Главная страница
Навигация по странице:

  • 10.1. Жиноят ҳуқуқида жиноят содир қилиш босқичлари тушунчаси ва турлари. Жиноят содир қилиш босқичлари деб

  • Жиноят босқичларининг бир биридан фарқи ва тугалланиш вақти жиноятга тайёргарлик кўриш

  • 10.2. Жиноятга тайёргарлик кўриш тушунчаси ва белгилари. Шахснинг қасддан

  • Объектив белгиларига

  • Тамом бўлган суиқасд

  • Тамом бўлмаган суиқасд

  • "Яроқсиз" воситалар билан суиқасд қилиш деганда

  • 10.4. Тамом бўлган жиноят тушунчаси. Амалдаги жиноят қонунида тамом бўлган жиноят тушунчаси берилмаган. Лекин жиноят ҳуқуқида тамом бўлган жиноят деб

  • 10.5. Жиноятга тайёргарлик кўрганлик ва суиқасд қилганлик учун жавобгарлик.

  • 10.6. Жиноят содир этишдан ихтиёрий қайтиш тушунчаси ва жиноят содир этишдан ихтиёрий қайтган шахсларнинг жавобгарлиги. Жиноят содир этишдан ихтиёрий қайтиш деб

  • Жиноят содир этишдан ихтиёрий қайтиш икки асосий белги

  • Жиноят содир этишдан ихтиёрий қайтиш қуйидаги жиноят босқичларида амалга оширилиши мумкин

  • Жиноят содир этишдан ихтиёрий қайтиш жавобгарликни истисно қилади.

  • Жиноят содир этишдан ихтиёрий қайтишнинг тамом бўлмаган жиноятлардан асосий фарқи Тамом бўлмаган жиноятлар

  • 10-мавзу. 10 Мавзу Тамом блмаган жиноятлар (1 соат) Режа


    Скачать 22.85 Kb.
    Название10 Мавзу Тамом блмаган жиноятлар (1 соат) Режа
    Дата18.11.2021
    Размер22.85 Kb.
    Формат файлаdocx
    Имя файла10-мавзу.docx
    ТипДокументы
    #275282

    10 - Мавзу: Тамом бўлмаган жиноятлар (1 соат)

    Режа:

    10.1. Жиноят ҳуқуқида жиноят содир қилиш босқичлари тушунчаси ва турлари.

    10.2. Жиноятга тайёргарлик кўриш тушунчаси ва белгилари.

    10.3. Жиноятга суиқасд қилиш тушунчаси ва турлари.

    10.4. Тамом бўлган жиноят тушунчаси.

    10.5. Жиноятга тайёргарлик кўрганлик ва суиқасд қилганлик учун жавобгарлик.

    10.6. Жиноят содир этишдан ихтиёрий қайтиш тушунчаси ва жиноят содир этишдан ихтиёрий қайтган шахсларнинг жавобгарлиги.
    10.1. Жиноят ҳуқуқида жиноят содир қилиш босқичлари тушунчаси ва турлари.

    Жиноят содир қилиш босқичлари деб - ижтимоий хавфли қилмиш содир этилишини ифодаловчи ҳаракатлар босқичининг мажмуига айтилади.

    Яъни қасднинг шаклланиши ва ривожланиши даражасини ифодалайди.

    Объектив ва субъектив белгиларига кўра, ушбу ривожланиш босқичлари бир-биридан фарқланади.

    Жиноят қонуни жиноят босқичлари деган тушунчани ишлатмайди, балки тамом бўлмаган жиноятлар тушунчасини беради. ЖК 25-моддасига кўра тамом бўлмаган жиноятларга:

    - жиноятга тайёргарлик кўриш;

    - жиноятга суиқасд қилиш киради.


    Жиноят босқичларининг бир биридан фарқи

    ва тугалланиш вақти

    жиноятга тайёргарлик кўриш

    жиноятга суиқасд қилиш

    - жиноят қонуни билан қўриқланадиган объектга тажовуз қилинмайди;

    - жиноят қонуни билан қўриқланадиган объектга тажовуз бошланмасдан шахсга боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра тўхтатилади.

    - жиноят қонуни билан қўриқланадиган объектга тажовуз бошланади;

    - жиноят қонуни билан қўриқланадиган объектга тажовуз бошланиб, лекин шахсга боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра охирига етказилмайди.


    Эҳтиётсизликдан содир қилинадиган жиноятларда ва ҳаракатсизлик орқасидан содир қилинадиган жиноятларда жиноят босқичлари (тайёргалик кўриш ва суиқасд қилиш) мавжуд бўлмайди.

    10.2. Жиноятга тайёргарлик кўриш тушунчаси ва белгилари.

    Шахснинг қасддан қилинадиган жиноятни содир этиш ёки яшириш учун шарт-шароит яратувчи қилмиши ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра содир этилиши бошлангунга қадар тўхтатилган бўлса, бундай қилмиш жиноятга тайёргарлик кўриш деб топилади.

    Жиноятга тайёргарлик кўришда, шахс жиноят қонуни билан қўриқланадиган объектга тажовуз қилишга улгурмасдан ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра, тўхтатилиши тушунилади.

    Жиноятга тайёргарлик кўришнинг объектив ва субъектив белгилари мавжуд бўлиб, улар қуйидаги ҳаракатларда ифодаланиши мумкин.

    Объектив белгиларига:

    - жиноят содир этиш воситаларини;

    - жиноят иштирокчиларини излаб топиш;

    - жиноят содир қилиш учун келишиш;

    - жиноят объектига тажовуз бошланмасдан ташқи таъсир туфайли тўхталиши.

    Субъектив белгисини эса - жиноятниннг тўғри қасддан содир этилиши ташкил этади.

    Яъни, шахс содир этаётган ижтимоий хавфли қилмишининг хавфлилик хусусиятини англайди, тайёргарлик кўраётган қилмиши қандай хавфли оқибатлар келтириб чиқариши мумкинлигига кўза етади ва шундай оқибатлар келтириб чиқаришини истаб ҳаракат қилади (моддий таркибли жиноятларда).

    Формал таркибли жиноятларда эса - шахс ижтимоий хавфли қилмишининг хавфлилиги хусусиятини англайди ва шундай қилмишни содир этишни истаб ҳаракат қилади.
    10.3. Жиноятга суиқасд қилиш тушунчаси ва турлари.

    Шахснинг қасддан содир этадиган жинояти бошланиб, ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра охирига етказилмаган бўлса, жиноят содир этишга cуиқасд қилиш деб топилади.

    Жиноятга суиқасд қилишнинг ҳам - объектив ва субъектив белгилари мавжуд бўлиб, улар қуйидагиларда ифодаланади.

    Объектив белгиларига:

    - суиқасд жиноят содир этишга бевосита йўналтирилган ҳаракатни ифодалаши;

    - жиноят қонуни билан қўриқланадиган объектларга қарши қаратилган тажовузнинг бошланиши;

    - жиноий ҳаракат шахсга боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра охирига етказилмаслиги.

    Жиноятга суиқасд қилиш ҳам тайёргарлик кўриш сингари объектив томондан шахсга боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра охирига етказилмайди. Лекин жиноятга суиқасд қилишда жиноят қонуни билан қўриқланадиган объектга тажовуз бошланиб, шахсга боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра охирига етказилмаслигида ифодаланади.

    Субъектив белгисини эса - жиноятга суиқасд фақатгина, тўғри қасддан содир этиладиган жинояларда мавжуд бўлишида ифодаланади.

    Яъни шахс содир этаётган ижтимоий хавфли қилмиши жиноят содир этишга қаратилганлигини англайди, жинояти қандай хавфли оқибатлар келтириб чиқариши мумкинлигига кўза етади ва шундай оқибатлар келтириб чиқаришини истаб туриб тажовуз қилади, бу моддий таркибили жиноятларда кузатилади.

    Формал таркибли жиноятларда эса - шахс жиноят содир этишга бевосита қаратилган ҳаракатини истаб содир қилиши тушунилади.

    - моддий таркибли жиноятларда суиқасд - шахснинг ўйлаган ижтимоий хавфли оқибати келиб чиқмаслигида ифодаланса;

    - формал таркибли жиноятларда эса - шахс қилиши лозим бўлган ҳаракатларини тўлиқ бажара олмаслигида ифодаланади.
    Жиноят ҳуқуқи суиқасдни бир неча турларга бўлиб ўрганади. Улар:




    Суиқасд турлари

    1.

    Суиқасдни амалга оширилганлик даражасига кўра

    тамом бўлмаган суиқасд;

    тамом бўлган суиқасд.

    2.

    Суиқасдни яроқлилик даражасига кўра

    Яроқсиз объектга нисбатан;

    яроқсиз воситалар билан.


    Тамом бўлган суиқасд деб - жиноий мақсадга эришиш учун айбдор ўзига боғлиқ бўлган барча ҳаракатларни амалга оширади, аммо унинг ўзига боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра жиноят охирига етказилмаслиги тушунилади.

    Яъни шахс жиноий мақсадга эришиши учун қилиши шарт ва лозим деб ўйлаган барча ҳаракатларини тўлиқ бажариши тушунилади. Масалан: шахс қасддан одам ўлдириш учун бировга заҳар беради, лекин шахсга тез тиббий ёрдам кўрсатилганлиги туфайли у тирик қолади.

    Тамом бўлмаган суиқасд деб - шахс жиноий мақсадга эришиши учун қилиши шарт деб ўйлаган барча ҳаракатларини ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра, тўлиқ бажара олмаслиги тушунилади. Масалан: шахс ўғрилик қилиши учун бажариши лозим бўлган ҳаракатларни мулкнинг эгаси келиб қолганлиги туфайли, тўлиқ бажара олмаслиги.

    "Яроқсиз" объектга тажовуз қилиш – шахснинг хатоси туфайли жиноят қонуни билан қўриқланадиган объектга зарар етказилмаслигида ифодаланади.

    Яъни жиноят қонуни билан қўриқланадиган объект ижтимоий хавфли тажовуз бошлангунга қадар бошқа сабабларга кўра яроқсиз ҳолатга келиб қолган бўлади.

    Бунда шахс кўп ҳолларда жиноят объектига нисбатан эмас, балки, предметига нисбатан хато қилади.

    Ушбу ҳолатда шахснинг ҳаракатлари тамом бўлган суиқасд сифатида эътироф этилади ва квалификация қилинмоқда. Масалан: шахс қасддан одам ўлдириш учун пичоқ уради лекин ўша шахс бошқа бир сабабларга кўра олдинроқ вафот этган бўлади.

    Ушбу ҳолатда шахсни жавобгарликка тортиш асосини – шахс жиноят қонуни билан қўриқланадиган ижтимоий муносабатларга зарар етказаётганда, унинг яроқсизлигини билмасдан туриб тажовуз қилганлиги билан ифодаланади ва унинг ҳаракатлари қасддан одам ўлдиришга нисбатан суиқасд деб квалификация қилинади.

    Лекин бугунги кунда ушбу фикрларга қарши чиқаётган бир қанча олимлар бор, уларнинг фикрларига кўра, ушбу ҳоатда айбдорнинг ҳаракатлари жиноят сифатида баҳоланиши керак эмас деб ҳисоблашади ва ўз фикрларини жиноят қонуни амалда мавжуд бўлган ижтимоий муносабатларни ҳимоя қилади деб таъкидлашади. Яъни “яроқсиз” ҳолдаги объектлар жиноят қонуни билан қўриқланмайди деб ҳисоблашади.

    "Яроқсиз" воситалар билан суиқасд қилиш деганда - жиноятни охирига етказиш учун яроқсиз бўлган, яъни амалда ишлатиб бўлмайдиган воситаларни қўллаб тажовуз қилиниши тушунилади.

    Ушбу ҳолатда шахсни жавобгарликка тортиш асосини – шахс жиноят қонуни билан қўриқланадиган ижтимоий муносабатларга зарар етказиш мақсадида фойдаланаётган воситасининг амалда яроқли деб ўйлаши ташкил этади. Масалан: шахс қасддан одам ўлдириш учун заҳар беради лекин ушбу заҳар ижтимоий хавфли қилмиш содир этилаётган вақтга келиб ўзининг инсонга зарар етказиш хусусиятини йўқотган бўлади.

    Бу эса, тамом бўлмаган суиқасд сифатида эътироф этилиб, умумий асосларда жавобгарликни келтириб чиқаради ва ушбу ҳолатда ҳам шахснинг ҳаракатлари қасддан одам ўлдиришга нисбатан суиқасд деб квалификация қилинади.
    10.4. Тамом бўлган жиноят тушунчаси.

    Амалдаги жиноят қонунида тамом бўлган жиноят тушунчаси берилмаган.

    Лекин жиноят ҳуқуқида тамом бўлган жиноят деб - шахснинг содир қилган ижтимоий хавфли қилмишида жиноят қонунида назарда тутилган жиноят таркибининг барча аломатлари мавжуд бўлса, ушбу қилмиш тамом бўлган жиноят деб топилишига айтилади.

    Агарда, жиноят моддий таркибли бўлса - ижтимоий хавфли оқибат келиб чиққандагина, жиноят тамом бўлган деб топилса;

    формал таркибли жиноятларда эса - жиноят қонуни билан тақиқланган ижтимоий хавфли қилмишнинг ўзи содир қилинган пайт тугалланган жиноят деб эътироф этилади.
    10.5. Жиноятга тайёргарлик кўрганлик ва суиқасд қилганлик учун жавобгарлик.

    Жиноятга тайёргарлик кўрганлик ва жиноят содир этишга cуиқасд қилганлик учун жавобгарлик ЖК Махсус қисмининг тамом бўлган жиноят учун жавобгарликни белгиловчи моддасига мувофиқ ҳал қилинади (ЖК 25-моддаси 3-қисми).

    Шахс жиноятга тайёргарлик кўриш босқичида тўхтатилганда унинг ҳаркатлари ЖК Махсус қисми тегишли моддаси ва ЖК 25- моддасининг 1-қисмига ҳавола қилган ҳолда квалификация қилинади (Мас: ЖК 25-моддаси 1-қисми, ЖК 97-моддаси 1-қисми).

    Шахс жиноятга суиқасд қилиш босқичида тўхтатилганда эса, унинг ҳаркатлари ЖК Махсус қисми тегишли моддаси ва ЖК 25- моддасининг 2-қисмига ҳавола қилган ҳолда квалификация қилинади (Мас: ЖК 25-моддаси 2-қисми, ЖК 97-моддаси 1-қисми).

    Лекин жиноятга тайёргарлик кўрганлик ва жиноятга суиқасд қилганлик учун тайинланадиган жазонинг муддати ва миқдори ЖК Махсус қисми тегишли моддасида ёки қисмида тамом бўлган жиноятлар учун тайинланиши назарда тутилган жазо турларининг энг кўп муддатининг тўртдан уч қисмидан ошмаслиги лозим. Ушбу ҳолатда модда санкциясида назарда тутилган жазолардан энг оғиринин тўртдан уч қисмидан ошиб кетмаслигини назарда тутади ва бу қоида санкцияда назарда тутилган барча жазо турларига нисбатан қўлланилмайди.
    10.6. Жиноят содир этишдан ихтиёрий қайтиш тушунчаси ва жиноят содир этишдан ихтиёрий қайтган шахсларнинг жавобгарлиги.

    Жиноят содир этишдан ихтиёрий қайтиш деб - шахс жиноятга тайёргарлик кўриш ҳаракатларини ёки жиноят содир этишга бевосита қаратилган ҳаракатларни охирига етказиш мумкинлигини англаган ҳолда тўхтатса, шунингдек жиноий оқибат келиб чиқиши мумкинлигини англаган ҳолда, шундай оқибат келиб чиқишининг олдини олса, жиноят содир этишдан ихтиёрий қайтиш деб топилади.

    Жиноят содир этишдан ихтиёрий қайтиш икки асосий белги:

    - ихтиёрийлик ва узил-кесиллик (қатъийлик) билан тавсифланади.

    Ихтиёрийлик деганда – шахс ўзи бошлаган жиноий ҳатти -ҳаракатини охирига етказиш имкони борлигини англаган ҳолда ўз хоҳиши билан ҳеч қандай ташқи таъсирларсиз тўхтатиши тушунилса;

    Қатъийлик деганда эса - шахснинг жиноий фаолиятини вақтинча тўхтатганлиги эмас, балки охирига етказиш учун тўла имкониятлар борлигини англаган ҳолда жиноий фаолиятини давом эттиришдан бутунлай воз кечганлигини англатади.

    Жиноят содир этишдан ихтиёрий қайтишда қуйидаги шартлар мавжуд бўлиши талаб қилинади:

    - шахсда жиноятни охирига етказиш имкони борлигини англаганлиги;

    - жиноий оқибат келиб чиқишини билган ҳолда, унинг олди олинганлиги.

    Жиноят содир этишдан ихтиёрий қайтиш қуйидаги жиноят босқичларида амалга оширилиши мумкин:

    - жиноятга тайёргарлик кўришдан;

    - жиноят содир этишга қаратилган ҳаракатларни охирига етказишдан (яъни айбдор жиноятни охирига етказишига барча имкониятлари бўла туриб, ушбу ҳаракатларини охирига етказмаслиги);

    - тамом бўлмаган суиқасддан (фақат яроқсиз воситалар билан тажовуз қилганда);

    - ижтимоий хавфли оқибат келиб чиқишини олдини олишдан.

    Жиноят содир этишдан ихтиёрий қайтиш жавобгарликни истисно қилади.

    Яъни жиноят содир этишдан ихтиёрийқайтган шахс ҳаракатларини у содир қилмоқчи бўлган ЖК Махсус қисми тегишли моддасида назарда тутилган жиноят билан квалификация қилинмаслиги тушунилади (мас: шахс қасддан одам ўлдиришдан ихтиёрий қайтса ва одамни ўлдирмаса, унинг ҳаракатлари ЖК 97- моддаси билан квалификация қилинмайди).

    Агарда шахс жиноятни охирига етказишдан ихтиёрий қайтганда, то ихтиёрий қайтгунига қадар амалда содир этган қилмишида бошқа бир жиноят таркибининг барча аломатлари мавжуд бўлса, ўша жинояти бўйича умумий аосларда жавобгарликка тортилади. Масалан: шахс қасддан одам ўлдириш учун пичоқ уради лекин оқибат келиб чиқишини олдини олади ва ўлим келиб чиқмайди. Шахс қасддан одам ўлдириш жиноятидан ихтиёрий қайтган бўлсада, унинг амалда содир этган ҳаракатларида баданга шикаст етказиш жинояти таркиби мавжуд бўлганлиги учун унинг ҳаракати ЖК Махсус қисми “Соғлиққа қарши жиноятлар” бобининг тегишли моддаси билан квалификация қилинади.

    Жиноят содир этишдан ихтиёрий қайтишнинг ҳуқуқий аҳамияти жавобгарликни истисно қилувчи ҳолат эканлигида кўринади.


    Жиноят содир этишдан ихтиёрий қайтишнинг тамом бўлмаган жиноятлардан асосий фарқи

    Тамом бўлмаган жиноятлар

    (жиноятга тайёргарлик кўриш ёки жиноятга суиқасд қилиш)

    Жиноят содир этишдан ихтиёрий қайтиш

    - жиноий ҳаракат шахснинг ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра охирига етказилмаслиги;

    - тамом бўлмаган жиноятлар умумий асосларда жавобгарликни келтириб чиқаради.

    - жиноий ҳаракат шахснинг ўзига боғлиқ бўлган ҳолатларга кўра охирига етказилмаслиги;

    - жиноят содир этишдан ихтиёрий қайтиш жавобгарликни истисно қилувчи ҳолат ҳисобланади.


    написать администратору сайта