Главная страница

УМК. МЕТРОЛОГИЯ МАРУЗА. 1 маъруза Кириш. Фанни вазифаси ва масади. Метрологиянинг асосий аксиомалари. Режа


Скачать 106.18 Kb.
Название1 маъруза Кириш. Фанни вазифаси ва масади. Метрологиянинг асосий аксиомалари. Режа
Дата05.10.2022
Размер106.18 Kb.
Формат файлаdocx
Имя файлаМЕТРОЛОГИЯ МАРУЗА.docx
ТипДокументы
#714747
страница4 из 6
1   2   3   4   5   6

7- Маъруза

Стандартлаштириш хуқуқий асослари. Стандартлаштириш сохасидаги асосий қонун чиқарувчи, қонунлаштирувчи актлар. Стандартлаштириш хизматларини хуқуқий холатлари.

Режа:

7.1. Стандартлаштириш хуқуқий асослари.

7.2. Стандартлаштириш йўналишлари

7.1. Стандартлаштириш хуқуқий асослари.

Давлат миқёсида стандартлар давлат аҳамиятига эгадир. Чунки стандартлаштириш ишлари ҳалқ ҳўжалигини равожлантириш ишлари билан нафақат бир хил темпда бориши керақ аксинча у бир мунча олдинда бориши шарт. Кейинги пайтларда ташкилот ва муассасаларда стандартлаштириш ишлари шу ташкилотларнинг асосий ишларидан бири бўлиши шарт деган хукумат қарорлари чиқди. Сабаби вақт ўтиши билан, тараққиётни ўсиб бориши сабабли мавжуд стандартлар ва техник шартлар замон талабига жавоб бераолмай қолади, шунинг учун мавжуд стандарт ва техник шарт–шароитларни тинмай янгилаб бориш, уларни замон талаби доирасида тутиб туриш мажбурияти зарурати келиб чиқади. Бу эса ўз навбатида хом ашёлардан фойдаланишда, тежамкорликда, материаллар ва энергоресурслардан эса иложи борича унумли фойдаланишда, демак илмий техник прогресс тараққиётини тўлатишда тасир этувчи асосий омилларидан саналади. Келажакда маҳсулотларни сифатини яхшилаш мақсадида стандартлар ва техник шарт–шароитларни қайта қўриб чиқиш масаласини тезлаштириш тўғрисида бир неча қонунлар қабул қилинди. Давлат стандартлари қўмитаси зиммасига эса:

1) Министрликлар ва бошқарма раҳбарларига ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни сифатини, техник даражасини, ишончлилигини ва шулар сингари сифатини ўзгармас кўрсатгичларни ошириш бўйича олиб борилаётган ишларини, тадбирларни координация қилиш;

2) Стандартлаштириш ва метрологик таъминлаш ишлари орқали ишлаб чиқарилаётган маҳсулот сифатига систематик тарзда таъсир кўрсатиш;

3) Давлат қабул комиссиялари, органлари ишлари, эффективлигини ошириш;

4) Стандартлаштириш бўйича Ҳалқаро ташкилотлар ишларида министрликлар ва бошқармалар билан биргаликда актив иштирок этиш сингари вазифалар юклатилади. Шунинг учун стандартлаштиришни давлат илмий техник сиёсатини элементи деб аташ мумкин.

7.2. Стандартлаштириш йўналишлари

Стандартлаштириш асосан қуйдаги йўналишлар бўйича олиб борилади:

1) Параметрик ва тип–ўлчовли қаторларни тайинлаш, асосий конструкциялар, маҳсулотлар, уларни ташкил этувчи қисмлари, ўлчамлари ҳосса ва ҳусусиятларини тайинлаш, стандартлашни оптимал шарт–шароитларни тайинлаш (хом–ашё, материаллар, комплектация маҳсулотлари, ташкил этувчи қисимлар, тайёр маҳсулотлар);

2) Маҳсулот ишлаб чиқаришга прогрессив талабларни жорий этиш, яъни ишлаб чиқарган маҳсулотларни ўлчамларига, сифатига, ишлаб чиқаришда хом–ашё энергоресурсларни, материалларни, эҳтиёт қисмлар ва инструментларни тежаш, меҳнат сарфини камайтириш, ташқи бозор талабларни эътиборга олиш, рақобатбардошлигини ошириш, меҳнат ҳафсизлигини ошириш, ҳалқ саломатлигини сақлаш, ташқи муҳитни ифлосланишига йўл қўймаслиқ зарарли чиқиндилардан асраш, шунингдек ишлаб чиқарган маҳсулот сифатини назорат қилиш усуллари ва йўлларини яхшилаш тадбирларни ишлаб чиқиш;

3) Комплектловчи маҳсулотлар, материаллар, ўлчамлар, параметрлар, асосий ташкил этувчи қисмлар, уларни алмашиниш ишларни йўлга қўйиш, программалаш, диагностикалаш информацион, электрон тизимлардан фойдаланиш ва шу сингари ишларни бажаришни конструктив таъминлаш.

4) Метрологик қоидалар, техник асбоб-ускуналар ва ташкилий асосларни ташкил этишда, ўлчов ишларида керакликча аниқликни ва бирликни таъминлаш;

5) Мақсадли программалаш усулини қўллаш асосида стандартлаштиришни режалаштириш ишлари эффективлигини ошириш ҳамда

мамлакатни иқтисодий ва социал тараққиётини оширишга қаратилган стандартлаштириш ишларини ягоналигини таъминлаш;

6) Чет давлатларини илғор тажрибаларини қўллаш, умумлаштириш ва тадбиқ этиш ишларини, стандартлаштириш бўйича албатта, амалга ошириш мақсадида ҳалқаро стандартлаш ишларини олиб бориш;

7) Стандартлаш ва техник шарт–шароитларни тадбиқ қилишни назорат қилиш.

Демақ стандартлаштиришни асосий вазифаси давлат ва ҳалқ ҳўжалиги сохаларда ишлаб чиқарилган ҳар бир маҳсулот учун давлат ҳимоясини таминлаш, маҳсулотларни ишлаб чиқаришда норматив техник ҳужжатлар системасини барпо этиш ва шу ҳужжатлардан тўғри ҳамда эффектив фойдаланишни назорат қилиб боришдан иборатдир.

Ҳозирги пайтда стандартлаштиришни худди шундай ишни илмий услуби деб қараш керакдир. Стандартлаштириш ҳалқ ҳўжалигини ишлаб чиқаришда бошқарувни қандайдир бир кичик қисми деб қаралса, стандартлар шу бошқарув системасини ричаглари ролини ўйнаши мумкин.

Мавзу бўйича назорат саволлари

1. Давлат назорати кайси шаклларда амалга оширилади?

2. Техник назоратни кайси булим амалга оширади?

3. Техник назорат булими назоратни кандай амалга оширади?

8- Маъруза

Стандартлаштириш иқтисодий самарадорлиги. Метрология, стандартлаш ва ўлчаш техникалари бўйича халқаро хамкорлик, халқаро стандартлаштириш.

Режа:

8.1. Метрология ва стандартлаштириш бўйича халқаро ташкилотлар

8.2. Халқаро стандартлаштириш ташкилоти /ИСО/

8.3. Халқаро электротехника комиссияси( МЭК )

8.1. Метрология ва стандартлаштириш бўйича халқаро ташкилотлар

Турли халқаро ташкилотлар стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш соҳаларида меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқиш, дунё мамлакатларини шу соҳалардаги илғор ютуқларини умумлаштириш ва бусоҳалар бўйича ҳар хил ёрдам кўрсатиш билан Халқаро стандартлаштириш ташкилоти, Халқаро электротехника комиссияси, метрология соҳасида

қонунлаштирувчи Халқароташкилот, сифатбўйича Европа ташкилоти, синов лабораторияларини аккредитлаш бўйича Халқаро конференция, Fарбий Европа минтақавий ва иқтисодий ташкилотлари, стандартлаштиришва метрология бўйича араб ташкилоти ва бошқалар фаол ишлаб турибди.

Ана шу ташкилотларда амалга оширилаётган ишларни бироз бўлсада, тасаввур қилиш учун уларнинг шу соҳалардаги ишлари билан қисқача танишиш мақсадида Халқаро ташкилотларнинг фаолиятлари тўғрисида фикр юритмоқликни лозим топдик.

8.2. Халқаро стандартлаштириш ташкилоти /ИСО/

Биринчи стандартлаштириш миллий ташкилоти - Британия Ассоциацияси /Britich Enginezing Standards Accociation/ 1901 йилда ташкил этилган бўлиб, бироз кейинроқ, биринчи жаҳонуруши даврида Дания бюроси, Германия қўмитаси (1918 й), Америка қўмитаси (1918 й) ва бошқалар ташкил топди.

Стандартлаштириш соҳасидаги ишлар халқаро марказ кераклигини тақазо қилди. Шу мақсадда 1926 йили стандартлаштириш миллий ташкилотларнинг Халқаро Ассоциацияси (ИСА) пайдобўлди. ИСА нингтаркибига 20 мамлакат вакиллари кирди.

1938 йили Берлин шаҳрида стандартлаштириш бўйича Халқаро съезд очилди. Унда техниканинг турли соҳалари бўйича 32 та қўмита ва кичик қўмиталар тузилди. 1939 йили бошланган иккинчи жаҳон уруши ИСАнинг фаолиятини тўхтатиб қўйди.

Ҳозирги Халқаро стандартлаштириш ташкилоти (International Standards Organization) 1946-1947 йиллари ташкил топди, уни қисқача ИСО деб юритилади. Бу нуфузли ташкилот Бирлашган Миллатлар Бош Ассамблеяси таркибида фаолият кўрсатиб, ривож топмоқда.

ИСОнинг тузилишидан кўзда тутилган асосий мақсад – халқаро миқёсдаги мол алмашинувида ва ўзаро ёрдамни енгиллаштириш учун дунё кўламида стандартлаштиришни ривожлантиришга кўмаклашиш ҳамда ақлий, илмий, техникавий ва иқтисодий фаолиятлар соҳасида ҳамдўстликни ривожлантиришдир.

Бу мақсадларни амалга ошириш учун:

- дунё кўламида стандартларни ва улар билан боғлиқ бўлган соҳаларда уйғунлаштиришни енгиллаштириш учун чоралар кўриш;

- халқаро стандартларни ишлаб чиқиш ва чоп этиш (агарҳарбир стандарт учун унинг фаол ташкилий ва кичик қўмиталарнинг иккидан учқисми маъқуллаб овоз берса ва умумий овоз берувчиларнинг тўртдан уч қисми ёқлаб чиқса, стандарт маъқулланиши мумкин);

- ўз қўмита аъзоларининг ва техникавий қўмиталарнинг ишлари ҳақида ахборотлар алмашинувини ташкил қилиш;

- соҳавий масалалар бўйича манфаатдор бўлган бошқа халқароташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш кўзда тутилади.

ИСО раҳбар ва ишчи қўмита идораларидан ташкил топган. Раҳбар идоралари таркибига Кенгашнинг юқори идораси - Бош Ассамблея, Кенгаш, ижроия бюроси, техникавий бюро, кенгашнинг техникавий қўмиталари ва марказий секретариати киради.

ИСО кенгаши йилига бир марта ўтказилиб, унда ташкилотнинг фаолияти, хусусан, техникавий идораларнинг тузилиши халқаро стандартларнинг чоп этилиши, кенгаш идораларининг аъзоларини ҳамда техникавий қўмиталарнинг раисларини тайинлайди ва бошқа масалалар кўрилади.

1992 йилдан эътиборан ушбу нуфузли халқаро ташкилотга Ўзбекистон Республикаси 92- давлат сифатида қабул қилиниб, эндиликда ИСОнинг тенг хуқуқли аъзоларидан бири ҳисобланади.

Маҳсулот сифатини яхшилаш, бошқариш ва таъминлаш бўйича охирги вақтда қилинган ишларни мужассамлаб, ИСО ўзининг бирқатор меъёрий ҳужжатларини ишлаб чиқди, бу ҳужжатларга ИСО 9000, 10011 ва 10012 рақамли стандартларни кўрсатиш мумкин.

8.3. Халқаро электротехника комиссияси( МЭК )

Электротехника соҳасидаги халқаро ҳамкорлик бўйича ишлар 1881 йилдан бошланган, чунки бу йили электр бўйича биринчи Халқаро конгресс бўлиб ўтганэди. Кейинроқ 1906 йили Лондонда 13 мамлакат вакилларининг конференциясида махсус идора - халқаро электротехника комиссияси тузиш тўғрисида бир фикрга келинди. Бу идора электрмашиналари соҳаси бўйича атамалар ва параметрларни стандартлаштириш масалалари билан шуғуллана бошлади.

МЭК низомига кўра, бу ташкилотнинг мақсадлари электротехника ва радиотехника ва уларга қўшни тармоқлардаги муаммолар соҳаларидаги стандартлаштириш масалаларини ҳал қилишдир.

ИСО ва МЭК фаолиятлари бўйича фарқланади, МЭК электротехника, электроника, радиоалоқа, асбобсозлик соҳалари бўйича шуғулланса, ИСО эса қолган бошқа ҳамма соҳалар бўйича стандартлаштириш билан шуғулланади.

Ҳозирги вақтда 41-та миллий қўмиталар МЭКнинг аъзолари ҳисобланади. Бу мамлакатларда ер қуррасининг 80% аҳолисияшаб, 95% дунёдаги ишлаб чиқарилаётган электр қувватининг истеъмолчиси ҳисобланади. Бу асосан саноати ривожланган ҳамда ривожланаётган мамлакатлардир. МЭК инглиз, француз ва рус тилларида ишолиб боради.

МЭКнинг Олий раҳбар идораси МЭК кенгашидир, у ерда мамлакатларнинг ҳамма миллий қўмиталари тақдим этилган. Унда энг юқори лавозим президент бўлиб, у ҳар 3 йил муддатда сайланади. Бундан ташқари вице-президент, ғазиначи, бош секретар лавозимлари ҳам бор. МЭК ҳар йили бир марта ўз кенгашига йиғилади ва ўз фаолияти доирасидаги масалаларни ҳалқилади.

1972 йилга қадар МЭК ва ИСО лар томонидан яратилаётган ҳужжатлар тавсия сифатида фаолият кўрсатар эди. 1972 йили эса МЭК, ИСО ларнинг тавсиялари халқаро стандартларга айлантирилиши ҳақида қарор қабул қилинди.

Метрология соҳасида қонунлаштирувчи Халқаро ташкилот (МОЗМ)

Халқаро миқёсда метрология соҳасида қонунлаштирувчи халқаро ташкилот ҳам мавжуддир. Уни қисқартирилган ҳолда МОЗМ (Международная организация законадательной метрологии) дебаталади. Бу ташкилотнинг асосий мақсади – давлат метрологик хизматларни ва бошқа миллий муассасаларнин фаолиятларини халқаро миқёсда мувофиқлаштиришдир.

МОЗМ фаолиятининг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:

- МОЗМга аъзо бўлган мамлакатлар учун ўлчаш воситаларининг услубий меъёрий метрологик тавсифларининг бирлилигини белгилаш;

- қиёслаш ускуналарини, солиштириш усулларини, эталонларни текшириш ва аттестатлашини, намунавий ва ишчи ўлчаш асбобларини уйғунлаштириш;

- халқаро кўламда бирхиллаштирилган ўлчаш бирликларини мамлакатларда қўлланишини таъминлаш;

- метрологик хизматларнинг энг қулай шаклларини ишлаб чиқиш ва уларни жорий этиш бўйича давлат кўрсатмаларининг бирлилигини таъминлаш;

- ривожланаётган мамлакатларда метрологик ишларни таъмин этиш ва уларни зарур техник воситалари билан таъминлашда илмий-техникавий ёрдамлашиш;

- метрология соҳасида турли даражаларда кадрлар тайёрлашнинг ягона қонун-қоидаларини белгилаш.

МОЗМнинг Олий раҳбар идораси метрологиядан қонун чиқарувчи Халқаро конференцияси ҳисобланиб, у ҳар тўрт йилда бир марта чақирилади. Конференция ташкилотнинг мақсад ва вазифаларини белгилайди, ишчи идораларининг маърузаларини тасдиқлайди, бюджет масалаларинимуҳокамақилади. МОЗМнинг расмий тили - француз тилидир.

Мавзу бўйича назорат саволлари

1. Халқаро стандартлаштириш ташкилоти /ИСО/ ҳақида маълумот беринг.

2. Халқаро электротехника комиссияси( МЭК ) ҳақида маълумот беринг.

9- Маъруза

Техник иқтисодий маълумотларни кодлари, уларни классификациялашни стандартлаштириш усуллари (ГСССД). Давлат стандартлари хужжатлари системасини стандартлаштириш ва норматив – техник хужжатлар. Конструкторлик ва технологик хужжатларни ягона системаси. Қурилиш нормалари ва қойдалари (СНиП).

Режа:

9.1. Техник иқтисодий маълумотларни кодлари, уларни классификациялашни стандартлаштириш усуллари (ГСССД).

9.2. Маҳсулотни штрихли кодланиши

9.1. Техник иқтисодий маълумотларни кодлари, уларни классификациялашни стандартлаштириш усуллари (ГСССД).

Баъзан бирор маҳсулот харид қилганимизда унинг кўринарли жойида ёки этикеткасида хар хил қалинликдаги чизиқдар ва рақамлар билан белгиланган шаклларни кўришимиз мумкин. Уларга штрих-код номи берилган. Хўш, штрих-кодлар нима ва қачон пайдо бўлган?

Штрих-кодларни маҳсулотларга нисбатан тадбиқ, этиш ғояси илк бора 30-йилларда АКДПнинг Гарвард бизнес мактабида яратилган бўлиб, ундан амалда фойдаланиш бир неча ўн йиллардан сўнггина, яъни, 60-йиллардан бошланган. Штрих-кодларни дастлабки қўлловчилар темир йўлчилар бўлиб, шу усул орқали темир йўл вагонларини идентификациялашган. Микропроцессор техникасининг гуркираб ривожланиши 70-йиллардан бошлаб штрих-кодлардан кенг равишда фойдаланиш имконини яратди. 1973 йил АҚШда Маҳсулотнинг Универсаль Коди (IPC) қабул қилиниб, 1977 иилдан бошлаб эса Европа Кодлаш Тизими EAN (European Article Numbering) таъсис этилди ва хозирда ундан нафақат Европада, балки бошқа минтақаларда хам кенг равишда фойдаланишмоқда.

Штрих-код кегма-кет алмашиниб келувчи қора (штрих) ва оқ (пробел) рангли, турли қалинликдаги чизиқдардан иборат бўлиб, бу чизиқдарнинг ўлчамлари стандартлаштирилган. Штрих-кодлар махсус оптик қурилмалар - сканерлар ёрдамида ўқишга мўлжалланган. Унинг воситасида, микропроцессорлар орқали штрихлар рақамларга декодер^аниб, маҳсулот хақидаги маълумотлар компьютерга узатилади.

Кўпгина иқтисодий ривожланган давлатларда маҳсулотнинг ўрамида (упаковкасида) штрих-коднинг бўлиши мажбурий саналади. Акс холда савдо ташкилотлари маҳсулотдан воз кечишлари мумкин. Бу халқаро савдога хам тегишлидир. Ушбу тизимнинг иқтисодий жихатдан самаралили ги маҳсулотнинг 85 фоизидан қўпи кодлаштирилганда яққол намоён бўлади. Бундан ташқари, маҳсулотга нисбатан бўлган халаб ва эҳтиёжларни шакллантириш, жамлаш, хисобга олиш, маҳсулотни келиш-кетишини хисоб қилиб бориш, мухосиблик хисобларида ва хужжатларни расмийлаштиришда, хамда маҳсулотларни сақлаш ва сотувидаги назоратларни амалга оширишда алохида ўрин тутади.

9.2. Маҳсулотни штрихли кодланиши

Асосан EANmmr икки кодидан кўпроқ, фойдаланилади: 13 разрядли ва 8 разрядли рақамли кодлар. Бунда энг ингичка штрих бирлик сифатида олинади. Хар бир рақам (ёки разряд) икки штрих ва икки пробелдан иборат бўлади (8.1- ва 8.2- расмлар). 13 разрядли коднинг таркибида қуйидаги кодлар кўрсатилади:

- давлат коди ("давлат байроги");

- корхона (фирма) - тайёрловчи коди;

- маҳсулотнинг коди;

- назоратсони.

EAN ассоциацияси турли давлатлар учун кодлар ишлаб чиққан бўлиб, ушбу кодлардан фойдаланиш учун марказлашган тарзда

Маҳсулотни штрихли кодланиши учун айрим давлатларнинг EAN коди

8.1-жадвал Давлат Давлат Давлат Давлат Давла Давлат коди номи коди номи т коди Номи | 93 Австралия 539 Ирландия 383 Словения 1 90-91 Австрия 569 Исландия 00-09 АКДПва 779 Аргентина 84 Испания Канада 54 Бельгия ва 80-83 Италия 869 Туркия Люксембург 529 Кипр 64 Финляндия 1 380 Болгария 690 Хитой 30-37 Франция 789 Бразилия 850 Куба 859 Чехия 50 Буюк Британия 750 Мексика 780 Чили 599 Венгрия 87 Нидерландия 73 Швеция 759 Венесуэла 94 Янги-Зеландия 76 Швейцария 400-440 Германия 70 Норвегия 860 Югославия 489 Гонконг 590 Польша 880 Жанубий 520 Греция 560 Португалия Кореа 57 Дания 460-469 Россия 45-49 Япония 729 Исроил 888 Сингапур 478 Узбекистан

лицензиялар тавсия этади. Масалан, Франция учун давлат КОДИ сифатида 30-37, Италия учун 80-87 ораликдари тавсия этилган. Базан давлатларнинг кодлари уч хонали сондан иборат. Масалан, Греция -520 Россия - 460, Бразилия - 789. Юқорирокда келитирилгак 8.1-жадвалда баъзи бир давлатларнинг лицензия асосида олинган кодлари келтирилган.

Тайёрловчи корхонанинг коди ҳар бир давлатда тегишли органлар томонидан тузилади. Одатда, бу код бешта рақамдан иборат бўлиб, давлат кодидан кейин келади.

Маҳсулот коди тайёрловчи томонидан тузилади ва у хам бешта рақамдан иборат бўлади. Бу коднинг расшифровкаси стандарт эмас, у маҳсулотга тааллуқли бўлган муайян хусусиятларни (белгиларни) ёки фақат тайёрловчининг ўзигагина маълум бўлган ва шу маҳсулотнинг қайд этиш тартиб рақамини ифодалаши ҳам мумкин. Лекин буни ихтиёрий бермаслик мақсадида штрихли кодларни белгилаш марказлаштирилган тарзда олиб борилади.

Назорат сони EAN алгоритм и бўйича кодни сканер воситасида тўғри ўқилганлигини текшириш учун хизмат қилади.

EAN-8 коди узун кодларни белгилаб бўлмайдиган кичик ўрамлар (упаковкалар) учун мўлжалланган. EAN-8 коди қуйидаги кодлар тартибидан иборат:

- давлат коди ("давлат байроғи");

- корхона (фирма) - тайёрловчи коди; I

- назорат сони.

Баъзан, тайёрловчи корхона кодининг ўрнига маҳсулотнинг қайд этиш тартиб рақами келтирилиши хам мумкин. Рақамлар қатори сканер учун эмас, балки харидорлар учун мўлжалланган. Талабгор (харидор) учун маълумот фақат маҳсулот тайёрланган давлатни билдириш билан чегараланади, чунки давлат коди махсус нашрларда ва маълумотномаларда келтирилиб туради ёки маълумот базаларида ва банкларида сақланиши мумкин. Тўлиқ шгрихли код ташқи савдо ташкилотларига ёки савдо объектларига маҳсулотнинг аниқ келиб чиқиш реквизитларини билиш ва керак бўлса, маҳсулотнинг контракт (шартнома) талабларига мос келмайдиган параметрлари ва кўрсаткичлари борасида аниқ манзилга раддия ёки норозилик билдириш имкониятини яратади.

Ўзбекистан Республикасида штрих-кодлар тобора кенг тадбиқ этилиб бормокда. 1999 йили Ўздавстандарт қошидаги метрология, сгандартлаштириш ва сертификатлаштириш соҳасидаги мутахассисларни тайёрлаш ва малака ошириш институтида штрих-кодлар масалалари билан шуғулланувчи марказ ташкил этилди. Ушбу марказнинг таъсис этилишидан мақсад - мағсулотларни автоматлаштирилган тарзда идентификациялаш борасидаги муаммоларни ҳал этиш ва бу фаолиятии кенг равишда тарғиб этишдир. Албатта, бунда халқаро меьёрий хужжатларни ҳисобга олган ҳолда кодлашнинг стандартлаштирилиши алоҳида аҳамиягга эгадир.

Ўзбекистан Республикасида штрихли кодлашнинг тадбиқ этилиши энг аввало, 1996 йилнинг 26 апрелида кабул килинган исгеъмолчиларшшг хукуқларини химоя цилиш тугрисида" номли қонуннинг 4 моддасида кўрсатилган - истеъмолчининг харид қилинаётган маҳсулот ҳақида зарур ва ишончли маълумот олиш хуқуқини амалга оширишда янги замин яратади.

Штрихли кодлаш ишлаб чиқариш корхоналари учун қуйидаги имкониятларни яратади:

- автоматлаштирилган бошқарув тизимларининг тадбиқ этилиши, осонлаштиради;

- ишлаб чиқариш, маҳсулотни сақлаш ва реализация қилиш каби фаолиятлардаги ҳисоб-китоб ишларининг самарадорлигини оширади;

- ресурсларни чуқур тахдиқ қилиш имкониятини беради;

- хужжатлар айланишини қисқартиради;

- маҳсулотни реализация қилиш ва харакати ҳақидаги ишончли маълумотларни мунтазам равишда йўқотишни йўлга қўйиш мумкин;

- бошқарув ва назорат идораларига тезкор равишда маҳсулот хусусидаги маълумотларни тавсия этиш.

Бироқ харидор сотиб олаётган маҳсулотининг фақат тайёрланган давлати борасидаги маълумотнигина эмас, балки тегишли барча маълумотларни хам билишни истайди. Бу муаммо ҳам вақти келиб стандартлаштириш воситасида ҳал этилиши мумкин. Бироқ бунинг учун сертификатлаштириш йўли билан тасдиқланувчи, стандартларнинг мажбурий талабларининг рўйхатини кенгайтириш лозим бўлади.

Мавзу бўйича назорат саволлари

1. Стандартлаштиришнинг қандай усулларини биласиз?

2. Стандартлаштириш усулларининг асосий максади нима?

3. Ўзароалмашувчанлик нима ва унинг турлари.

4. Танланган сонлар катори нима учун қулланилади?
1   2   3   4   5   6


написать администратору сайта