Главная страница
Навигация по странице:

  • 284. Крон касаллигида эндоскопик қанақа белгилар аниқланади

  • Хирургик касалликларфанидан тест


    Скачать 201.27 Kb.
    НазваниеХирургик касалликларфанидан тест
    Дата14.07.2020
    Размер201.27 Kb.
    Формат файлаdocx
    Имя файлаtest xirurgiya.docx
    ТипДокументы
    #134365
    страница7 из 10
    1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
    270. Геморроидэктомия операциясидан сўнг асосан қанақа асоратлар бўлиши мумкин?

    А. тугунлар оёқчасидан қон кетиши*

    Б. рефлектор сийёлмаслиги*

    В. диарея

    Г. сфинктер етишмовчилиги

    Д. тўғри ичак тушиши

    271. Этиологик фактори бўйича парапроктитлар фарқланади:

    А. носпецифик*

    Б. специфик*

    В. посттравматик*

    Г. сил

    Д. криптоген

    Е. комбинациялашган

    272. Келиб чиқишига кўра бавосир бўлади:

    А. бирламчи*

    Б. иккиламчи*

    В. учламчи

    Г. специфик

    Д. носпецифик

    273. Оқма йулининг анал сфинктерига нисбатан жойлашувига кўра параректал оқмалар фарқланади:

    А. интрасфинктер*

    Б. транссфинктер*

    В. экстрасфинктер*

    Г. медиал-сфинктерли

    Д. латерал-сфинктерли

    Е. комбинациалашган

    274. Тўғри ичак оқмасини кесишдан олдин нима учун метилен кўки эритмасини водород перекиси билан юборишади:

    А. йирингли битишмаларни эритишга*

    Б. оқма йўли ва йирингли чўнтаклар деворини бўяш учун*

    В. қон кетиши профилактикаси

    Г. махаллий антибактериал терапия

    Д. сфинктерни оқма каналидан ажратишга

    275. Анал ёримлари ривожланишини тушунтирадиган қанақа назариялар фарқланади:

    А. механик*

    Б. инфекцион*

    В. асаб-рефлектор*

    Г. эндокрин

    Д. иммунологик

    Е. криптоген

    276. Анал ёрималари қанақа жойлашиш вариантларини биласиз:

    А. олдинги*

    Б. орқа*

    В. олдинги-ёнбош

    Г. орқа-ёнбош

    Д. ёнбош

    277. Йўғон ичакни қайси касалликларида псевдополиплар бўлади:

    А. носпецифик ярали колитда *

    Б. йўғон ичак полипозида*

    В. йўғон ичак дивертикулезида

    Г. идиопатик мегаколонда

    Д. Гиршпрунг касаллигида

    Е. Крон касаллигида

    278. Гиршпрунг касаллигидаги асосий белгиларни кўрсатинг:

    А. қоринни катталашиши*

    Б. метеоризм*

    В. узоқ муддат мабойнида ичнинг келмаслиги*

    Г. тенезмлар

    Д. диарея

    Е. ахлат билан бирга йиринг ва қон келиши

    279. Йўғон ичак қуйидаги қон томирлар билан таъминланади:

    А. a. mesenterica superior*

    Б. a. mesenterica inferior*

    В. a. gastrocolica sinistra

    Г. a. gastrocolica dextra

    Д. a. mesenterica media

    280. Йўғон ичак қанақа вазифаларни бажаради:

    А. суюқликни сўриб олади *

    Б. ахлатни қуюқлаштиради*

    В. сахарозани сўриб олади

    Г. монопептидларни парчалайди

    Д. мочевинани чиқариб ташлайди

    281. Крон касаллигида шикастланиши мумкин:

    А. қизилунгач*

    Б. меъда*

    В. 12 б/ичак*

    Г. оч ичак*

    Д. йўғон ичак*

    Е. холедох

    Ж. панкреатик йўли

    З. ўт пуфаги

    282. Крон касаллиги билан шикастланган ичак деворида қанақа 4 та морфологик ўзгаришлар бўлади:

    А. девори шишиб қалинлашади*

    Б. хамма қаватлари шикастланади*

    В. шиллиқ қавати «тошли йўлсимон» бўлади*

    Г. «кенгеру сакраши» белгиси аниқланади*

    Д. шиллиқ қавати шиши ва кўплаб эрозиялар аниқланади

    Е. псевдополиплар хосил бўлади

    Ж. шикастланиш шиллиқ қаватидан бошланади

    З. ичак бўшлиги кенгаяди

    283. Крон касаллигини клиник таснифида фарқлашади:

    А. ўткир босқичи*

    Б. ўткир ости босқичи*

    В. сурункали босқичи*

    Г. сурункали зурайиб борувчи

    Д. сурункали қайталанувчи

    Е. ўткир яшинсимон


    284. Крон касаллигида эндоскопик қанақа белгилар аниқланади?

    А. қўшилишга мойиллиги йўқ яралар*

    Б. «тошли йўл» симон шиллиқ қавати рельефи*

    В. қўшилиётган эрозиялар ва яралар

    Г. микроабсцесслар борлиги

    Д. псевдополиплар борлиги

    285. Крон касаллигини назарияларини кўрсатинг:

    А. баугинит назарияси*

    Б. вирусли назария*

    В. иммунологик назария*

    Г. лимфатик назария*

    Д. фермент назария

    Е. алиментар назария

    Ж. невроген назария

    286. С. Я. Долецкий таснифи бўйича мегаколон бўлади:

    А. бирламчи мегаколон*

    Б. иккиламчи мегаколон*

    В. централ мегаколон

    Г. симптоматик мегаколон

    Д. тизимли мегаколон

    287. Гиршпрунг касаллигида махсус текширув усулларига киради:

    А. ирригография*

    Б. свенсон бўйича тўғри ичак трансанал биопсия *

    В. аноскопия

    Г. тўғри ичакни бармоқ билан текшириш

    Д. Нурбаев бўйича биопсия

    288. Гиршпрунг касаллигида йўғон ичакни асосан қайси қисмлари шикастланади:

    А. пастка тушувчи чамбар ичак*

    Б. сигмосимон ичак*

    В. кўтарилувчи чамбар ичак

    Г. кўр ичак

    Д. кўндаланг чамбар ичак

    289. Гиршпрунг касаллигини йўғон ичак ўсмаларидан фарқини кўрсатинг:

    А. пальпацияда аниқланган хосила ич келганидан сўнг йўқолади*

    Б. Герзунини ёпишқоқлик белгиси аниқланади*

    В. пальпацияда аниқланган хосила ич келганидан сўнг йуколмайди

    Г. Штернберг белгиси аниқланади

    Д. Абдуллаев белгиси аниқланади

    290. А. mesentericainferior йўғон ичакни қайси қисмларини қон билан таъминлайди:

    А. кўндаланг чамбар ичакни бир қисмини ва пастка тушувчи ичакни *

    Б. сигмасимон ичакни*

    В. тўғри ичакни*

    Г. кўтарилувчи чамбар ичакни

    Д. илеоцекал бурчакни

    Д. йўғон ичакни жигар бурчагини

    291. Ҳамма сон чурраларининг умумий фарқ қилувчи белгилари санаб беринг:

    А. чов бурмаси остида чиқиш*

    Б. сон соҳасида бўртма борлиги*

    В. сон венасидан ички томонда жойлашиши*

    Г. чов бўрмаси устидан чиқиши

    Д. чурра бўртмаси уруғ тизимчасидан ички томондан чиқиши

    292. Сийдик қопи хисобига хосил бўлган сирпанувчи чурранинг белгиларини кўрсатинг:

    А. икки босқичли сийиш*

    Б. сийдик қопи тўлган пайтда чурра бўртмаси катталашиши*

    В. сийгандан сўнг чурра бўртмасининг йўқолиши*

    Г. тезлашган ва оғриқли, қийналиб сийиш

    Д. оғриқларнинг оёкка узатилиши

    293. Сийдик қопи сирпанувчи чуррасида оператив даво мақсади қуйидагилардан иборат:

    А. сийдик қопини мобилизация қилиш ва уни чурра қопидан ажратиш*

    Б. чурра қопини кесиш*

    В. сийдик қопини ревизия қилиш*

    Г. чурра каналини пластика қилиш*

    Д. сийдик қопини резекцияси

    Е. хамма жавоблар нотўғри

    294. Сийдик копи хисобига хосил бўлган сирпанувчи чурра ташхиси қуйидаги текширувга асосланиб қўйилади:

    А. цистоскопия*

    Б. цистография*

    В. операция*

    Г. шошилинч урография

    Д. лапароскопия

    295. Қорин оқ чизиғи чурраси бор беморга нима учун ошқозон рентгеноскопияси қилиниши лозим:

    А. ошқозон ва 12б/и ёндош касаллигини аниқлаш учун*

    Б. чурра қопидаги аъзони аниқлаш (балки ошқозонни бирор қисми) учун*

    В. чурра дарвозасини хажмини аниқлаш учун

    Г. қорин олди липомаси билан фарқлаш

    Д. бу текширув лозим эмас

    296. Асоратланмаган чов-ёрғоқ чуррасини қайси касалликлар билан солиштирма ташхис қилиш керак:

    А. варикоцеле*

    Б. гидроцеле*

    В. тухум ўсмаси*

    Г. чов лимфоденити

    Д. оқиб тушган сил суюқлиги

    297. Операциядан кейинги чурраларига олиб келувчи факторлар:

    А. яра йиринглаши*

    Б. операциядан кейинги даврда ичаклар парези*

    В. ноадекват антибактериал терапия

    Г. қорин мушаклари иннервацияси бузилиши*

    Д. операциядан кейинги 3 ой ичида огир жисмоний мехнат*

    Е. операциядан сўнг эрта ўрнидан туриши

    Ж. ичакларни эрта стимуляцияси

    298. Қорин ички босими ошишига олиб келувчи омилларни кўрсатинг:

    А. оғир жисмоний мехнат*

    Б. ўпка сурункали касалликларида узоқ йўталиш*

    В. давом қилувчи ич қотиш*

    Г. простата бези аденомаси ёки сийдик йўллари стриктурасида қийналиб сийиш*

    Д. семириш ёки озиб кетиш

    Е. ирсий мойиллик

    299. Қисилган ичак хаётга мойиллигининг асосий критерийларини кўрсатинг:

    А. физиологик оч пушти ранги пайдо бўлиши*

    Б. ичак тутқич томирлари пульсацияси бўлиши*

    В. перистальтика бўлиши*

    Г. деворининг қалинлашиши

    Д. ичак тутқичининг шишли яллиғланиши

    Е. сероз қават ранги хиралиги

    300. Қисилган ичаклар хаётга мойил эмаслигини билдирувчи 4-та белгиларни санаб беринг:

    А. ранги қоралашиб бориши*

    Б. сероз қаватининг хиралашиши*

    В. ичак перистальтикаси йўқлиги*

    Г. ичак тутқич томирлари пульсацияси йўқлиги*

    Д. ёрқин инфильтрацияланган ичак тутқичи

    Е. ичак деворлари шалвираб қолиши

    Ж. ичак деворида қонталашлар бўлиши

    301. Сийдик қопининг чуррада қисилишига хос бўлган белгиларни кўрсатинг:

    А. чурра бўртмаси сохасида оғриқ бўлиши*

    Б. дизурия*

    В. оксалатурия

    Г. ич келмаслиги ва ел чиқмаслик

    Д. тенезмлар

    Е. диспепсик бузилишлар

    302. Сон чурралари кўпинча учрайди:

    А. кўп туққан аёлларда*

    Б. ёши улуғ ва қария аёлларда*

    В. эркакларда

    Г. ёш болаларда

    Д. қарияларда

    303. Статистика бўйича кўпроқ учрайдиган чурра турлари:

    А. қийшиқ чов чурраси*

    Б. тўғри чов чурраси*

    В. сон чурраси

    Г. киндик чурраси

    Д. қорин оқ чизиғи чурраси

    304. Туғма қийшиқ чов чуррасининг 3-та белгисини кўрсатинг:

    А. оғриқ даврининг йўқлиги*

    Б. чов-ёрғоқ чуррасининг тезроқ шаклланиши*

    В. тухумни пайпаслашнинг иложи йўқлиги*

    Г. қисилишга мойиллиги

    Д. сийишга сохта чақириши

    305. Чуррада ичакни деворий қисилишида ташхис қўйиш қийинлигига сабаб:

    А. чурра бўртмаси хажми кичик бўлиши*

    Б. хар доим хам уни аниқлашнинг иложи йўқлиги*

    В. ичак тутилиши белгилари йўқлиги*

    Г. паралитик ичак тутилиши белгилари билан никобланиши

    Д. оғриқ симптоматикасининг йўқлиги

    Е. странгуляцион ичак тутилиши кузатилади

    306. Чов каналинини тўлиқ йўқотилиб қайси пластик усул қўлланилади:

    А. Постемский усули*

    Б. Кукуджанов усули

    В. Бассини усули

    Г. Спасокукоцкий усули

    Д. Мартынов усули

    307. Чурраларда қайси холатда йўтал туртки белгиси манфий бўлади:

    А. қисилган чурраларда*

    Б. тўғриланмайдиган чурраларда*

    В. чурра яллиғланишида*

    Г. копростазда

    Д. сон чуррасида

    Е. сирпанувчи чуррада

    308. Қийшиқ чов-ёрғоқ чуррасининг тухум истисқосидан фарқларини кўрсатинг:

    А. зич эластик консистенциялик хосила*

    Б. силлик юзага эга хосила

    В. перкуссияда бўғиқ товуш

    Г. перкуссияда тимпаник товуш*

    Д. чов канали ташқи тешигига боғлиқ бўлган хосила оёкчасининг бўлиши*

    Е. ёрғоқ хосиласини мояк ва унинг ортиқларидан алохида ажратиб палпация қилишнинг имкони йўқлиги

    309. Чурра яллиғланиш сабабларини кўрсатинг:

    А. чурра ичидаги чувалчангсимон ўсимта яллиғланиши*

    Б. чурра ичидаги Меккел дивертикули яллиғланиши*

    В. чурра устидаги тери қопламасидаги яллиғланиш жараёнлар (фурункул, мацерация)*

    Г. чурра тўғриланмаслиги

    Д. терминал илеит

    310. Вентрал чурраларда копростаз асоратининг ривожланиш сабабларни кўрсатинг:

    А. ичак мотор фаолияти бузилиши*

    Б. ичак девори тонусининг бирданига камайиши*

    В. ичак ажралмасига эътибор бермайдиган рухий беморларда чурра ичида ахлат туриб қолиши*

    Г. метеоризм

    Д. қорин бўшлиғида ва чурра қопидаги чандиқли жараёнлар

    311. Сон чурраларининг 4 хил кўриниши:

    А. Гессельбах чурралари*

    Б. Ложье чурралари*

    В. Клоке чурралари*

    Г. Купер чурралари*

    Д. Литтре чурралари

    Е. Рихтер чурралари

    Ж. Зудек чурралари

    312. Тўлиқ сон чурраси шаклланишида чурра қаватларини кўрсатинг:

    А. қорин олди ёғ тўқимаси*

    Б. кўндаланг фасция*

    В. қон томирлар лакуна тўқимаси*

    Г. ғалвирсимон мушаклар*

    Д. тожсимон мушаклар

    Е. тожсимон фасция

    Е. ёнбош-тожсимон фасция

    313. Скарпов учбурчаги юқори қисмида жойлашган липоманинг тўғриланадиган сон чуррасидан фарқ қилувчи 2-та солиштирма ташхис белгиларини кўрсатинг:

    А. ўсмани бўлакчасимон тузилиши ва харакатчанлиги*

    Б. сон каналининг ташқи тешиги билан боғлиқ бўлмаслиги*

    В. сон каналининг ташқи тешиги билан боғлиқликнинг борлиги

    Г. хосила устида перкутор тимпаник товушнинг аниқланиши

    Д. «йўтал туртки» белгисининг мусбатлиги

    314. Катта тақим ости венаси аневризматик тугунининг сон чуррасидан фарқловчи 3-та қиёсий диагностик белгиларни кўрсатинг:

    А. бўртма устида тери юпқалашган, кўкимтир рангда*

    Б. болдир веналари варикоз кенгайиши*

    В. йўтал туртки белгисини аниқлашда қоннинг тескари оқишини сезиш*

    Г. йўтал турткиси мусбат

    Д. шиш устида тери ранги одатдагидек

    Е. оёқларда варикоз кенгайиш йўқлиги

    315. Силдаги бел сохасидаги оқиб тушган абсцессни сон чуррасидан фарқловчи белгиларни кўрсатинг:

    А. чов боғлами пастида жуда юмшоқ хосила аниқланиши*

    Б. флюктуация белгиси аниқланиши*

    В. йўтал туртки белгиси мусбат

    Г. буртма устида тери қоплами гиперемияси

    Д. пайпаслаганда хосила оғриқли

    Е. хосила устида тимпаник товушнинг аниқланиши

    316. Қисилган чурра қайси ичак тутилиши хилига хослигини кўрсатинг:

    А. механик ичак тутилиши*

    Б. странгуляцион ичак тутилиши*

    В. обтурацион ичак тутилиши

    Г. динамик ичак тутилишщи

    Д. паралитик ичак тутилиши

    Е. спастик ичак тутилиши

    Ж. инвагинацион ичак тутилиши

    317. Ретроград чурра қисилишининг ўзига хослиги нимадан иборат:

    А. чурра қопида бир нечта ичак қовузлоғи бўлиши*

    Б. боғланувчи оралиқ қовузлоғи қорин бўшлиғида жойлашуви*

    В. оралиқ қовузлоғи кўпроқ даражада қисилиши*

    Г. «йутал туртки» белгисининг мусбатлиги

    Д. чурра шиши хамирсимон консистенцияга эга ва оғриқсиз

    Е. оғриқли, таранглашган чурра шишининг йўқлиги

    318. Копростазнинг чурра нажасли қисилишидан фарқли белгиларини кўрсатинг:

    А. секин аста ривожланади*

    Б. чурра бўртмаси хамирсимон, кам оғриқли*

    В. йўтал туртки белгиси мусбат*

    Г. сурункали ичак тутилиши аломатларининг кузатилиши*

    Д. чурра бўртмаси оғриқли, таранг

    Е. ўткир ичак тутилиши аломатларининг кузатилиши

    Ж. йўтал туртки белгиси манфий

    З. қориндаги тўлғоқсимон оғриқ

    319. Тарқалган перитонитни даволашда энг муҳим тадбирлар қуйидагилардир:

    А. перитонит манбаини бартараф қилиш*

    Б. қорин бўшлиғини найчалаш*

    В. назоэнтерал интубация*

    Г. сийдик қопини найчалаш

    Д. консерватив терапия

    320. Перитонеал экссудатни бактериологик экиб текширганда кўпинча ўсади:

    А. пневмококклар

    Б. стафилококклар*

    В. ичак таёқчалари*

    Г. анаэроб флора*

    Д. протейлар

    321. Одатда қайси холларда кўпинча тарқалган перитонит ривожланади:

    А. ичаклар жарохатланганда*

    Б. меъда яраси перфорациясида*

    В. дисбактериозда

    Г. керагидан ошиқча овқатланганда

    Д. жисмоний зўриқишда

    322. Дуглас бўшлиғи абсцессини аниқлашда қайси текширув усулларини қўллаш маъқулроқ:

    А. ректороманоскопия

    Б. лапароскопия

    В. қорин бўшлиғи ультратовуш текшируви*

    Г. тўғри ичакни бармоқ билан текшириш*

    Д. қорин бўшлиғи рентгеноскопияси

    323. Перитонитнинг клиник кечишида қуйидаги даврлар тафовут қилинади (ортиқчасини аниқланг):

    А. ўткир*

    Б. оралиқ*

    В. реактив

    Г. токсик

    Д. терминал

    324. Перитонитнинг этиологик сабаби бўлиб қуйидагилар хизмат қилиши мумкин (ортиқчасини аниқланг):

    А. деструктив холецистит

    Б. йирингли холангит*

    В. мезентериал тромбоз

    Г. деструктив аппендицит

    Д. проктосигмоидит*

    325. Тарқалган йирингли перитонит учун хос:

    А. Щеткин-Блюмберг симптоми*

    Б. қорин шишиши*

    В. ичак перистальтикасининг эшитилмаслиги*

    Г. ичак перистальтикасининг кучайиши

    Д. қорин асимметрияси

    326. Тарқалган йирингли перитонитда инфекцияга қарши чораларга қуйидагилар киради (ортиқчасини аниқланг):

    А. назоэнтерал интубация*

    Б. перитонеал лаваж

    В. антибиотиклар юбориш

    Г. сийдик қопи катетеризацияси*

    Д. давода холиномиметикларни қўллаш

    327. Перитонит ва қорин бўшлиғига қон кетишни таққосий диагностика қилишда қуйидаги симптомлардан фақат перитонитга хосларини айтинг:

    А. «Ваньки-встанька» симптоми

    Б. Куленкампф симптоми

    В. Щёткин-Блюмберг симптоми*

    Г. «тобутдаги сокинлик» аускультатив симптоми*

    Д. ичак перистальтикасининг кучайиши

    328. Перитонитда касаллик натижасини хал қилувчи омиллар қуйидагилардир:

    А. перитонитнинг тарқалганлик даражаси*

    Б. инфекцион агентларнинг вирулентлиги*

    В. бемор тана харорати

    Г. операция хонасидаги харорат

    1   2   3   4   5   6   7   8   9   10


    написать администратору сайта