УМК. МЕТРОЛОГИЯ МАРУЗА. 1 маъруза Кириш. Фанни вазифаси ва масади. Метрологиянинг асосий аксиомалари. Режа
Скачать 106.18 Kb.
|
10- Маъруза Сертификатлаштириш ва махсулот сифати. Махсулот сифатини аниқловчи параметрлар ва уларни классификацияси. Махсулот сифат кўрсаткичларини миқдорий характеристикаларини танлаб олиш усуллари. Махсулот сифати кўрсаткичларини бахолаш усуллари ва сертификатлаштириш. Ишончлилик ва уни кўрсаткичлари. Штрих кодлаш хақида асосий тушунчалар Махсулот сифатини сертификатлаштиришда баъзи кўрсаткичларни қийматлари. Режа: 10.1. Сертификатлаштириш ва махсулот сифати. Махсулот сифатини аниқловчи параметрлар ва уларни классификацияси. 10.2. Махсулот сифати кўрсаткичларини бахолаш усуллари ва сертификатлаштириш. Ишончлилик ва уни кўрсаткичлари. 10.1. Сертификатлаштириш ва махсулот сифати. Махсулот сифатини аниқловчи параметрлар ва уларни классификацияси. Ҳозирги вақтда сертификат деган атамани тез-тез учратиб турамиз. Бу қандай атама деб сўрасангиз турлича талқин олишингиз мумкин: Кимдир бирор малака олганлик тўғрисидаги тасдиқловчи хужжат деса, яна кимдир, маҳсулотни сифати тўғрисидаги хужжат, баъзи бирлар эса маҳсулотни худудимизга олиб кириш ёки олиб кетиш учун божхонага кўрсатилиши лозим бўлган хужжат деб таъриф беради. Ўйлаймизки, дарслигимизнинг ушбу бўлимини кўриб чиқганингиздан сўнгушбу атамага албатта аниқ ва мукаммал жавоб топасиз. Сертификат сўзининг маъносини келтиришдан олдин мавзудан бироз чегга чиқамиз. Маълумки, Шарқ, жумладан Ўзбекистонимиз чет элларда нафақат гўзал табиати ва мехнатсевар халқи билан, балки ўзининг кўзни қамаштирадиган, ранг-баранг мева, сабзавот ва турли маҳсулотларга бозорлари билан хам машхурдир. Бундан ташқари, бизнинг бозорларда яна бир ўзгачалик хам бор. Агар расгалар оралаб борадиган бўлсангиз, сотувчилар, дехконлар мева-чевалардан узатиб, тотиб кўришни таклиф этишларини гувохи бўласиз (албатта, тотиб "Ўрганлик учун хак сўралмайди). Бунинг тагида бир маъно ётадики, у хам маҳсулотнинг сифатига харидорнинг ўзи бахо берган, яъни, ишонч ҳосил қилсин Қадимдан бизда бир тушунча бор. Харид пайтида савдо мухаммал бўлиши учун учта томон иштирок этиши керак. 1- олувчи (харидор) томон, 2- сотувчи (тайёрловчи) томон ва 3- холис томон. 3- томон сотилаётган буюм ёки маҳсулот эга бўлган сифат кўрсаткичларига кафолат берган. Савдонинг бу тури асосан катта миқдордаги ёки қимматбахо харид пайтида қўлланилган бўлиб, буни ҳозир ҳам қорамол, қўй ва от савдосида учратишимиз мумкин. Ўртада турувчи холис томон (уларни баъзан даллоллар деб юритилади) савдони бир муҳим бўлишига ёрдам бериб, савдо объектга хос бўлган сифат кўрсаткичларига тавсиф беради ва холисона бахо беради. Савдо тугагандан сўнг сотувчи томон ўз савдосидан, олувчи томон эса харидидан ва савдо объектнинг мавжуд сифат кўрсаткичларидан ишонч ҳосил қилиб, қониқиш ҳиссига эга бўлади. Бу савдонинг яна бир муҳим хусусияти - 3- холис томон сифатида алоҳида ишончга ва нуфузга эга бўлган, ростгўй шахсларгина иштирок этиши мумкин. Биздаги мана шу савдо тури бир неча юз йиллардан бери мавжуд бўлиб, чет давлатларда сертификатлаштириш деб аталувчи фаолиятга айнан шу асос солган бўлса хам ажаб эмас. Сертификатлаштириш гувохлик бериш, қайд ёки шаходат этиш, ишонч билдириш маъноларини билдирувчи certifus (лотинча) сўзидан олинган бўлиб, керакли ишончлилик билан маҳсулотнинг муайян стандартга ёки техникавий хужжатга мувофиқлигини учинчи, холис ватан олинган томон тарафидан тасдиқлайдиган фаолиятни билдиради. Саноат корхоналарида ишлаб чиқилаётган турли хил маҳсулотлар муайян сифат кўрсаткичларига эга бўлиши керак. Сифат кўрсаткичлари эса маълум белгиланган талабларга мувофиқ мос келиши лознм. Мувофиқлик ўз навбатида маълум стандартга ёки бошқа меъёрий хужжатларга мос келишини талаб этади. Мувофиқликни сертификатлаштириш мумкин. "Сертификатлаштириш" тушунчаси биринчи марта Халқаро стандартлаштириш ташкилоти Кенгашининг сертификатлаштириш масалалари бўйича махсус қўмитаси томонидан ишлаб чиқилиб, унинг "Стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва синов лаборатсрияларининг аккредитлаш сохаларидаги асосий атамалари ва уларнинг қоидари" қўлланмасига киргазилган. 10.2. Махсулот сифати кўрсаткичларини бахолаш усуллари ва сертификатлаштириш. Ишончлилик ва уни кўрсаткичлари. Қайта ишланган Халқаро стандартлаштириш ташкилотининг қўлланмасида "сертификатлаштириш" атамасининг факатгина изоҳлари берилган: Сертификатлаштириш умумий атама бўлиб, маҳсулот, технологик жараён ва хизматларнинг сертификатлаштиришда мувофиқликни сертификлаштириш учинчи томоннинг қатнашиши ва унга холисона баҳо бериш тушунилади. Сифат тизимини баҳолаш соҳасидаги тараққиёт сифат тизимини сертификатлаштириш бўйича янги таъминловчининг имкониятларини сертификатлаштириш тушунча заруриятини туғдирмокда. Қўлланманинг қайта ишланган нусхасида мувофиқликни сертификатлаштириш тушунчаси тегишли атамалар гурухига киритилган. Мувофиқлик атамаси маҳсулот, жараён, хизматга белгиланган барча талабларга риоя қилишни ўз таркибига олади. Бунда мувофиқликни учта кўриниши - мувофиқлик баёноти, мувофиқликни аттестатлаш, мувофиқликни сертификатлаштириш белгилайди. Мазмунан мувофиқликнинг сертификатлаштирилишини ўтказишдаги учинчи томон фаолиятининг таркиби ва тартибини англатади. Сертификатлаштириш тизимларида қатнашувчи учта тушунча тўғрисида тўхталиб ўтамиз: сертификатлаштириш тизимидан фойдаланиш, сертификатлаштириш тизимида қатнашувчи ва сертификатлаштириш тизими аъзоси. Сертификатлаштириш тизимидан фойдаланиш деганда сертификатлаштириш тизимининг қоидарига мувофиқ гувохнома талабгорига берилган сертификатлаштиришдан фойдаланиш имконияти тушунилади. Сертификатлаштириш тизимида қатнашувчи деб ушбу тизимнинг қоидарига биноан фаолият кўрсатадиган, лекин тизимни бошқариш имкониятига эга бўлмаган сертификатлаштириш идораси тушунилади. Сертификатлаштириш тизими аъзоси деганда ушбу тизимнинг қоидаларига биноан фаолият кўрсатадиган ва тизимни бошқаришда қатнашадиган сертификатлаштириш идораси тушунилади. Сертификатлаштириш икки хил бўлади: мажбурий ва ихтиёрий. Маҳсулотни у ёки бу сертификатлаштиришга оидлиги, уни ташқи муҳитга, инсон саломатлигига таъсири асосий мезон ҳисобланади. Ана шунинг учун ташқи мухитга, инсон саломатлигига таъсир кўрсатувчи маҳсулотлар, албатта, мажбурий сертификатлаштиришга мансуб бўлади, қолган маҳсулотлар эса сертификатлаштирилиши ихтиёрийдир. Мажбурий сертификатлаштириш деганда сертификатлаштириш хуқуқига эга бўлган идора томонидан маҳсулот мазмунан мувофиқликнинг сертификатлаштирилишини ўтказишдаги учинчи томон фаолиятининг таркиби ва тартибини англатади. Сертификатлаштириш тизимларида қатнашувчи учта тушунча тўғрисида тўхталиб ўтамиз: Сертификатлаштириш тизимидан фойдаланиш, сертификатлаштириш тизимида қатнашувчи ва сертификатлаштириш тизими аъзоси. Сертификатлаштириш тизимидан фойдаланиш деганда сертификатлаштириш тизимининг қоидарига мувофиқ гувохнома талабгорига берилган сертификатлаштиришдан фойдаланиш имконияти тушунилади. Сертификатлаштириш тизимида қатнашувчи деб ушбу тизимнинг қоидарига биноан фаолият кўрсатадиган, лекин тизимни бошқариш имкониятига эга бўлмаган сертификатлаштириш идораси тушунилади. Сертификатлаштириш тизими аъзоси деганда ушбу тизимнинг қоидарига биноан фаолият кўрсатадиган ва тизимни бошқаришда қатнашадиган сертификатлаштириш идораси тушунилади. Сертификатлаштириш икки хил бўлади: мажбурий ва ихтиёрий. Маҳсулотни у ёки бу сертификатлаштиришга оидлиги, уни ташқи мухитга, инсон саломатлигига таъсири асосий мезон ҳисобланади. Ана шунинг учун ташқи муҳитга, инсон саломатлигига таъсир кўрсатувчи маҳсулотлар, албатта, мажбурий сертификатлаштиришга мансуб бўлади, қолган маҳсулотлар эса сертификатлаштирилиши ихтиёрийдир. Мажбурий сертификатлаштириш деганда сертификатлаштириш хуқуқига эга бўлган идора томонидан маҳсулот, жараён, хизматнинг стандартлардаги мажбурий талабларга мувофиқлигини тасдиқлаш тушунилади. Ихтиёрий сертификатлаштириш деганда ишлаб чиқарувчи бажарувчи, сотувчи таъминловчи ёки истеьмолчи ташаббуси билан ихтиёрий равишда ўтказиладиган сертификатлаштириш тушунилади. Ҳозирги шароитда ташқи мамлакатлар билан савдони, мамлакатлараро иқтисодий алоқаларни, фан ва техникани ривожланиши учун хамда чиқарилаётган маҳсулотларни сифатини яхшилаш, уларнинг рақобатдошлик қобилиятини ошириш учун мунтазам равишда синовлардан ўтказиш эхгиёжи ортиб бормокда. Синовларни кўпинча учинчи томон деб аталувчи шахс ёки ташкилот амалга оширади. У кўриладиган масалада қатнашаётган томонлар одатда таъминловчининг биринчи томон ва харидорнинг иккинчи томон манфаатларини химоя қилиб, мутлақ мусгақил равишда иш кўрадилар. Учинчи томон тарафидан қилинадиган сертификатлаштириш ишлаб чиқарувчиларнинг ишончига сазовор бўлмокда ва шу сабабли бундай йўл кенг қўлланилиб, салмоқли равишда тарқалмоқда. Турли мамлакатларда учинчи томон тарафидан бажарилаётган сертификатлаштириш тизимини ташкил этиш амалда шуни кўрсатмоқдаки, уни турлича ташкил қилиш мумкин экан: ишлаб чиқарувчи ассоцияциялар, йирик истеъмолчилар, стандартлаштириш миллий ташкилотлари томонидан, масалан, Франция ва Англияда 60- йиллар бошида истеъмолчилар томонидан, Ғарбий давлатлар учун электроника маҳсулотларини сертификатлаштириш тизими яратилди. Жараён, хизматнинг стандартлардаги мажбурий талабларга мувофиқлигини тасдиқлаш тушунилади. Айрим олинган мамлакат миқёсида яратилган миллий тизимлар мажбурий бўлган стандартлар доирасини қамраб олади. Масалан, биринчилар қаторида миллий миқёсда қимматбаҳо тошларни сертификатлаштириш тизимлари қўлланилган. Сертификатлаштириш тушунчаси кенг маънода учинчи томон тарафидан ўтказиладиган техникавий меъёрга, иш услубига, қоидага мувофиқлигини қамраб олган хар қандай текширувдир. Шунинг учун сертификатлаштиришни текширув деб ҳисоблаб, босим осгидаги идишларни, портлаш ҳавфидан ҳимояланган қурилмаларнинг, кемаларнинг, сузиш воситаларининг, тайёраларнинг, авиация қурилмаларининг, атом реакторларининг ва тоғ техникасининг ишлатишдаги хавфсизлигини таъминлаш учун техникавий назорат ўрнатувчи идоралар шартли текширувни амалга оширади. Маърузани мустаҳкамлаш учун саволлар 1. Маҳсулот сифатини аниқловчи параметрлар ва уларнинг классификацияси кўрсатинг. 2. Маҳсулот сифати кўрсаткичлари қандай бахоланади. Ва неча усул билан бахоланади? Ишончлилий ва унинг кўрсаткичлари нима учун керак? 3. Сертификатлаштиришда баъзи кўрсаткичларининг қийматларини саралаб айтинг. 4. Сертификатлаштириш схемалари нималардан иборат? 11- Маъруза Ишлаб чиқаришни ташкил қилишни турли поғоналарида сифат бошқарувини ташкил этиш. Ишлаб чиқарилаётган махсулотни сифатини оширишда метрологик таъминотни ўрни. Режа: 11.1. Маҳсулот ва унинг сифати хаки да умумий тушунчалар 11.2. Саноат маҳсулотининг таснифланиши 11.1. Маҳсулот ва унинг сифати хакида умумий тушунчалар Маҳсулот деганда меҳнат фаолияти жараёнининг моддийлаштирилган натижаси тушунилиб, у фойдали хоссаларга эга бўлади, аниқ ишлаб чиқариш жараёнларида олинади ва муайян жамоа ва шахсий характерли эҳтиёжларни қаноатлантириш учун мўлжалланади. Маҳсулот тайёр холда, аниқ бозорда сотилиши учун ҳамда яроқли ёки тайёрлаш жараёнида, ишлашда, етиштиришда, таъмирлашда ва шунга ўхшашларда бўлиши мумкин. Маҳсулот таърифи яна бошқа бир хужжат - Халкаро стандарт ISO 8402 (1991 й) да қисқа ҳолда келтирилган бўлиб, "маҳсулот - фаолият ёки жараён натижаси" деб таърифланган. Маҳсулот моддийлаштирилган (масалан, кисмлар, кайта ишланадиган материаллар) ёки моддийлашгирилмаган (масалан, ахборот ёки тушунча) ёки уларнинг ўзаро уйғунлашган бирикмаси бўлиши мумкин. Маҳсулот ўз ичига хизматни ҳам олади. Маҳсулотни яратилишида, сотилишида ва истеъмолида ёки ишлатилишида намоён бўладиган холисона ҳусусияти унинг ҳоссаси ҳисобланади. Маҳсулот кўпгина турли ҳоссалэрга эга бўлиб, у яратилишида, сотилишида ва истеъмолида ёки ишлатилишида намоён бўлиши мумкин. "Ишлатилиши" атамаси шундай маҳсулотга нисбатан ишлатилиши мумкинки, бунда маҳсулотдан фойдаланиш жараёнида ўз ресурси ҳисобига сарфланади. "Исгеъмол" атамаси шундай маҳсулотта нисбатан ишлатилади унинг вазифасига кўра, ишлатилишида ўзи сарфланади. Маҳсулот хоссаларини шартли равишда оддий ва мураккаб турларга бўлиш мумкин. Маҳсулотнинг оддий хоссасига масса, сиғим, тезлик ва бошқа кўрсаткичлар киради. Маҳсулотнинг мураккаб хоссасига мисол сифатида бутом ишини ишончлилигини олишимиз мумкин. Бу эса ўз навбатида бир қатор оддий ҳоссаларни ўз ичига олади (бузилмаслиги, чидамлилиги таъмирланувчанлиги ва сақланувчанлиги кабилар). Маҳсулот сифати деганда, унинг вазифасига биноан муайан эҳгиёжларни қаноатлантиришга яроқлилигини белгилайдиган ҳоссала мажмуаси тушунилади. Маҳсулот сифати, уни ташкил этувчи буюм ва материалларни сифатига боғлиқ. Агар маҳсулот машинасозлик буюмларидан ташкил топтан бўлса, маҳсулотнинг сифатини белгиловчи, уни айрим буюмларининг, ҳамда бирхиллиқ ўзаро алмашувчанлик шундай хоссаларнинг мажмуасидан ташкил топади. Масалан, пахта: териш машинасининг сифати, уни ташкил этувчи двигателнинг шпинделларнинг болт ва гайкаларнинг, ғилдирак ва ундаги резина кабиларнинг сифатига боғлиқ. Маўсулот белгиси деганда маҳсулотнинг хар қандай хоссалари 1 холатларининг миқдорий ва сифат тавсифлари тушунилади. Сифат белгисига материалнинг ранги, буюмнинг шакли, деталнинг безаги учун маълум қопламаларнинг бўлнши, прокатнинг ён томони (бурчак тавор, швеллер ва шунга ўхшашлар), маҳсулот дегалларининг бириктириш усуллари (пайвандлаш, ёпиштириш, ярчинлаш ва шунга ўхшашлар), созлаш усуллари (қўлда, ярим автоматик, автоматик ва шунга ўхшашлар) киради. Сифат белгилари орасида маҳсулот сифатини бошқаришда катта аҳамиятга эга бўлган статистик назоратда қўлланувчи муқобил белгиси бўлиб, фақаттина иккита бир - бирини инкор қилувчи имкониятлари бўлиши мумкин. Масалан, буюмларда яроксизликнинг борлиги ёки йўқлиги, деталларда ҳимоя қатламини борлиги ёки йўклиги ва шунга ўхшашлар. Маҳсулотнинг миқдорий белгиси унинг параметридир. Маҳсулот сифати ўзининг кўрсаткич аломати билан ифодаланади. Маҳсулот сифатининг кўрсаткичи деб, маҳсулот сифатига кирувчи битта ёки бир неча хоссасининг миқдорий тавсифи, унинг ёки истеъмолидаги муайян шароитларга қўланилишини кўрилишига айтилади.Сифат кўрсаткичлари қуйидаги асосий талабларга жавоб беишлари лозим: турғунлиги; режали асосда ишлаб чиқариш самарадорлигини ошишига ёрдам бериши; фан ва техника ютукдарини инобатга олиниши; муайян вазифасига кўра маълум эҳтиёжларни қондиришга йўналтирилади. Вазифавий кўрсаткичлар маҳсулот хоссаларини тавсифлайди уларни асосий вазифаларини белгилайди, маҳсулотни қўллаш сохасини аниқлайди. Машина ва асбобсозлик электротехника ва бошқа буюмлар учун бу кўрсаткичлар буюм тарафида бажариладиган фойдали ишни тавсифлайди. Турли хил конвейерлар учун вазифавий кўрсаткичлар, унумдорлик, юк узатиш масофаси ва баландлиги; ўлчаш асбобларида - аниқлик кўрсаткичлари, ўлчаш чегараси ва шунга ўхшашларни ташкил этади. Таркиб ва тузилиш кўрсаткичлари маҳсулотдаги кимёвий элементларни ёки гурухли тузилишлар микдорини ифодалайди. Таркиб ва тузилиш кўрсаткичларига қуйидагиларни мисол қилиш мумкин: - пўлатнинг таркибий компонентларини масса улушлари; - кислоталардаги турли таркибларнинг концентрацияси; - коксдаги олтингугуртнинг, кулнинг масса улуши; - озиқ-овқат ва бошқа маҳсулотлардаги қанднинг, тузларнинг масса улушлари киради. Хом ашё, материаллар, ёқилги ва электр қувватларини тежаб фойдаланиладиган кўрсаткичлари буюмнинг хоссаларини тавсифлайди ва унинг техгикавий такомилланиш даражасини ёки улар томонидан истеьмол қилинаётган хом ашё, материаллар, ёқилги ва электр кувватлар меъёрини ифодалайди. Буюмларни тайёрлашда ва ишлатишда шундай кўрсаткичлар хом ашё, материаллар, ёқилги ва электр қувватини асосий турларининг солиштирма сарфланиши (сифат кўрсаткичининг асосий ўлчови), оддий ресурслардан фойдаланиш коэффициента, яъни фойдали сарфланишни ишлаб чиқаришдаги маҳсулот бирлигига сарфланишига нисбати тушунилади, фойдали иш коэффициента ва шунга ўхшашлар киради. Маҳсулотнинг мураккаб хоссасини тавсифловчи, унинг эҳтиёжини мақсадли топшириқларга биноан берилган вазифаларини бажаришга маҳсулотни функционал лаёкатлиги деб аталади. Маҳсулотнинг мураккаб хоссасини тавсифловчи берилган режимлар ва кўлланишда, техникавий хизматда, таъмирлашда, саклашда, транспортда ташиш шароитларида маҳсулот ўзининг функционал лаёқатлилигини сақлаш қобилиятига маҳсулотнинг ишончлилиги деб аталади. Маҳсулотнинг бадиий ифодаланишини, шаклининг туғрилигини, композицияларнинг бутунлигини тавсифловчи мураккаб хосса маҳсулотнинг эстетиклиги деб аталади. Маҳсулотнинг хавфсизлиги - бу унинг мураккаб хоссаси бўлиб, инсон учун зарарли таъсир этиш миқдорини белгилайдиган кўрсаткичидир. Маҳсулотнинг экологиклиги хам унинг мураккаб ҳоссаларидан бири ҳисобланиб, атроф - мухитга зарарли таъсир этиш миқдорини белгилайди. Тайёр маҳсулот ўзининг истеьмолдаги бахоси ва бошқаларига нисбатан рақобатдошлиги билан ажралиб туради. Истеьмолчи томонидан маҳсулотни олишдаги (сотиш бахоси) да унинг истеъмол ёки ишлатилишдаги харажатларнинг ''йиғиндисига маҳсулотнинг истеъмол баҳоси деб аталади. Маҳсулот, хам муайян эҳтиёжга мос келиш даражаси бўйича, хам шу эҳтиёжни қаноатлантиришдаги харажатлар бўйича рақобатланувчи маҳсулотлардан унинг ажралиб туришини ифодаловчи маҳсулотнинг тавсифи унинг рақобатдошлиги деб аталади. Маҳсулот бозори деганда, унинг сотилишида эҳтиёж ва таклиф борасидаги ўзаро мувофиқлаштириш шароитларидаги тизим тушунилади. Ўзаро мувофиқлаштириш даражаси эса бозор муносабатларининг бошқаришда ва турғунлигида мезон бўлиб хизмат қилади. Маркетинг деганда, маҳсулотнинг хар бир хаётий даври босқичларида амалга ошириладиган уничг рақобатдошлик қилиб яратилишини ва бозорда сотилишини таъминлайдиган фаолият тушунилади. Сифат халқаси деб аталувчи тушунча маҳсулотнинг бутун хаётий даврини ўз ичига олувчи (тўлиқ) мужассамлашган фаолиятдир (15.1- расм). |