буюд. Окоз 07. 00. 00. 00 Молия ва кредит трисидаги онунчилик. Банк фаолияти 07. 29. 00. 00 Бухгалтерия исоби. Молиявий исобот 07. 29. 05. 00 Молиявий исобот тсз
Скачать 331.74 Kb.
|
Бу модда бўйича ҳисобот даври учун амалга оширилган ҳисобдан чиқаришларни чегирган ҳолдаги гудвилл (фирма нархи) суммаси ҳам акс эттирилади. Бухгалтерия ҳисобида гудвилл (фирма нархи) номоддий активининг суммасини ҳисобдан чиқариш алоҳида ҳисобда амортизация суммаси сифатида жамланмасдан, бевосита 0480 «Гудвилл»ҳисоби сальдосини камайтиришга олиб борилади. Алоҳида «Амортизация суммаси» (021-сатр) моддаси бўйича номоддий активлар бўйича ҳисобланган амортизация суммаси келтирилади ва уларнинг ҳисоби номоддий активлар амортизациясини ҳисобга олувчи ҳисобларда (0500) юритилади. «Қолдиқ (баланс) қиймати» (022-сатр) моддаси бўйича 020 «Бошланғич қиймати» ва 021 «Амортизация суммаси» сатрлари фарқи акс эттирилади. 20. «Узоқ муддатли инвестициялар, жами» (030-сатр)моддаси бўйича 040, 050, 060, 070, 080-сатрларда кўрсатилган қимматли қоғозларга, шўъба ва қарам хўжалик жамиятларига, чет-эл капитали мавжуд бўлган корхоналарга ва бошқа узоқ муддатли инвестицияларга қўйилган маблағлар суммаси кўрсатилади. Инвестор дивидендлар олиш ҳуқуқига эга бўлган ва ушбу қўйилмалар бўйича тўлиқ масъулиятни зиммасига олган ҳолларда қимматли қоғозлар баланс активида уларнинг тўла харид қийматида кўрсатилади, улар бўйича қопланмаган сумма баланс пассивида кредиторлар моддасига тааллуқли бўлади. Қолган ҳолларда харид қилинадиган қимматли қоғозлар ҳисобига киритилган суммалар баланс активида дебиторлар моддаси бўйича кўрсатилади. 21. «Қимматли қоғозлар» (040-сатр) моддаси бўйича 0610 «Қимматли қоғозлар» ҳисобида ҳисобга олинадиган облигациялар, акциялар ва бошқа қимматли қоғозларга киритилган сумма кўрсатилади, шўъба ва қарам жамиятларининг қимматли қоғозлари бундан мустасно. 22. «Шўъба хўжалик жамиятларига инвестициялар» (050-сатр) моддаси бўйича 0620 «Шўъба хўжалик жамиятларига инвестициялар» ҳисобида ҳисобга олинадиган шўъба хўжалик жамиятларининг акциялари, облигациялари ва бошқа инвестицияларига киритилган маблағлар суммаси кўрсатилади. 23. «Қарам хўжалик жамиятларига инвестициялар» (060-сатр) моддаси бўйича 0630 «Қарам хўжалик жамиятларига инвестициялар»ҳисобида ҳисобга олинадиган қарам хўжалик жамиятларининг акциялари, облигациялари ва бошқа инвестицияларига киритилган маблағлар суммаси акс эттирилади. 24. «Чет эл капитали мавжуд бўлган корхоналарга инвестициялар» (070-сатр) моддаси бўйича 0640 «Чет-эл капитали мавжуд бўлган корхоналарга инвестициялар»ҳисобида ҳисобга олинадиган чет эл капитали мавжуд бўлган корхоналарнинг акциялари, облигациялари, устав капиталига улушлари ва бошқа инвестицияларига киритилган маблағлар суммаси кўрсатилади. 25. «Бошқа узоқ муддатли инвестициялар» (080-сатр) моддаси бўйича юқорида саналган моддаларда ҳисобга олинмаган ва 0690 «Бошқа узоқ муддатли инвестициялар»ҳисобида ҳисобга олинадиган узоқ муддатли инвестицияларга киритилган маблағлар суммаси кўрсатилади. 26. «Ўрнатиладиган асбоб-ускуналар» (090-сатр) моддаси бўйича ҳисоби 0710 «Ўрнатиладиган асбоб-ускуналар — маҳаллий» ва 0720 «Ўрнатиладиган асбоб-ускуналар — хорижий» ҳисобларида юритиладиган ўрнатиладиган асбоб-ускуналар ҳақиқий қиймати бўйича кўрсатилади. 27. «Капитал қўйилмалар» (100-сатр) моддаси бўйича ҳисоби капитал қўйилмаларни ҳисобга олувчи ҳисобларида (0800) юритиладиган хўжалик ва пудрат усулида амалга ошириладиган тугалланмаган қурилиш қиймати, фойдаланишга топширилмаган харид қилинган асосий воситалар ва номоддий активлар қиймати, асосий подани шакллантириш харажатлари, шунингдек ерни, молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни ободонлаштиришга ва бошқа воситаларга қўйилмалар суммалари кўрсатилади. 28. «Узоқ муддатли дебиторлик қарзлари» (110-сатр) моддаси бўйича ҳисоби 0910 «Олинган векселлар», 0920 «Молиявий ижара бўйича олинадиган тўловлар», 0930 «Ходимларнинг узоқ муддатли қарзлари», 0940 «Бошқа узоқ муддатли дебитор қарзлар» ҳисобларида юритиладиган олинган векселларнинг узоқ муддатли қисми, молиявий ижара шартномаси бўйича берилган асосий воситалар учун олинадиган тўловлар қолдиғи, ходимларнинг узоқ муддатли қарзи ва бошқа узоқ муддатли дебиторлик қарзлари кўрсатилади. 29. «Узоқ муддатли кечиктирилган харажатлар» (120-сатр) моддаси бўйича ҳисоби 0950 «Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғи», 0960 «Дисконт (чегирма)лар бўйича узоқ муддатли кечиктирилган харажатлар», 0990 «Бошқа узоқ муддатли кечиктирилган харажатлар» ҳисобларида юритиладиган вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғи, дисконт (чегирма)лар бўйича узоқ муддатли кечиктирилган харажатлар ва бошқа узоқ муддатли кечиктирилган харажатлар кўрсатилади. 30. «I бўлим бўйича жами» (130-сатр) моддаси бўйича 012, 022, 030, 090, 100, 110, 120-сатрлар бўйича сумма кўрсатилади. 31. «Товар-моддий захиралари, жами» (140-сатр) моддаси бўйича 150, 160, 170, 180-сатрларда кўрсатилган ишлаб чиқариш захираларининг қолдиқлари, тугалланмаган ишлаб чиқариш, тайёр маҳсулот ва товарлар суммаси кўрсатилади. 32. «Ишлаб чиқариш захиралари» (150-сатр)моддаси бўйича материалларни ҳисобга олувчи ҳисобларда (1000) ҳисобга олинадиган хом-ашё захиралари, сотиболинган ярим тайёр маҳсулотлар ва бутловчи буюмлар, ёқилғилар, эҳтиёт қисмлар, қурилиш материаллари, идиш ва идишбоб материаллари, инвентар ва хўжалик жиҳозлари, қайтариладиган чиқиндилар ва бошқа моддий қийматликларнинг ҳақиқий таннархи кўрсатилади. Ушбу модда бўйича, шунингдек, ўстиришдаги ва боқувдаги ҳайвонларни ҳисобга олувчи ҳисобларда (1100) ҳисобга олинадиган ёш ҳайвонлар; бўрдоқига яйловда боқилаётган катта ёшдаги ҳайвонлар; паррандалар; ёввойи ҳайвонлар; қуёнлар; асалари оиласи; сотиш учун асосий подадан чиқарилган (бўрдоқига боқиш учун қўйилмаган) катта ёшдаги чорва моллар; аҳолидан сотиш учун қабул қилинган чорва молларнинг ҳақиқий таннархи акс эттирилади. Материалларни тайёрлаш ва харид қилишни ҳисобга олувчи ҳисоблар (1500) ва материаллар қийматидаги фарқларни ҳисобга олувчи ҳисоблардан (1600) фойдаланилганда ушбу ҳисобларда кўрсатилган қимматликлар «Ишлаб чиқариш захиралари» моддаси бўйича акс эттирилади. 33. «Тугалланмаган ишлаб чиқариш» (160-сатр) моддаси бўйича ҳисоби асосий ишлаб чиқаришни ҳисобга олувчи ҳисоблар (2000), ўзида ишлаб чиқарилган ярим тайёр маҳсулотларни ҳисобга олувчи ҳисоблар (2100), ёрдамчи ишлаб чиқаришни ҳисобга олувчи ҳисоблар (2300), хизмат кўрсатувчи хўжаликларни ҳисобга олувчи ҳисобларда (2700) амалга ошириладиган тугалланмаган ишлаб чиқариш ва тугалланмаган ишлар (хизматлар) бўйича харажатлар кўрсатилади. 34. «Тайёр маҳсулот» (170-сатр) моддаси бўйича ишлаб чиқариши тугалланган, синов ва қабул қилишдан ўтган, буюртмачилар билан шартнома шартларига кўра барча қисмлар билан бутланган ва техник шартлар ҳамда стандартларга мувофиқ бўлган буюмлар қолдиғи, кўргазмада бўлган ва бошқа корхоналарга комиссияга (консигнацияга) берилган, тайёр маҳсулотларни ҳисобга олувчи ҳисобларда (2800) ҳисобга олинадиган тайёр маҳсулотнинг ҳақиқий ишлаб чиқариш таннархи кўрсатилади. Кўрсатилган талабларга жавоб бермайдиган маҳсулотлар ва топширилмаган ишлар тугалланмаган деб ҳисобланади ва тугалланмаган ишлаб чиқариш таркибида кўрсатилади. 35. «Товарлар» (180-сатр) моддаси бўйича омборлардаги товарлар қолдиқлари қиймати, чакана савдодаги товарлар қиймати, кўргазмада бўлган ва бошқа корхоналарга комиссияга (консигнацияга) берилган товарлар қиймати, прокатдаги буюмлари, товар билан банд бўлган ва бўш идишлар қиймати, йўлдаги товарлар, савдо устамасини чегирган ҳолда савдо ёки умумий овқатланишда ўз фаолиятини амалга оширадиган корхоналар харид қилган ҳисобга олинадиган бошқа товарлар қиймати кўрсатилади ва уларнинг ҳисоби товарларни ҳисобга олувчи ҳисобларида (2900) юритилади. 36. «Келгуси давр харажатлари» (190-сатр)моддаси бўйича келгуси давр харажатларини ҳисобга олувчи ҳисобларда (3100) акс эттирилган, ҳисобот даврида амалга оширилган, лекин у тааллуқли бўлган муддат давомида кейинги ҳисобот даврларида молиявий-хўжалик фаолияти харажатларига киритиладиган харажатлар суммаси кўрсатилади. Бундай харажатларга оммавий ахборот воситалари нашрига обуна бўйича харажатлар, олдиндан тўланган ижара ҳақи ва бошқалар киради. 37. «Кечиктирилган харажатлар» (200-сатр) моддаси бўйича кечиктирилган харажатларни ҳисобга олувчи ҳисобларда (3200) ҳисобга олинган вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғининг жорий қисми, дисконт (чегирма)лар бўйича кечиктирилган харажатлар ва бошқа кечиктирилган харажатлар кўрсатилади. 38. «Дебиторлар, жами» (210-сатр) моддаси бўйича 220, 240, 250, 260, 270, 280, 290, 300, 310-сатрларда кўрсатилган харидорлар ва буюртмачилар қарзлари, шўъба ва қарам хўжалик жамиятларининг қарзи, мол етказиб берувчилар, пудратчилар, ходимларга берилган бўнаклар; бюджетга, давлат мақсадли жамғармаларига ва суғурта бўйича бўнак тўловлари; таъсисчиларнинг устав капиталига улушлар бўйича қарзи ва турли дебиторларнинг қарзлари суммасининг умуми сифатида жами дебиторлик қарзи кўрсатилади. 211-сатрда маълумот учун дебиторлик қарзининг муддати ўтказиб юборилган қисми кўрсатилади. 39. «Харидорлар ва буюртмачиларнинг қарзи» (220-сатр) моддаси бўйича шубҳали қарзлар бўйича резерв чегирилган холда буюртмачилар (харидорлар)га сотилган маҳсулот, товарлар, топширилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар учун қарзлар кўрсатилади. 40. «Ажратилган бўлинмаларнинг қарзи» моддаси бўйича (230-сатр) ҳисоби 4110 «Ажратилган бўлинмалардан олинадиган ҳисоблар»да юритиладиган ажратилган бўлинмалар (филиаллар, ваколатхоналар)нинг жорий қарзи акс эттирилади. Мазкур модда бўйича ахборотлар маълумот учун келтирилади. 41. «Шўъба ва қарам хўжалик жамиятларининг қарзи» (240-сатр) моддаси бўйича ҳисоби 4120 «Шўъба ва қарам хўжалик жамиятларидан олинадиган ҳисоблар»да юритиладиган шўъба ва қарам хўжалик жамиятларининг жорий қарзлари (ички идоравий ҳисоб-китоблари) акс эттирилади. Шўъба ва (ёки) қарам хўжалик жамиятларига инвестициялар ҳисоби Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 1998 йил 14 октябрда 50-сон билан тасдиқланган Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (8-сонли БҲМС) «Консолидациялашган молиявий ҳисоботлар ва шўъба хўжалик жамиятларига инвестициялар ҳисоби»га (рўйхат рақами 580, 1998 йил 28 декабрь) мувофиқ бош жамиятнинг молиявий ҳисоботида консолидацияланиши лозим. 42. «Ходимларга берилган бўнаклар» (250-сатр) моддаси бўйича ходимларга меҳнат ҳақи бўйича, хизмат сафарларига, умумхўжалик харажатларига ва бошқа келгуси ҳисоб-китоблар бўйича берилган бўнаклар суммаси кўрсатилади. Ходимларга берилган бўнаклар ҳисоби ходимларга берилган бўнакларни ҳисобга олувчи ҳисобларда (4200) юритилади. 43. «Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга берилган бўнаклар» (260-сатр) моддаси бўйича қонун ҳужжатларига мувофиқ, муддати бир йилдан кам бўлган келгуси ҳисоб-китоблар учун бошқа корхоналарга тўланган бўнаклар суммаси кўрсатилади. Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга берилган бўнаклар ҳисоби мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга берилган бўнакларни ҳисобга олувчи ҳисобларда (4300) юритилади. 44. «Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари» (270-сатр) моддаси бўйича бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари ҳамда ортиқча тўловлар кўрсатилади. Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари ҳисоби 4410 «Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари(турлари бўйича)»ҳисобида юритилади. Олдинги таҳрирга қаранг. 45. «Давлат мақсадли жамғармалари ва суғурталар бўйича бўнак тўловлари» (280-сатр) моддаси бўйича ҳисоби давлат мақсадли жамғармаларига ва суғурталар бўйича бўнак тўловларини ҳисобга олувчи счётларда (4500) юритиладиган давлат мақсадли жамғармаларига ва суғурталар бўйича бўнак тўловлари ва ортиқча тўловлар кўрсатилади. (45-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2019 йил 23 январдаги 10-сон буйруғи (рўйхат рақами 1209-10, 15.02.2019 й.) таҳрирда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.02.2019 й., 10/19/1209-10/2613-сон) 46. «Таъсисчиларнинг устав капиталига улушлар бўйича қарзи» (290-сатр) моддаси бўйича 4610 «Устав капиталига таъсисчиларнинг улушлари бўйича қарзи»ҳисобида ҳисобга олинадиган таъсисчиларнинг устав капиталига улушлар бўйича қарзи кўрсатилади. 47. «Ходимларнинг бошқа операциялар бўйича қарзи» (300-сатр) моддаси бўйича корхона ходимларининг кредитга сотилган товарлар бўйича, ходимларга берилган қарзлар (займлар) бўйича, корхонага етказилган моддий зарарни қоплаш бўйича қарзи ва ходимларнинг бошқа қарзлари кўрсатилади. Ходимларнинг бошқа операциялар бўйича қарзлари ҳисоби ходимларнинг бошқа операциялар бўйича қарзини ҳисобга олувчи ҳисобларда (4700) юритилади. 48. «Бошқа дебиторлик қарзлари» (310-сатр) моддаси бўйича ҳисоби турли дебиторлар қарзларини ҳисобга олувчи ҳисобларида (4800) амалга ошириладиган турли дебиторларнинг юқорида кўрсатилган дебиторлар билан ҳисоб-китоблар моддаларида акс эттирилмаган қарзлари кўрсатилади, хусусан, олинадиган фоиз ва дивидендлар, молиявий ижара бўйича жорий тўловлар, оператив ижара бўйича тўловлар; роялти бўйича олинадиган ҳисоблар, қарздорларлиги тан олинган ёки улар бўйича суд ёки бошқа идоранинг уларни ундириш тўғрисида қарори олинган, молия-хўжалик фаолияти натижаларига олиб борилган жарималар, пеня ва неустойкалар ҳамда бошқа шахсларнинг қарзи кўрсатилади. 49. «Пул маблағлари, жами» (320-сатр) моддаси бўйича 330, 340, 350, 360-сатрларда кўрсатилган кассадаги, ҳисоб-китоб ва валюта ҳисобларидаги пул маблағлари суммаси, шунингдек бошқа пул маблағлари кўрсатилади. Баланснинг ушбу моддаларида акс эттирилган суммалар банк кўчирмаларига ва касса ҳисоботи бўйича пул маблағлари қолдиқларига мос келиши керак. 50. «Кассадаги пул маблағлари» (330-сатр) моддаси бўйича ҳисобот даврининг охирги санасига корхона кассаларидаги, миллий валюта ва чет эл валютасидаги пул маблағлари қолдиғи кўрсатилади. Кассадаги пул маблағлари ҳисоби кассадаги пул маблағларини ҳисобга олувчи ҳисобларда (5000) амалга оширилади. 51. «Ҳисоб-китоб ҳисобидаги пул маблағлари» (340-сатр) моддаси бўйича ҳисобот даврининг охирги санасига банклардаги ҳисоб-китоб ҳисобларида мавжуд бўлган, миллий валютада пул маблағлари қолдиғи кўрсатилади. Ҳисоб-китоб ҳисобида миллий валютадаги пул маблағларининг ҳисоби 5110 «Ҳисоб-китоб ҳисоби»ҳисобида юритилади. 52. «Чет эл валютасидаги пул маблағлари» (350-сатр) моддаси бўйича корхонанинг банклардаги валюта ҳисобларида мавжуд бўлган, ҳисобот даврининг охирги санасидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг курси бўйича миллий валютада баҳоланган валюта маблағларининг қолдиғи кўрсатади. Чет эл валютасидаги пул маблағларининг ҳисоби чет эл валютасидаги пул маблағларини ҳисобга олувчи ҳисобларда (5200) юритилади. 53. «Бошқа пул маблағлари ва эквивалентлари» (360-сатр) моддаси бўйича банкдаги махсус ҳисоблардаги пул маблағларини ҳисобга олувчи ҳисоблар (5500), пул эквивалентларини ҳисобга олувчи ҳисоблар (5600), йўлдаги пул маблағларини (ўтказмаларини)ҳисобга олувчи ҳисобларида (5700)ҳисобга олинадиган корхонанинг пул маблағлари қолдиғи кўрсатилади. 54. «Қисқа муддатли инвестициялар» (370-сатр) моддаси бўйича ҳисоби қисқа муддатли инвестицияларни ҳисобга олувчи ҳисобларида (5800) амалга ошириладиган корхонанинг бошқа корхоналар қимматли қоғозларига, давлат облигациялари ва маҳаллий қарз (заём) ҳамда шу сингариларга қисқа муддатли (12 ойдан ошмайдиган муддатга) инвестициялар, шунингдек бошқа корхоналарга берилган қарзлар ва бошқа жорий инвестициялар кўрсатилади. 55. «Бошқа жорий активлар» (380-сатр)моддаси бўйича ҳисоби 5910 «Камомадлар ва қийматликларнинг бузилишидан йўқотишлар» ва 5920 «Бошқа жорий активлар» ҳисобларида юритиладиган мазкур ҳисобот даврида инвентаризацияда аниқланган ва улар бўйича айбдор шахслар бузилишидан камомадлар, ўғирликлар ва қийматликларни шикастлашдан йўқотишлар суммаси ҳамда юқорида келтирилган бўлим моддаларида назарда тутилмаган, бироқ корхона мулки ҳисобланган бошқа жорий активлар кўрсатилади. 56. «II бўлим бўйича жами» (390-сатр)моддаси бўйича 140, 190, 200, 210, 320, 370, 380-сатрлар бўйича сумма кўрсатилади. 57. «Баланс активи бўйича жами» (400-сатр)моддаси бўйича сатрларни қўшиш йўли билан олинган активларнинг жами суммаси кўрсатилади 130-сатр + 390-сатр. 58. «Устав капитали» (410-сатр) моддаси бўйича таъсис ҳужжатларида корхона таъсисчилари улушларининг (ҳиссалари, номинал қиймат бўйича акциялари, пай бадалларининг) йиғиндиси сифатида рўйхатга олинган устав капитали миқдори кўрсатилади. Устав капиталининг ҳисоби устав капиталини ҳисобга олувчи ҳисобларда (8300) юритилади. 59. «Қўшилган капитал» (420-сатр) моддаси бўйича ҳисоби қўшилган капитални ҳисобга олувчи ҳисобларда (8400) юритиладиган акцияларни номинал қийматдан юқори нархларда бирламчи сотишда олинган эмиссион даромад суммаси, корхонанинг устав капиталини шакллантиришда таъсис ҳужжатларини рўйхатга олиш санаси билан маблағларни устав капиталига ҳақиқатда киритиш санасидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг курслари ўртасида юзага келадиган курслардаги фарқ суммаси кўрсатилади. 60. «Резерв капитали» (430-сатр) моддаси бўйича ҳисоби резерв капиталини ҳисобга олувчи ҳисобларда (8500) юритиладиган узоқ муддатли активларни қайта баҳолашда ҳосил бўладиган инфляция резервлари, қонунчилик ва таъсис ҳужжатларида назарда тутилган миқдорларда соф фойдадан ажратмалар ҳисобига ташкил этилган резерв фонди, шунингдек текинга олинган мол-мулк қиймати кўрсатилади,. Мазкур модда бўйича солиқ солишдан озод қилиш натижасида бўшайдиган маблағларни қонунчиликда ўрнатилган тартибда мақсадли вазифаларни бажаришга йўналтириш шарти билан божхона тўловларини, бюджетга солиқлар ва мажбурий тўловларни тўлаш бўйича солиқ имтиёзлари суммалари ҳам акс эттирилади. |