Главная страница
Навигация по странице:

  • 3.5. уч фазали трансформатор чулғамини учбурчак усулда улаш

  • 3.6. Уч фазали трансформатор чулғамларини жимжима улаш

  • 3.7. Уч фазали трансформатор чул

  • 3.8. Уч ф

  • 3.9. Уч фазали чул/амлари

  • ЭЛЕКТР МАШИНАЛАРИ трансформатор. Электр машиналари трансформаторлар


    Скачать 4.38 Mb.
    НазваниеЭлектр машиналари трансформаторлар
    Дата22.02.2023
    Размер4.38 Mb.
    Формат файлаdoc
    Имя файлаЭЛЕКТР МАШИНАЛАРИ трансформатор.doc
    ТипДокументы
    #950933
    страница4 из 17
    1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17

    юлдузЧа улаш
    Уч фазали чулғамни юлдузча улаганда битта умумий нейтрал нуқтага ёки учала фаза бошлари уланиб, кетлари эркин қолдирилади

    ( тармоққа уланади), ёки учала фаза кетлари ўзаро уланиб, бошлари эркин (ёки тармоққа улаб) қолдирилади (3.4,а). Бу расмдаги уч контурдан исталган биттасида (А-Х)-(У-В) А фазаси боши А нуқтасидан унинг кети Х га ва сўнгра Удан фаза боши В гача ( яъни В фазада члғамни босиб ўтиш йўналишини А фазага нисбатан ўзгартириб) ўтилса, А,В нуқталари орасидаги линия кучланиши ИАВ аниқланади. Шу тариқа линия э.ю.к. ларнинг оний қийматлари қуйидагича бўлади:
    (3.4,а)

    (3.4,б)

    (3.4,в)
    Бу тенгликларга илгари аниқланган eA, eB ва eC лар қийматларини қўйсак, қуйидагилар келиб чиқади:

    Шунга ўхшаш

    (3.4,б) (3.4,в)

    Чулғамлар юлдузча уланганда бу тенгликлардан қуйидаги хулосаларни ҳосил қилиш мумкин:

    а) Э.ю.к. ларнинг, учинчи ва унга карра бўлган гармоникалари линия кучланишларида иштирок этмас экан. Бу ҳолнинг физик талқини шундан иборат бўладики, бу гармоникалар юлдузчани ташкил этган ҳар бир қолган икки контурда ўзаро қарама-қарши йўналгандир (3.4, а расм);

    б) Линия кучланишларининг ҳамма тартибли гармоника (nқ0,2,4,6,…, яъни биринчи гармоника ҳам киради) лари тўғри фаза кетма-кетлигида, бошланғич фазалари бўлган (3.4, б ва г-расм) уч фазали симметрик кучланишлар тизимини ҳосил қиладилар; шунга ўхшаш, линия кучланишларининг ҳамма 3-I тартибли гармоникалари тескари фаза кетма-кетлигида, бошланғич фазалари бўлган (3.4, в-расм) уч фазали симметрик кучланишлар тизимини ҳосил қиладилар;

    а) Исталган 3n+I тартибли гармониканинг линия кучланишлари амплитудаси шу гармоника фаза кучланиши амплитудасидан марта катта, яъни
    (3.5)

    бунда -гармоника тартиби.

    Фаза ва линия э.ю.к. ларининг эффектив қийматларига ўтсак

    (3.6)

    ва

    (3.7)

    дан қуйидагилар келиб чиқади:

    (3.8)

    бунда

    (3.9)

    Чулғамлар юлдузча уланганда фаза токлари тўғридан-тўғри линияга уланганлиги учун,
    (3.10)
    «Электротехниканинг назарий асослари» курсида маълумки, носинусоидал э.ю.к. ва токларда тизим қуввати алоҳида гармоникалр қувватлари йиғиндисига тенг. Одатда, асосий (ёки биринчи) гармоника қуввати энг кўп бўлади. Бу гармоника учун
    (3.II)
    бунда ва векторлари орасидаги фазалар фарқи.
    3.5. уч фазали трансформатор чулғамини учбурчак усулда улаш

    Чулғамларни учбурчак усулда улаш учун фаза чулғамининг боши кейинги фазанинг кети билан, кети эса ўзидан илгариги фазанинг боши билан уланади. Уланишларнинг қуйидаги схемалари мавжуд: а) (А-Х)-(В-У)-(С-Z)-А схемасидек (3.5.а расм); б) (А-Х)-(С-Z)-(В-У)-А схемасидек (3.5.б расм).

    Агар iAX ,iBY , iCZ - А, В ва С фаза чулғамларидаги токларнинг оний қийматлари бўлса; iA, iB, iC – А, В ва С фаза чулғамлари бошларига уланган линия токларининг оний қийматлари бўлса, у ҳолда
    iAқiAX-iBY; (3.I2,а)

    iBқiBY-iCZ; (3.I2,б)

    iCқiCZ-iAX; (3.I2,в)

    Бу токлар биринчи гармоникларнинг вектор диаграммалари 3,5, в-расмда кўрсатилган (қулайлик учун «I» индекси тушириб қолдирилди ). Бунда кўринади, линия токининг вектори фаза токи векторидан 300 га илгарилайди ва

    (3.I3)
    Учинчи, тўққизинчи, ўн бешинчи ва ҳоказо гармоникалар учун учбурчак усулдаги улаш берк контурни ташкил этади. Чунки бу гармоникаларнинг токлари бир томонга – ёки фаза чулғамининг бошидан кетига, ёки тескариси – кетидан бошига йўналган бўлади. Учинчи ва ЗК (бунда Кқ3,5,7 ва ҳ.к.) гармоникалар эффектив таъсир этувчи қийматлари қуйидагича аниқланади;
    (3.14)
    Э.ю.к. Е ни тажриба усулда ўлчаш мумкин. Бунинг учун учбурчакни бирор нуқта (масалан B-Z) да (3.6-расм) узиб, вольтметр уланади.

    Учбурчакнинг контурида э.ю.к. ток I3 ни ҳосил қилади. Вольтметр ўрнига амперметр ўрнатиб I3 токнинг қийматини ўлчаш мумкин. Линия кучланишларида э.ю.к.нинг учинчи гармоникаси E3 иштирок этмайди, чунки учбурчакнинг контурида E3 э.ю.к. и ток I3 ни ҳосил қилган кучланишлар пасаювига сарфланади.


    3.5-расм. Уч фазали чул\амларни учбурчак улаш – а; токлар вектор диаграммалари – б.



    3.6-расм. Учбурчак усулда уланган чул\ам э.ю.к. ва токининг учинчи гармоникаисни ылчаш.




    3.7-расм. Уч фазали чул\амларни жимжима улаш схемаси – а; э.ю.к. лар вектор диаграммалари – б.

    3.6. Уч фазали трансформатор чулғамларини жимжима улаш
    Бу улаш усулининг моҳияти шундаки, қуйи кучланиш тарафидаги ҳар бир фаза чулғами икки (аксарият тенг) бўлакларга ажратиб, ҳар бир бўлакларни ҳар хил ўзакларга жойлаштирилади. Натижада ҳар бир бўлак э.ю.к.лари геометрик айрилиб фаза э.ю.к.ни ҳосил этадилар; бундай уланишни ҳосил қилиш учун фаза чулғамининг ҳар бир бўлагининг кети бошқа ўзакка жойлаштирилган иккинчи бўлак кети билан уланади (3.7, а расм). Агар фаза чулғамлари икки тенг бўлакка ажратилган бўлса, натижавий фаза э.ю.к. лари ҳар бир бўлим э.ю.к.нинг қийматидан 3 марта катта бўлади (3.7, в расм).

    Чулғамларни жимжима улаш усули махсус трансформаторларда, масалан автоматик бошқариш схемаларининг тўғрилагичлари трансформаторларида ишлатилади.
    3.7. Уч фазали трансформатор чулғамларини стандарт улаш усуллари. Чулғамларни улаш схемалари ва гуруҲлари
    Юлдузча, учбурчак ва жимжима улаш усуллари қуйидагича шартли белгиланадилар (маркировкаланади): Y, Z. Трансформатор чулғамларининг уланиш усуллари махсус ҳужжатларда келтирилаётганда аввал Ю.К. чулғами кейин қ.К. чулғамининг белгиси ёзилиб, улар орасига қия чизиқ чизилади. Агар бирор чулғамнинг ундан чиқарилган нейтрал сими мавжуд бўлса, у холда мазкур чулғамнинг белгисига «0» қўшимча белги қўйилади. Шу тариқа, Y белгиси қуйидагича ўқилади: ю.к. чулғами юлдузча уланган ва нейтрал сим чиқарилган, К. К. чулғами учбурчак уланган.

    Z/Y, Z/ , Z/Z усуллари бизнинг давлатимиздаги К.Т. ларда қўлланилмайди. Автоматик бошқариш тизимларининг ва баъзи кичик ностандарт автоном электр тизимларининг трансформаторларини ҳисобга олган ҳолда шуни айтиш мумкин, тажрибада олти хил улаш усуллари мумкин: Y/ Y0 ёки Y/ Y; Y/ ; Y/ Z ёки Y/ Z0; / Y; ва Z ёки .

    Юқорида келтирилган трансформаторларининг икки чулғамидан бирининг боши ва кети иккинчисига нисбатан алмашган бўлса, масалан, иккинчисига нисбатан биринчи чулғам тескари ўралган бўлса, у ҳолда уч фазали трансформатор чулғамларини ўн икки хил турларини кўриш мумкин. Баъзи чет эл корхоналарининг ишлаб чиқарган электротехник маҳсулотлари таркибидаги мавжуд трансформаторларда улаш турларининг ҳаммасини учратиш мумкин.

    Трансформаторлар эксплуатацияси тажрибаси шуни кўрсатадики, уланиш схемаларидан ташқари ю.к.ва қ.к. чулғамлари э.ю.к. ларнинг ўзаро йўналишлари тўғрисида ҳам маълумотлар бўлиши керак.

    3.8-расмда бир ўзакда жойлашган ва бир магнит оқими билан кесиб ўтилаётган икки чулғам I ва 2 лар келтирилган. Агар чулғамлар бир хил йўналишда ўралган ва улар боши ва кетлари мос равишда белгиланган бўлса (3.8, а расм ), у холда вақтининг кўрилаётган онида иккала чулғамида индуктивланаётган э.ю.к.лар мос равишда йўналган (кетларидан бошига) бўлади ва шу сабабли, уларнинг фазалари мос келади. Агар чулғамларнинг бирида, масалан 2 чулғамда, чулғам боши вақти белгиланишларининг тескари алмаштирсак (3.8,6-расм), у ҳолда индуктивланган э.ю.к. йўналиши чулғам боши-кетига нисбатан тескари бўлиб, E1 ва E2 э.ю.к.лар фазалари 1800 га фарқ қилади.

    Шунга ўхшаш Е1 ва Е2 э.ю.к. лар фазаларнинг 1800 ли фарқини чулғамларидан бири (масалан, 2-чулғам) нинг (3.8,в-расм) ўралиш йўналиши ўзгартирилганда ҳам ҳосил қилиш мумкин.

    Шундай қилиб, Ю.К. ва қ.К чулғамлари э.ю.к. Е1 ва Е2 лари орасидаги фазалар фарқи шу чулғамлар боши ва кети белгиланишига, ҳамда улар ўралиш йўналиш боғлиқ экан. Ю.к.ва қ.К. чулғамлари бир ўзакка жойлаштирилган бир фазали трансформаторларда фазалар фарқи 0 ёки 180 бўлиши мумкин экан.

    Уч фазали трансформаторлар Ю.К. ва К.К.чулғамларининг линия кучланишлари орасидаги фаза силжишлари, чулғамлар уланишларига ҳам боғлиқ экан. Кейинроқ шу хам исбот этиладики, ҳамма ҳолларда фаза силжиши 300га каррали бўлади.

    Ю.к. ва қ. К. чулғамлари линия э.ю.к. ларнинг фаза силжишини тасвирлаш учун трансиформатор чулғамлари уланиш гуруҳлари тушунчаси киритилади.

    Уланиш гурухи Ю.К. ва қ. К. чулғамларининг бир хил белгиланган кетларидаги линия э.ю.к. Е1 ва Е2 векторлари орасидаги бурчак ўлчаниб 300 га бўлинганда ҳосил қилинган бутун сон орқали белгиланади. Бунда бурчак ўлчаниши Ю.К. чулғами э.ю.к. векторидан бошлаб қ. К. вектори томони соат циферблати бўйича ҳаракатланиб ҳосил қилинади. Масалан, 3.8,а-расмда Е1 дан бошлаб Е2 га томон соат циферблати йўналишида ҳаракатланиб бурчак ўлчанса ва ҳосил қилинган 00 ли бурчак 300 га бўлинса, 0-гуруҳ ҳосил қилинади; 3.8,б ва в-расмларда эса, шу усулида аниқланган уланиш гуруҳлари 6- эканлигини кўриш мумкин.

    Уч фазали трансформаторларнинг ,  ва Z схемалари ёрдамчи линия э.ю.к. векторлари орасидаги бурчаклари 300 карраланиб турувчи I2 хил уланиш гуруҳларини ҳосил қилиш мумкин.Шу туфайли, уланиш гуруҳларини аниқлашда соат циферблатининг милларидан фойдаланиш қулайдир, чунки улардаги I2 та рақамларни ҳар бири орасидаги бурчак 30 0ни ташкил этади.


    3.8-расм. Бир фазали трансформатор уланиш гурухлари.

    Уланиш гуруҳларини соат миллари ёрдамида аниқлаш учун Ю.К. чулғамининг линия э.ю.к. векторини цеферблатнинг I2 рақамига ўрнатиб, қ.К чулғамнинг линия кучланиши э.ю.к. векторини эса тегишли бурчак остида ўрнатилади. Шу вектор қаршисидаги рақам уланиш гуруҳини кўрсатади.


    3.9-расм. Уч фазали трансформаторнинг уланиш гурущлари:

    а – Y/Y-0; b – Y/Y-6 гурущлар.



    Уч фазали трансформаторларнинг Y/Y, /, /Z уланиш схемалари 2, 4, 6, 8, I 0 ва 0 жуфт уланиш гуруҳларини, Y/, /Y, /Z уланиш схемалари эса I , 3, 5, 7, 9 ва I I тоқ уланиш гуруҳларини ҳосил қиладилар.

    Мисол тариқасида 3.9 да Y/Y-0 ва Y/Y-6 уланиш гуруҳлари учун, 3.I.0- расмда эса Y/-11 ва Y/-5 уланиш гуруҳларининг схемалари ва вектор диаммалари келтирилган.

    Вектор диаграммаларни қуришда қуйидаги шартлар бажарилиши шарт; I) ҳамма чулғамларнинг ўралиш йўналишлари бир хил; 2) бир ўзакда жойлашган Ю.К. ва қ.К. чулғамлар э.ю.к. и бир хил белгиланган учларига томон йўналган бўлса (3.8, а расм) - чулғамларининг э.ю.к. и векторларнинг фазалари мос; 3) Э.ю.к. лар ҳар хил белгиланган учларга томон йўналган бўлса (3.8.б-расм) -векторлар фазалари I800ли бурчак ҳосил қиладилар; 4) бирламчи ва иккиламчи чулғамлар векторларини йўналтиришда осонлик яратиш учун Ю.К.ва қ.к. чулғамлари галъваник уланган, яъни Ю.К.ва қ.К чулғамларнинг иккита бир хил белгиланган учлари электрик боғланган.

    Уч фазали трансформаторларнинг чулғамлари ва уланиб 0 ва 6 уланиш гуруҳини, чулғамлари уланиб II ва 5 уланиб гуруҳларни ҳосил қилсалар, у ҳолда бир хил номланган Ю.К ва Қ.К. фаза чулғамлари мазкур магнит ўзакда жойлашган бўлади, яъни бир ўзакда А-Х ва а-х, иккинчисида В-У ва b-y, учинчисида С-Z ва с-z лар жойлаштирилган бўлади. Агар бирор (масалан Қ.К. чулғамидаги) чулғам учлари белгиланишида (чулғамлар уланиш схемасини ўзгартирмасдан ) силжишлар уюштирсак (масалан а-в-с нинг ўрнига с-а-в, сўнгра в-с-а), у ҳолда 3 ва 7; 5–гуруҳ ўрнида 9 ва 12 уланиш гуруҳларини ҳосил қилиш мумкин. 3.1- жадвалда уч фазли трансформатор чулғамларининг уланиш схемалари билан жуфт ва тоқ уланиш гуруҳлари келтирилган.

    Давлатимизда ва хорижий мамлакатларда ишлатилаётган ва ишлаб чиқарилаётган электр тармоқларидаги кучли уч фазали икки чулғамли трансформаторларни параллел уланишини таъминлаш учун мавжуд уланиш гуруҳлари орасида стандартлаштирилган фақат икки гуруҳ: қабул қилинган.


    3.10-расм. Уч фазали трансформатор чул\амларини Y/-II – а ва Y/-5 –б уланиш гурущлари.


    3.11-расм. Чул\амлари Y/Y- 0 уланган трансформатор гурущи.

    Бир фазали трансформаторларда фақат 0 ва 6 гуруҳлар мавжуд. Уч фазали трансформаторланинг гурухи асосан трансформатор юкининг таркибида юритгичлар ва ёритгич ускунлари аралаш бўлганда қўлланилади. Бунда юритгични линия кучланиши 380 В бўлган тармоққа уланса, ёритгич асбобларини (лампа ёки бир фазали бошқа ускуналар) эса фаза симларидан бири ва нейтрал симга уланади (яъни 380/ В). Берилган кучланиш учун токнинг қиймати қувватга пропорционал бўлганлиги сабабли, катта токли чулғамларни қуришдаги қийинчиликларни олдини олиш учун, гуруҳли трансформаторларнинг қуввати чекланади. Агар, яна нейтрал сим ҳам мавжуд бўлса, яъни трансформатор юки фазалараро нотекис тақсимланса, у ҳолда нейтрал симдаги токнинг қиймати қ.қ. чулғами номинал токи қийматининг 25% дан катта бўлмаслиги шарт.

    Трансформатор иккиламчи чулғамининг номинал кучланиши 400 В дан катта бўлса, чулғамлар гуруҳ бўйича уланади. Кейинчалик келтириладиган фикрлардан маълум бўладики, чулғамларидан бирини учбурчак усулда улаш, трансформаторнинг ишлаш шароитига фойдали ўзгартиш киритади. Бу гуруҳ асосан, электр узатиш линиялари учун қўлланилади. Бу трансформаторларнинг чулғамларини усулда уланиши Ю.К. чулғами томонидан тизимни заминлаштириш имкониятини яратида. 3.2- жадвалда кўрилган уланиш гуруҳларнинг қўлланиш имкониятлари келтирилган.


    3 .1-жадвал

    3.2-жадвал


    Чулғам уланиш схемасининг белгиланиши

    Чулғамлар кучланишлари

    Трансформатор қуввати кВА.

    Ю.к., кВ

    қ.к. В.

    Y/Y0 - 0

    35 дан катта бўлмаган

    400

    1800 дан катта бўлмаган

    Y/ - 0

    35 дан катта бўлмаган

    400 дан юқори

    5600 гача


    Y/ - 11

    110 ва ундан юқори

    3150 ва ундан юқори

    3200 ва ундан катта

    6,3 ва ундан юқори

    3300 ва ундан юқори

    7500 ва ундан катта


    3.8. Уч фазали чулғамлари уланган трансформаторнинг юксиз ишлаши
    Бир фазали трансформаторнинг юксиз ишлаш режимидан кўрган эдикки, бирламчи чулғамга синусоидал кучланиш узатганимизда э.ю.к. лар ва магнит оқим эгри чизиқлари ҳам синусоидал бўлиб, токнинг эгри чизиғи таркибида асосий гармоникадан ташқари кучли учинчи гармоника ҳам мавжуд эди (2.4 – расм).

    Энди бир хилдаги учта ва чулғамлари ўзаро (3.II- расм) уланган бир фазали трансформаторлардан ташкил топган уч фазали трансформаторлар гуруҳининг юксиз ишлашини кўрайлик.

    Бундай трансформаторлар гуруҳи юксиз ишлашининг бир фазали трансформатор юксиз ишлашидан асосий фарқи шундаки, унда токнинг учинчи гармоникалари йўқдир. Бу 3.3-§ да келтирилганлардан тўғридан–тўғри келиб чиқади. Унда келтирилган (3.3,а), (3.3,б) ва (3.3,в)-формулаларга ўхшаш равишда фазалар токлариниг учинчи гармоникалари учун қуйидагиларни ёзиш мумкин:
    (3.15,а)

    (3.15,б)

    (3.15,в)
    Шундай қилиб, э.ю.к. ларнинг учинчи гармоникалари сингари, вақтнинг исталган онида учала фаза токларининг учинчи гармоникалари фазалари мос келади. Чунки улар фазалар силжиши ни ташкил этади. Шу сабабли улар ёки чулғам бошидан кетига томон ёки кетидан бошига томон оқадилар. Бу эса шу гармоника токларини ўтказувчи берк контур йўқлигидан далолат беради.

    Бешинчи гармоника токлари, бир фазалилардаги сингари, мавжуд бўлиб, юқоридаги формулаларда (3.3,а), (3.3,б) ва (3.3,в) кўрсатилганидек, тескари фаза кетма–кетлигини ташкил этадилар.

    Бундан бошлаб, уч фазали трансформаторларнинг магнитланиш жараёнини кўрганимизда, гармоникаларнинг учинчисидан юқориларини эътиборга олмаймиз, чунки уларнинг таъсири деярли билинмайди ва практик нуқтаи назардан қизиқиш уйғотмайдилар.

    Юксиз ишлаш токи таркибида учинчи гармониканинг бўлмаслиги (магнит ўзак тўйинган бўлганда) магнит оқимининг носинусоидаллигига олиб келади. 3.12, а расм ток ва оқим Ф ларнинг эгри чизиқлари ток таркибида учинчи гармоника нинг мавжудлигида ва бўлмаганлигида (3.12,б расм) кўрсатилган. Биринчи холда оқим Ф0 нинг эгри чизиғи синусоидалдир. Иккинчи холатда эса Ф0 носинусоидл бўлиб, бунга пайдо бўлган оқимнинг учинчи гармоникаси Ф3 сабабчидир.

    Бир фазали трансформаторлардан тузилган уч фазали трансформаторлар гуруҳида, шунингдек уч фазали қобиқли (броневой) трансформаторлар магнит оқимининг биринчи Ф1 ва учинчи Ф3 гармоникалари магнит қаршилиги минимал бўлган магнит ўтказгичдан оқиб ўтадилар. Бу ҳолда Ф3 нинг қиймати Ф1 нинг 10-20% ташкил этиш мумкин. Ф3 оқим давр тезлик билан ўзгарганлиги сабабли, унинг бирламчи ва иккиламчи чулғамларида индуктивланган э.ю.к. ларининг қийматлари мазкур э.ю.к. лар биринчи гармоникаларнинг 45-60% ни ташкил этиши мумкин. Бу, ўз навбатида, бирламчи ва иккиламчи чулғамлар фаза э.ю.к. лари эгри чизиқларининг шакл бузилишини ҳосил қилибгина қолмай, балки улар амплитудаларини 45-60% оширади (3.12 расм). Бу эса, электр эзоляциялардаги электр майдон кучланганлигини ошириб, изоляциялар мустаҳкамлигини камайтиради.Шу билан бирга, фаза э.ю.к. нинг эффектив қиймати хам 5-17% га ошади.

    Фаза э.ю.к. ларининг бундай ошиши ноўриндир, баъзи ҳолларда эса хавфлидир. Шу сабабли катта қувватли ва юқори кучланишли трансформаторларда уланишнинг қўлланилиши чекланган.

    Фаза э.ю.к. лари эгри чизиқларининг кескин ўзгаришига қарамай, трансформаторнинг линия э.ю.к. лари синусоидаллигича қолаверади, чунки улар таркибида учинчи гармоникалар бўлмайди, юқори гармоникаларнинг кучи кичик бўлади.


    3.12-расм. Ток ва о=имлар эгри чизи=лари: а – токнинг учинчи гармоникаси мавжудлигида; б – токнинг учинчи гармоникаси йы=лигида; ф1, ф3 – магнит о=имнинг 1- ва 3-гармоникалари; ва - токнинг 1-, 3- ва 5-гармоникалари.



    3.13-расм. Уч ызакли трансформаторда магнит о=имнинг учинчи гармоникаси.


    Уч ўзакли трансформаторлар (магнит тизимлари боғланган)да эса магнит оқим гармоникалари мутлақо бошқача кўринишда бўлади.

    Учала фазалардаги учинчи гармоника оқимлари токларнинг учинчи гармоникалари сингари, фазалари мос келди. Бунинг маъноси шуки, учинчи гармоника оқимлари вақтнинг исталган онида қийматлари жиҳатдан ўзаро тенг ва трансформато ўзакларида бир хил йўналишдадир (масалан, 3.13- расмдагидек). Демак, бирор ўзакдаги оқим учинчи гармоникаси, на иккинчи ва учинчи ўзак орқали берк контур ҳосил қилолмайди, чунки хар бир ўзакда шу ўзак (фаза) нинг учинчи гармоника оқимини ўзига қарши йўналишда учратади. Бу эса шунга олиб келадики, учинчи гармоника оқими куч чизиқлари ҳамма фазалари ҳаводан (ёки мойдан) ва трансформаторнинг ёрдамчи темир қисмлари орқали оқиб ўтади. Бу магнит оқимнинг йўли жуда катта магнит қаршилигига эга бўлади, шу сабабли учинчи гармоника оқимларининг қиймати камаяди (одатда Ф1 нинг 5-7% дан кўп эмас) ва ўзаклар нормал тўйинганда фаза кучланишлари эгри чизиқлари синусоидалдан деярли фарқланмайди. Аммо давр тезлик билан ўзгариб ва бок деворлари ёки бошқа темир қисмлардан ўтаётган қиймат жиҳатидан кичик бўлган Ф3 оқими уларда уюрма токларни ҳосил қилади, бу эса, ўз навбатида, шу қисмларни қизишига ва юксиз ишлашдаги қувват исрофининг ошишига олиб келади.

    Шуни таъкидлаш керакки, уланиш гуруҳларида магнитловчи токнинг учинчи гармоникаси нейтрал сим орқали оқиб ўтади. Бу симдаги токнинг, қиймати бўлади. Демак, магнитловчи токнинг ҳар бир фазаси таркибида учинчи гармоника мавжуддир, яъни у носинусоидалдир. Магнит оқим ва э.ю.к. лар эса – синусоидалдир.

    Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, ўзакдаги индукциянинг қиймати 1,4 Тл бўлганда бокдаги қувват исрофи магнит ўзакдагининг 10% ини ташкил этади; ўзакдаги индукция ошиши билан бокдаги қувват исрофлари кескин ошади ва 1,6 Тл бўлганда – пўлатдаги исрофнинг 50-60% ини ташкил этади.
    3.9. Уч фазали чул/амлари ва уланган трансформаторнинг юксиз ишлаши Чулғамлари уланган учламчи чулғамли трансформаторлар
    Бирламчи чулғам учбурчак уланганда учала фазадаги токнинг учинчи гармоникаси бир хил йўналишда оқиши учун контур вужудга келади. (3.14 -расм). Агар юксиз ишлаш токи таркибида учинчи гармоника мавжуд бўлса, у ҳолда магнит оқими билан бирламчи ва иккиламчи э.ю.к. ларининг эгри чизиқ шакллари синусоидалга яқинлашади (3.12, а расм), яъни юқорида кўрсатилган ҳамма нохуш жараёнлар бартараф этилади. Бу эса уланишнинг га нисбатан афзалликларини кўрсатади.

    Кўрилаётган ва унинг акси бўлмиш уланишларининг (3.14 ва 3.15-расмлар) айтарли фарқи йўқдир. Хақиқатдан ҳам, бирламчи чулғам эмас уланса, магнитловчи токнинг таркибидаги учинчи гармоника бартараф этилади (ёки сусаяди) ва магнит оқим носинусоидал шаклга келади. (3,12, б-расм). Оқимнинг учинчи гармоника Ф3 си иккиламчи чулғамнинг ҳар бир фазасида ўзидан 900 га кечикувчи э.ю.к. нинг учинчи гармоникасини Е23 ни индуктивлайди.

    Э.ю.к. Е23 иккиламчи чулғам учбурчаги берк контурида оқувчи I23 токни ҳосил қилади. I23 токи Е23 э.ю.к. дан тахминан 900 га кечикади, чунки чулғам индуктив қаршилигидан каттадир. Бундан кўринадики, I23 токи ва ҳосил қилган Ф3

    м
    3.14-расм. Чул\амлари /Y улан-гандаги юксиз ишлаш токининг учинчи гарманикаси.

    3.15-расм. Чул\амлари Y/ уланган трансформатор юксиз ишлаш токларининг учинчи гармоникалари.
    агнит оқими бирламчи чулғам магнит оқимининг учинчи гармоникаси Ф
    3 га нисбатан акс фазада бўлиб, уни компенсациялайди. Шу


    3.16-расм. Чул\амлар 3.17-расм. Учламчи чул\амли трансформатор

    Y/ улангандаги I23 схемаси.

    токининг таъсири.



    туфайли натижавий оқим ва э.ю.к. ларнинг эгри чизиқлари синусоидалга яқинлашадилар.

    Шундай қилиб, чулғамларнинг , ҳамда уланишлари трансформаторни магнит оқим ва э.ю.к. лари учинчи гармоникаларининг таъсиридан асрайди.

    Катта қувватли ва юқори кучланишли трансформаторларда, юқорида тилга олинган камчиликлар туфайли, уланиш схемалари қўлланилмайди. Аммо, баъзи ҳолларда трансформаторнинг бирламчи ва иккиламчи чулғамларини заминлаш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Бу ҳолларда, иккала чулғам юлдузча уланади ва шу билан бирга учбурчак уланган қўимча учламчи чулғам киритилди 3.17- расм). Бу учламчи чулғамга нисбатан магнит оқимнинг учинчи гармоникаси - II гурухдаги сингари таъсир кўрсатади.

    Учламчи чулғамли трансформаторлар кам учрайди, чунки кўпинча Ю.К. чулғами заминланади.
    1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17


    написать администратору сайта