Главная страница
Навигация по странице:

  • Даволаш: Ўткир панкреатитни енгил (шишли) формасини даволаш. Базис терапия.

  • Ўткир панкреатитни ўрта ва оғир формаларини даволаш

  • Динамик ичак тутилишларида ва қорин бўшлиғи гипертензиясида

  • Жаррохлик даволаш усуллари

  • Ичак тутилиши

  • 1 шош тез тибюий. 4курс 409 с гурухи Маннабова Сурайё


    Скачать 248.18 Kb.
    Название4курс 409 с гурухи Маннабова Сурайё
    Анкор121354
    Дата01.06.2020
    Размер248.18 Kb.
    Формат файлаdocx
    Имя файла1 шош тез тибюий.docx
    ТипДокументы
    #127218
    страница3 из 3
    1   2   3

    Йирингли-деструктив асоратларининг диагностик мезонлари:

    1. Йирингли ўчок мавжудлигини клиник-лаборатор кўрсаткичлари: касаллик бошланишидан 10-14-кунларида систем яллиғланишга жавоб синдроми клиник-лаборатор кўрсаткичларини кўтарилиши (С-реактив оsсил ва прокальцитонин); SAPS, APACHE II, SOFA динамик бахолаш бўйича беморни умумий ахволини ёмонлашиши.

    2. Инфицирланишни инструментал критерийлари: КТ даги инфицир-ланишни белгилари (кузатиш даврида суюқликли хосилаларни кўпайиши ва /ёки газ пуфакчаларини мавжудлиги) ва/ёки ингичка игнали пункция ёрдамида олинган бактериоскопияни мусбат натижалари.

    3. APACHE II шкаласи бўйича умумий ахволни, MODS ёки SOFA шкаласи бўйича ички аъзолар дисфункциясини ва эндотоксикоз даражасини динамик бахолаш.

    4. С-реактив оқсил ва прокальцитонин миқдори.

    Даволаш:

    Ўткир панкреатитни енгил (шишли) формасини даволаш.

    Базис терапия.

    1. Очлик (2-3 кун);

    2. Ошқозонни зондлаш ва аспирацияси;

    3. Беморни ёши, вазнини инобатга олган холда инфузион терапия 30-60 мл/кг/с;

    4. Оғриқсизлантириш: ностероид яллигланишга қарши воситалар;

    5. Спазмолитиклар;

    6. Протеаза ингибиторлари ёки антифермент воситалар (октреотид, соматостатин);

    7. Н2-блокаторлари, протонли помпа ингибиторлари.

    Ўткир панкреатитни ўрта ва оғир формаларини даволаш

    Базис терапия +

    1. Йирингли асоратларни олдини олиш:

    II-III авлод фторхинолонлари

    III-IV авлод цефалоспоринлари + метронидазол

    Карбапенемлар

    Иммуностимуляция

    1. Детоксикация

    1. Инфузион терапия

    2. Экстракорпорал усуллар (APACHE II бўйича >15 балл)

    а) плазмаферез, эксфузия хажми 1 литрдан кам бўмаслиги керак

    б) давомий гемофильтрация

    1. ЭГДФС да Трейтц бойламига назогастрал зонд қўйилади, зонд орқали энтерал лаваж ва энтеросорбция қилинади.

    2. Лапароскопик усулда қорин бўшлиғи ва чарви халталари ювилади ва суюқликлари эвакуация қилинади.

    Динамик ичак тутилишларида ва қорин бўшлиғи гипертензиясида:

    а) эпидурал блокада Th7-9 (ропивокаин 0,2%, 6-10 мл/соат доимо)

    б) антихолинэстераз препаратлар (неостигмин метилсульфат, дистигмин бромид) 1-2 мл дан 2-3 махал

    в) ичак лаважи: 100-200мл вазелин мойи, физ. эритма ва глюкоза 10% + хилак форте 100 мл. 1-суткада 500 мл (50 мл/соат тезлик б/н), 2-суткада 1000 мл (100 мл/соат тезлик б/н), 3-суткада – 1500 мл (150 мл/соат тезлик б/н) юборилади

    г) ичак лаважидан 2-3 соатдан кейин аминокислоталар

    д) пребиотиклар: хилак-форте, лактулоза, панкреатин, мебеверин

    е) энтеросорбентлар: метилкремний кислотаси (энтеросгель), пектинлар, энтеродез

    ж) тозаловчи ва гипертоник хуқналар 1-2 махал/кунига.

    з) физиотерапевтик муолажалар (магнитотерапия)

    1. Жигар химояси: гепатопротекторлар в/и га.

    2. Буйрак химояси: аминокислотали эритмалар–500мл/кунига, гемодинамикани адекват тиклаш, сорбитол 1,5 г/кг/кунига, оқсил препаратлари (100-200 мл 10% эритма);

    3. Мия химояси, энцефалопатия профилактикаси: кислород, антигипоксантлар (аскорбин кислота), токоферол ацетат (витамин Е), антиоксидантлар в/и 3 махал/кунига, хужайра метаболитлари (актовегин, солкосерил, реамберин), янтавитлар, цитохром, цитомак), стероид гормонлар (преднизолон 60 мг/кунига, дексаметазон 8 мг/кунига);

    4. Марказий гемодинамика химоясига;

    5. Респиратор бузилишлар профилактикаси: сурфактант, простагландинлар, кислород, небулайзер терапия, пневмония профилактика, экссудатив плеврит назорати ва давоси, ўз вақтида сунъий ўпка вентиляцияси, қорин ичи босимини камайтириш;

    6. Гипоксияни коррекциялаш, микроциркуляцияни яхшилаш, тромбоэмболик асоратлар ва ДВС–синдромини камайтириш учун (дастлабки 7-10 кунлар давомида) фаол реологик ва антикоагулянт терапия: реополиглюкин 400 мл + гепарин 5 минг бирлик, никотин кислота 4-6 мл, трентал 5-10 мл в/и га 1махал/кунига; гепарин 2,5-5 минг бирлик т/о га 3-4 махал/кунига. Паст молекулали гепаринлар:

    а) надропарин кальций 0,3мл 2 махал/кунига

    б) антиоксидантлар: реамберин, аскорбин кислота.

    1. Оғир ва айниқса инфицирланган панкреонекрозда иммунотерапия.

    а) иммуностимуляция: полиоксидоний (600 мкг м/о №10), аминодигид-рофталазиндион натрий (галавит).

    б) кўплаб аъзолар етишмовчилигида, панкреатоген сепсисда иммун ўринбосар терапия: иммуноглобулинлар, гипериммун плазма, пентаглобин ва бошқалар.

    в) Лимфопения ва лейкопенияда цитокинли терапия: ронколейкин 250000-1000000 БИРЛИК, 2-5 маротаба юборилади.

    1. Энергетик балансни тутиб туриш учун:

    а) Аминокислоталарни вена ичига юбориш: аминостерил, инфезол, ва бошқа оқсил препаратлари.

    б) ёғли эмульсия: липофундин, интралипид.

    1. Ҳужайра мембранаси ва ажратилган оксидловчи стресслардан химоя:

    а) антиоксидантлар: этилметилгидроскипиридин сукцинат (мексидол), токоферол ацетат (витамин Е), аллопуринол, супероксиддисмутаза ва бошқ.

    б) гистопротекция–аскорбин кислота, токоферол, цитофлавин (10 мл + 200 мл физ. эритма 1,5-2 соат давомида), цитохром, цитомак;

    в) стероид гормонлар: преднизолон 60-120 мг/кунига, дексаметазон 8-16 мг/кунига;

    г) ичакларда пассажни эрта тиклаш.

    1. Энтероцитларни химоялаш, ичак етишмовчилиги синдромини ва микроблар транслокациясининг профилактикаси. Ичаклар лаважи ва озиқали химоя учун оч ичакнинг бошланғич қисмига эзофагогастродуоденоскопия муолажасида бурун орқали зонд қўйиш.

    Жаррохлик даволаш усуллари:

    1. Стерил панкреонекроз ва ферментатив перитонит ва оментобурситда – лапароскопик санациялаш ва қорин бўшлиғи ва чарви халтасини дренажлаш;

    2. Чегараланган суюқлик ҳосилалари ва инфицирланган панкреонекрозда 10-14 ва ундан кўп кун ўтгач касаллик бошланиши билан йиринг ўчоқлари, абсцесс ва флегмоналар УТ текшируви остида пункцион усулда дренажлаш ёки кичик кириш йўли очиш: оментобурсостомия, люмботомия, адекват дренажлаш ва вакуум-аспиратор билан икки томони очиқ йўл орқали диализлаш (икки томони очиқ йўғон силикон найчалар билан);

    3. Антибактериал сувда эрувчан мазлар билан йирингли ўчоқлар ва некрсеквестрэктомларни режали санациялаш;

    4. Тарқалган йирингли перитонит, аррозив қон кетишлар, бўшлиқли аъзолар перфорациясида лапаротомия қилиш;

    5. Ўткир яралар перфорациясида–назоэнтерал интубация билан тикиш ёки бирламчи анастомозлар қўйиб, анастомозларни клейли композициялар (фибринли клей, тахокомб) билан ишлов бериш;

    6. Арозив қон кетишларда: йўғон иплар билан тикиш ва босувчи тампонлаш;

    7. Чамбар ичакнинг некрози ва перфорациясида: колостома қўйиб тежамли резекция қилиш ва назоэнтерал интубация;

    8. Билиар панкреатитда қўшимча текширувлар ўтказиш зарур:

    а) Эндоскопик папиллосфинктеротомия – ўн икки бармоқли ичак катта сўрғичида ва умумий ўт йўлининг терминал қисмида тош тутилиб қолганда, йирингли холангитда назобилиар дренажлаш билан;

    б) УТТ назоратида холецистостомия – лапароскопик ёки кичик кириш йўли билан, билиар гипертензияда дренажлаш кўрсатма бўйича, умумий холати стабиллашгандан кейин (3-5-кунлар) холецистэктомия ва холедохолитотомия қилинади.
    Ичак тутилиши – ичак ҳаракат фаолиятининг кескин бузилиши билан ифодаланадиган оғир касаллик. Ичакнинг тўла ёки қисман тутилиши, шунингдек, кечишига кўра, ўткир (ичакдан овқатнинг сурилмай бирдан туриб қолиши) ёки сурункали (овқат массасининг оз-оздан, бора-бора буткул ўтмай қолиши) Илмий текшириш фарқ қилинади. Илмий текшириш нинг динамик ва механик хили бор. Динамик Илмий текшириш ичак ҳаракатининг бузилиши, баъзан ичак перистальтикасининг тўхташи сабабли (паралитик шакли), баъзан ичакнинг тортишиб қисқариши (спазм) туфайли рўй беради. Чандиқлар, ўсма, полиплар, ўт йўлидан ичакка тушган тошлар, ичакка тушган ёт жисмлар, ён аъзолардаги ўсмаларнинг ичани сиқиб кўйиши ва бошқа(лар) механик Илмий текшириш га сабаб бўлади. Узоқ вақт оч юриб ҳаддан зиёд кўп овқат ёйиш, ичак шиллиқ қаватидаги яллиғланиш жараёнлари (колит, энтероколит), шунингдек, ичак перистальтикасини кучайтирадиган дизентерия, ичакнинг буралиб бир-бирига кириб қолиши ва ҳ. к. ҳам Илмий текшириш га олиб келиши мумкин. Қорин соҳасида қаттиқ оғриқ туриши, ичак перистальтикасининг кучайиши, қайт қилиш, қорин дам бўлиб ич келмай қолиши, қон босимининг пасайиши, пульс тезлашиши ва бошқалар Илмий текшириш хос аломатлардир.

    Даво зудлик билан жарроҳлик усулини қўллашдан иборат. Шифокор келгунга қадар ўз бил
    1   2   3


    написать администратору сайта