Автореферат_Мадаминова_М_А_. Мадаминова матлюбахан ахметовна
Скачать 131.55 Kb.
|
ТОШКЕНТ ТИББИЁТ АКАДЕМИЯСИ ҲУЗУРИДАГИ ИЛМИЙ ДАРАЖАЛАР БЕРУВЧИ DSc.04/30.12.2019.Tib.30.03 РАҚАМЛИ ИЛМИЙ КЕНГАШ САНИТАРИЯ ГИГИЕНА ВА КАСБ КАСАЛЛИКЛАРИ ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ИНСТИТУТИ МАДАМИНОВА МАТЛЮБАХАН АХМЕТОВНА АМУДАРЁ БАССЕЙНИДА ГИГИЕНИК ХАВФСИЗЛИКНИНГ ИСТИҚБОЛИНИ БЕЛГИЛАШ ВА ДАРЁ БЎЙИДА ЯШОВЧИ АҲОЛИНИНГ СУВДАН ФОЙДАЛАНИШИ МОНИТОРИНГИНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ 14.00.07 – Гигиена ТИББИЁТ ФАНЛАРИ БЎЙИЧА ФАЛСАФА ДОКТОРИ (PhD) ДИССЕРТАЦИЯСИ АВТОРЕФЕРАТИ Тошкент – 2021 УЎК: 614.777 : 576.8 - 036 (575.146) Фалсафа доктори (PhD) диссертацияси автореферати мундарижаси Оглавление автореферата диссертации доктора философии (PhD) Contents of dissertation abstract of doctor of philosophy (PhD)
ТОШКЕНТ ТИББИЁТ АКАДЕМИЯСИ ҲУЗУРИДАГИ ИЛМИЙ ДАРАЖАЛАР БЕРУВЧИ Dsc.04/30.12.2019.Tib.30.03 РАҚАМЛИ ИЛМИЙ КЕНГАШ САНИТАРИЯ ГИГИЕНА ВА КАСБ КАСАЛЛИКЛАРИ ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ИНСТИТУТИ МАДАМИНОВА МАТЛЮБАХАН АХМЕТОВНА АМУДАРЁ БАССЕЙНИДА ГИГИЕНИК ХАВФСИЗЛИКНИНГ ИСТИҚБОЛИНИ БЕЛГИЛАШ ВА ДАРЁ БЎЙИДА ЯШОВЧИ АҲОЛИНИНГ СУВДАН ФОЙДАЛАНИШИ МОНИТОРИНГИНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ 14.00.07 – Гигиена ТИББИЁТ ФАНЛАРИ БЎЙИЧА ФАЛСАФА ДОКТОРИ (PhD) ДИССЕРТАЦИЯСИ АВТОРЕФЕРАТИ Тошкент – 2021 Фалсафа доктори (PhD) диссертацияси мавзуси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясида B2020.2.PhD/Tib1163 рақам билан рўйхатга олинган. Диссертация Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигии санитария гигиена ва касб касалликлар илмий текшириш институтида бажарилаган. Диccертация автореферати уч тилда (ўзбек, руc, инглиз (резюме)) Илмий кенгаш веб cаҳифасида (www.tma.uz) ва «ZiyoNet» Ахборот таълим порталида (www.ziyonet.uz) жойлаштирилган.
Диссертация ҳимояси Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги DSc04/30.12.2019.Тib.30.03 рақамли Илмий кенгашнинг 2021 йил « _____ »__________соат _____ даги мажлисида бўлиб ўтади. (Манзил: 100109, Тошкент ш., Фаробий кўчаси, 2 уй. Тошкент тиббиёт академиясининг 1-ўқув бино мажлислар зали. Тел./факс: (99871) 150-78-25, e-mail: tta2005@mail.ru). Диссертация билан Тошкент тиббиёт академиясининг Ахборот-ресурс марказида танишиш мумкин (№______рақам билан рўйхатга олинган). (Манзил: 100109, Тошкент ш., Фаробий кўчаси, 2 уй. Тошкент тиббиёт академиясининг 2-ўқув бино «Б» корпуси, 1-қават, 7-хона. Тел./факс: (99871) 150-78-14). Диссертация автореферати 2021 йил « ______ » ____________________ куни тарқатилди. (2021 йил « _____ » ___________________ даги ________ рақамли реестр баённомаси).
КИРИШ (фалсафа доктори (PhD) диссертацияси аннотацияси) Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Дунёда сув ресурслари мамлакатларининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши учун стратегик ресурслар хусусиятларига эга ҳисобланади. Бирлашган миллатлар ташкилотининг Европа иқтисодий комиссиясининг маълумотларига кўра Марказий Осиё минтақасидаги «...сув истеъмоли умумий ҳажмининг 91,6% суғориладиган деҳқончиликка, 3,6% коммунал сув хўжалиги ва ичимлик суви таъминотига, 1,9% саноат сув таъминотига ва 1,6% қишлоқ хўжалиги сув таъминотига сарфланади....»i. Қишлоқ хўжалиги ва иқтисодиётнинг бошқа тармоқлари ўртасида сувни қайта тақсимлай олмаслик сув танқислигининг аҳолига таъсирини кучайтириб, натижада экологик, биологик ва гигиеник хавфсизлигини издан чиқиши фавқулодда вазиятларни юзага келтириши мумкин. Шу сабабли Марказий Осиё минтақасида асосий сув манбалари ҳисобланган Амударё ва Сирдарё дарёларининг сувларидан хавфсиз фойдаланиш аҳолини сифатли сув билан таъминлаш тамойилига риоя қилиш, дарё ва денгиз хавзалари атрофида яшовчи аҳолининг сувдан фойдаланишининг гигиеник хавфсизлигини башоратлаш ва мониторинг қилиш механизмини ишлаб чиқишни такомиллаштириш профилактик тиббиёт соҳасининг энг муҳим муаммоли масалаларидан бири ҳисобланади. Жаҳонда дарё ва денгиз хавзалари атрофида яшовчи аҳолининг сувдан фойдаланишининг гигиеник хавфсизлигини башоратлаш ва мониторинг қилиш механизмини ишлаб чиқишни такомиллаштиришга йўналтирилган илмий-тадқиқотларга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада дарё ва денгизларда ичимлик сувларнинг органолептик хусусиятларига таъсир кўрсатадиган кимёвий, токсик ва таркибий қисмларини, микробли ва паразитар ифлосланишини, сабаб-таъсир муносабатларини ҳисобга олган ҳолда аҳоли томонидан сувдан фойдаланишнинг гигиеник хавфсизлиги башоратлаш, халқаро талаблар асосида сувининг санитария-гигиеник ва санитария-паразитологик асослаш ҳамда аҳоли томонидан сувдан фойдаланишнинг гигиеник ва паразитологик мониторинги механизмини ишлаб чиқишни такомиллаштириш бўйича илмий тадқиқотлар алоҳида аҳамият касб этмоқда. Мамлакатимизда тиббиёт соҳасини ривожлантириш, тиббий тизимни жаҳон андозалари талабларига мослаштириш, аҳолига юқори сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш, сув таъминоти ва унинг сифати билан боғлиқ касалликларни камайтиришга қаратилган кенг қамровли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бу борада 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишига мувофиқ «...аҳолига ихтисослашган ва юқори технологик тиббий ёрдам кўрсатиш»ii каби вазифалар белгиланган. Ушбу вазифаларни амалга оширишда Амударё ҳавзасида яшовчи аҳолининг сувдан фойдаланиш самарадорлиги ва хавфсизлигини оширишда гигиеник, микробиологик ва паразитологик мониторинг механизмларини ишлаб чиқишга қаратилган фундаментал тадқиқотларни амалга ошириш мақсадга мувофиқдир. Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 26 августдаги ЎРҚ-393-сон «Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида», 2009 йил 6 майдаги 837-сон «Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 декабридаги ПҚ-4063-сон «Юқумли бўлмаган касалликлар профилактикаси, соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва аҳолини жисмоний фаоллиги даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида», 2020 йил 10 ноябрдаги ПҚ-4887-сон «Аҳолининг соғлом овқатланишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорлари ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади. Тадқиқотнинг республика фан ва техника ривожланишининг устувор йўналишларига мослиги. Мазкур тадқиқот Республика фан ва технологиялар ривожланишининг VI.«Тиббиёт ва фармакология» устувор йўналишига мувофиқ бажарилган. Муаммонинг ўрганганлик даражаси Сўнгги ўн йилликда табиий муҳит ва аҳоли саломатлигига сезиларли таъсири шу каби чегараларга етдики, сув ресурсларидан фойдаланиш имкониятлари ва сув муҳитини сақлаш талаблари аксарият минтақалар учун ишлаб чиқариш кучларини ривожлантириш ва жойлаштиришнинг асосий омилларидан бири – ижтимоий-иқтисодий ривожланиш омилидир (БМТ ЕИК, 2011; Илинский И.И. ва бошқ., 2012; Парфенова В.В., Суслова М.Ю., 2014; Ниелс Ипсен, 2007; Азиз Ф. ва бошқ., 2017). Дунёнинг кўплаб мамлакатларида ҳозирги вақтда етарли миқдорда сув таъминотининг кескин танқислиги мавжуд бўлиб, бу аҳоли учун ичимлик сувининг кескин танқислиги ва ёмонлашишига олиб келади (ЖССТ, 2017). Дунёнинг йирик дарёлари шу жумладан, Сибир, Европа ва Осиё дарёлари ҳавзаларида яшовчи аҳоли юқори сифатли ичимлик сувининг гигиеник, экологик мониторингига доимий муҳтож (Винокуров Ю.И., Красноярова Б.А., 2012; Wetz M.S., Yoskowitz D.W., 2013; Zeng Q. et al., 2017). Сув объектларининг экологик ва микробиологик мониторинги, жумладан юза сув ҳавзалари, ҳилма-ҳил омилларини аниқлашга, сув синамаларида патоген ва шартли патоген бактерияларнинг сонининг ортиб бориш хусусиятлари, сувнинг бактериал қатлами ҳолатини башорат қилишни аниқлаш, доимий равишда экологик ва микробиологик тадқиқотлар олиб бориш ва санитар-эпидемиологик хизматлари амалиётига тавсия этиш ва қайта ишлаб чиқишга ёрдам беради (Носова С.Ф., 2011.; Савилов Е.Д., 2010; Анганова Е.В., Эльпинер Л.И., 2012; Mays L.W., 2013). Ўзбекистонда ер усти сув ҳавзалари аҳолини сув билан таъминлашнинг турли жиҳатларига оид, жумладан, Сурхондарё вилояти аҳолиси сувдан фойдаланиш шароитларини яхшилаш масалаларини ҳал қилишда замонавий ёндашув ва сув таъминоти объектларини назорат қилиш бўйича тадқиқотлар мавжуд (Донаев А.М., 2004; Ярбабаев М.Х. ва бошқ., 2004). Худди шундай тадқиқотлар Хоразм вилоятидаги Хива шаҳри мисолида ҳам олиб борилган ва бу ерда Оролбўйининг ўзига хос шароитида аҳолининг ичимлик суви таъминотига гигиеник баҳо берилган (М.Ниёзметов., 2002). Айдар-Арнасой кўллар тизимининг гидробиологик режими ўрганилиб, ер усти сувлари ва биологик объектларнинг хусусиятлари очиб берилган (Тошмуҳамедов Б.А., 2014). Сув омборларидаги сувнинг кимёвий, минерал таркибидаги ўзгаришлар сувнинг микроб таркибига таъсир кўрсатиши аниқланиб, сув орқали тарқаладиган патоген микроорганизмлар ушбу шароитларга мослашган холда ўзларининг биологик хусусиятларини ўзгартириши таъкидланган (Нуралиев Н.А., Сагдуллаева Б.О., 2014; Коломбо С. ва бошқ., 2017). Кимёвий элементларнинг ер усти сувларида тарқалиши уларнинг ер қобиғида кўплиги ва сувда эрувчанлиги билан белгиланиши исботланган (Шоумаров С.Б. ва бошқ., 2015; Алматов Б.И., 2019), бироқ, Амударё ҳавзасида яшовчи аҳолининг сувдан фойдаланишини гигиеник хавфсизликни башорат қилиш ва мониторинг қилиш механизмини ишлаб чиқилмаган. Шундай қилиб мамлакатимизда дарё сув ҳавзаларида доимий яшовчи аҳолининг сувдан фойдаланишининг мониторинг қилиш механизми, санитар-гигиеник ва эпидемияга қарши жиҳатлари муаммолари, гигиеник ва экологик хавфсизликнинг илмий асосланган мезонлари билан боғлиқ тадқиқотлар амалга оширилмаган. Шу сабабдан ушбу илмий тадқиқотларни амалга ошириш зарурлигини тақозо этади. Диссертация тадқиқотининг диссертация бажарилган олий таълим муассасасининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги. Диссертация тадқиқоти Санитария, гигиена ва касб касалликлар илмий-текшириш институтининг илмий-тадқиқот режасига мувофиқ №АТCC-24.5 «Иқлим ўзгариши ва кам сув шароитида аҳолининг ичимлик сувининг кимёвий ва бактериологик сифатини таъминлаш ва хавфсиз сувдан фойдаланиш мақсадида Ўзбекистонда сув омборларидан самарали фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш учун санитария-гигиена усуллари, технологиялари ва илмий маҳсулотларини ишлаб чиқиш» мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида бажарилган (2012-2014 йй.). Тадқиқотнинг мақсади Амударё сувининг кимёвий таркиби, микробли ва паразитар ифлосланиши ҳамда гигиеник хавфсизликнинг истиқболини белгилаш, дарё бўйида яшовчи аҳолининг сувдан фойдаланиши мониторингини ишлаб чиқишдан иборат. Тадқиқотнинг вазифалари: Амударё сувининг органолептик хусусиятларига таъсир кўрсатадиган кимёвий таркибини, токсик аралашмаларини ва таркибий қисмларини баҳолаш; Амударё сувининг микробли ва паразитар ифлосланишини санитар-гигиеник баҳолаш; ўрганилаётган санитария-гигиеник кўрсаткичлари ўртасидаги сабаб-таъсир муносабатларини ҳисобга олган ҳолда аҳоли томонидан сувдан фойдаланишнинг гигиеник хавфсизлиги башоратларини ишлаб чиқиш; халқаро талаблар асосида Амударё сувининг санитария-гигиеник ва санитария-паразитологик тадқиқотларини босқичма-босқич ўтказиш усулларини такомиллаштириш; Амударё ҳавзасида доимий яшовчи аҳоли томонидан сувдан фойдаланишнинг гигиеник ва санитария-паразитологик мониторинги механизмини ишлаб чиқиш. Тадқиқотнинг объекти сифатида 2015-2019 йиллар мобайнида Амударё дарёсининг турли критик нуқталаридаги сувининг санитария-гигиеник ва санитария-микробиологик кўрсаткичлари олинган. Тадқиқотнинг предмети бўлиб Амударё дарёсининг сув олиш жойидан олинган сув намуналарининг микробилогик, қатор паразитар хусуситялари, таркибида оғир метал тузларнинг миқдорини гигиеник баҳолаш материаллари олинган. Тадқиқотнинг усуллари. Амударё бассейнида гигиеник хавфсизликнинг истиқболини белгилаш ва дарё бўйида яшовчи аҳолининг сувдан фойдаланиши мониторингини ишлаб чиқишда гигиеник, кимёвий, микробиологик, паразитологик ва статистик таҳлил усуллардан фойдаланилган. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: дарё сувининг органолептик хусусиятларига таъсир этувчи кимёвий, токсик микроэлемент ва компонентларнинг меъёрга нисбатан динамикада ўзгариши асосланган; дарё сувининг асосий микробли ва паразитар ифлослантирувчи манбалари, илк бор сув намуналарида Cryptosporidium spp баҳолаш орқали микробли ва паразитар ифлосланиш даражаси баҳоланган; санитар-гигиеник ва санитар-микробиологик кўрсаткичлар ўртасидаги боғлиқликни ҳисобга олган ҳолда, аҳоли томонидан сувдан фойдаланишнинг гигиеник хавфсизлигини башоратлаш тартиби ишлаб чиқилган; дарё ҳавзасида доимий яшовчи аҳолининг сувдан фойдаланишини гигиеник ва паразитологик мониторинг қилиш механизми ҳамда гигиеник хавфсизлик мезонлари ишлаб чиқилган. Тадқиқотнинг амалий натижалари қуйидагилардан иборат: сувдан намуна олиш ва ташиш, таҳлилларни ўтказиш хавфсизлиги, шунингдек, мутахассислар малакасига бўлган халқаро талаблари асосида Амударё сувининг санитария-гигиеник ва санитария-паразитологик таҳлилларини ўтказиш усуллари такомиллаштирилган; Амударё ҳавзасида доимий яшовчи аҳоли томонидан сувдан фойдаланишнинг гигиеник ва микробли-паразитологик мониторингни олиб бориш тартиби ишлаб чиқилган; Амударёдан олинган сув намуналарида Giardia spp, Cryptosporidium spp аниқлаш бўйича паразитологик таҳлилларнинг самарадорлигини баҳолаш усули такомиллаштирилган; Амударёдан олинган сув намуналарининг кимёвий таркибини аниқлаш ва паразитологик текшириш усулларни самарадорлигини баҳолаш бўйича услубий тавсиялар ишлаб чиқилган. Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги ишда қўлланилган назарий ёндашувлар ва ўзига хос усуллардан фойдаланганлиги, хорижий ва маҳаллий илмий тадқиқотчилар маълумотларидан олинган натижаларга мувофиқлиги, тадқиқотлар услубий жиҳатдан тўғрилиги, сувдан олинган сув намуналари сонининг етарлилиги, материални статистик қайта ишланганлиги, хулоса, олинган натижаларнинг ваколатли тузилмалар томонидан тасдиқланганлиги билан асосланади. Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. Тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти Амударё сувининг сифатига таъсир қилувчи кимёвий таркиби, токсик микроэлементлари ва таркибий қисмлари биринчи марта солиштирма жиҳатидан, микробли ва паразитар этиологик ифлослантирувчи манбалар аниқланганлиги, санитария-гигиеник ва санитария-микробиологик кўрсаткичларни ҳисобга олган ҳолда сувдан фойдаланишнинг гигиеник хавфсизлигини башоратлаш механизми ишлаб чиқилганлиги, Амударё ҳавзасида доимий яшовчи аҳоли томонидан сувдан фойдаланишнинг гигиеник мониторингини олиб бориш механизми ишлаб чиқилганлиги билан изоҳланади. Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти сувдан намуна олиш ва ташиш, таҳлилларни ўтказиш хавфсизлиги, шунингдек, мутахассислар малакасига бўлган халқаро талаблари асосида Амударё сувининг санитария-гигиеник ва санитария-паразитологик таҳлилларини ўтказиш усуллари такомиллаштирилганлиги билан изоҳланади. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Амударё бассейнида гигиеник хавфсизликнинг истиқболини белгилаш ва дарё бўйида яшовчи аҳолининг сувдан фойдаланиши мониторингини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида: Амударё сувининг кимёвий таркибини аниқлаш самарадорлигини баҳолаш бўйича олинган илмий тадқиқотнинг натижалари асосида ишлаб чиқилган «Амударёдан олинган сув намуналарининг кимёвий таркибини аниқлаш самарадорлигини баҳолаш» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 22 январдаги 8н-д/31-сон маълумотномаси). Натижада Амударё сувининг кимёвий таркибини, организм учун хавфли бўлган микроэлементлар миқдорини баҳолаш самарадорлигини яхшилаш имконини берган. Амударё сувининг паразитологик кўрсаткичларини микробиологик ва санитар-гигиеник баҳолаш бўйича олинган илмий тадқиқотнинг натижалари асосида ишлаб чиқилган «Амударёдан сув намуналарини олишда паразитологик тадқиқотлар самарадорлигини баҳолашни такомиллаштириш» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 22 январдаги 8н-д/31-сон маълумотномаси). Натижада Амударё суви намуналарида Giardia spp, Cryptosporidium spp ташхислашнинг паразитологик таҳлилларни самарадорлигини баҳолаш усулини такомиллаштириш имконини берган. Амударё бассейнида гигиеник хавфсизликнинг истиқболини белгилаш ва дарё бўйида яшовчи аҳолининг сувдан фойдаланиши мониторингини ишлаб чиқиш асосида олинган тадқиқот натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг Хива, Тахиатош ва Нукус шаҳар бўлимлар амалиётига тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 15 июлдаги 08-09/8324-сон маълумотномаси). Олинган натижаларнинг амалиётга қўлланилиши сувдан синама олиш, унинг кимёвий таркибини баҳолаш методологиясини бирлаштириш, паразитологик ҳолатни кузатиш самарадорлигини ошириш ва Амударё дарёси сув намуналарини аҳолининг маиший, ичимлик ва маданий эҳтиёжлари учун ишлатиш самарадорлигини баҳолаш имкон берган. Тадқиқот натижаларининг апробацияси. Мазкур тадқиқот натижалари 6 та илмий-амалий анжуманларда, жумладан, 4 та халқаро ва 2 та республика илмий-амалий анжуманларида муҳокамадан ўтказилган. Тадқиқот натижаларининг эълон қилинганлиги. Диссертация мавзуси бўйича жами 14 та илмий иш чоп этилган бўлиб, шулардан, Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссиясининг диссертациялар асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия этилган илмий нашрларда 7 та мақола, жумладан, 3 таси республика ва 4 таси ҳорижий журналларда нашр этилган. Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми. Диссертация таркиби кириш, тўртта боб, хулоса, фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат. Диссертациянинг ҳажми 114 бетни ташкил этган. ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ Кириш қисмида диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати асосланган, тадқиқотнинг мақсади ва вазифалари, объекти ва предмети тавсифланган, республика фан ва технологиялари ривожланишининг устувор йўналишларига мослиги кўрсатилган, тадқиқотнинг илмий янгилиги ва амалий натижалари баён қилинган, олинган натижаларнинг назарий ва амалий аҳамиятини очиб берилган, маълумотларнинг ишончлилиги асосланган, тадқиқот натижаларининг амалиётга жорий қилиш рўйхати, ишнинг апробацияси натижалари нашр қилинган ишлар ва диссертатсиянинг тузилиши бўйича маълумотлар келтирилган. Диссертациянинг «Йирик дарёларнинг сув сифатини мониторинг қилиш хусусиятлари ва гигиеник хавфсизлигини таъминлашнинг долзарб муаммолари» деб номланган биринчи бобида аҳолини хўжалик ичимлик суви билан таъминлашнинг ҳозирги ҳолати, хусусиятлари тўғрисида сўнгги илмий манбаларда чоп этилган маълумотлар акс этган адабиётлар шарҳи берилган. Амударё, ер усти сув ҳавзаларининг кимёвий таркибини баҳолаш ва ер усти сувларини микробиологик ва паразитологик ўрганиш хусусиятлари. Бундан ташқари, турли хил сув манбаларидан олинган сув намуналарининг кимёвий ва микробиал таркибини ўрганиш учун турли усулларнинг таҳлили келтирилган. Диссертациянинг « Амударё бассейнида гигиеник хавфсизликнинг истиқболини белгилаш ва дарё бўйида яшовчи аҳолининг сувдан фойдаланиши мониторингини ишлаб чиқишни баҳолаш материал ва усуллари» деб номланган иккинчи бобида муаммонинг ечимини таъминлайдиган услубий ёндашувлар ва усуллар келтирилган. Тадқиқот дастури 3 босқични бажаришни ўз ичига олган: 1-босқич. Ушбу ишнинг мақсади ва вазифаларидан келиб чиқиб, объект танланди ва тадқиқот доираси далилларга асосланган тиббиёт тамойилларини ҳисобга олган ҳолда аниқланди: барча тадқиқотлар рандомизация қилинган ва таққосланган параметрлар репрезентатцияланган. 2-босқич. Амударёдан олинган сув намуналарининг органолептик параметрларини, минераллашув кўрсаткичларини ва кимёвий таркибини, микрофлорасининг миқдорий ва сифат таркибини ва паразитологик параметрларини аниқлаш ва баҳолаш учун кимёвий, санитария-микробиологик, санитария-паразитологик тадқиқотлар ўтказилган. 3 босқич. Олинган материаллар диққат билан таҳлил қилинди, тизимлаштирилди ва вариацион статистика усуллари фойдаланган ҳолда статистик ишлов беришга тайёрланди. Шу билан бирга, олинган натижаларнинг ишончлилигига эътибор берилди, улар асосида амалий тавсиялар ва асосли хулосалар олинди. Олинган натижалар диссертация муаллифи томонидан шахсан тавсифланган. Сувдан намуна олиш жойи Бухоро вилоятининг Олот туманида, Бухоро шаҳридан 110 км узоқликда Амударё дараёсининг Аму-Бухоро канали бўйида жойлашган. Сув намуналари сув сатҳидан 10-15 см (меъёр 20 см гача) чуқурликдан бир литр ҳажмда олинган. Сўнгги 5 йил ичида (2015-2019) бир неча бор тадқиқотлар ўтказилди. Белгиланган мақсадга эришиш ва олинган натижаларнинг ишончлилиги учун ҳар икки йилда бирламчи ва такрорий тадқиқотлар (асосий ва қўшимча) иккита кетма-кет тадқиқотлар ўтказилди. Сувнинг органолептик хусусиятларини, кимёвий таркибини ва минераланганлигини аниқлаш учун намуна олиш анъанавий усуллар ёрдамида О'zDSt 950-2011 «Ичимлик суви. Гигиеник талаблар ва сифат назорати » ва О'zDSt 951-2011 «Марказлаштирилган ичимлик сув таъминоти манбалари. Гигиеник, техник талаблар ва танлаш қоидалари» талабларига риоя қилинган ҳолда амалга оширилди. Сувнинг ҳиди, таъмини аниқлашда органолептик усулдан шунингдек рангги ва тиниқлигини аниқлашда фотометрик усуллардан фойдаланилди. Тадқиқот давомида сувнинг умумий қаттиқлигини аниқлашда трилон "Б" калций ва магний ионлари билан кучли комплекс бирикмасини ҳосил қилишга асосланган усулдан фойдаланилди. Мос келувчи индикатор ёрдамида аниқланиб титрлаш орқали амалга оширилди. Сувда эриган учувчан бўлмаган минерал ва қисман органик бирикмаларнинг умумий таркибини тавсифловчи қуруқ қолдиқнинг қиймати тарози усул билан аниқланди. Сулфат миқдори комплексометрик усул билан аниқланди. Аниқлик даражаси ± 2,0 мг /лSO2-4. ташкил этди. Сувдаги хлоридларнинг (хлор иони) таркибини аниқлаш дифенилкарбазон индикатори ёрдамида симоб нитрат билан титрлаш орқали амалга оширилди. Нитратларнинг таркиби нитратларнинг натрий салицил кислотаси билан реакциясига асосланган ҳолда, сулфат кислота ёрдамида сариқ рангли нитросалицил кислотаси тузини ҳосил қилиш усули билан аниқланди. Усулнинг сезгирлиги 0,1 мг/л нитрат азотдир. Сувдаги нитритларнинг азот миқдорини аниқлаш сулфанил кислотаси ва α -нафтиламин ёрдамида колориметрик усул билан амалга оширилди. Бундан ташқари ушбу ишда умумий темир таркибини роданид билан аниқлаш усулидан фойдаланилди. Усулнинг сезгирлиги 0,05 мг /л темирни ташкил этди. Аммоний тузларини аниқлаш (тўртламчи аммоний) кимёвий усул билан Несслер эритмаси ёрадамида аниқланди. Полифосфатларни аниқлаш колориметрик усул ёрдамида амалга оширилди. Заҳарли кимёвий элементлар «Оптима 2100 ДВ» оптик эмиссион спектрометри ёрдамида индуктив боғланган аргон плазмали (ИCП ОЕС) Perkin Elmer (Германия) ёрдамида аниқланди. Анъанавий усуллар билан ўрганилган кўрсатгичларнинг натижаларини тасдиқлаш учун MACHEREY-NAGEL (Германия) томонидан ишлаб чиқарилаган QUANTOFIX® тест чизиқлар билан экспресс усуллар ёрдамида ҳам тадқиқотлар олиб борилди. Сапрофит микроорганизмларнинг умумий сонини (умумий микроблар сони - УМC), умумий колиформ бактерияларни (УКБ) - 37 ° C да термостатда тегишли озуқа муҳитида ўсувчи энтеробактерияларни, 1 дм3 сувдаги УКБ сонини аниқлаш бўйича), (O'zDSt 950-2011 - коли индекс), термотолерант колиформ бактериялар (ТКБ) - 44 ° C ҳароратда термостатда тегишли озуқа муҳитида ўсиб чиқадиган Escherichia spр., Salmonella spр., Shigella spр., Enterococcus spр., Staphylococcus spр.лар идентификация қилиниди. Паразитологик кўрсатгичларни аниқлаш учун сувдан намуналар олинган бўлиб, О'zDSt 950-2011 «Ичимлик суви. Гигиеник талаблар ва сифат назорати»; О'zDSt 951-2011 «Марказлаштирилган ичимлик сув таъминоти манбалари. Гигиеник, техник талаблар ва танлаш қоидалари» амалда қўлланилган умумий қабул қилинган усуллар ёрдамида олиб борилди. Тадқиқот материалларини статистик қайта ишлашда вариацион статистика усули асосида Microsoft Excel дастурлар тўплами ёрдамида шахсий компютерда «Pentium-IV» процессори базасида амалга оширилди. Ўртача арифметик (М), ўртача арифметик хато (± м) ҳисоблаб чиқилди, фарқларнинг аҳамияти Фишер-Стьюдент мезони орқали хато эҳтимолини (Р) ҳисоблаш орқали аниқланди. Тадқиқотни ташкил қилиш ва ўтказишда далилларга асосланган тиббиёт тамойилларидан фойдаланилди (Пономарева Л.А., Маматқулов Б.М., 2004) Диссертациянинг «Амударёдан олинган сув намуналарининг кимёвий таркибини аниқлаш самарадорлигини баҳолаш» деб номланган учинчи бобида Амударё сувининг кимёвий таркиби кўрсаткичларини ўрганиш ва баҳолашга бағишланган. Бирламчи тадқиқотлар натижалари шуни кўрсатадики, Амударё сувининг баъзи органолептик хусусиятлари ичимлик сувига яқин (О'zDSt 950-2011). Ҳиди ва водород кўрсаткичи (рН) натижалари меъёр чегараларда, ранги ва тиниқлиги эса 2 ва 4,3 баравар меъёр кўрсатгичдан юқори бўлди. Бирламчи тадқиқотларда умумий минерализация ёки қуруқ қолдиқ меъёр даражадаги чегарада бўлиб, танланган стандарт бўйича 1000 мг/дм3 га нисбатан 433,6 мг / дм3 (0,43 РЭК) ни ташкил этди. Перманганатнинг оксидланиш хусусияти учун О'zDSt 950-2011й.5,0 мгО2/дм3 синов сувга нисбатан меъёр кўрсаткичлар доирасида бўлди (0,42 РЭК)-2,09 mgO2/dm3. Биз ўрганган сувнинг умумий қаттиқлиги нормал кўрсаткичлар чегарасида-5,0мг-экв/дм3-0,71РЭК (меъёрнинг юқори чегараси 7,0 мг-экв/дм3). Шундай қилиб, Амударё сувидан олинган кўрсаткичлар органолептик кўрсаткичлари (ҳиди) ва баъзи бир минерализация кўрсаткичлари (умумий минерализация-қуруқ қолдиқ, умумий ва калцийли қаттиқлик, перманганатнинг оксидланиш қобилияти) меъёр даражадаги кўрсатгичларни берди ранги ва лойқалик бундан мустасно. 2 йилдан кейин ўтказилган такрорий тадқиқотлар шуни кўрсатдики, сувнинг асосий органолептик хусусиятлари ичимлик сувига яқин бўлган (О'zDSt 950-2011). Бирламчи ва такрорий тадқиқотлар натижаларининг қиёсий таҳлили шуни кўрсатдики, дастлабки тадқиқотлар давомида ранги ва тиниқлик параметрлари мос равишда 2,0 ва 4,3 баравар юқори бўлди, қолган органолептик кўрсаткичлар ва сув минерализация параметрлари меъёр доирасида бўлди. Такрорий тадқиқотлар натижалари деярли барча кўрсаткичлар нормал РЭК қийматлари доирасида бўлганлиги билан фарқ қилди. Олинган дастлабки тадқиқотлар натижалари шуни кўрсатдики, Амударёдан сув олиш жойидаги сув намуналарида кимёвий моддалар миқдори нормал меъёрда бўлган. Ўрганилаётган сув намуналарида темир миқдори меъёрнинг юқори чегараси (0,32мг/гм3) даражасида бўлиб, 1,0 РЭК ни ташкил этди. Полифосфатлар фосфор кислотасининг бир, икки ва уч валентли бирикмаларидир, одатда 3,5 мг/дм3 гача рухсат этилади. Ўрганилаётган дарё суви намуналарида полифосфатлар миқдори нисбатан паст бўлди (0,082 мг/ дм3-0,02 РЭК). Сув намуналарида азот аммиакнинг (тўртламчи аммоний) миқдори ҳам танланган меъёрда бўлди, феноллар бўлса ўрганилган намуналарнинг бирортасида ҳам аниқланмади. Шундай қилиб, Амударё сувидаги кимёвий моддалар (темир, хлоридлар, сулфатлар, нитратлар, нитритлар, полифосфатлар ва аммиак азотлари) кўрсаткичлари танланган меъёрнинг юқори чегарасидан паст ёки юқори бўлди. Қайта ўтказилган тадқиқотлар натижалари шуни кўрсатдики, Амударёдан олинган сув намуналарида кимёвий моддалар миқдори меъёрий кўрсаткичлар даражасида бўлди. Нефт маҳсулотлари ва уларнинг анионлари, синтетик юза фаол моддалар (СЮФМ) таркиби ҳам ўрганилаётган сув сифатининг муҳим кўрсаткичлари ҳисобланади, шунинг учун улар О'zDSt 950-2011да меъёрлаштирилган. Такрорий тадқиқотлар натижалари шуни кўрсатдики, ўрганилаётган сув намуналарида синтетик юза фаол моддалар миқдори 0,11 мг/дм3 (0,22 РЭК) ни ташкил этди, бу эса меъёр кўрсаткичга (0,5 мг/дм3 гача) тўғри келади. Аммо ўрганилаётган сув намуналарида нефт маҳсулотларининг параметрлари кескин равишда 1,77 мг / дм3 га кўтарилди (меъёр - 0,1 мг /дм3 гача - 17,7 РЭК). Шуни таъкидлаш керакки, 1 ҳафтадан сўнг худди шу нуқтадан олинган сув намуналарини қайта таҳлил қилишда нефт маҳсулотларининг миқдори нормал чегарада бўлган. Текширилган сув намуналарида полифосфатлар миқдори нисбатан паст бўлди (2,7 мгП/дм3 - 0,77 РЭК). Биз ўрганган барча намуналарда феноллар топилмади. Бундан ташқари, 5 кун давомида (БКЭ5) сувнинг биокимёвий кислородга бўлган эҳтиёжи (БКЭ 5) бироз ошди ва 4,0 мгО2/дм3 (1,3 РЭК) ни ташкил этди, меъёр 3,0 мгО2/дм3 ни ташкил этди. Бизнинг фикримизча, бу юқори намланиш даражаси, кўп миқдордаги қамиш ва ботқоқли қирғоқлари билан ажралиб турадиган сув намунаси олинган жой (сув олиш пункти) билан боғлиқ. Олинган натижалар меъёр доирасида бўлди. Бинобарин, ўтган вақт давомида ушбу кўрсаткичларга салбий таъсир кўрсатадиган табиий ёки сунъий омиллар пайдо бўлмади. Шундай қилиб, Амударёнинг сув олиш жойидаги сувнинг органолептик хусусиятларига таъсир қилувчи барча кўрсаткичлар ва таркибий қисмлар (кимёвий таркиби) - темир, марганец, мис, рух, фтор, синтетик юза фаол моддалар, полифосфатлар, стандартнинг юқори чегараларидан ортиб кетган нефт таркиби ва БКЭ5 бундан мустасно. Аммо бу ўсиш тасодифий характерга эга эди ва Амударёдаги сув сифатининг ҳақиқий ҳолатини акс эттирмади. Амударёдан олинган сув намуналарида ноорганик таркибий қисмларнинг таркибини ҳам ўрганилди. Амударёдан олинган сув намуналаридаги ноорганик таркибий қисмларнинг кўрсаткичлари, уларнинг аниқланиши О'zDSt 950-2011томонидан белгиланади, 1 жадвалда келтирилган. Аниқланишича О'zDSt 950-2011томонидан белгиланган сув манбаидан ўрганилган сув намуналарида ноорганик таркибий қисмларнинг 10 та кўрсаткичидан 3 та параметр аниқланмаган (30,0%), 7 та параметр (70,0%) ) РЭК даражасида бўлди. Бинобарин, ноорганик таркибий қисмларнинг кўрсаткичларига кўра, ўрганилган сув хавфсиз ҳисобланади ва аҳоли томонидан маиший, ичимлик ва маданий-маиший мақсадларда фойдаланишга тавсия этилиши мумкин. 1-жадвал Амударёдан олинган сув намуналаридаги ноорганик таркибий қисмларнинг кўрсаткичлари, уларни аниқлаш О'zDSt 950-2011томонидан белгиланади (бирламчи тадқиқотлар)
Изоҳ: ишлатиладиган усулларнинг хатоси ± 10%. Қиёсий баҳолаш учун Амударёдан олинган сув намуналарида оғир металлар тузлари ва бошқа элементларнинг тузлари кўрсаткичлари натижалари, О'zDSt 950-2011га биноан, уларни аниқлаш зарур эмас 19та параметрдан 4 таси (21,05%) аниқланмаганлиги, 15 таси (78,95%) ичимлик суви учун одатий кўрсаткичлар доирасида қайд этилганлиги аниқланди. Фақатгина 2 кўрсаткич жуда катта миқдорда топилган: калций – 2,4526мг/дм3 ва натрий-3,2056мг/дм3. Ушбу ўсиш ўрганилаётган сув намуналарида ушбу элементларнинг кўпайганлигини кўрсатади. Бундан ташқари, ноорганик таркибий қисмларнинг таркибини, шунингдек ушбу сув манбаидан олинган сув намуналаридаги оғир металлар тузлари ва токсик элементларни ўрганиш бўйича такрорий тадқиқотлар ўтказилди. 12 параметрдан 8 таси (66,67%) аниқланмади, қолган 4 таси (33,33%) нормал қийматлар чегарасида эди. Бинобарин, олинган натижалар шуни кўрсатадики, барча рўйхатга олинган ноорганик таркибий қисмларнинг (кимёвий элементларнинг) таркиби стандарт чегараларида бўлган ёки умуман аниқланмаган, яъни текширилаётган сувнинг сифати Ўзбекистон Республикасида қабул қилинган меъёрларга (О'zDSt 950-2011ва О'zDSt 951-2011) мос келади. Шу билан бирга, сув намуналарида заҳарли кимёвий элементларнинг таркибини ўрганиш бўйича тадқиқотлар олиб борилди, уларнинг аниқланиши О'zDSt 950-2011меъёр бўйича мажбурий эмас, аммо текширилаётган сувнинг сифатини аниқлаш учун катта аҳамиятга эга. Турли манбалардан, шу жумладан ер усти сув ҳавзаларидан олинган намуналар (Амударё). 13 та кўрсаткичдан 5 таси (38,46%) аниқланмади, 7 та (53,85%) параметрлар нисбатан аҳамиятсиз миқдорларда топилган. Қиёсий таҳлил шуни кўрсатдики, ўрганилаётган сув намуналарида калций миқдори юқори кўрсатгичдалиги (67.2187 мг/дм3) аниқланди. Дастлабки олинган тадқиқот натижаларимиз (2015 йил август-сентябр) сувни қайта текшириш кўрсаткичларидан деярли фарқ қилмади, унда калций миқдори кўпайган (2.4526 мг)/дм3) ва натрий (3,2056 мг дм3). Агар вақт ўтиши билан натрий миқдори меъёр даражасига камайган бўлса (2017 йил июн-июл ойларида «аниқланмаган») бўлса, унда калций миқдори юқори даражада қолди. Шундай қилиб, Амударёнинг сув олиш қисмида сув намуналарида ноорганик таркибий қисми концентрациясининг меъёр кўрсаткичларга нисбатан ўсиши аниқланмади, аммо заҳарли кимёвий элементларнинг (калций) баъзи параметрлари барқарор даражада юқори бўлиб қолди. Бирламчи тадқиқотларнинг навбатдаги қисмида аниқланаётган сувда пестицидларнинг таркибини ўрганиш бўлиб, у СанҚваМ ЎзР №0343 “Атроф муҳит объектлари ва озиқ-овқат маҳсулотларида зараркунандаларга қарши гигиеник меъёрлар” асосида анъанавий усуллар билан амалга оширилди. Гексахлороциклогексан (ГХЦГ), дихлородиметилтетраметан (ДДТ) ва унинг метаболитлари (ДДД, ДДЕ) нинг α-, β-ва γ -изомерларининг қолдиқ таркиби аниқланди. Маълумки, ГХЦГ нинг α-, β- ва γ -изомерлари кимёвий бирикмадаги фаол хлорнинг бошқача жойлашиши билан ажралиб туради ва бир-биридан ҳар хил фаоллик даражаси билан фарқ қилади. Амударёдан олинган сув намуналарида бирламчи тадқиқотлар давомида ГХЦГ, ДДТ ва унинг метаболитларининг α-, β- ва γ -изомерлари аниқланмади; ушбу кўрсаткичларга кўра сув О'zDSt 950-2011талабларига жавоб беради. ГХЦГ, ДДТ ва унинг таркибидаги метаболитларининг α-, β- ва γ -изомерлари такрорий тадқиқотлар давомида қолдиқ параметрлари олинди. Ўтказилган тадқиқотлар асосида Амударё сувининг асосий органолептик кўрсаткичлари, параметрлари ва кимёвий таркиби ўрганилиб, динамикада баҳоланди. Олинган маълумотлар Амударёдан олинган сув намуналарининг кимёвий таркибини аниқлаш методологиясини бирлаштиришга ва ушбу сув омбори сувидан аҳолининг маиший, ичимлик ва маданий эҳтиёжлари учун фойдаланиш самарадорлигини баҳолашга имкон берди. Бундан ташқари, тадқиқот натижалари сув сифатини назорат қилиш, аҳоли томонидан сувдан фойдаланиш самарадорлиги ва хавфсизлигини ошириш имконини беради. Диссертациянинг «Амударёдан олинган сув намуналарини микробиологик ва паразитологик тадқиқотлар натижалари» деб номланган тўртинчи бобида Амударё сувининг микробиологик ва паразитологик кўрсатгичларни динамик ўрганиш натижалари, сув намуналаридан микроорганизмларни униб чиқишининг ўзига хос хусусиятлари ва олинган сув намуналарини паразитологик тадқиқотлар самарадорлигини ўрганиш ва баҳолашни такомиллаштириш. Олинган сув намуналарининг микробиологик кўрсаткичларини ўрганиш натижалари шуни кўрсатдики, сув олиш нуқтасида УКБларнинг умумий сони 1дм3 сув учун ўртача 67480 га тенг бўлди. Ўрганилаётган сувнинг кўрсаткичлари олинган меъёрга қараганда бир неча даража юқори эканлиги аниқланди. Дастлаб ҳар хил вақтларда олинган барча сув намуналарида (тадқиқотлар 1 ва 2 сериялари) УМС меъёр кўрсаткичларидан юқори бўлди (О'zDSt 950-2011) - 1 см3 сувда 2380 дан ортиқ, бу 23,8 га тенг бўлди ва олинган меъёрдан бир неча баравар ортиқ - 1см3 сувда ≤100. Шундай қилиб, олинган натижалар шуни кўрсатдики, УКБнинг миқдорий кўрсаткичи Амударёдан сув олиш жойида ўрганилган сув намуналарида 22000 мартадан ортиқ, УМС эса 23,8 баравар ортган. Бу миқдор микробиологик кўрсаткичлар (УКБ, УМС) бўйича сув намуналари О'zDSt 950-2011 талабларига жавоб бермаслигини кўрсатади. Бинобарин, микробиологик кўрсаткичларга кўра, Амударёдан сувидан тегишли равишда зарарсизлантиришсиз аҳолига маиший, ичимлик ва маданий-маиший мақсадларда фойдаланишга яроқсиз. Худди шундай тадқиқот 2 йилдан сўнг Амударёнинг худди шу сув олиш жойида ўтказилди. Сув намуналарининг микробиологик параметрларининг олинган натижалари шуни кўрсатдики, 1дм3 сувдаги УКБ нинг умумий миқдори 1дм3 сувда ўртача 7200 га тенг бўлди. Ушбу кўрсаткичлар олинган меъёрга қараганда бир неча даража каттароқ (ўртача 2400 марта) юқори эди. Турли хил вақтларда олинган сув олиш жойидаги барча сув намуналарида (тадқиқотлар 1 ва 2-қаторлари) УМС меъёрий кўрсаткичлардан юқори бўлган - 1см3 сув учун 24600 ташкил этди, бу бир неча даража каттароқдир (ўртача ҳисобда 246 марта), стандарт 1см3 сув учун ≤100. Шундай қилиб, Амударёдан олинган сув намуналарини бирламчи ва такрорий микробиологик тадқиқотлар натижалари шуни кўрсатдики, УКБ миқдори юқори бўлиш тенденцияси бир неча йилдан сўнг ҳам давом этди. Тадқиқотнинг навбатдаги босқичи ўрганилаётган сув намуналарида патоген ва шартли патоген микроорганизмларни (ШПМ) ўсиб чиқишини ўрганиш эди. Амударёдан сув олиш жойида сув намуналарида микроорганизмларнинг ўсиб чиқиш даражасини ўрганиш бўйича микробиологик тадқиқотлар шуни кўрсатдики, юқоридаги барча микроорганизмлар барчаси униб чиққанлиги исботланди. Ўсиш массивлиги юқори бўлди, баъзи намуналарда озуқа муҳити бўлган Петри идишида бир текисда ўсиш қайд этилди. Шундай қилиб, Shigella spр.100% ҳолларда ўсиб чиққан, Salmonella spр .94,4% да, Escherichia spр.100%, Staphylococcus spр. 83,3% ва Enterococcus spр.83,3%. ўсиш кўрсатилди. Икки йилдан сўнг ўтказилган такрорий микробиологик тадқиқотлар шуни кўрсатдики, микроорганизмларнинг барча турлари (Shigella spр., Salmonella spр., Escherichia spр., Enterococcus spр.,), Staphylococcus spр., дан ташқари , ўрганилган сув намуналарида идентификацияланди. Морфологик, тинкториал, культурал, асосий ферментатив ва бошқа биологик хусусиятлари шуни кўрсатдики ўсиб чиққан микроорганизмлар ушбу таксономик гуруҳга кирувчи турга мансублиги аниқланди. Динамик тадқиқотлар натижасида узоқ вақт оралиғида Амударё сувининг микроорганизмлар билан ифлосланганликнинг юқори даражада ажралиб турди. Кейинги босқичда патоген ичак протозоа (ламблия цисталари - Giardia spp ва Cryptosporidium spp) ни аниқлаш учун паразитологик тадқиқотлар ўтказилди. Криптоспоридий ооцистларнинг меъёр сифатида О'zDSt 950-2011“Ичимлик суви. Гигиена талаблари ва сифат назорати” га киритилмаган. Ушбу кўрсатгич яъни Cryptosporidium spp Россия Федерациясида қабул қилинган меъёр-25дм3 ичимлик сувида 1та Cryptosporidium spp аниқланиши билан ифодаланади. Бизнинг тадқиқотларимизда Россия Федерациясида қабул қилинган меъёрдан фойдаланилди. Амударёдан сув намуналаридан патоген ичак протозоаларини аниқлаш кўрсаткичларини ўрганиш натижалари 2-жадвалда келтирилган. 2-жадвал Aмударё сув намуналаридан патоген ичак протозоаларини аниқлашнинг қиёсий кўрсаткичлари (бирламчи тадқиқотлар)
Изоҳ:ишлатиладиган усулларнинг хатоси ± 10%. Амударё сувида такрорий тадқиқотлар давомида ўртача 64 ламблия цистаси (Giardia spp) борлиги аниқланди, аммо О'zDSt 950-2011 25дм3 сувда ламблия цисталари йўқлигини назарда тутади. Бирламчи тадқиқотлар сингари, бу кўрсаткич меъёрдан бир неча баравар юқори эди. Олинган натижалар шуни кўрсатадики, синов сувидаги Cryptosporidium spp ўртача 25 дм3 сувда 138 та аниқланди. 3-жадвалда келтирилган. 3-жадвал Aмударё сув намуналаридан патоген ичак протозоаларини аниқлашнинг қиёсий кўрсаткичлари (такрорий тадқиқотлар)
Изоҳ:ишлатиладиган усулларнинг хатоси ± 10%. Бинобарин, сувни бирламчи ва такрорий ўрганиш давомида паразитологик кўрсаткичлар меъёр кўрсаткичлардан бир неча баравар юқори бўлди. Тадқиқотлар динамикасида Амударёдан олинган сув намуналарида патоген ичак протозоа миқдорий кўрсаткичлари аста-секин ўсиб боришини кўриш мумкин. Ушбу факт ичимлик сувининг сувдан фойдаланишга яроқлилигини баҳолаш учун очиқ сув ҳавзаларидаги сувнинг паразитологик параметрларини доимий равишда назорат қилиш зарурлигини кўрсатади. Шундай қилиб, аҳолини сифатли ва хавфсиз ичимлик суви билан таъминлаш эҳтимоли юқори даражада қолмоқда. ХУЛОСАЛАР Амударё бассейнида гигиеник хавфсизликнинг истиқболини белгилаш ва дарё бўйида яшовчи аҳолининг сувдан фойдаланиши мониторингини ишлаб чиқиш мавзусида бажарилган диссертация бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижасида қуйидаги хулосалар тақдим этилди: 1.Амударё сув намуналарида органолептик кўрсаткичлар ва сувнинг минераллашуви кўрсаткичлари, азот аммиак, нитритлар ва нитратлар, сулфатлар, хлоридлар бирламчи ва такрорий тадқиқотларда асосан меъёрий кўрсаткичлар доирасида эканлиги аниқланди. Кузатув даврида Амударё сувининг органолептик хусусиятларига таъсир қилувчи барча кўрсаткичлар ва компонентлар (темир, марганец, мис, рух, фтор, синтетик синтетик фаол моддалар, полифосфатлар) меъёрда бўлганлиги аниқланди. Олинган сув намуналарида ноорганик таркибий қисмлар (алюминий, бериллий, мишяк, симоб, қўрғошин ва бошқалар) концентрациясида ҳеч қандай ўсиш аниқланмаганлиги исботланди, аммо калций бутун кузатув даврида барқарор даражада юқори бўлди. 2.Дастлабки ва такрорий тадқиқотлар давомида УКБ Амударёдан сув олиш жойидаги сув намуналарида танланган меъёрдан - мос равишда 22000 ва 2400 мартадан, УМС бўйича эса - 23.8 ва 246 баравар ошди, Shigella spр., Salmonella spр., Escherichia spр., Staphylococcus spр., Enterococcus spр.ларни массив ўсиши юқори бўлганлиги аниқланди. Сувда патоген, шартли патоген микроорганизмларининг кам миқдорда бўлса ҳам аниқланганлиги микробиал ифлосланиш омили сифатида сув манбаларидан маиший ва ичимлик суви учун фойдаланишда хавф омили сифатида кўрилиши кераклиги исботланди. 3.Амударёдан олинган сув намуналарида дастлабки тадқиқотлар давомида ўртача 36 та Giardia spp. аниқланди, бу О'zDSt 951-2011да белгиланган меъёрдан бир неча баравар юқори. Cryptosporidium spp ооцистаси ўрганилаётган сувда ўртача 25 дм3 сувда 91 аниқланди (танланган меъёрдан ошиб кетган). Олинган сув намуналарида қайта текширилганда, ўртача Giardia spp нинг 64 та ооцистаси аниқланди ва 25 дм3 сувда 138та Cryptosporidium spp ооцистаси аниқланди. Иккала кўрсаткич нафақат меъёрдан, балки олдинги паразитологик кўрсаткичлардан ҳам (1,78 ва 1,52 баравар) кўп марта ошиб кетди, бу вақт ўтиши билан ушбу патоген ичак протозоаларининг миқдорий ўсишини кўрсатади. 4.Ўрганилган санитария-гигиеник, микробиологик, паразитологик кўрсаткичлар ўртасидаги кўп йиллик кузатувлар ва аниқланган сабаб-таъсир муносабатларини ҳисобга олган ҳолда минераллашув даражаси, сувнинг кимёвий таркиби, миқдорий таркибини доимий равишда кузатиб бориш тавсия этилади. Патоген ичак протозоа - Giardia spp. ва Cryptosporidium spp нафақат ёзда, балки баҳорда ҳам, Амударёда сув миқдори камайган пайитда ҳам текшириш тавсия этилади. 5.Амударё сувини босқичма-босқич санитария-гигиеник ва санитария-паразитологик тадқиқ қилиш методикаси бирлаштирилди ва такомиллаштирилди. Сув намуналарини ташишни осонлаштириш учун 0,1-0,3 г/л дозада мис сулфат (CuSО4) ишлатиб паразитар қўзғатувчиларнинг бирламчи консентрацияси бўйича такомиллаштирилган техникадан фойдаланилди. 6. Паразитологик кўрсаткичлар сони сифатида очиқ сув ҳавзалари шу қаторида Амударё дарёси сувининг ҳам эпидемик хавфсизлиги, Cryptosporidium spp О'zDSt 951-2011таркибга меъёр сифатида киритиш зарурати исботланди. О'zDSt 950-2011 и О'zDSt 951-2011меъёрида ооцисты Cryptosporidium spp регламент қилинмаган. Бизни тадқиқотимизда Россия Федерациясида қабул қилинган норматив бўйича солиштирилди, яъни 25 dm3 ичимлик сувида аниқланди. НАУЧНЫЙ СОВЕТ DSc. 04/30.12.2019.Tib.30.03 ПО ПРИСУЖДЕНИЮ УЧЕНЫХ СТЕПЕНЕЙ ПРИ ТАШКЕНТСКОЙ МЕДИЦИНСКОЙ АКАДЕМИИ НАУЧНО-ИССЛЕДОВАТЕЛЬСКИЙ ИНСТИТУТ САНИТАРИИ, ГИГИЕНЫ И ПРОФЕССИОНАЛЬНЫХ ЗАБОЛЕВАНИЙ |