Главная страница

буюд. Окоз 07. 00. 00. 00 Молия ва кредит трисидаги онунчилик. Банк фаолияти 07. 29. 00. 00 Бухгалтерия исоби. Молиявий исобот 07. 29. 05. 00 Молиявий исобот тсз


Скачать 331.74 Kb.
НазваниеОкоз 07. 00. 00. 00 Молия ва кредит трисидаги онунчилик. Банк фаолияти 07. 29. 00. 00 Бухгалтерия исоби. Молиявий исобот 07. 29. 05. 00 Молиявий исобот тсз
Дата25.04.2022
Размер331.74 Kb.
Формат файлаdoc
Имя файла1209 24.01.2003.doc
ТипДокументы
#494683
страница9 из 9
1   2   3   4   5   6   7   8   9


163. «Чет эл валютасидаги пул маблағларининг ҳаракати тўғрисида маълумотнома» бўлимида ҳисобот даврида хорижий валютада пул маблағларининг ҳаракати кўрсатилади.

Валюта маблағлари операцияларни амалга ошириш пайтида Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг курси бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида, валюта маблағлари қолдиғи эса — ҳисобот даврининг охирги санасида акс эттирилади.

164. «Йил бошига қолдиқ» (250-сатр) моддаси бўйича ҳисобот даври бошида корхонанинг валюта ҳисоблари ва кассасида бўлган валюта маблағлари суммаси кўрсатилади.

165. «Келиб тушган валюта маблағлари, жами» (260-сатр) моддаси бўйича 261, 262, 263, 264-сатрларда кўрсатилган, ҳисобот даврида валюта тушумларининг умумий суммаси кўрсатилади, бу сатрларда акс эттирилади:

а) 261-сатр бўйича — «Сотишдан олинган тушум» — корхона томонидан ҳисобот даврида олинган валюта тушуми суммаси;

б) 262-сатр бўйича — «Конвертация қилинган» — сотиб олинган хорижий валюта суммаси;

в) 263-сатр бўйича — «Молиявий фаолият бўйича» — молиявий фаолиятдан олинган валюта маблағлари суммаси;

г) 264-сатр бўйича — «Бошқа манбалар» — 261, 262, 263-сатрларда назарда тутилмаган манбалар ҳисобига корхонанинг валюта ҳисоблари ва кассасига бошқа валюта тушумлари суммаси.

166. «Сарфланган валюта маблағлари, жами» (270-сатр) моддаси бўйича корхона томонидан 271 — 273-сатрларда кўрсатилган турли мақсадларга сарфланган валюта маблағларининг умумий суммаси акс эттирилади, бу сатрларда акс эттирилади:

а) 271-сатр бўйича — «Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўловлар» — мол-мулкни олишга, бажарилган ишларга ва кўрсатилган хизматларга сарфланган валюта маблағлари суммаси;

б) 272-сатр бўйича — «Молиявий фаолият бўйича тўловлар» — молиявий фаолият бўйича сарфланган валюта маблағлари суммаси;

в) 273-сатр бўйича — «Бошқа мақсадлар учун» — 271, 272-сатрларда саналмаган бошқа мақсадларга сарфланган валюта суммаси.

166-1. «Чет эл валютасидаги пул маблағларини қайта баҳолашдан юзага келган курс фарқлари сальдоси» моддаси бўйича (280-сатр) ҳисобот даври мобайнида ҳосил бўлган, чет эл валютасидаги пул маблағларини қайта баҳолашдан юзага келган ижобий ёки салбий курс фарқлари сальдоси акс эттирилади (5000, 5200, 5500, 5600, 5700).

167. «Йил охирида қолдиқ» (280-сатр) моддаси бўйича ҳисобот йили охирида корхонанинг валюта ҳисоблари ва кассасида бўлган, сатрлар маълумотлари: 250+260-270+/-280-сатрлар бўйича аниқланадиган валюта маблағлари суммаси акс эттирилади.

6-§. ХУСУСИЙ КАПИТАЛ ТЎҒРИСИДА ҲИСОБОТ (5-СОН ШАКЛ)

168. Хусусий капитал тўғрисида ҳисобот ҳисобот йилида корхонани хусусий капиталининг шаклланиш манбалари кесимида ҳолати ва ҳаракатини акс эттиради.

169. «Йил бошидаги қолдиқ» (010-сатр) моддаси бўйича йил бошидаги ҳолат бўйича қуйидаги ахборот акс эттирилади:

а) 3-устунда — «Устав капитали» — таъсис ҳужжатларида қайд этилган ва устав капиталини ҳисобга олувчи ҳисобларида (8300) кўрсатилган устав капиталининг суммаси кўрсатилади;

б) 4-устунда — «Қўшилган капитал» — қўшилган капитални ҳисобга олувчи ҳисобларида (8400) қайд этилган қўшилган капитал суммаси кўрсатилади;

в) 5-устунда — «Резерв капитали» — қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкил этилган, резерв капиталини ҳисобга олувчи ҳисобларида (8500) қайд этилган резерв капитали маблағлари суммаси акс эттирилади;

г) 6-устунда — «Тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарарлар)» — тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар)ни ҳисобга олувчи ҳисобларида (8700) қайд этилган, йил бошида тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар) суммаси кўрсатилади;

д) 7-устунда — «Сотиб олинган хусусий акциялари» — сотиб олинган хусусий акцияларини ҳисобга олувчи ҳисобларида (8600) қайд этилган, корхонада бўлган сотиб олинган хусусий акцияларининг суммаси; уларни кейин тарқатиш ёки йўқ қилиш учун, кўрсатилади;

е) 8-устунда — «Мақсадли тушумлар ва бошқалар» — мақсадли тадбирларни амалга ошириш учун бюджетдан, махсус жамғармалар, бошқа корхоналар, жисмоний шахслардан грантлар, субсидиялар, аъзолик бадаллари кўринишида текин (бепул)га олинган активлар ва бошқа мақсадли тушумлар, шунингдек хусусий капиталини шакллантиришнинг бошқа манбалари кўрсатилади.

170. «Қимматли қоғозлар эмиссияси» (020-сатр) моддаси бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳисобот йилида қимматли қоғозларни чиқариш ва сотишдан олинган номинал қиймат ва эмиссия даромади суммаси акс эттирилади.

171. «Узоқ муддатли активларни қайта баҳолаш» (030-сатр) моддаси бўйича ҳисобот йилининг биринчи санаси ҳолати бўйича ҳар йили қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўтказиладиган асосий фондларни қайта баҳолашдан ташқари, асосий воситалар, номоддий активлар ва бошқа узоқ муддатли активларни қайта баҳолаш суммаси акс эттирилади.

172. «Устав капиталини шакллантиришда пайдо бўлган валюта курси фарқи» 040-сатр)моддаси бўйича бухгалтерия ҳисобида 8420 «Устав капиталини шакллантиришдаги валюта курси фарқи»ҳисобида акс эттириладиган, таъсис ҳужжатларини рўйхатдан ўтказиш санасида ва маблағлар устав капиталига ҳақиқатда киритилган санада Марказий банк курслари ўртасида юзага келадиган, корхонанинг устав капиталини шакллантиришда ҳисобот йили учун курслардаги фарқ акс эттирилади.

173. «Резерв капиталига ажратмалар» (050-сатр) моддаси бўйича таъсис ҳужжатларига кўра ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳисобот йили учун резерв капиталга ажратмалар суммаси акс эттирилади.

174. «Жорий йилнинг тақсимланмаган фойдаси (зарари)» (060-сатр) моддаси бўйича ҳисобот йилида олинган соф фойда (зарар) суммаси кўрсатилади.

175. «Текинга олинган мол-мулк» (070-сатр) моддаси бўйича ҳисобот йилида турли манбалардан текинга олинган мол-мулкнинг қиймати кўрсатилади.

176. «Мақсадли фойдаланиш учун олинган маблағлар» (080-сатр) моддаси бўйича ҳисобот йилида олинган грантлар, субсидиялар, аъзолик бадаллари ва мақсадли фойдаланиш учун бошқа мақсадли тушумлар кўрсатилади.

177. «Ҳисобланган дивидендлар» (090-сатр) моддаси бўйича ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдасидан ва аввалги йиллардан тўпланган фойдадан жорий ҳисобот йилида ҳисоблаб ёзилган дивидендлар суммаси кўрсатилади.

178. «Хусусий капиталини шакллантиришнинг бошқа манбалари» (100-сатр) моддаси бўйича хусусий капиталини шакллантиришнинг бошқа манбалари суммаси кўрсатилади.

179. «Йил охиридаги қолдиқ» (110-сатр) моддаси бўйича тегишли устунлар бўйича ҳисобот даври охирида хусусий капиталининг сальдоси кўрсатилади. Бунда, 030, 040, 050, 100-сатрларда акс эттирилган ва 8420 — «Устав капиталини шакллантиришда курсдаги фарқ», 8510 — «Узоқ муддатли активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар», 8520-»Резерв капитал» ҳисобларида, мақсадли тушумлар (8800) ҳисобларида ҳамда келгуси харажатлар ва тўловлар резервини ҳисобга олувчи (8900) ҳисобларда ҳисобда турган хусусий капитали манбаларининг йил бошидаги суммага нисбатан камайиши минус белгиси билан кўрсатилади. Шунингдек, минус белгиси билан ҳисобот йилидаги ҳисобланган дивидендлар (090-сатр) ва қопланмаган зарар (060-сатр) суммаси акс эттирилади.

180. «Хусусий капиталнинг кўпайиши (+) ёки камайиши (-)» моддаси бўйича (120-сатр) йил бошидаги сумма билан қиёслаганда ҳисобот йили охирида хусусий капиталнинг кўпайиши ёки камайиши суммаси акс эттирилади.

181. Акциядорлик жамиятлари 130 дан 150-сатрларгача бўлган сатрларни маълумот учун тўлдирадилар.

8-§. ТУШУНТИРИШ ХАТИ

192. Молиявий ҳисоботга тушунтиришлар корхонанинг ҳисоб сиёсатини очиб бериши ва ҳисоботдан фойдаланувчиларни корхонанинг мулкий ва молиявий ҳолатини реал баҳолаш учун зарур бўлган қўшимча маълумотлар билан таъминлаши керак.

193. Молиявий ҳисоботга тушунтириш хати Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 1998 йил 26 июлда 17-07/86-сон билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (1-сонли БҲМС) «Ҳисоб сиёсати ва молиявий ҳисобот» (рўйхат рақами 474, 1998 йил 14 август, Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 1999 йил, 5-сон)да назарда тутилган талабларга мувофиқ тузилади.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2003 йил 17 октябрдаги 118-сон (рўйхат рақами 1209-1, 2003 йил 12 ноябрь), 2004 йил 9 декабрдаги 129-сон (рўйхат рақами 1209-2, 2004 йил 20 декабрь), 2005 йил 6 майдаги 45-сон (рўйхат рақами 1209-3, 2005 йил 19 май), 2007 йил 12 апрелдаги 39-сон (рўйхат рақами 1209-4, 2007 йил 19 май), 2012 йил 11 сентябрдаги 68-сон (рўйхат рақами 1209-5, 2012 йил 11октябрь), 2015 йил 18 майдаги 44-сон (рўйхат рақами 1209-6, 2015 йил 21 май), 2016 йил 19 октябрдаги 80-сон (рўйхат рақами 1209-7, 2016 йил 3 ноябрь), 2017 йил 17 ноябрдаги 155-сон (рўйхат рақами 1209-8, 2017 йил 14 декабрь), 2018 йил 1 февралдаги 16-сон (рўйхат рақами 1209-9, 2018 йил 1 март), 2019 йил 23 январдаги 10-сон (рўйхат рақами 1209-10, 2019 йил 15 февраль) буйруқлари билан киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар билан.
1   2   3   4   5   6   7   8   9


написать администратору сайта