буюд. Окоз 07. 00. 00. 00 Молия ва кредит трисидаги онунчилик. Банк фаолияти 07. 29. 00. 00 Бухгалтерия исоби. Молиявий исобот 07. 29. 05. 00 Молиявий исобот тсз
Скачать 331.74 Kb.
|
010-сатр асосий (операцион) фаолиятнинг даромадларини ҳисобга олувчи ҳисоблар (9000) маълумотлари бўйича тўлдирилади. Асосий фаолияти мол-мулкни ижарага (лизингга) бериш ҳисобланган корхоналар 010-сатр бўйича жорий ҳисобот даврига тегишли бўлган даромад суммасини акс эттирадилар. Воситачи корхоналар 010-сатрда комиссион ҳақлар суммасини акс эттирадилар. 98. «Сотилган маҳсулот (товар, иш ва хизмат)ларнинг таннархи» (020-сатр) моддаси бўйича сотилган маҳсулот (товар, иш, хизмат)лар таннархини ҳисобга олувчи ҳисобларда (9100) ҳисобга олинган, сотилган маҳсулот (товар, иш ва хизмат)ларнинг таннархи суммаси кўрсатилади. Савдо корхоналари ушбу сатр бўйича сотилган товарларнинг харид қийматини акс эттирадилар. 99. «Маҳсулот (товар, иш ва хизмат)ларни сотишнинг ялпи фойдаси (зарари)» (030-сатр) маҳсулот (товар, иш ва хизмат)лар сотишдан соф тушум билан сотилган маҳсулот (товар, иш ва хизмат)ларнинг таннархи ўртасидаги фарқ (010-сатр-020-сатр) сифатида аниқланади. 100. «Давр харажатлари, жами» (040-сатр)моддаси бўйича 050, 060, 070-сатрлар бўйича жами сумма акс эттирилади. 101. «Сотиш харажатлари» (050-сатр) моддаси бўйича ҳисоби 9410 «Сотиш харажатлари»ҳисобида амалга ошириладиган: маҳсулотни сотиш харажатлари, яъни маҳсулотни истеъмолчига етказиш, транспорт воситаларига ортиш билан боғлиқ харажатлар, маркетинг билан шуғулланадиган бўлимлар ва ходимларнинг харажатлари ва ҳоказолар акс эттирилади. 102. «Маъмурий харажатлар» (060-сатр) моддаси бўйича ҳисоби 9420 «Маъмурий харажатлар»ҳисобида юритиладиган: корхонани бошқариш харажатлари, бошқарув ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш харажатлари, умуммаъмурий мақсаддаги асосий воситаларни таъмирлаш харажатлари, умумхўжалик мақсадидаги хоналарнинг ижара ҳақи ва бошқа маъмурий харажатлар кўрсатилади. 103. «Бошқа операцион харажатлар» (070-сатр) моддаси бўйича ҳисоби 9430 «Бошқа операцион харажатлар»ҳисобида амалга ошириладиган: кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш харажатлари, ахборот, аудиторлик ва маслаҳат хизматларига ҳақ тўлаш харажатлари, компенсация ва рағбатлантириш хусусиятдаги тўловлар, иш ҳақини ҳисоблашда ҳисобга олинмайдиган тўловлар ва харажатлар, банк, Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсининг ва қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчиларининг хизматларига ҳақ, зарарлар, жарималар, пенялар ва операцион фаолият жараёнида юзага келадиган, ишлаб чиқариш жараёни, молиявий фаолият билан боғланмаган ва харажатларнинг фавқулодда моддалари сифатларига эга бўлмаган бошқа харажатлар акс эттирилади. 105. «Асосий фаолиятнинг бошқа даромадлари» (090-сатр) моддаси бўйича ҳисоби асосий фаолиятнинг бошқа даромадларини ҳисобга олувчи ҳисобларида (9300) амалга ошириладиган асосий воситалар ва бошқа активларнинг чиқиб кетишидан фойда, ундирилган жарима ва пенялар, ўтган йиллар фойдаси, оператив ижарадан даромадлар, кредиторлик ва депонентлик қарзини ҳисобдан чиқаришдан даромадлар, хизмат кўрсатувчи хўжаликларнинг даромадлари, текин (бепул) молиявий ёрдам ва бошқа операцион даромадлар кўрсатилади. 106. «Асосий фаолиятнинг фойдаси (зарари)» (100-сатр) моддаси бўйича маҳсулот (товар, иш ва хизмат)ларни сотишнинг ялпи фойдаси (зарари)дан (030-сатр) давр харажатлари суммасини (040-сатр) айириш ҳамда асосий фаолиятдан бошқа даромадлар суммасини (090-сатр) қўшиш йўли билан аниқланадиган корхонани асосий фаолиятининг молиявий натижалари кўрсатилади. 107. «Молиявий фаолиятнинг даромадлари, жами» (110-сатр) моддаси бўйича 120, 130, 140, 150, 160-сатрлар бўйича жами сумма акс эттирилади. 108. «Дивидендлар шаклидаги даромадлар» (120-сатр) моддаси бўйича ҳисоби 9520 «Дивидендлар кўринишида даромадлар»ҳисобида юритиладиган: Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва ундан ташқарида бошқа корхоналар фаолиятида улушли иштирок этишдан олинган даромадлар, корхона эгалигида бўлган акциялар ва бошқа қимматли қоғозлар бўйича дивидендлар акс эттирилади. 109. «Фоизлар шаклидаги даромадлар» (130-сатр) моддаси бўйича ҳисоби 9530 «Фоизлар шаклидаги даромадлар»ҳисобида юритиладиган, узоқ муддатли ва жорий инвестициялар бўйича фоизлар кўринишида даромадлар кўрсатилади. 110. Асосий фаолияти мол-мулкни молиявий ижарага бериш ҳисобланмаган ташкилотлар «Молиявий ижарадан даромадлар» (140-сатр) моддаси бўйича ҳисоби 9550 «Молиявий ижарадан даромадлар»ҳисобида юритиладиган мол-мулкни молиявий ижарага беришдан олган даромадларини акс эттирадилар. 111. «Валюта курси фарқидан даромадлар» (150-сатр) моддаси бўйича ҳисоби 9540 «Валюта курси фарқидан даромадлар»ҳисобида амалга ошириладиган, валюта операциялари бўйича ижобий курс фарқларидан, шу жумладан балансни тузиш санасида баланснинг валюта моддаларини қайта баҳолашдан даромадлар акс эттирилади. 112. «Молиявий фаолиятнинг бошқа даромадлари» (160-сатр) моддаси бўйича ҳисоби 9510 «Роялти кўринишида даромадлар», 9560 «Қимматли қоғозларни қайта баҳолашдан даромадлар». 9590 «Молиявий фаолиятнинг бошқа даромадлари» ҳисобларида амалга ошириладиган қимматли қоғозларни қайта баҳолашларни ўтказишдан даромадлар, роялти кўринишида даромадлар ва молиявий фаолиятдан бошқа даромадлар кўрсатилади. 113. «Молиявий фаолият бўйича харажатлар, жами» (170-сатр) моддаси бўйича 180, 190, 200, 210-сатрлар бўйича жами сумма акс эттирилади. 114. «Фоизлар шаклидаги харажатлар» (180-сатр) моддаси бўйича ҳисоби 9610 «Фоизлар шаклидаги харажатлар»ҳисобида амалга ошириладиган, банк кредитлари ва қарзлар бўйича фоизларни тўлаш харажатлари кўрсатилади. 115. «Молиявий ижара бўйича фоизлар шаклидаги харажатлар» (190-сатр) моддаси бўйича ҳисоби 9610 «Фоизлар шаклидаги харажатлар»ҳисобида юритиладиган молиявий ижара бўйича фоизларни тўлаш харажатлари акс эттирилади. 116. «Валюта курси фарқидан зарарлар» (200-сатр) моддаси бўйича ҳисоби 9620 «Валюта курси фарқидан зарарлар» ҳисобида амалга ошириладиган, валюта операциялари бўйича ва баланс тузиш санасида баланснинг валюта моддаларини қайта баҳолашдан салбий курс фарқлари акс эттирилади. 117. «Молиявий фаолият бўйича бошқа харажатлар» (210-сатр) моддаси бўйича ҳисоби 9630 «Қимматли қоғозларни чиқариш ва тарқатиш харажатлари» ва 9690 «Молиявий фаолият бўйича бошқа харажатлар» ҳисобларида амалга ошириладиган, қимматли қоғозларни чиқариш ва тарқатиш билан боғлиқ харажатлар ҳамда молиявий фаолиятга доир бошқа харажатлар акс эттирилади. 118. «Умумхўжалик фаолиятининг фойдаси (зарари)» (220-сатр) моддаси бўйича асосий фаолиятнинг фойдаси (зарари) суммасига (100-сатр) молиявий фаолиятнинг даромадлари суммасини (110-сатр) қўшиш ва молиявий фаолият бўйича харажатлар суммасини (170-сатр) айириш йўли билан аниқланадиган корхонанинг умумхўжалик фаолиятидан молиявий натижалари кўрсатилади. 119. «Фавқулоддаги фойда ва зарарлар» (230-сатр) моддаси бўйича «Даромадлар (фойда)» устуни 9710 «Фавқулоддаги фойдалар»ҳисобининг маълумотлари, «Харажатлар (зарарлар)» устуни эса 9720 «Фавқулоддаги зарарлар»ҳисобининг маълумотлари бўйича тўлдирилиб, фавқулодда воқеалар натижалари кўрсатилади. 120. «Фойда солиғини тўлагунга қадар фойда (зарар)» (240-сатр) моддаси бўйича +/- белгисини ҳисобга олган ҳолда 220 ва 230-сатрларни қўшиш натижалари акс эттирилади. 121. «Фойда солиғи» (250-сатр) моддаси бўйича 9810 «Фойда солиғи бўйича харажатлар»ҳисобида ҳисобга олинган ҳисобот даври бошидан ҳисобланган фойда солиғи суммаси кўрсатилади. 122. «Фойдадан бошқа солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар» (260-сатр) моддаси бўйича қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкилот фойдаси ҳисобидан тўланаётган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни йил бошидан ҳисобланган суммаси акс эттирилади. Олдинги таҳрирга қаранг. Амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ солиқ солишнинг соддалаштирилган тартиби назарда тутилган корхоналар 260-сатр бўйича ҳисобланган ягона солиқ тўлови, ягона ер солиғи, тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари бўйича қатъий белгиланган солиқ суммасини акс эттирадилар. (122-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2019 йил 23 январдаги 10-сон буйруғи (рўйхат рақами 1209-10, 15.02.2019 й.) таҳрирда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.02.2019 й., 10/19/1209-10/2613-сон) 123. «Ҳисобот даврининг соф фойдаси (зарари)» (270-сатр) моддаси бўйича 240-250-260-сатрлар айирмаси сифатида аниқланган ҳисобот даврининг якуний молиявий натижаси кўрсатилади. 124. «Бюджетга тўловлар бўйича маълумотнома»да (280-470-сатрлар) корхоналар томонидан солиқ қонунчилигига мувофиқ бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига тўловларни ҳисобланган ва тўланадиган солиқлар ва тўловлар турлари бўйича кўрсатилади. Мазкур маълумотноманинг 480-сатрида корхоналар томонидан ҳисобот даври учун бюджетга солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларига тўловларнинг ҳисобланган ва тўланган жами суммаси кўрсатилади. Олдинги таҳрирга қаранг. Агарда корхоналарда ҳисобот даври учун ҳисоб-китоблар бўйича қонун ҳужжатлари билан ўрнатилган тартибга мувофиқ қўшилган қиймат солиғи бўйича манфий фарқ мавжуд бўлса, «Ҳисобот даври учун ҳисоб-китоб бўйича тўланади» устуни бўйича 310-сатрда ушбу манфий фарқ суммаси «минус» белги билан кўрсатилади. (124-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2019 йил 23 январдаги 10-сон буйруғи (рўйхат рақами 1209-10, 15.02.2019 й.) таҳрирда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.02.2019 й., 10/19/1209-10/2613-сон) 5-§. ПУЛ ОҚИМЛАРИ ТЎҒРИСИДА ҲИСОБОТ(4-СОН ШАКЛ) 138. Пул оқимлари тўғрисида ҳисоботда пул маблағлари ҳаракати нуқтаи назаридан корхонанинг молиявий ресурсларидаги барча ўзгаришлар акс эттирилади. Операцион, инвестицион ва молиявий фаолият боришида пул маблағларининг ҳаракати ҳисобот даврининг боши ва охирида пул маблағларининг қолдиқлари ўртасида ўзаро боғлиқликни аниқлаш имконини берадиган тарзда акс эттирилади. 139. «Маҳсулот (товар, иш ва хизмат)ларни сотишдан келиб тушган пул маблағлари» (010-сатр) моддаси бўйича ҳисобот даврида сотилган маҳсулот (товар, иш ва хизмат)лар учун корхонанинг банкдаги ҳисобларига ва кассасига келиб тушган пул маблағлари суммаси кўрсатилади. 140. «Материал, товар, иш ва хизмат учун мол етказиб берувчиларга тўланган пул маблағлари» (020-сатр) моддаси бўйича мол етказиб берувчиларга материаллар, товарлар, ишлар ва хизматлар учун тўланган пул маблағлари суммаси кўрсатилади, бундан узоқ муддатли активларни харид қилиш учун тўловлар мустасно. 141. «Ходимларга ва улар номидан тўланган пул маблағлари» (030-сатр) моддаси бўйича ходимларга меҳнатга ҳақ тўлаш кўринишида тўланган пул маблағлари суммаси, шунингдек давлат мақсадли жамғармаларига тўланган маблағлар суммалари, бюджетга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлаш, касаба уюшмасига ажратмалар, алиментлар, уй-жой фондига, ходимларга берилган банк кредитлари бўйича тўлаш, ходимларга кўрсатиладиган хизматлар учун корхонанинг ҳақ тўлаши, кассадан ва банк ҳисобларидан ходимлар билан ва улар номидан операцияларга доир бошқа сарфлашлар кўрсатилади. 142. «Операцион фаолиятнинг бошқа пул тушумлари ва тўловлари» (040-сатр) моддаси бўйича «Чиқим» устунида роялти, турли хил тақдирлашлар, комиссион йиғимлар ва бошқа операцион фаолиятдан тўланган пул маблағлари суммаси, «кирим» устунида эса улардан олинган пул маблағлари суммаси кўрсатилади. 143. «Жами: операцион фаолиятнинг соф пул кирими/чиқими» (050-сатр)моддаси бўйича, «Кирим» устуни бўйича «+» белгисининг ва «Чиқим» устуни бўйича «-» белгисининг таъсирини ҳисобга олиб, 010, 020, 030, 040-сатрларни қўшиш натижаси кўрсатилади. Бунда «Кирим» устуни суммаси «Чиқим» устуни суммасидан ошган ҳолда, ошган сальдо «Кирим» устуни бўйича, тескари ҳолда эса — «Чиқим» устуни бўйича акс эттирилади. 144. «Асосий воситаларни сотиболиш ва сотиш» (060-сатр) моддаси бўйича корхоналар «Чиқим» устунида мол етказиб берувчиларга тўланган асосий воситаларни харид қилганлик учун пул маблағлари суммасини, «Кирим» устунида эса — асосий воситаларни сотишдан келиб тушган маблағлар суммасини кўрсатадилар. 145. «Номоддий активларни сотиб олиш ва сотиш» (070-сатр) моддаси бўйича корхоналар «Чиқим» устунида номоддий активларни харид қилганлик учун маҳсулот етказиб берувчига тўланган пул маблағлари суммасини, «Кирим» устунида эса — номоддий активларни сотганлик учун келиб тушган маблағлар суммасини кўрсатадилар. 146. «Узоқ ва қисқа муддатли инвестицияларни сотиб олиш ва сотиш» (080-сатр) моддаси бўйича «Чиқим» устунида қимматли қоғозлар ва инвестициялар бошқа дастакларини харид қилиш учун тўланган пул маблағлари суммаси, шу жумладан воситачиларга комиссион тақдирлашлар ва биржада тўланган фоизлар кўрсатилади, «Кирим» устунида эса қимматли қоғозлар ва инвестициялар бошқа дастакларини сотишдан келиб тушган пул маблағлари суммаси акс эттирилади. 147. «Инвестицион фаолиятнинг бошқа пул тушумлари ва тўловлар» моддаси бўйича (090-сатр) «Чиқим» устунида бошқа инвестицион фаолиятга оид тўланган пул маблағлари суммаси, «Кирим» устунида эса — олинган пул маблағлари суммаси кўрсатилади. 148. «Жами: инвестицион фаолиятнинг соф пул кирими/чиқими» (100-сатр)моддаси бўйича, «Кирим» устунида «+» ва «Чиқим» устуни бўйича «-» белгисининг таъсирини ҳисобга олган ҳолда, 060, 070, 080, 090-сатрларни жамлаш натижаси кўрсатилади. Бунда «Кирим» устуни суммаси «Чиқим» устуни суммасидан ошган ҳолда, ошган сальдо «Кирим» устуни бўйича, тескари ҳолда эса — «Чиқим» устуни бўйича акс эттирилади. 149. «Олинган ва тўланган фоизлар» (110-сатр) моддаси бўйича «кирим» устунида олинган фоизлар суммаси, «Чиқим» устунида эса тўланган фоизлар суммаси кўрсатилади. 150. «Олинган ва тўланган дивидендлар» (120-сатр) моддаси бўйича «кирим» устунида олинган дивидендлар суммалари кўрсатилади, «Чиқим» устунида эса тўланган дивидендлар суммалари акс эттирилади. 151. «Акциялар чиқаришдан ёки хусусий капитал билан боғлиқ бўлган бошқа инструментлардан келган пул тушумлари» (130-сатр)моддаси бўйича ҳисобот йилида чиқарилган (сотилган) акциялар ёки хусусий капитал билан боғлиқ бошқа дастаклар учун акциядорлардан келиб тушган пул маблағлари суммаси акс эттирилади. 152. «Хусусий акцияларни сотиб олганда ва уларни сотганда пул тўловлари ва тушумлари» (140-сатр) моддаси бўйича сотиб олинган хусусий акцияларни сотишдан келиб тушган пул маблағлари суммалари, шунингдек корхонада бўлган хусусий акциялар, ҳиссалар ва пайлар учун, уларни кейинги сотиш ёки йўқ қилиш (бекор қилиш) мақсадида, эгаларига тўланган пул маблағлари суммаси кўрсатилади. 153. «Узоқ ва қисқа муддатли кредит ва қарзлар бўйича пул тушумлари ва тўловлари» (150-сатр)моддаси бўйича «Кирим» устунида ҳисобот даврида келиб тушган кредитлар ва қарзлар суммаси, «Чиқим» устунида эса — кредитлар ва қарзлар бўйича тўловлар кўрсатилади. 154. «Молиявий ижара бўйича пул тушумлари ва тўловлари» (160-сатр)моддаси бўйича «Чиқим» устунида ижарага берувчига (лизинг берувчига) тўланган пул маблағлари суммаси, «Кирим» устунида эса — ижарачидан (лизинг олувчидан) келиб тушган пул маблағлари суммаси кўрсатилади. 155. «Молиявий фаолиятнинг бошқа пул тушумлари ва тўловлари» (170-сатр) моддаси бўйича «Чиқим» устунида бошқа молиявий фаолиятнинг тўланган пул маблағлари суммаси. «Кирим» устунида эса — олинган пул маблағлари суммаси кўрсатилади. 156. «Жами: молиявий фаолиятнинг соф кирими/чиқими» (180-сатр) моддаси бўйича «Кирим» устуни бўйича «+» ва «Чиқим» устуни бўйича «-» белгисининг таъсирини ҳисобга олган ҳолда, 110, 120, 130, 140, 150, 160, 170-сатрлар суммаси кўрсатилади. Бунда «Кирим» устуни суммаси «Чиқим» устуни суммасидан ошган ҳолда, ошган сальдо «Кирим» устуни бўйича, тескари ҳолда эса — «Чиқим» устуни бўйича акс эттирилади. 157. «Тўланган фойда солиғи» (190-сатр) моддаси бўйича тўланган фойда солиғи суммаси кўрсатилади. 158. «Тўланган бошқа солиқлар» (200-сатр)моддаси бўйича тўланган солиқлар, божлар ва уларга тенглаштирилган йиғимлар ҳамда ажратмалар суммаси кўрсатилади, бундан фойда солиғи мустасно. 159. «Жами: тўланган солиқлар» (210-сатр) моддаси бўйича 190 ва 200-сатрлар суммаси акс эттирилади. 160. «Жами: молиявий-хўжалик фаолиятининг соф пул кирими/чиқими» (220-сатр)моддаси бўйича, «Кирим» устуни бўйича «+» ва «Чиқим» устуни бўйича «-» белгисининг таъсирини ҳисобга олган ҳолда, 050, 100, 180, 210-сатрлар суммаси кўрсатилади. Бунда «Кирим» устуни суммаси «Чиқим» устуни суммасидан ошган ҳолда, ошган сальдо «Кирим» устуни бўйича, тескари ҳолда эса — «Чиқим» устуни бўйича акс эттирилади. 160-1. «Чет эл валютасидаги пул маблағларини қайта баҳолашдан юзага келган курс фарқлари сальдоси» (221-сатр) моддаси бўйича ҳисобот даври мобайнида ҳосил бўлган, чет эл валютасидаги пул маблағларини қайта баҳолашдан юзага келган ижобий ёки салбий курс фарқлари сальдоси акс эттирилади (5000, 5200, 5500, 5600, 5700). 161. «Йил бошидаги пул маблағлари» (230-сатр) моддаси бўйича корхона балансини 320-сатри 3-устуни бўйича қайд этилган, пул маблағларини ҳисобга олувчи ҳисоблардаги (5000, 5100, 5200, 5500, 5600, 5700) пул маблағлари қолдиқларининг суммаси кўрсатилади. 162. «Йил охиридаги пул маблағлари» (240-сатр)моддаси бўйича корхона балансини 320-сатри 4-устунида қайд этилган, пул маблағларини ҳисобга олувчи ҳисоблардаги (5000, 5100, 5200, 5500, 5600, 5700) пул маблағлари қолдиқларининг суммаси кўрсатилади. |