Главная страница
Навигация по странице:

  • Олий Мажлис ва маҳаллий ҳокимият вакиллик органларига умумхалқ сайловлари

  • ЖАМИЯТНИ_ДЕМОКРАТЛАШТИРИШ_ВА_ЯНГИЛАШ_ТОБОРА_ЧУҚУРЛАШИБ_БОРАЁТГАН. Жамиятни демократлаштириш ва янгилаш тобора чуурлашиб бораётган жараён сифатида


    Скачать 33.08 Kb.
    НазваниеЖамиятни демократлаштириш ва янгилаш тобора чуурлашиб бораётган жараён сифатида
    Анкорhtathfn
    Дата04.02.2022
    Размер33.08 Kb.
    Формат файлаdocx
    Имя файлаЖАМИЯТНИ_ДЕМОКРАТЛАШТИРИШ_ВА_ЯНГИЛАШ_ТОБОРА_ЧУҚУРЛАШИБ_БОРАЁТГАН.docx
    ТипДокументы
    #351641

    ЖАМИЯТНИ ДЕМОКРАТЛАШТИРИШ ВА ЯНГИЛАШ ТОБОРА ЧУҚУРЛАШИБ БОРАЁТГАН ЖАРАЁН СИФАТИДА

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов асарлари асосида

    Феруз Бафоев,

    сиёсий фанлар номзоди,

    Юнус Шукуриллаев,

    тарих фанлар номзоди,

    Мунира Воҳидова

    Фалсафа фанлар номзоди,




    Мустақил Ўзбекистоннинг қарийбйигирма уч йил олдин бошланган мамлакатни ислоҳ этиш жараёнидаги энг муҳим жиҳатларидан бири – эски тизимдан бутунлай воз кечиб, жамиятни демократлаштириш ва янгиланиш йўлидан дадил бораётганлиги ва бу жараённинг ҳеч қачон ортга қайтмайдиган, қатъий ва изчил тус олганидир.

    Амалга оширилаётган ислоҳотлар негизида юқорида зикр этилган соҳаларда ягона мақсад сари қаратилган муштарак вазифа ва ғоялар билан ўзаро боғлиқлик мавжуд. Бунинг тасдиғини одамларимиз ўзгариб, уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллиги ошаётгани, ён – атрофда бўлаётган барча воқеа – ҳодисаларга дахлдорлик туйғуси, эртанги кун ва келажакка ишончнинг тобора ортиб бораётганимисолида кўриш мумкин.

    Маълумки, “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси” ўз мазмун – моҳиятига кўра, давлат ҳокимияти ва бошқаруви тизимини демократлаштириш; суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш; сайлов ҳуқуқи эркинлигини таъминлаш ва сайлов қонунчилигини такомиллаштириш; фуқаролик жамияти институтларини шакллантириш ва ривожлантириш; демократик бозор ислоҳотларини ва иқтисодиётни либераллаштиришни янада чуқурлаштириш бўйича устувор вазифаларни белгилаб берди.Концепқияни ислоҳотларнинг узоқ муддатли стратегияси сифатида қабул қилиб, демократлаштириш ва янгилаш тобора чуқурлашиб бораётган жараённи мустаҳкамлайдиган ҳужжат сифатида қабул қилиш мумкин.

    1. Ўтган давр мобайнида мамлакатимизда давлат ҳокимияти ва бошқарувини демократлаштириш соҳасида амалга оширилган ислоҳотларнинг туб моҳияти ҳокимиятлар бўлиниши конституциявий принципни ҳаётга изчил татбиқ этиш, ҳокимиятлар ўртасида ўзаро тийиб туриш ва манфаатлар мувозанатининг самарали тизимини шакллантириш, марказда ва жойларда қонун чиқарувчи ва вакиллик ҳокимиятининг ваколатлари ҳамда назорат вазифаларининг ролини кучайтириш, суд тизимини либераллаштириш ва унинг мустақиллигини таъминлаш бўйича чора – тадбирларини амалга оширишга қаратилган эди. Шунингдек, марказий ижро этувчи ҳокимиятнинг бошқарув тузилмалари ва маъмурий органларнинг вазифаларини ўзгартиришга, уларнинг бошқариш, тартибга солиш ва тақсимлаш борасидаги ваколатларини, хўжалик тузилмаларининг фаолиятига бевосита аралашувини кескин қисқартиришга катта эътибор берилади. Уларнинг ваколатларини бозор тамойилларига мувофиқлаштириш ва пировард натижада давлатнинг иқтисодиётини бошқаришдаги ролини жиддий камйтириш кўзда тутилган эди. Лекин, мазкур ислоҳотларнинг муваффақияти, биринчидан, ислоҳотлар суръатига; иккинчидан, фуқаролар ижтимоий – сиёсий фаоллигига; учинчидан, фуқароларнинг сиёсий ва ҳуқуқий маданиятининг юксаклигига, тўртинчидан; сийсий партияларнинг етуклик даражасига, бешинчидан, партияларнинг миллий манфаатларига дахлдор бундай улкан масъулиятли ваколатларни ўз зиммасига олишга қай даражада тайёр эканига бевосита боғлиқликдир2.

    Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида баркамол авлодни тарбиялаш, ёшларнинг замон талаблари даражасида билим олиши, касб – ҳунар эгаллаши, жамиятимизнинг етакчи кучига айланиши учун мамлакатимизда барча шароит ва имкониятлар яратилди. Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан қабул қилинган “Соғлом бола йили” Давлат дастурининг ижроси доирасида бу борадаги эзгу ишлар кўлами тобора кенгайиб бормоқда, таълим тизимидаги ислоҳотлар тобора чуқурлаштирилмоқда ва такомиллаштирилмоқда, шунингдек, ёшларни ёт ва зарарли ғоялар таъсиридан ҳимоялаш йўналишида катта ҳажмдагиишлар амалга оширилаётир.

    1. Қонун устуворлигинитаъминлаш, инсон ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган, давлат ҳокимиятининг муҳим тармоғи бўлган суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ этиш, мазкур тизимни босқичма-босқич эркинлаштириш демократик ҳуқуқий давлатни шакллантириш ва модернизация қилиш бўйича мамлакатимизда амалга оширилаётган узоқ муддатли ва изчил ислоҳотлар стратегиясининг муҳим устувор йўналиши ҳисобланади. Концепцияга асосан, биринчидан, қонун ижодкорлиги соҳасининг янада самарали механизмларини яратиш қабул қилинаётган норматив – ҳуқуқий ҳужжатларнинг қонунларга, социал-иқтисодий, ижтимоий-сиёсий, суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотларнинг эҳтиёжларга мос бўлишини таъминлаш лозим (ушбу йўналишдаги Ўзбекистон Республикасининг “Норматив – ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонунининг янги таҳрири 2012 й. Декабр ойида қабул қилинган). Иккинчидан, суд назоратини кучайтириш, жиноят процессида “Хабеас корпус” институтини қўллаш соҳасини янада кенгайтириш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш борасида умумэътироф этилган принциплар ва халқароҳуқуқ нормаларининг амалга оширилишини таъминлаш муҳим аҳамият касб этади (ушбу йўналишда Ўзбекистон республикаси Жиноят – прцессуал кодексининг 29 – ва 31- бобларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш 2012 й. Сентябрь ойида амалга оширилди.) Учинчидан, суднинг мустақиллиги, холислиги ва беғразлигини таъминлаш, жиноят прцессида тортишув принципини кучайтириш жараёнларини давом эттириш лозим (ушбу йўналишда Ўзбекистон Республикаси Жиноят – прцессуал кодексининг 439-моддасига 2012 й. сентябрь ойида тегишли ўзгартириш киритилди). Тўртинчидан, суд томонидан шахсга қўйилган айбловнинг қонуний ва асосли эканини холис баҳолаш функцияси такомиллаштирилиши зарур (2012 й. сентябрь ойида Ўзбекистон Республикаси Жиноят – прцессуал кодексининг 321-моддасидан суднинг жиноят иши қўзғатилишига доир ваколатли чиқариб ташланди). Бешинчидан, тезкор-қидирув хусусиятидаги тадбирларни ўтказишда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, қонунийликка риоя қилишнинг реал ҳуқуқий кафолатларини яратиш, жиноят содир этилишининг дастлабки босқичларидаёқ уларнинг олдини олиш ва ўз вақтида тўхтатиш бўйича чораларнинг самарадорлигини, суриштирув ва дастлабки терговнинг сифатини ошириш, ички ишлар идораларининг бу соҳадаги фаолиятининг янада либераллашувини таъминлаш ниҳоятда муҳимдир (бу борада Ўзбекистон Республикасининг “Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида”ги Қонуни 2013й. 25 декбрда кучга кирди). Олтинчидан, айрим қонунбузарлик ҳолатларини жиноий юрисдикциядан маъмурий юрисдикцияга ўтказиш, махмурий жавобгарликка оид қонунчиликка оид қонунчиликнинг унификациялашувини таъминлаш, маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўришнинг процессуал механизмларини такомиллаштириш долзарб аҳамиятга эга (2010-2013 йй. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексини ҳар томонлама қайта ишлаш жараёнлари давом эттирилди). Еттинчидан, давлат ҳокимияти идоралари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи тузилмалар, шу жумладан, прократура фаолиятида қонунчилик талабларига риоя қилиш ва қонун устуворлигини таъминлаш бўйича адлия органларининг ролини янада кучайтириш лозимдир3.

    2. Мустақил мамлакатимизда ахборот соҳасини ислоҳ қилиш, ахборот ва сўз эркинлигини таъминлаш йўналишида изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда.Оммавий ахборот воситалари (ОАВ) жадал ривожланиб, ушбу соҳа янада эркинлаштирилмоқда ва мазкур жараён дунёнинг кўплаб давлатлари учун намуна бўлиб хизмат қилиши мумкин4. Бу жараёнда соҳага оид иқтисодий ва ҳуқуий кафолатларнинг яратилганлиги ОАВнинг мамлакат тараққиётидаги ўрнини тобора мустаҳкамлаш, изчиллик билан амаога оширилаётган кенг қўламли ислоҳотларнинг мазмун – моҳияти, янги жамият қуришйўлида эришилаётган ютуқларимизни ҳолис ва ҳаққоний тарзда ҳалқимизга етказишга хизмат қилмоқда. Агар 1991 й. Ўзбекстонда 395 та ОАВ фаолият юритган бўлса, бугунги кунда уларнинг сони 13725тани ташкил этмоқда. Сўнги ўн йилда мустақилбосма ОАВ сони 2,5 баробардан ошди. Бу барча газета ва журналларнинг қарийб 62 фоизини ташкил этади, электорон ОАВ эса 7 баробар кўпайди. ОАВ сифатида рўйхатга олинган қарйиб 300 та веб-сайт иш юритмоқда. 2002 йилда “Uz” домен зонасидаги веб-сайтлар сони 587 тани ташкил этган бўлса, бугунги кунда уларнинг сони 17 мингтага етди, шунингдек, мингдан ортиқ хўжалик юритувчи субъект томонидан интернет хизмати кўрсатилмоқда. Глобал тармоқдан фойдаланувчилар айни пайтда 12 миллинондан ошди6.

    Айни пайтда, биринчидан, бизнинг ўзлигимиз,ҳаёт ва тафаккур тарзимизнинг ифодаси бўлган миллий қадриятларни кўз қорачиғидек асраб, шу билан бирга, жаҳон миқёсида эришилган, эътироф этилган умумбашарий ютуқларга таяниб, уларни ўзлаштириб иш олиб боришимиз зарур. Иккинчидан, эски тузум асорати ва қолипларидан бутунлай холи бўлган, замонавий ахборот – коммуникацион технологияларни, чет тилларни пухта эгаллаган журналистлар янги авлоднинг шаклланишини қўллаб-қувватлаш даркор. Учинчидан, Ўзбекистон ОАВ жаҳон ахборот майдонида ўзини муносиб намоён эта олиши, жамият ва давлат томонидан зарур кўмак ва рағбатлантириш чораларини кўриш, журналистлар олдида пайдо бўлаётган турли муаммоларнинг самарали ечилиши муҳим аҳамият касб этади7.

    1. Маълумки, 2014 й. декабрь ойида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис ва маҳаллий ҳокимият вакиллик органларига умумхалқ сайловлари ўтказилди. Таъкидлаш жоизки, сайлов давлат ва жамият қурилишининг барча жабҳаларида демократлаштириш ва либераллаштириш жараёнлари тобора чуқурлашиб бораётганидан ҳам далолат беради. Чунки, биринчидан, ушбу сайловда ўз электоратига эга бўлган, давлат ва жамият қурилишининг асосий масалалари, мамлакатда юритилаётган ички ва ташқи сиёсат бўйича аниқ – равшан позицияси билан, одамларнинг манфаатларини қатий ҳимоя қилишга қодирлиги билан сайловчилар ўртасида обрў қозонган сиёсий партия аниқланади. Иккинчидан, сайлов натижасида кўппартиявий тизим мустаҳкамланади ва партиялараро рақобат янада кучайтирилади – бу эса, демократик давлат барпо этишнинг энг муҳим шартларидан биридир.

    2. Жамиятни демократлаштириш ва янгилаш жараёнларида фуқаролик жамияти институтлари (ўзини – ўзи бошқариш органлари, сиёсий партиялар, оммавий ижтимоий ҳаракатлар, касаба уюшмалари, жамоат бирлашмалари ва фондлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари)нинг фаол иштирок этиши мамлакатда истиқомат қилувчи ҳар бир инсон ҳаётига дахлдор масалалар ечимида муҳим аҳамиятга эга, давлат келажагини белгиловчи муҳим омилдир.

    2013 й. ноябрь – декабрь ойларида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови муваффақиятли ўтказилди. Бу сайловнинг янги таҳрирда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида”ги Қонуни асосида ўтказилгани, айниқса, эътиборлидир. Келажакда маҳалла оқсоқоллари, диний маърифат ва маънавий ахлоқий тарбия масалари бўйича маслаҳатчилар, маҳалла посбонларининг жамиятимиз ҳаётида тинчлик ва осойишталик, ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатлик, хушёрлик ва огоҳлик муҳитини мустаҳкамлашдаги масъулияти янада ортади. Бу ўз навбатида, амалга оширилаётган ислоҳотларнинг муваффақиятини мустаҳкамлайди.

    1. Иқтисодиётимизда туб бозор ислоҳотларининг амалга оширилаётгани, хусусий мулкниқайта тиклаш ва ривожланишига кенг йўл очиб бериш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, аграр соҳада ҳал қилинувчи кучга айланиб бораётган фермерликни ривожлантириш учун қулай шароитлар, имтиёз ва преференцияар яратиш, мулкдорлар ва тобора шаклланиб бораётган ўрта синф ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ислоҳотларнинг олиб борилишида муҳим принципиал аҳамиятга эга бўлди. Бирнчидан, бизнес юритиш учун ҳуқуқий ва қонунчилик базасини такомиллаштириш; иккинчидан, хусусий мулк учун зарур шароитларни кенгайтириш бозор иқтисодиётини изчил ва барқарор ривожлантиришда, аҳолимизнинг турмуш даражаси ва сифатини юксалтиришда катта ўрин тутганини қайд этиш лозим.

    Мустақиллик йилларида фуқароларимиз онгу тафаккурида юз берган ўзгаришлар, тобора ошиб бораётгани фуқаролар фаоллиги, ён – атрофда бўлаётган воқеа – ҳодисаларга дахлдорлик туйғусининг кучайиб бораётганлиги, эртанги кунга бўлган ишончнинг ортиб бораётгани ҳамда ушбу йўналишдаги саъй – ҳаракатлар самарасидир.




    1 Каримов И.А. Амалга оширилаётган ислоҳотларимизни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамияти қуриш – ёруғ келажагимизнинг асосий омилидир. Ўзбекистон Республикаси Конститутцияси қабул қилинганлигининг 21 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маъруза. 2013 й. 6 декабрь // Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизматининг веб-сайти – www/press-service.uz.

    2 Каримов И.А. Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепқияси. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги маъруза. 2010 й. 12 ноябрь //www.press-service.uz.

    3 Каримов И.А. Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепқияси. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги маъруза. 2010 й. 12 ноябрь //www.press-service.uz.

    4 Демократияни ривожлантиришда оммавий ахборот воситаларининг ўрни. 2010 й. 4 ноябрь // Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (ЎзА)нинг веб-сайти - www. uzа.uz.

    5 Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институтининг “Ўзбекистонда фуқаролик жамияти институтларини ривожланиши: рақамлар ва фактлар” мавзуидаги ҳисобот конференцияси материалларидан. 2014 й. 19 февраль //XXI asr – 2014 й. – 20 февраль

    6 Ўзбекистон матбуоти жамият тараққиётига хизмат қилмоқда. 2013 й. 19 ноябрь//www.uza.uz.


    написать администратору сайта