Хирургик касалликларфанидан тест
Скачать 201.27 Kb.
|
Д. юқори лейкоцитоз 329. Қорин бўшлиғи абсцессларини қуйидаги диагностик усуллар ёрдамида аниқлаш мумкин (ортиқчасини аниқланг): А. ультратовуш текшируви Б. қорин бўшлиғи обзор рентгенографияси* В. колоноскопия* Г. компьютер томография Д. ирригография 330. Қуйидаги жавоблар ичидан тарқалган перитонитда назоинтестинал интубацияни асословчи бандларни кўрсатинг: А. ингичка ичакни узоқ вақт декомпрессия қилиш зарурияти* Б. ичак сақламасининг детоксикация қилиш зарурияти В. чандиқли ичак тутилишини олдини олиш* Г. ичакларнинг селектив деконтаминацияси Д. эрта энтерал озиқлантириш имконияти* 331. Перитонит гумон қилинганда қуйидаги текшириш усулларидан аниқроқ маълумот берадиганларини кўрсатинг: А. лапароскопия* Б. ультрасонография В. лапароцентез* Г. компьютер томографияси Д. С-реактив оқсилнинг миқдорини аниқлаш 332. Меъда перфоратив яраси туфайли ривожланган тарқалган йирингли перитонитда қуйидаги хирургик тадбирлардан қайсиларини бажариш керак А. трункуляр ваготомия + ярани кесиб олиш Б. қорин бўшлиғи санацияси ва найчалаш* В. меъда резекцияси Г. тешилган ярани тикиш* Д. селектив проксимал ваготомия + ярани кесиб олиш + пилоропластика Е. меъда-ичак тракти декомпрессияси* 333. Эндемик бўқоқ функционал холатига кўра қуйидаги шаклларда бўлиши мумкин: А. эутиреоид* Б. тиреотоксик, экзофтальм белгилари билан В. гипертиреоид* Г. гипотиреоид, микседема белгилари билан* Д. гипопаратиреоид 334. Қалқонсимон безнинг тайёр гормонлар қуйидагилар: А. монойодтирозин Б. дийодтирозин В. трийодтиронин* Г. тетрайодтиронин* Д. тиреодин 335. Қатор диагностик текширишлардан кейин беморда тиреотоксикоз белгилари аниқланди. Қандай дори препаратлари тавсия этиш лозим: А. седатив дорилар* Б. антикоагулянтлар В. тиреостатик препаратлар* Г. ТТГ секрецияси ингибиторлари* Д. антибиотиклар 336. Ўрта оғирликдаги тиреотоксикоз бўлган беморлардаги хос клиник белгиларни кўрсатинг: А. умумий ҳолсизлик* Б. таъсирчанлик* В. брадикардия Г. озиб кетиш* Д. қабзият 337. Оғир даражали тиреотоксикозда қуйидаги клиник белгилар кузатилиши мумкин (ортиқчасини аниқланг): А. иштаҳа кучайиши ва сувсаш Б. ич кетиши* В. кучли умумий ва мушак ҳолсизлиги Г. уйқучанлик* Д. кучли озиб кетиш 338. Қалқонсимон бездаги тугун хавфли ўсма хусусиятли бўлиши мумкин, агар: А. I131 билан сканнерлашда «иссиқ тугун» бўлса Б. аспирацион биопсияда унинг кистоз хусусияти аниқланса В. беморда товушнинг хиралашиши пайдо бўлса* Г. тиреотоксикоз белгилари бўлса Д. ингичка игнали биопсияда атипик хужайралар аниқланса* 339. Одамнинг қалқонсимон бези қуйидагиларни синтез қилади (ортиқчасини аниқланг): А. монойодтирозин Б. кортизол* В. трийодтиронин Г. тироксин Д. тироидин* 340. Тиреотоксик бўқоқ туфайли бажарилган субтотал струмэктомия операциясидан кейин кузатилиши мумкин бўлган асоратларни кўрсатинг: А. тиреотоксик криз* Б. ичаклар парези В. қон кетиш* Г. гипертоник криз Д. товушнинг хиралашиши* 341. Операциядан кейинги тиреотоксик криз ривожланганда қуйидагиларни қўллаш лозим (ортиқчасини аниқланг): А. кортиқостероидлар Б. кардиотроп воситалар В. антидепрессантлар* Г. вена ичига плазма, альбумин қуйиш Д. антикоагулянтлар* 342. Иккала қайтувчи нерв жароҳатланганда (тиреоидэктомиянинг асорати бўлиши мумкин) қуйидагилар кузатилиши мумкин (ортиқчасини аниқланг): А. товушнинг хиралашиши ва заифлашиши* Б. товуш боғламларининг икки томонлама фалажи В. нафас йўллари ўтказувчанлигининг бузилиши Г. товуш боғламларининг ўрта ҳолатда туриши (ларингоскопияда аниқланади) Д. шошилинч торакотомия зарурияти* 343. Тиреотоксик бўқоқда хирургик даволаш учун кўрсатмаларни санаб беринг: А. кўкрак қафасига ўсиб кирувчи катталашган бўқоқ* Б. I даражали диффуз токсик бўқоқ В. тугунли бўқоқ* Г. бўйин аъзоларини босувчи катта бўқоқ, тиреотоксикоз оғирлик даражасидан қатъий назар* Д. II даражали эутиреод бўқоқ 344. Қалқонсимон без операция қилинаётган вақтда иккала пастки ҳиқилдоқ нервлари жароҳатланишида қуйидаги белгилар кузатилади: А. стридор, нафас бўғилиши* Б. ютиниш бузилиши В. парастезиялар Г. товушнинг енгил хиралашиши Д. нафас олишнинг бузилиши* 345. Қалқонсимон безнинг тайёр гормонлари эмас: А. дийодтирозин* Б. трийодтиронин В. монойодтирозин* Г. тироксин Д. тиреокальцитонин 346. Базедов касаллигида қуйидаги операциялар бажарилиши мумкин: А. Брейдо усулида қалқонсимон безнинг субтотал резекцияси* Б. гемитиреоидэктомия В. қалқонсимон безнинг эконом резекцияси Г. Николаев усулида қалқонсимон безнинг субтотал резекцияси* Д. энуклеация 347. Базедов касаллигига хос: А. бўқоқ* Б. брадикардия В. экзофтальм* Г. реакцияларнинг секинлашиши Д. склеранинг иктериклиги 348. Меъда ярасининг малигнизация билан асоратланганида қуйидагиларни кузатиш мумкин: А. кўз оқини сарғайиши Б. оғриқларда даврийлик ва мавсумийлигининг йўқолиши* В. анемиянинг пайдо бўлиши* Г. иштаханинг йўқолиши, айниқса гўштли овқатларга* Д. озиш* Е. гектик характердаги тана хароратининг кўтарилиши 349. Декомпенсациялашган пилородуоденал стенозлар учун хос: А. бир неча кун олдин истеъмол қилинган овқат билан қайт қилиш* Б. қорин девори мушакларининг таранглашиши В. диурезнинг камайиши* Г. нахорга «суюқлик чайқалиши» симптомининг кузатилиши* Д. рентгеноскопиясида контраст модда эвакуациясининг 24 соатдан ортиқ меъдада ушланиб қолиши* Е. «кофе қуйқаси» сингари қайт қилиш» 350. Меъда ва ўн икки бармоқ ичак тешилган яраси учун хос: А. қоринда «ханжарсимон» оғриқ* Б. қорин мушакларининг тахтасимон таранглашиши* В. кўп маратоба қайт қилиш Г. перкутор «жигар тумтоқлигининг» йўқолиши* Д. қоринда тўлғоқсимон оғриқлар 351. Меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллиги, қон кетиш асорати учун қуйидаги клиник белгилар хос: А. коринда оғриқларнинг кучайиши Б. «кофе қуйқаси» сингари қайт қилиш» В. ярага хос оғриқ синдромининг камайиши* Г. брадикардия Д. мелена* Е. гипотензия* 352. Меъда ва ўн икки бармоқ ичак ярасининг тешилишида жаррохлик амалиётининг хажми қандай омиллар асосида белгиланади: А. перитонит характери* Б. касаллик бошлагандан кейинги вақт* В. жаррох квалификацияси* Г. бемор ёши ва умумий ахволи оғирлик даражаси* Д. яра размерлари Е. бемор истаги 353. Ўн икки бармоқ ичак орқа деворида жойлашган яралар учун типик асоратлар бу: А. малигнизация Б. перфорация В. гепатодуоденал боғламга пенетрация Г. панкреас бош қисмига пенетрация* Д. ярадан қон кетиш* 354. Меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллиги учун хос бўлган рентгенологик белгилар бу: А. Гаудек симптоми – контурда ёки рельефда «тоқча» симптоми* Б. меъда газ пуфагининг йўқлиги В. «кўрсатқич бармоқ» симптоми* Г. "товоқсимон" тўлишиш дефекти Д. меъда бурмалари конвергенцияси* 355. Меъда пилорик қисми ярадан кейинги чандиқли стенози учун хос клиник белгилар бу: А. овқат истеъмолидан сўнг кузатиладиган енгиллик бермайдиган қайт қилиш Б. овқат истеъмолига боғлиқ бўлмаган тўш ости сохасидаги оғриқлар В. енгиллик келтирадиган қайт қилиш* Г. рентгенологик контраст модданинг меъдада 24 соатдан ортиқ вақт ушланиб қолиши* Д. «палада тухум» хид билан кекириш* 356. Меъда ва ўн икки бармоқ ичак яраларининг тешилиши учун қуйидаги клиник белгилар хос: А. қорин девори мушакларининг таранглашиши* Б. қоринда кучли оғриқнинг бўлиши* В. рентгенологик қоринда эркин хавонинг бўлиши* Г. Щеткин-Блюмберг белгисининг мусбатлиги* Д. яқинда истеъмол қилинган овқат билан қайт қилиш Е. Грей-Турнер белгисининг мусбатлиги 357. Ошқозон-ичак трактига ярадан қон кетиши учун қуйидаги белгилар хос: А. яра анамнезининг бўлиши* Б. гипотония и тахикардия* В. гемоглобин и гематокрит кўрсаткичларининг камайиши* Г. мелена и «кофе қуйқаси» сингари қайт қилиш* Д. қорин бўшлиғида эркин суюқлик бўлиши Е. брадикардия и гипертермия 358. Меъда яра касаллиги учун хос белгилар: А. енгиллик келтирадиган қайт қилиш* Б. овқат истеъмолидан 1. 5-2 соатдан сўнг кузатиладиган оғриқлар В. овқат истеъмолидан 15-20 дақиқадан сўнг кузатиладиган оғриқлар* Г. оч қоринга, овқат истеъмолидан сўнг йўқоладиган оғриқлар Д. мавсумий оғриқлар (бахор ва куз фаслларида)* 359. Меъда-ичак трактидан қон кетиш билан клиникага мурожаат қилган беморга шошилинч равишда қуйидагилар бажарилиши лозим: А. меъдага зонд қўйиш ва совуқ сув билан ювиш* Б. меъда рентгеноскопияси В. диагностик гастродуоденоскопия* Г. диагностик лапароскопия Д. гемостатик терапия* Е. даволовчи хукна 360. Меъда шиллиққаватида қуйидаги безли зоналар фарқланади: А. кардиал* Б. фундал* В. пилорик* Г. экскретор Д. секретор 361. Меъда артериал қон билан таъминланишида қуйидаги артериялар иштирок этади: А. a. gastrica sinistra* Б. a. gastrica dextra* В. a. gastrica brevis* Г. a. gastroepiploica sinistra* Д. a. gastroepiploica dextra* Е. a. gastrica sentralis Ж. a. lienalis 362. Меъда париетал хужайралари томонидан хлорид кислотанинг секрециясини рагбарлантирувчилар бу: А. гистамин* Б. но-шпа В. платифиллин Г. атропин Д. гастрин* Е. квамател 363. Меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллиги ривожланишида агрессия омилларига қуйидагилар киради: А. пепсин ва хлорид кислота* Б. гастродуоденал дисмоторика* В. меъда шиллиққават травмаси* Г. овқатланиш омиллари* Д. атров мухит омиллари* Е. антродуоденал кислота «тормози» Ж. ишкорли секреция 364. Гастродуоденал яралардан қон кетишда қайси белгилар кузатилади: А. қоринда оғриқлар кучайиши Б. бу даврда қоринда оғриқларнинг йўқолиши* В. перкутор «жигар тумтоқлигининг» йўқолиши (Кларк симптоми) Г. "кофе қуйиқаси" сингари қайт қилиш* Д. мелена* 365. Ошқозон-ичак трактининг юқори қисмидан қон кетиш қуйидаги касалликлар хисобига юзага келиши мумкин: А. меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллиги* Б. эрозив геморрагик гастрит* В. қизилунгач веналарининг варикоз кенгайиши* Г. Меллори-Вейс синдроми* Д. спленомегалия Е. Педжетт касаллиги 366. Меъда ва ўн икки бармоқ ичак яраларини қуйидаги касалликлар билан фарқлаш лозим: А. сурункали холецистит* Б. сурункали панкреатит* В. сурункали гастрит* Г. сурункали эндометрит Д. сурункали простатит 367. Меъда париетал хужайраларидан хлорид кислота секрециясини қуйидагилар рагбарлантиради: А. гастрин* Б. гистамин* В. адашган нерв кузғалиши* Г. қуёш чигалининг таъсирланиши Д. гипергликемия 368. Гастродуоденал яралар тешилиши клиник кечишида қуйидаги даврлар фарқланмайди: А. продромал* Б. шок В. сохта хотиржамлик Г. ривожланган перитонит Д. реактив* Е. токсик* 369. Тешилган гастродуоденал яралар шошилинч жаррохлик йўли билан даволаш имкони бўлмаган холатларда қуйидаги ноиложликдан ўтказиладиган даво тадбирлари ўтказилиши лозим: А. меъдани совуқ сув билан ювиш Б. меъда сақламасини доимий аспирация қилиш* В. инфузионная терапия* Г. қоринга махаллий гипотермия* Д. антибиотикотерапия* Е. қоринга иссиқ муолажаларини қўллаш (иссиқ қўйиш) 370. Ўн икки бармоқ ичак яра касаллиги учун хос эмас белгилар: А. сариқлик* Б. гуштли овқатларни хуш курмаслик* В. овқат истеъмолидан сўнг 1,5-2 соатдан сўнг кузатиладиган қорин оғриқлари Г. оч қоринга ва кечалари кузатиладиган оғриқлар Д. енгиллик келтирадиган қайт қилишлар Е. бирдан озиб кетиш* 371. Зудлик билан ўтказиладиган жаррохлик амалиётлари гастродуоденал яраларнинг қуйидаги асоратларида ўтказилмайди: А. яра перфорацияси Б. ярадан профуз қон кетиш В. пилородуоденал стенозлар* Г. яранинг қўшни аъзога пенетрацияси* Д. малигнизация* 372. Дуоденал яра тешилишининг биринчи 6 соатларида қуйидаги клиник белгилар кузатилмайди: А. қайт қилиш кузатилмаслиги Б. қориннинг тахтасимон таранглашиши В. қоринда "ханжарсимон" оғриқ бўлиши Г. перкутор «жигар тумтоқлигининг» йўқолиши Д. «кофе қуйқаси» сингари қайт қилиш* Е. қориннинг дам бўлиб шишиши* 373. Қуйидаги гормонлар ва гуморал омилларнинг меъда секрецияси бошқарувида ахамияти йўқ: А. холецистокинин Б. гастрин В. ацетилхолин Г. глюкагон* Д. секретин Е. липокаин* 374. Ярали-чандиқли пилородуоденал стенозлар учун хос белгилар: А. диарея Б. нахорга «суюқлик чайқалиши» белгисининг бўлиши* В. қўланса хидли хаво билан кекириш* Г. енгиллик келтирувчи қайт қилиш* Д. озиш* Е. «кофе қуйқаси» сингари қайт қилиш 375. Меъда шиллиққаватида пептик яралар хосил бўлишидан асровчи химоя омилларига кирмайдиганлар: А. шиллиққават резистентлиги Б. антродуоденал кислота «тормози» В. ишкорий секреция Г. овқат (унинг буфер хоссаси) Д. гастродуоденал дисмоторика* Е. кислота-пептик омил* 376. Меъда ярасининг малигнизацияси учун хос бўлмаган лаборотор кўрсаткичлар: А. эозинофилия* Б. гипохромная анемия В. юқори ЭЧТ Г. гипо и ахлоргидрия Д. юқори лейкоцитоз* Е. амилаземия* 377. Гастродуоденал яралардан қон кетишлар учун хос эмас: А. тўш ости сохасида оғриқларнинг кучайиши* Б. «кофе қуйқаси» сингари қайт қилиш В. ахлатнинг қора келиши Г. қон босимининг тушиши ва тахикардия Д. умумий холсизлик ва бош айланиш Е. «тахтасимон қорин»* 378. Гастродуоденал яралар тешилишининг биринчи соатлари учун хос бўлмаган белгилар: А. қориннинг дам бўлиши ва шиши* Б. қоринда «ханжарсимон» оғриқнинг бўлиши В. брадикардия Г. қориннинг тахтасимон таранглашиши Д. тахипноэ Е. кўп маротаба қайт қилиш* 379. Гастродуоденал яралар тешилиши «сохта хотиржамлик» даври учун хос бўлмаган белгилар: А. қориннинг тахтасимон таранглашиши* Б. тана хароратининг кўарилиши В. субъектив қориндаги оғриқларнинг камайиши Г. брадикардия* Д. Щеткин-Блюмберг белгисининг мусбатлиги Е. эозинофилия* 380. Меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллиги учун хос бўлган рентгенологик белгилар: А. «токча» симптоми* Б. меъда шиллиққавати бурмалари радиар конвергенцияси* В. меъда чандиқли деформацияси* Г. «кўрсаткич бармоқ» симптоми* Д. тўлишиш дефекти Е. меъда шиллиққаватлари бурмаларининг қалинлашиши 381. Пенетрация билан асоратланган ўн икки бармоқли ичак яра касаллиги учун қуйидагилар хос: А. тўш ости сохасида кундалик оғриқ ритмининг бузилиши (оғриқлар доимий характерга эга бўлиб қолади)* Б. тўш ости соха оғриқларининг йил фаслларига (мавсумийлик) боғлиқлигини йўқолиши* В. қориндаги оғриқлар интенсивлигини кучайиши* Г. оғриқлар иррадиацияси* Д. рентгенологик – ўн икки бармоқ ичакда аъзодан ташқарига чиқувчи чуқур «токча» симптомининг аниқланиши* Е. Щеткин-Блюмберг белгисининг мусбатлиги Ж. диарея 382. Гастродуоденал яралардан қон кетишни консерватив давосида қуйидагилар тавсия қилинади: А. гемостатиклар* Б. Н2 – блокаторлари* В. қон препаратлари* Г. меъдани совуқ сув билан ювиш* Д. тозаловчи хукна* Е. фибринолитиклар ва антикоагулянтлар Ж. антибиотиклар 383. Меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллигининг қайси асоратлари зулдик билан операция қилишга кўрсатма бўлаолмайди: А. яра перфорацияси Б. ярадан профуз қон кетиш В. яра малигнизацияси* Г. яранинг қўшни аъзога пенетрацияси* Д. пилородуоденал стеноз* 384. Меъда яра касаллиги учун қуйидаги белгилар хос эмас: А. оч қоринга кузатиладиган орғиқлар* |