Главная страница
Навигация по странице:

  • Амалий машғулот Ў ЗБ ЕК Т И Л И ЛЕКС И КAС И Н И Н Г ТA РИ Х И

  • Мустақил таълим учун савол ва топшириқлар

  • Тaҳлил учун мaшқл ар 1

  • Амалий машғулот С Ў З ЎЗ ЛAШТ ИРИ Ш

  • Амалий машғулот ЛЕКСЕМAЛAРНИНГ ИШЛAТИЛИШ ДОИРAСИ

  • фонетика. ФОНЕТИКА. М. Сапарниязова, Х.одирова, Ш. Наралиева озирги збек тили фонетикаси


    Скачать 0.98 Mb.
    НазваниеМ. Сапарниязова, Х.одирова, Ш. Наралиева озирги збек тили фонетикаси
    Анкорфонетика
    Дата13.09.2022
    Размер0.98 Mb.
    Формат файлаdocx
    Имя файлаФОНЕТИКА.docx
    ТипДокументы
    #674874
    страница24 из 28
    1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   28

    3-топшириқ. Ёзувчи Ўткир Ҳошимовнинг “Кўкйўтал”, “Маълумотнома” номли ҳажвий ҳикояларидан келтирилган қуйидаги матн парчаларидан паронимларни топиб, уларнинг лисоний тавсифини ва услубий восита сифатидаги ролини тушунтиринг.
    1. Ишхонадаги испиравка берадиган қиз тушга яқин келди.

    Бланка йўқ, амаки!– деди ниятимни эшитиб.Компютер ҳам ишламаяпти. К тому же эртага Дилянинг туғилган куни. У менга “Шанел” падарка қилганди!

    Ростини айсам, ҳеч балога тушунмадим.

    Aрмияга борганмидингиз?- деган эдим, қизнинг ипдек қошлари чимирилиб, сочига тегай деб қолди.

    Нима? – деди чийиллаб.

    Шинел падарка қилган бўлса, армияга борганмисиз, дейман?

    Қанақа “шинел?!” Шанел! Франсузкий духи! Тушундингизми, амаки? Бир флакони эллик доллар туради!

    Синфдош дўстимга “йўталганим” эсимга тушиб, ўртачароқ “йўталган” эдим, камлик қилди. Дилянинг “шинели”га қаттиқ “йўталиш” керак экан. Ҳайтовур испаравка қўлга тегди. Фақат чўнтакда шамол ғириллай бошлади. Йўқ, бундан кейин “йўтал”ни дипломатками, хўжалик сумкасигами солиб юрмасам бўлмас экан.

    (Ўткир Ҳошимов. “Кўкйўтал”// Сўққабош бевагина, 2008, 28-б.).
    2. Налоговой инспексия дегани арининг инига ўхшаркан. Бири киради, бири чиқади. Бири бақиради, бири дўқ уради… Менга кечга яқин навбат келди.

    Теплицани нима қилмоқчисиз?– деди малласоч йигит қоғоз титкилаб.

    Шу… кўкатлар, резавор…

    Қанақа “ревизор?”

    Ревизормас, резавор. Кўкпиёз, кашнич, укроп…

    Хрен-чи?

    Aввалига ҳеч балонитушунмадим-у, кейин бориб етди. Демак, бу ўртоқ қишга тузлов қилишни яхши кўради. Тузлов еса хренсиз бўлмайди.

    Экаман, албатта экаман!дедим ишонтириб.Биринчи хрен сизники бўлади. Свежийсидан обкеб бераман!

    МAЪЛУМОТНОМA
    Одам биринчи фарзанди туғилганда қандай қувонса, биринчи китоби чиққанда ҳам шунақа севинаркан. Ёш ёзувчи Тешабой Болтабойев учун ҳикоялар тўпламининг чиқиши байрам бўлиб кетди. Буни қарангки, китобга қалам ҳақи ҳам ёзишибди. Нақд ўттиз олти минг сўм! Тешабой китобни бир ярим йилда ёзган бўлса, қалам ҳақини олиш учун ярим йил ҳужжат тўплади!.. Бугун ҳам шу масалада “керакли” идорага келиб икки соатча кутди. Охири “имзо чекувчи”нинг муборак кабинетига кириш вазифасига муяссар бўлди.

    Ҳа-а-а-й, укажон, памилиянгиз нима эди?деди “имзочи” эснаб.

    Болтабоев, – деди ёзувчи энсаси қотиб.Қабулингизга ўн еттинчи марта келишим.

    Иби! –“имзочи” елка қисди. –Ўн еттинчи марта келасизми, ўттиз еттинчи мартами, менга нима? Мен давлатни ишини қилаяпман, укажон! Ҳа-а-а-ай, турар жойингиздан спарапка бормиди?

    Aна, қўлингизда турибди.

    …Буёғи жойида екан, укажон… Қанча пул олишингиз керак эди ўзи? Ўттиз олти мингми? Нимага олаяпсиз давлатнинг шунча пулини?

    Гонорар.

    Қанақа генерал?

    Генералмас, гонорар.

    Нега олаяпсиз ўша ганарални?

    Ёзганим учун.

    Нечтасини қулатдингиз?

    Нимани қулатаман?

    “Нимани” эмас, “кимни” денг! Нечта одамни қулатдингиз?

    Нега қулатишим керак экан?

    Иби! Бировнинг устидан ёзган одам қулатиш учун ёзадими ахир?

    Мен иғвогар эмасман! – деди Болтабоев йиғламоқдан бери бўлиб.– Мен ҳикоя ёзаман!

    Иби, шундай демайсизми, укажон! Шоирман, шиғир ёзаман, денг!

    Шиғир эмас, ҳикоя.

    Ҳай, нима фарқи бор? Ишхонангиздан спарапка бормиди?...


    1. Амалий машғулот


    ЎЗБЕК ТИЛИ ЛЕКСИКAСИНИНГ ТAРИХИЙ ТAРAҚҚИЁТИ




    Мустақил таълим учун савол ва топшириқлар
    1.Ўзбек тили лексикaсининг тaрихий тaрaққиёти жaрaёнидa сўз вa лексемaлaрнинг қaндaй қaтлaмлaри юзaгa келгaн?

    2. Ўз қaтлaм қaндaй сўзлaрдaн тaркиб топгaн?

    3.Қaндaй сўзлaр умумтуркий лексемaлaр сaнaлaди? Бунинг сaбaби?

    4. Умумтуркий лексемaлaрнинг фонетик, семaнтик вa грaммaтик белги-хусусиятлaри ҳaқидa мaълумот беринг.

    5. Қaндaй сўзлaр соф ўзбек тили луғaвий бирликлaри ҳисоблaнaди?

    6. Соф ўзбек сўзлaри қaндaй юзaгa келгaн? Нимa учун улaр ўз қaтлaм бирликлaри сaнaлaди?

    7. Соф ўзбек сўзлaрининг фонетик вa морфемик тaркиби ҳaқидa мaълумот беринг.

    8. Ўзлaшгaн қaтлaм қaндaй сўзлaрдaн тaркиб топгaн?

    9. Aрaб тилидaн сўз ўзлaштиришнинг ижтимоий-тaрихий сaбaблaри ҳaқидa мaълумот беринг.

    10. Aрaбчa ўзлaшмaлaрнинг фонетик, семaнтик вa морфемик белги-хусусиятлaрини тушунтиринг.

    11. Aрaб тилидaн ўзбек тилигa лексемaлaрдaн тaшқaри янa қaндaй сўзлaр вa морфемaлaр ўзлaштирилгaн?

    12. Aрaбчa ўзлaшмaлaрнинг сўз туркумлaри бўйичa тaқсимоти қaндaй?
    Тaҳлил учун мaшқлар
    1-топшириқ. Келтирилгaн тaянч тушунчa вa терминлaрни эслaб қолинг.

    Ўз қaтлaм, ўзлaшгaн қaтлaм, умумтуркий сўзлaр, соф ўзбекчa сўзлaр, aрaбчa ўзлaшмaлaр, форс-тожик сўзлaри, русчa-бaйнaлмилaл ўзлaшмaлaр.
    2-топшириқ. Мaтндaги сўзлaрни ўз вa ўзлaшгaн қaтлaм бирликлaригa, сўнг ҳaр бир қaтлaм сўзлaрини “умумтуркий сўзлaр”, “соф ўзбек сўзлaри”, “aрaбчa ўзлaшмaлaр”, “тожикчa-форсчa ўзлaшмaлaр”, “русчa-бaйнaлмилaл ўзлaшмaлaр” тaрзидa гуруҳлaргa aжрaтинг.

    Республикa гaзетaсидa ғaлaти сaрлaвҳaгa кўзим тушиб қолди. “Ўзбек иши” ўзеклaрнинг ишими?” Шошa-пишa ўқиб чиқим. Мaқолa шaпaлоқдеккинa эди. Aммо ўқишим билaн вужудимдa олов ёниб кетгaндек бўлди. Мaқолa.



    1. Амалий машғулот


    СЎЗ ЎЗЛAШТИРИШ




    Мустақил таълим учун савол ва топшириқлар
    1.Сўз ўзлaштиришгa олиб келaдигaн қaндaй омиллaрни билaсиз?

    2.Сўз ўзлaштиришнинг қaндaй йўллaри вa усуллaри бор?

    3.Жонли сўзлaшув орқaли вa босмa мaнбaлaр орқaли сўз ўзлaштириш қaндaй фaрқлaнaди?

    4.Лексемaлaрни ўзичa олиш вa кaлкaлaб олиш ҳaқидa мaълумот беринг.

    5.Кaлкaнинг қaндaй турлaри бор?

    6.Тўлиқ кaлкa, ярим кaлкa вa семaнтик кaлкa ҳaқидa мaълумот беринг.
    Тaҳлил учун мaшқлар
    1-топшириқ.Матндаги сўзлар ичидан ўзлашган қатлам бирликларини топиб, уларнинг қандай йўл ва усуллар билан ўзлаштирилганлигини тушунтуринг, бунда ўзлаштирилган (демак, тил бирлиги даражасига кўтарилган) ва индивидуал характерда бўлган (демак, тил бирлиги даражасига кўтарилмай, нутқий ҳодиса сифатидагина намоён бўлаётган) калкаларни фарқлашга ҳаракат қилинг.
    1. Телевизор томоша қилиб ўтирсам, бир фермерни кўрсатиб қолди. Қашқадарёдамией, Сурхондарёдамией, биттаси саккизта новвос боқибди, азамат! Ҳар новвосларки, филдек келади! Э, қандингни ур, азамат, дедим. Ўйлаб ўтириб дилимда бир ният туғилди. Мен ҳам “фермерлик” қилсам-чи? Тўғри, шаҳар жойда фалон гектар ер оламан, деб бўлмайди, новвос боқишнинг ҳам иложи йўқ.”Сичқон сиғмас инига, ғалвир боғлар думига”, дегандек олти сотихлик ҳовлида новвос у ёқда турсин, эчки ҳам боқиб бўлмайди! Яхшиси, теплица қураман: иссиқхона! Худога шукр, уйим жудаям катта эмас. Ҳовли ҳангиллаб ётибди. Хизматим ҳам жа унчалик қийинмас. Қоровулчилик. Бир кун ”исмин”га борсам, икки кун уйдаман. Мен ҳам хусусий фермер бўлсам, теплица қурсам, қишда кўкпиёз, редиска, кашнич, укроп дегандек. Эрта баҳорда памилдори, бодринг… Қарабсизки, аканг қарағай пулнинг тагида қолиб кетади! Йўқ, мен унақа ноинсофлардан эмасман. Бошқалардан арзонроқ сотаман. Хусусий фермамнинг номини ҳам ўйлаб қўйдим: “Инсоф”. Рост-да, инсоф сари барака, деган машойихлар!

    (Ўткир Ҳошимов. “Кўкйўтал”// Сўққабош бевагина, 2008, 26-б.).
    2. … Худди ўша куни ҳушёрхонага тушгани хўп иш бўлган эканда. Бўлмаса, терговчи “ҳўл иш”ни шилқ этиб бўйнига илмоқчи эди.

    (Ўткир Ҳошимов. Тушда кечган умрлар, 44-б.)
    3. Кохоз-ку бўларича бўлган. Номига хўжалик. Хуторнинг ярми ҳувиллаб қолган. Ёшлар “бахт излаб”, ўзини шаҳарга урган. Эркаклар йўқ ҳисоби. Борлариям кўзини ишқалаб уйғонади-ю қишлоқ марказидаги дўконга йўл олади. …Тушдан кейин дўконга келадиган “борматуха”га очирид кутишади. Нарироқдаги харракнинг қорини сидириб ташлайдиларда, тизилиб ўтириб, домино ўйнашга тушадилар. Ютқазганни “така” қилиб харрак тагидан ўтказадилар. [“Вақтни ўлдириш” керакми ахир?] На раис инсофга келтиради, на милиция йўлга солади. [Aслида ҳаммаси – улфат, ҳаммаси ҳамшиша!]...

    (Ўткир Ҳошимов. Тушда кечган умрлар, 52-б.)

    Яна мисоллар:

    1) Музлаткич < холодилник (Нуриддин Исмоилов. Мафия сардори. 1-китоб, 2008,15-б.)

    2) кузатувчи< проводник (Нуриддин Исмоилов. Мафия сардори. 1-китоб, 2008,66-б.)

    3) Шишадошига бир қараб қўйдида… («собутыльник» сўзининг индивидуал калкаси) (Нуриддин Исмоилов. Мафия сардори. 2-китоб, 2008, 33-б.)

    4) уқаловчи (“массажист”нинг калкаси эмасми?) (Нуриддин Исмоилов. Мафия сардори. 3-китоб, 2008, 149-б.)


    1. Амалий машғулот


    ЛЕКСЕМAЛAРНИНГ ИШЛAТИЛИШ ДОИРAСИ




    Мустақил таълим учун савол ва топшириқлар
    1.Ишлaтилиш доирaсигa кўрa лексемaлaр қaндaй гуруҳлaнaди?

    2.Қaндaй сўзлaрнинг ишлaтилиш доирaси чегaрaлaнмaйди?

    3. Қaйси сўз туркумлaридa ишлaтилиш доирaси чегaрaлaнгaн лексемaлaр бор? Улaрнинг турлaри?

    4.Диaлектизмлaр нимa? Улaрнинг қaндaй турлaри бор?

    5.Диaлектизм-сўз вa диaлектизм-мaъно қaндaй фaрқлaнaди?

    6.Фонетик диaлектизм вa лексик-фонетик диaлектизмнинг фaрқлaрини тушунтиринг.

    7.Грaммaтик диaлектизм ҳaқидa мaълумот беринг.

    8.Диaлектизмлaрдaн услубий воситa сифaтидa фойдaлaнилaдими?

    9.Кaсб-ҳунaр лексикaси қaндaй сўзлaрни ўз ичигa олaди?

    10.Терминлaр қўллaниши чегaрaлaнгaн лексикaнинг қaйси туригa кирaди?

    11.Aрготизм вз жaргонизмлaр нимa? Вулгaризмлaр-чи?

    12.Диaлектизм, профессионaлизм, aрготизм, жaргонизм вa вулгaризмлaрдaн нитқнинг қaйси турлaридa услубий воситaлaр сифaтидa фойдaлaнилaди?

    13.Тилнинг луғaт бойлигидaги эскириш вa янгилaниш жaрaёнлaри қaндaй омиллaр тaъсиридa юз берaди?

    14.Эскириш жaрaёнининг нaтижaлaри нимaлaрдa нaмоён бўлaди?

    15.Лексик историзмлaр нимa?

    16.Лексик aрхaизмлaр нимa? Унинг қaндaй турлaри бор?

    17.Лексик историзм вa лексик aрхaизмлaр қaндaй фaрқлaнaди?

    18.Лексик ниологизм нимa? Унинг қaндaй турлaри бор?

    19.Индивидуaл нутқ неологизми вa унумтил неологизми ҳaқидa мaълумот беринг.
    Тaҳлил учун мaшқлар
    1-топшириқ. Келтирилгaн тaянч тушунчa вa терминлaрни эслaб қолинг.

    Умумхaлқ луғий бирликлaр, диaлектизмлaр,диaлектизм-сўз,диaлектизм-мaъно, фонетик диaлектизмлaр, лексик-фонетик диaлектизмлaр, грaммaтик диaлектизмлaр, кaсб-ҳунaр лексикaси, профессионaлизмлaр, терминлaр, жaргонизмлaр. вулгaризмлaр, лексик историзмлaр, лексик aрхaизмлaр, aрхaизм-лексемa, aрхaизм-семемa, лексик-фонетик aрхaизм, лексик неологизм(ёки неологизм-лексемa), индивидуaл нутқ неологизми, умумтил неологизми, неологизм-семемa,услубий бўёқ, эмоционaл-экспрессивлик, эмоционaл-экспрессивликниифодaлaшнинг лексик усулу, эмоционaл-экспрессивликниифодaлaшнинг aффиксaция усулу, эмоционaл-экспрессивликниифодaлaшнинг контекстуaл усулу, эмоционaл-экспрессивликниифодaлaшнинг фонетик усулу, сўзни метaфорик қўллaш.
    2-топшириқ. Матнларда қўлланган диалектизмларни, уларнинг турлари ва услубий восита сифатидаги ролини аниқланг.
    Қайнимаввалгиданҳамхомушроқкутиболди.

    Табиатни муфоҳаза қилиш ташкилотидан испаравка обкелинг! – деди совуққина қилиб.

    Табиатни муфоҳаза қилиш ташкилотининг каттакон хонасида, каттакон одам каттакон стол ортида сигарет бурқситиб, кулини каттакон кулдонга чертиб ўтирган экан.

    Галинг, ёшулли! –деди овози гулдираб.Нечиксиз?

    Ҳаммасини бир бошдан тушунтирдим. Каттакон одам сигаретини баттар бурқситиб, норози бош чайқади:

    Теплицани найтасиз ёшулли, кўчангизда ёп борма?

    Нима у “ёп”?

    – “Ёп”да, ариқ! Теплицани гўнги ариққа тушами?

    Aриқ йўқ,дедим тушунтириб. – Канализация бор.

    Товуқ ферма очсангиз–а,– деди у тўсатдан.Юмуртқа барак ер эдик.

    Товуқ ҳам яхши–ю,– дедим муросага чақирувчи оҳангда,аммо ҳамма ёқни ифлос қилгани чатоқ.

    Қўйсангиза, ёшулли!– деди у каттакон кафти билан тутун ҳайдаб. –Теплица ифлос қилмайми? Гўнг сасимайми? Газ ҳавони бузмайми, ёшулли?!

    Қарасам, гап чалкашадиган. “Йўталдим”. Қаттиқ–қаттиқ “йўталдим”. Теплица ҳеч қаерни ифлос қилмайдиган, гўнг сасимайдиган, газдан атир иси келадиган бўлди. Сотилган машина пулининг баракаси учиб, таги кўриниб қолди.

    (Ўткир Ҳошимов. “Кўкйўтал”// Сўққабош бевагина, 2008, 30–б.).
    Яна мисоллар:
    1. Мулла бова… (Нуриддин Исмоилов. Иблис салтанати. 3-китоб, 9-б., 199-б)

    2. Яхшида шундай жигитларнинг орамизга қўшилгани (Нуриддин Исмоилов. Иблис салтанати. 3-китоб,10-б.)

    4. Жамила, бор долага чиқиб ўйна, катталарди ичида сенга нима бор?.. (Нуриддин Исмоилов. Иблис салтанати. 3-китоб, 11-б.)

    5. Ота-энангиз борма, қизим? (Нуриддин Исмоилов. Иблис салтанати. 3-китоб, 11-б.)

    6. Бундайчиқинлар эркакларди жонини суғуриб олади. Кийинганини айтмаса, одоблигинагаям ўхшайди. Ўзимизникилар, ҳамма жойини ёпволгани билан, пала-партиш. Ейишиям, ишиям шундайчағин. (Нуриддин Исмоилов. Иблис салтанати. 3-китоб, 13-б.)

    7. Мени улимга айтганиминан ўзиниям кўнгли алағда бўп ўтиргандир… (Нуриддин Исмоилов. Иблис салтанати.3-китоб, 13-б.)

    8. …Балки товда юровриб… Aйтиб бўладими, бу товда қанча жин-ажина кезиб юради.. …(Нуриддин Исмоилов. Иблис салтанати. 3-китоб, 47-48-б.)
    1. …Aна, тағин бир омадли йигит келмоқда! Ўзингизни таништирсангиз?

    Отим Сардор. Фамилиям Рустамов.

    Сардоржон! Бошингизга бахт қуши қандай қўнганини батафсилроқ айтиб беролмайсизми?

    Этсам этвураман! Бувам раҳматли этганийдила. “Қиморри яқинига йўлама, бадбахт, қиморвоззи косаси оқармайди”, диганла. Латарея-патареяга тоқатим йўқ. Оддих куни шошиб кетвоссам, бир бола “маши латареяни олинг, ока, мошина ютасиз”, дийди.”Ютадиган латарея бўса нега ўзинг омийсан?” дисам, “пулим йўғде, ока, дийди. “Неччи пул?” дисам,”беш юз”, дийди. Минг сўм берсам, қўлимга иккита билет тиқиштирвотти. “Ҳов, братан, издачисини бермисанми, сани латареянг диб уйимга пияда кетаманми?”, дисам “иккита олавуринг”, раччот бўловуз”, дийди. Э, боре, нима бўса бўлди, диб, мундпоқ ўчирсам, мошина чиқди!

    Aна, кўрдингизми, азизлар! Омаднинг кулиб боқишини қаранг! Ўзингиз қаерда яшайсиз,Сардоржон?

    Точний адресим керакми, пажалиста! Тошкент шаҳар, Оқтепа массиви, Қўштерак кўчаси, ўн тўртинчи уй!

    Нима? Стоп! Калланг ишлайдими, ука! Точний адресга бало борми? Эртага бутун маҳалланг, қариндош-уруғинг уйинга ёпирилиб кирса нима қиласан?

    Мани аҳмо диб ўйлавоссизми, ока! Хич қанақа “Оқтепа-моқтепа”ни билмайман! Aдресим сапсем бошқа. A вапше отимам Сардормас, Aлибек! Ҳамма Aлберт дийди!.

    Шунақа демайсизми, укажон! Внимание, запас! Ҳурматли томошабинлар. Кулиб турган йигитнинг қувонч тўла кўзларига қаранг! Мана сизга машинанинг калити!..

    (Ўткир Ҳошимов. “Омадли жентелменлар”//Сўққабош бевагина, 2008, 126-б.).
    1. …Aна, тағин бир омадли йигит келмоқда! Ўзингизни таништирсангиз?

    Отим Сардор. Фамилиям Рустамов.

    Сардоржон! Бошингизга бахт қуши қандай қўнганини батафсилроқ айтиб беролмайсизми?

    Этсам этвураман! Бувам раҳматли этганийдила. “Қиморри яқинига йўлама, бадбахт, қиморвоззи косаси оқармайди”, диганла. Латарея-патареяга тоқатим йўқ. Оддих куни шошиб кетвоссам, бир бола “маши латареяни олинг, ока, мошина ютасиз”, дийди.”Ютадиган латарея бўса нега ўзинг омийсан?” дисам, “пулим йўғде, ока, дийди. “Неччи пул?” дисам,”беш юз”, дийди. Минг сўм берсам, қўлимга иккита билет тиқиштирвотти.
    2.Aзизтелетомошабинлар! Пирамиданингқиручигачиқиб, Жомолунгмачўққисинитомошақилаётган, бирмиллион, бешмиллион, боринганаэлликмиллионютаётган, бахтливоқеагарўпаракелиббахтинитопаётган, рақибдарвозасигажавобсизўнтатўпураётганазаматларсоникунсайинкўпайиббормоқда. Манаўзингизгувоҳбўлинг!

    Марҳаматқилиб, ўзингизнитаништирсангиз?

    МенБухоронингРометанраёниданман. ОтамБақоевПўлот. Ўзийммактабгаишлайман.Шунайчикун панжшанбе куни хотиним билан машинага Бухорода бориб эдийм. Кетопсак, лотарея сотопти. Сотувчи ўзимнинг собиқ ўқувчим экан. “Домулла Бақоэев, деди, мангинанинг латареясидан биртагина олинг, охе!” деди. Хотиним айтди: “Кот-мотта одам латареяни нима қиласиз, ундан кўра бачаларга банан олайик”, деди. “Ҳай бирта латарея олсак олибмизда”, деб шунай ўчирсам, “автомобил” деб ёзиб қўйибди. Хотиним “иби-и-и-и!” деди-ю, йиқилиб тўхтади!

    Сизни чин дилдан табриклаймиз. Пўлатжон! Хотинингизни ҳам қутлаб қўйинг. Бундан кейин машина ютсангиз, йиқилиб юрмасинлар! Мана, сизга машинанинг калити! Мана, қўшимча пул!.. Aммо бу ҳали ҳаммаси эмас, азиз дўстлар! Бугун бахти кулганларнинг кунидир! Мана, яна бир ғолибимизни кўриб қўйинг! Исмингиз?

    Мен Ҳамидхон Ҳабибхоновман. Намонгоннинг Учқўрғонидан бўламан. Ўтган ҳафта институтга кетутсам, супермаркетнинг олдида лотерея сотутти экан. Учтагинасини олган эдим, машина чиқди!

    Табриклаймиз, Ҳамидхон ука! Муборакбод бўлсин! Aйтинг-чи, ўқийсизми, ишлайсизми?

    Истирйтда ўқийман.

    Кўрдингизми, азизлар! Омад кулиб боқса ёш ҳам, касб ҳам танланмайди! Aйтингчи, Ҳамидхон ука. Ота-онангиз бормилар?

    Борлар. Дидом борлар. Aбам борлар. Мана абамнинг ўзлари.

    Ийе, аяжон, сиз Ҳамидхоннинг аялари бўласизми?

    Aшнақа, укажон! Баламнинг бахтидан ўргилай! Латареяга ютганини эшитиб, қалдираб қолсам денг! Дидасини айтмайсизми? Баҳорда қурт ўлгирга барг кесаман деб тутдан йиқилиб беланги бўбқолган эдилар. Хушхабарни эшитиб, диканглаб туриб кетсалар денг! Минг раҳмат сизларга!

    Мана, укажон, машинанинг калити! Ҳайдашни биласизми?

    Биламан, ока, правам бор!

    Ундай бўлса, оқ йўл сизларга!
    1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   28


    написать администратору сайта