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш.

    2017 йил I чорак

    Адлия вазирлиги,

    Бош прокуратура,

    Конституциявий суд, Олий суд,
    Олий хўжалик суди,
    Ахборот технологиялари вазирлиги

    -

    -

    Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.

    Қарорда қуйидагилар таклиф этилади:

    қонун ҳужжатларини тарқатиш тизимини такомиллаштириш нуқтаи назаридан Адлия вазирлиги тузилмасини қайта кўриб чиқиш;

    қонун ҳужжатлари миллий электрон базасини қўшимча маълумотлар билан тўлдириш ва аҳолига эркин фойдаланиши учун кенг имкониятлар яратиш.

    96.

    Жиноятчиликка қарши кураш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича фаолиятни мувофиқлаштиришнинг самарадорлигини ошириш.

    2017 йил IV чорак

    Бош прокуратура, МХХ, ИИВ,
    Адлия вазирлиги, вазирлик ва идоралар

    -

    -

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси.

    Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси
    ва жиноятчиликка қарши курашни амалга оширадиган органлар фаолиятини мувофиқлаштиришнинг тартиби ва механизмлари белгилаб берилади.

    97.

    Ҳуқуқий таълим ва ҳуқуқий тарбия тизимини такомиллаштириш ва кучайтириш механизмини ўз ичига олган давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурларини ишлаб чиқишни назарда тутувчи Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини тайёрлаш.

    2017 йил июнь

    Халқ таълими вазирлиги,
    ОваЎМТВ, ИИВ, Адлия вазирлиги,
    Бош прокуратура

    -

    -

    Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси.

    Қарор асосида:

    ҳуқуқий таълимнинг давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурлари қайта кўриб чиқилади;

    узлуксизлик ва узвийлик тамойиллари асосида ҳуқуқий таълим модели ишлаб чиқилади;

    оила, мактабгача таълимдан бошлаб ҳуқуқий таълим-тарбия тизимининг сифати яхшиланади.

    98.

    Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан аҳолининг ҳуқуқий фаоллигини, ҳуқуқбузарликларга нисбатан муросасиз муносабатда бўлиш даражасини оширишга қаратилган «Мен ҳар қандай ҳуқуқбузарлик ҳолатларига қарши курашда фаол иштирок этаман», «Маҳалламиз жиноятчиликка қарши туради» акцияларини ўтказиш. Бунда, биринчи навбатда, маҳаллаларда ҳуқуқбузарлик ва жиноят содир этган фуқароларнинг хатти-ҳаракатларини муҳокама қилиш амалиётини кенг жорий этиш.

    Йил давомида

    «Маҳалла» жамғармаси, ИИВ,
    Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

    960,0

    Ижрочилар маблағлари

    Махсус режа ишлаб чиқиш.

    Жамиятда қонунларга ҳурмат, ҳуқуқбузарлик ҳолатларига муросасиз муносабатда бўлиш борасида фуқаролик позициясининг кучайишига ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга эришилади.

    99.

    Аҳолини, айниқса, ёшларни диний экстремизм, ақидапарастлик каби бузғунчи ҳаракатлар таъсиридан асраш мақсадида маҳаллаларда ҳамда таълим муассасаларида «Ислом маърифати ақидапарастликни қоралайди», «Диний экстремизм ва терроризм — ёшлар келажагига таҳдид» мавзуларида учрашув ва давра суҳбатларини ташкил этиш бўйича махсус дастур ишлаб чиқиш.

    Йил давомида

    Дин ишлари бўйича қўмита, ОваЎМТВ, Халқ таълими вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Тошкент ислом университети, «Камолот» ЁИҲ, «Маҳалла» жамғармаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази, ЎзННТМА

    -

    -

    Махсус дастур лойиҳаси.

    Ёшларда динлар бўйича тўғри ва ҳаққоний маълумотлар шаклланишига, уларнинг саволларига мутахассислар томонидан ҳаққоний фактларга асосланилган жавоблар берилишига, миллий анъаналарга, бой маданий меросига таянган ҳолда, маънавий ва маърифий ишларни тизимли олиб боришга эришилади.

    100.

    Таълим муассасалари ўқувчи
    ва талабаларининг ҳуқуқий билимлари ва саводхонлигини янада ошириш ва мустаҳкамлашга қаратилган «Ҳуқуқ билимдонлари», «Сиз қонунни биласизми?», «Тафаккур синовлари», «Конституция — бахтимиз пойдевори» республика кўрик-танловларини ўтказиш.

    Йил давомида

    Халқ таълими вазирлиги,

    «Камолот» ЁИҲ,

    Адлия вазирлиги, ОваЎМТВ, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, ФЖШМҚМИ

    25,0

    Ижрочилар маблағлари

    Кўрик танловларини ўтказиш режаси лойиҳаси.

    Танловлар орқали ўқувчи-талабаларда ҳуқуқий билимларни янада ошириш ва мустаҳкамлашга эришилади ҳамда бу соҳада иқтидорли ёшлар аниқланади. Шунингдек, танлов иштирокчи жамоалари билан бирга, тингловчи сифатида жалб қилинган кенг ёшлар қатламини ҳам ҳуқуқий онгини оширишга эришилади.

    101.

    Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган ҳаётий мисолларга асосланган, ҳуқуқий-маърифий йўналишдаги «Жиноятдан сақланинг!» рукнида оммабоп рисолалар тайёрлаш ва нашр этиш, уларнинг тақдимотларини ўтказиш.

    2017 йил II-III чорак

    Республика Маънавият ва маърифат маркази, ИИВ, «Камолот» ЁИҲ, «Маҳалла» жамғармаси

    10,0

    Ижрочилар маблағлари

    Мазкур адабиётлар «Камолот» ЁИҲ орқали ёшларга, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари орқали эса кенг аҳоли оммасига етказилади.

    Жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича профилактика ишлари самарадорлигини оширишга эришилади.

    102.

    Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимлари ҳамда аҳолининг ҳуқуқий онги
    ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, уларга қабул қилинган янги қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини тушунтириш мақсадида маҳаллаларда ҳафтада бир марта «Ҳуқуқий билимлар» ўқув-машғулотини жорий этиш ва доимий ўтказиб бориш.

    2017 йил февраль (кейинчалик ҳар ҳафтанинг жума кунлари)

    «Маҳалла» жамғармаси, ИИВ,
    Адлия вазирлиги,
    Бош прокуратура,
    вазирлик ва идоралар

    -

    -

    Ўқув-машғулотларининг йиллик режа ва дастури лойиҳаси.

    Аҳолига амалдаги қонун ҳужжатларининг, айниқса, янги қабул қилинаётган қонун ҳужжатларнинг мақсади, мазмун-моҳиятини ўз вақтида етказишга эришилади.


    написать администратору сайта