УМК. МЕТРОЛОГИЯ МАРУЗА. 1 маъруза Кириш. Фанни вазифаси ва масади. Метрологиянинг асосий аксиомалари. Режа
Скачать 106.18 Kb.
|
Сифат халқаси эҳтиёжларни анициялашдан тортиб, то уларнинг қаноатлантирилишини баҳолашгача бўлган турли босқичларда сифатга таъсир этадиган, ўзаро боғланган фаолият турларииинг назарий тушунчалар моделидир. Сифат хам бошқа тушунчалар сингари ўзининг тизимига эгадир. Сифат тизими деганда, ташкилий тузилиши, маъсулияти, иш тартиби, жараёнлар, ресурслар йиғиндиси бўлиб, сифатнинг умумий бошқарувининг амалга оширилиши тушунилади. Белгиланган маҳсулотнинг сифат кўрсаткичларининг номенклатурасини танлаш, бу кўрсаткичларининг қийматларини аниқлаш ва уларни асос бўлувчи қийматлар билан таққослашни ўз ичига олувчи ишларнинг йиғиндиси маҳсулот сифатининг даражасини бахолаш деб аталади. Маҳсулот сифатининг даражасини бахолаш учун маҳсулотлар иккита туркумга бўлинади: - Фойдаланишда сарфланадиган маҳсулот; - Ўз ресурсини сарфлайдиган маҳсулот. 1-туркум маҳсулотлари вазифаси бўйича фойдаланиш жараёнида сарфланади. Одатда, қайта ишлаш қайтмас жараён ҳисобланади:(хом ашё, материаллар, яримфабрикатлар), ёқилгининг ёниши, озиқ-овқат маҳсулотларкни узлаштирилиши, айрим вақтда қайтарилувчи жараён хам бўлиши мумкин (масалан, эритувчиларни рекуперация ва регенерацияси). Вазифаси бўйича 2-туркум маҳсулотла рида н фойдаланишда, унинг ресурси сарфланади. Бу ҳолда маҳсулот техникавий ва маънавий эскириши ҳисобига фойдаланилади. Маҳсулотнинг кўрсатилган тавсифланишининг қўлланиши қуйидаги амалларни бажаришда бир қатор енгилликлар яратади: - муайян гурух маҳсулотининг биргина кўрсаткичининг номларини танлашда; - маҳсулотдан фойдаланиш сохасини аниқлашда; - бир ёки бир нечта буюмларни асос бўлувчи намуналар сифатида танлаб олишда; - маҳсулотнинг сифат кўрсаткичлари номларига давлат сгандартларининг тизимларини яратишда. 11.2. Саноат маҳсулотининг таснифланиши Бозор иктисодиёти шароитларида маҳсулот сифатини бахолаш учун илмий-услубий таъминланиш, ишлаб чикдрувчи ва исгеьмолчи орасидаги муносабатлар мол-пул хусусиятларига деярли мое келиши лозим. Бунинг учун ушбу комплекс масалаларни хал килиш лозим булади: - хар тарафлама маҳсулот сифатини тавсифловчи хоссаларни ва кўрсаткичларни ажратиб олиб, меьёрий хужжатларда маҳсулотни ва унинг сифатини бахолаш натижасида холисона ифодалаш; - ўзаро боғланган сифат, микдор ва истеьмолдаги нархларни эт.тиборга олган холда ишлаб чиқарувчи, тайёрловчи ва исгеъмолчнларнинг турли босқичларда биргаликдаги маҳсулот сифатини холисона бахолаш; маҳсулот сифати хамда "сифат халқа"сининг хар бир босқичидаги унинг техникавий даражаси ва рақобатдошлиги ҳақида хамма зарур холисона амалий маълумотларни олиш. Маҳсулот сифатининг кўрсаткичлар номенкулатурасини танлаб олишни асослаш қуйидагиларни инобатга олган ҳолда амалга оширилади: - маҳсулотни ишлатилишидаги шароитларини ва вазифасини; - истеъмолчилар талабларининг тахлилини; - маҳсулот сифатининг тавсифланувчи таркибини ва тузилишини; сифат кўрсаткичларига бўлган асосий талабларни. Маҳсулот сифатига таъсир этувчи омилларни тўрт тоифага бўлиш мумкин: - Техникавий; - Ташкилий; - Иктисодий; Ижтимоий. Техникавий омилларга ускуналарнинг жихозланиш, асбобларнинг ҳамда назорат воситаларининг, техникавий хужжатларнинг ҳолати; дастлабки материаллар, яримфабрикатларнинг сифати ва шунга ўхшашлар киради. Ташкилий омилларга режали бир маромда ишлаш, техникавий хизмат ва ускуналарни таъмирлаш; материаллар, комплектланувчи буюмлар, жихозланиши, асбобларни техникавий хужжатлар ва назорат воситалари билан таъминлаш анлиги, ишлаб чикариш маданияти; мехнатни илмий асосда ташкил этиш; овқатланиш, иш вақтида дам олишни ташкил этиш ва бошқалар киради. Иқтисодий омилларга меҳнатта хақ тўлаш шакллари, ойлик маошнинг миқдори; юқори сифатли маҳсулотни ва ишни моддий рағбатлантириш, маҳсулотнинг яроқсизлиги учун ойлик маошидан ушлаб қолиш, унинг сифат даражаси, таннархи, маҳсулотнинг бахоси ва шунга ўхшашлар киради. Ижтимоий омилларга кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, малака оширишни ташкил қилиш, илмий-техникавий ижодни, ижодкорлик ва ихтирочиликни ташкил этиш, турмуш шароитлари. Маърузани мустаҳкамлаш учун саволлар 1. Ишлаб чиқаришни қандай ташкил қилиш мумкин? 2. Ташкил қилишнинг турли поғоналарида сифат бошқаруви қандай кечади? 3. Ишлаб чиқаришда сифат бошқарувини қандай ташкил этилади? 4. Ишлаб чикарилаётган маҳсулотни сифатини оширишда метрологик таъминотнинг ўрни қандай? 5. Метрологик таъминот деганда нимани тушунасиз?__ |