ПФ-4947 07.02.2017. 1. Давлат ва жамият урилиши Давлат дастурлари, концепциялари ва бошалар
Скачать 1.49 Mb.
|
4.3. Арзон уй-жойлар барпо этиш бўйича мақсадли дастурларни амалга ошириш, аҳолининг ҳаёт шароитлари яхшиланишини таъминловчи йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ҳамда модернизация қилиш | ||||||
243. | Қишлоқ жойларда янги намунавий лойиҳалар асосида 15 000 та арзон уй-жой қуриш. | Йил давомида | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Қишлоққурилишинвест, тижорат банклари, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давархитектқурилиш, Қишлоққурилишлойиҳа | 2 121 526,6, шундан: | Муҳандислик-коммуникация тармоқлари, ижтимоий ва бозор инфратузилмаси комплекси билан биргаликда янги лойиҳалар асосида арзон уй-жойлар қуриш ҳисобига қишлоқ жойларда яшовчи 60-65 минг аҳолини замонавий уй-жой билан таъминлашга эришилади. | |
350 000,0 | Давлат бюджети маблағлари, | |||||
1 292 575,1 | тижорат банклари кредитлари, | |||||
478 951,5 | аҳолининг бадал маблағлари | |||||
244. | Қишлоқ жойларда барпо этилаётган намунавий массивларга ичимлик суви (415,3 км), электр (291,5 км), табиий газ (316,9 км) тармоқлари, ички йўллар (291 км) ва бозор инфратузилмаси объектлари (134 та) қуриш. | Йил давомида | Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Республика йўл жамғармаси, Ўзбекэнерго, Ўзтрансгаз, Қишлоққурилишинвест, Қишлоққурилишлойиҳа, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари | Лойиҳа-смета ҳужжати асосида | Марказлаш-ган капитал қуйилмалар, Республика йўл жамғармаси, Ўзбекэнерго, Ўзтрансгаз ва ҳомийлар маблағлари | Қишлоқ жойларда барпо этилаётган намунавий массивлар аҳоли учун сифатли яшаш шароитлари ва қулайликлар яратиш мақсадида ичимлик суви, электр ва табиий газ тармоқлари, ички йўллар ва бозор инфратузилмаси объектлари билан таъминланади. |
245. | Шаҳарларда аҳоли ҳаёти шароитлари ва сифатини яхшилашга йўналтирилган намунавий лойиҳалар бўйича арзон ва қулай кўп қаватли уйлар қуриш. | Йил давомида | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ипотека банк, тижорат банклари, Давархитектқурилиш, Ўзбекэнерго, Ўзтрансгаз, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги | 897 100,0 | Аҳолининг бадал маблағлари, тижорат банкларининг кредит маблағлари | 191 та кўп қаватли уй қурилади. Натижада 8121 та оила арзон уй-жой билан таъминланади, аҳолига узоқ муддатли имтиёзли ипотека кредитлар ажратилади. |
246. | Аҳолининг ичимлик суви таъминотини яхшилашга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга ошириш, жумладан: | Йил давомида | Аҳоли кенг қатламлари, айниқса, қишлоқ аҳолиси учун янада қулай ва муносиб ижтимоий-маиший шарт-шароитлар яратилади. Ҳудудларда 995,9 км. ичимлик суви тармоқлари тортилиб, 672 та аҳоли пунктида ичимлик суви таъминоти яхшиланади. Туманлар ва шаҳарларнинг ичимлик суви, канализация тизимлари ривожланади ва модернизация қилинади. | |||
а) марказлашган капитал қўйилмалар ҳисобидан қишлоқ аҳоли пунктларида ичимлик суви иншоотларини қуриш ва реконструкция қилиш ҳамда тармоқлар тортиш; | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Ўзкоммунхизмат, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Давархитектқурилиш | 202 200,0 | Давлат бюджети маблағлари | |||
б) Халқаро молиявий институтларнинг кредит маблағларини жалб этиш ҳисобига ичимлик суви ва канализация тизимларини ривожлантириш ва модернизациялаш лойиҳаларни амалга ошириш: Жаҳон банки иштирокида Сирдарё вилояти Боёвут, Ховос, Мирзаобод, Сардоба ва Оқолтин туманлари, Бухоро вилояти Олот ва Қоракўл туманлари ичимлик суви таъминотини яхшилаш лойиҳаси ҳамда Бухоро ва Самарқанд шаҳарлари канализация тизимини реконструкция қилиш лойиҳаларини амалга ошириш; Осиё тараққиёт банки иштирокида Фарғона, Марғилон ва Жиззах шаҳарлари канализация тизимини реконструкция қилиш ҳамда Тошкент вилояти Қибрай ва Зангиота туманлари ичимлик суви таъминотини яхшилаш лойиҳаларини амалга ошириш; ОПЕК ва Саудия тараққиёт жамғармаси иштирокида Самарқанд вилояти Қўшработ тумани қишлоқ аҳолиси ичимлик суви таъминотини яхшилаш лойиҳасини амалга ошириш; Ислом тараққиёт банки иштирокида Сирдарё вилояти Гулистон, Янгиер ва Ширин шаҳарлари канализация тизимини реконструкция қилиш лойиҳасини амалга ошириш. | 112 млн.долл | Халқаро молия институтлари кредитлари | ||||
247. | Республиканинг барча шаҳар ва туманларида қаттиқ маиший чиқиндиларни санитария жиҳатидан тозалаш ва утилизация қилиш тизимини янада такомиллаштириш. | Йил давомида | Ўзкоммунхизмат, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари | 167 300,0, шундан: 99 300,0, 60 500,0 7 500,0 | Давлат бюджети маблағлари, ХМИ маблағлари тижорат банклари кредитлари | Ушбу чора-тадбирларни амалга ошириш орқали тартибсиз равишда тўпланадиган 1428 та қаттиқ маиший чиқинди ахлатхоналари тугатилади. Санитария корхоналарининг моддий-техника базаси ривожланиб, жумладан, 237 та махсус техника харид қилинади, 94 та гараж қурилади ва чиқиндилар учун 168 та элак қурилмалари ўрнатилади. |
248. | Аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш тизимини яхшилаш мақсадида: республика ҳудудлари бўйича 86 та янги автобус йўналишини ташкил этиш ва йўлга қўйиш; | 2017 йил давомида | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Ўзавтодарётранс, Ташувчилар, Халқ банки, Ўзавтосаноатлизинг, лизинг компаниялари, тижорат банклари | Аҳолига кўрсатилаётган автотранспорт хизмати сифати оширилиб, янада қулайликлар яратилади. | ||
йўловчи ташиш корхоналари томонидан 537 та янги автобус сотиб олиш ва қатновга қўйиш; | 72 200,0 | Банклар кредитлари, лизинг ва ташувчиларнинг маблағлари, | ||||
транспорт инфратузилмасини ривожлантириш мақсадида ҳудудларда 13 та автостанциялар қуриш ва реконструкция қилиш. | 3 900,0 | тижорат банклари кредитлари | ||||
249. | Тошкент шаҳар жамоат транспортида электрон тўлов тизимини жорий этиш. | 2017 йил IV чорак | Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Тошшаҳартрансхизмат | 35000,0 | Тижорат банклари кредитлари | Аҳолига сифатли транспорт хизматлари кўрсатишга эришилади. Транспорт хизматидан олинадиган даромад ҳажмининг 15 фоизга ўсишини таъминлайди. |
250. | 2017 — 2021 йилларда паст кучланишли электр тармоқларини модернизация қилиш ва янгилаш дастурига мувофиқ, 2017 йилда 5,1 минг км электр тармоқларини, 1040 та трансформатор пунктини қуриш ва реконструкция қилиш. | 2017 йил | Ўзбекэнерго | 445 800,0 | Ижрочи маблағлари — 132,6 млрд.сўм, Ўзсаноатқурилишбанк кредит маблағлари — 313,2 млрд.сўм | Республика ҳудудидаги 2721 та маҳаллада истеъмолчиларнинг электр таъминоти сифати ва ишончлилигини оширишга, авария ҳолатида ўчишлар сонини кескин камайтиришга эришилади. |
251. | Кўмир маҳсулотларини сотиш инфратузилмасини қуйидаги йўллар билан янада ривожлантириш: «Ўзбеккўмир» АЖ дистрибьюторлик марказларининг 84-та кўмир сақлаш масканларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш; Ҳар бир кўмир сақлаш омборида брикетлар миқдорини йилига 880 минг тонна чиқариш имконини берувчи 84 дона кўмирни брикетлаш ускуналарини ишга тушириш; кўмир конларини очиш ва қазиб олишнинг замонавий технологияларини жорий этиш ҳисобига кўмир қазиб олишни 2022 йилга келиб 11,67 млн. тоннагача кўпайтиришга қаратилган инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш. | Йил давомида | Ўзбеккўмир, Ўзсаноатқурилишбанк, Халқ банки, Ўзбекистон темир йўллари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, НКМК, ОКМК | Лойиҳага асосан | Ўзбеккўмир маблағлари ва тижорат банклари кредитлари | Чора-тадбирларни амалга ошириш. Аҳолининг энергия таъминоти яхшиланади. |
252. | Замонавий савдо инфратузилмасини яратиш ҳамда туманлар ва шаҳарларнинг архитектура қиёфасини яхшилаш мақсадида республикадаги 242 та деҳқон (озиқ-овқат) бозорини оптималлаштириш ва реконструкция қилиш ҳамда уларнинг ҳудудида 40 та замонавий гипермаркет, 63 та супермаркет ҳамда 139 та минимаркет ташкил этиш. | 2017-2018 йиллар | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Молия вазирлиги, Марказий банк, Миллий банк, Давархитектқурилиш, Ўзагросаноатлойиҳа, ДСҚ | 200 000,0 | Тижорат банклари кредитлари, инвестиция маблағлари | Аҳолига кўрсатиладиган савдо хизматларини яхшилашга, янги замонавий савдо ташкилотларини яратишга ҳамда деҳқон бозорлари фаолиятини тартибга солишга эришилади. |
253. | Республика театрларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва уларнинг фаолиятини ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар Дастурини ишлаб чиқиш. | 2017 йил IV чорак | Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари | - | - | Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси. Республика театрларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва уларнинг ижодий фаолиятини ривожлантириш орқали аҳолига сифатли маданий хизмат кўрсатилади. |
254. | Ўзбекистон Республикаси кинематографиясини 2017 — 2021 йилларда янада ривожлантириш чора-тадбирларини амалга ошириш. | 2017 йил I чорак | Ўзбеккино, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, ОваЎМТВ | - | - | Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси. Ушбу қарор кинематография тизимининг ташкилий тузилмасини ҳамда норматив-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш, кинематография объектларининг моддий-техника базаси ва архив фондини янгилаш, бу соҳада маҳсулот сифатини ошириш, кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг замонавий усулларини амалда қўллаш имконини беради. |
255. | Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 25 июндаги «2013-2018 йилларда замонавий маданият ва аҳоли дам олиш марказларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 178-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида 100 та марказда таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларини якунлаш чораларини кўриш ва фойдаланишга топшириш. | Йил давомида | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давархитектқурилиш | 70 000,0 | Маҳаллий бюджетларнинг қўшимча маблағлари, хайрия маблағлари | Вазирлар Маҳкамаси Раёсатининг баёни. Аҳолининг, айниқса, ёш авлоднинг ўсиб бораётган маданий-маърифий эҳтиёжларини қондириш, уларнинг бўш вақтини самарали ва мазмунли ўтказишини ташкил этишга эришилади. |
256. | 100 та маданият ва истироҳат боғини таъмирлаш ва жиҳозлаш. | Йил давомида | Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Молия вазирлиги, вилоят ҳокимликлари | 10 000,0 | Маҳаллий бюджет даромадларининг ошириб бажарилган қисми, хайрия ва инвестиция маблағлари | Аҳоли маданиятини янада юксалтириш, уларнинг мароқли ҳордиқ чиқаришига кўмаклашиш, ҳудудларимизни янада обод ва фаровон қилиш. |
257. | Сурхондарё вилояти ҳайвонот боғининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, Фарғона ва Самарқанд шаҳарларида ҳайвонот боғларини ташкил этиш. | 2017 йил I чорак | Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари | 5 000,0 | Давлат бюджети, хайрия ва инвестиция маблағлари | Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси. Аҳолининг, жумладан, ёш авлоднинг маданий дам олишини таъминлаш, уларни она табиатга муҳаббат руҳида тарбиялаш, уни асраб-авайлашни тарғиб қилиш. |
258. | 2017-2027 йилларда музейлар фаолиятини такомиллаштириш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш комплекс чора-тадбирлари дастурини ишлаб чиқиш. | 2017 йил III чорак | Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давархитектқурилиш, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари | - | - | Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси. Халқимизнинг бой тарихий ва маданий мероси янада чуқур ўрганилади, тарғиб қилинади, бойитиб борилади, ишончли муҳофаза қилинади, шунингдек, музейлар фаолияти такомиллашади ва моддий-техника базаси замон талаблари асосида мустаҳкамланади. |
4.4. Таълим ва фан соҳасини ривожлантириш | ||||||
259. | 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасида олий таълим тизимини тубдан такомиллаштириш Дастурини ишлаб чиқиш. | 2017 йил I чорак | ОваЎМТВ, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар | - | - | Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси. Лойиҳа билан: академик соҳада, ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, ўқув жараёнини ташкил этиш, пуллик хизматлар кўрсатиш ва молиялаштиришнинг қўшимча манбаларини излашда олий ўқув юртларининг ваколатларини кенгайтириш йўли билан уларнинг мустақиллигини босқичма-босқич ривожлантириш; миллий кадрларнинг рақобатбардошлиги ва умумжаҳон амалиётига асосланган олий таълим миллий тизимининг сифати ошишига, Болонья жараёни иштирокчи-мамлакатлари дипломларини ўзаро тан олиш, ўқитувчи ва талабалар билан алмашув дастурларини амалга оширишга кўмаклашувчи 1999 йил 19 июндаги Болонья декларациясига қўшилиш масаласини кўриб чиқиш. |
260. | Мактабгача таълим муассасаларининг 106 тасини реконструкция қилиш ва 195 тасини капитал таъмирлаш, шунингдек, уларни мебель ва бошқа инвентарлар билан таъминлаш. | Йил давомида | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давархитектқурилиш | Қурилиш-монтаж ишлари учун — 195 000,0 | Бюджетдан ташқари таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси маблағлари, | Республикадаги 301 та мактабгача таълим муассасасининг моддий-техника базаси мустаҳкамланади. |
42 200,0 | Давлат бюджети маблағлари | |||||
261. | Республикадаги 367 та умумтаълим мактабининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, жумладан: 9 та янги мактаб қуриш; 268 та мактабни реконструкция қилиш; 90 та мактабни капитал таъмирлаш; мактабларни мебель, ўқув-лаборатория жиҳозлари ва бошқа инвентарлар билан таъминлаш. | Йил давомида | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давархитектқурилиш | Қурилиш-монтаж ишлари учун — 389 200,0 Жиҳозлаш ишлари учун — 59 000,0 | Бюджетдан ташқари таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси маблағлари | Республикадаги 367 та умумтаълим мактабининг моддий-техника базаси мустаҳкамланади. Ўқувчиларнинг таълим олишлари ва ўқитувчиларнинг фаолият юритишлари учун қулай шарт-шароитлар яратилади. |
262. | Республикадаги 135 та ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, жумладан: 44 та ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини реконструкция қилиш; 91 та ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини капитал таъмирлаш. | Йилдавомида | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давархитектқурилиш | 246 400,0 | Бюджетдан ташқари таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси маблағлари | Республикадаги 135 та ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасининг моддий-техника базаси мустаҳкамланади. Ўқувчиларнинг таълим олишлари ва ўқитувчиларнинг фаолият юритишлари учун қулай шарт-шароитлар яратилади. |
263. | Ҳудудлардаги олий таълим муассасалари учун илмий-педагогик кадрлар захирасини яратиш мақсадида таянч олий таълим муассасаларида магистратура ва докторантурага мақсадли қабул квоталарини жорий этиш. | 2017 йил март | ОваЎМТВ, Фанлар академияси, Иқтисодиёт вазирлиги, тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар | - |