Главная страница

буюд. Окоз 07. 00. 00. 00 Молия ва кредит трисидаги онунчилик. Банк фаолияти 07. 29. 00. 00 Бухгалтерия исоби. Молиявий исобот 07. 29. 05. 00 Молиявий исобот тсз


Скачать 331.74 Kb.
НазваниеОкоз 07. 00. 00. 00 Молия ва кредит трисидаги онунчилик. Банк фаолияти 07. 29. 00. 00 Бухгалтерия исоби. Молиявий исобот 07. 29. 05. 00 Молиявий исобот тсз
Дата25.04.2022
Размер331.74 Kb.
Формат файлаdoc
Имя файла1209 24.01.2003.doc
ТипДокументы
#494683
страница7 из 9
1   2   3   4   5   6   7   8   9


61. «Сотиб олинган хусусий акциялар» (440-сатр) моддаси бўйича корхонада бўлган, уларни кейинчалик тарқатиш ёки йўқ қилиш (бекор қилиш) учун сотиб олинган хусусий акциялари, ҳиссалари ва пайларининг қиймати кўрсатилади. Сотиб олинган хусусий акциялари, ҳиссалари ва пайлари сотиб олинган хусусий акцияларини ҳисобга олувчи ҳисобларида (8600) ҳисобга олинади.

62. «Тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар)» (450-сатр) моддаси бўйича ҳисоби тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар)ни ҳисобга олувчи ҳисобларида (8700) юритиладиган ҳисобот йилининг соф фойдаси (зарари) ва ўтган йилларнинг жамғарилган фойдаси (зарари) акс эттирилади.

Агар корхона зарар олган бўлса, ҳисобот даврининг охирида ушбу зарар ушбу модда бўйича «минус» белгиси билан кўрсатилади.

63. «Мақсадли тушумлар» (460-сатр) моддаси бўйича мақсадли тушумларни ҳисобга олувчи ҳисобларида (8800) ҳисобга олинган, олинган грантлар, субсидиялар, аъзолик бадаллари, мақсадли фойдаланиладиган солиқ имтиёзлари суммалари ва мақсадли тадбирларни амалга ошириш учун бошқа мақсадли тушумлар кўрсатилади.

64. «Келгуси давр харажатлари ва тўловлари учун захиралар» (470-сатр) моддаси бўйича корхона томонидан келгуси харажатлар ва тўловлар учун харажатларда бир текисда тақсимлаш мақсадида захира қилинган маблағлар кўрсатилади.

65. «I бўлим бўйича жами» (480-сатр) моддаси бўйича қуйидагиларни натижаси кўрсатилади: 410-сатр+420-сатр+430-сатр-440-сатр+450-сатр+460-сатр+470-сатр.

66. «Узоқ муддатли мажбуриятлар, жами» (490-сатр) моддаси бўйича 500, 520, 530, 540, 550, 560, 570, 580, 590-сатрларда кўрсатилган корхонанинг узоқ муддатли (қоплаш муддати бир йилдан ортиқ бўлган) мажбуриятлари кўрсатилади.

491-сатрда маълумот учун 500, 520, 540, 560, 590-сатрларда кўрсатилган корхонанинг узоқ муддатли кредиторлик қарзлари суммаси кўрсатилади.

67. «Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга узоқ муддатли қарз» (500-сатр) моддаси бўйича ҳисоби 7010 «Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган ҳисоблар» ва 7020 «Берилган векселлар» ҳисобларида юритиладиган, олинган мол-мулк, бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар учун мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга узоқ муддатли мажбуриятлар суммаси кўрсатилади.

68. «Ажратилган бўлинмаларга узоқ муддатли қарз» (510-сатр) моддаси бўйича ҳисоби 7110 «Ажратилган бўлинмаларга бўлган узоқ муддатли қарз»ҳисобида юритиладиган ажратилган бўлинмалар (филиаллар, ваколатхоналар)га узоқ муддатли мажбуриятлар акс эттирилади. Мазкур модда бўйича ахборотлар маълумот учун келтирилади.

69. «Шўъба ва қарам хўжалик жамиятларига узоқ муддатли қарз» (520-сатр) моддаси бўйича ҳисоби 7120 «Шўъба ва қарам хўжалик жамиятларига бўлган узоқ муддатли қарз»ҳисобида юритиладиган шўъба ва қарам хўжалик жамиятларига бўлган узоқ муддатли қарзлар (ички идора ҳисоб-китоблари) акс эттирилади.

70. «Узоқ муддатли кечиктирилган даромадлар» (530-сатр) моддаси бўйича ҳисоби 7210 «Дисконт (чегирма) кўринишидаги узоқ муддатли кечиктирилган даромадлар», 7220 «Мукофот (устама)лар кўринишидаги узоқ муддатли кечиктирилган муддатли даромадлар», 7230 «Бошқа узоқ муддатли кечиктирилган даромадлар» ҳисобларида амалга ошириладиган корхонанинг узоқ муддатли кечиктирилган мажбуриятлари суммаси кўрсатилади.

71. «Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича узоқ муддатли кечиктирилган мажбуриятлар» (540-сатр) моддаси бўйича ҳисоби 7240 «Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича узоқ муддатли кечиктирилган мажбуриятлар» ҳисобида амалга ошириладиган ташкилотларнинг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича узоқ муддатли мажбуриятлари суммаси кўрсатилади.

72. «Бошқа узоқ муддатли кечиктирилган мажбуриятлар» (550-сатр) моддаси бўйича ҳисоби 7250 «Вақтинчалик фарқ бўйича кечиктирилган фойда солиғи бўйича узоқ муддатли мажбуриятлар», 7290 «Бошқа узоқ муддатли кечиктирилган мажбуриятлар»ҳисобларида юритиладиган, корхоналарнинг молия-хўжалик фаолияти билан боғлиқ, бошқа узоқ муддатли кечиктирилган мажбуриятлари суммаси кўрсатилади.

73. «Харидорлар ва буюртмачилардан олинган бўнаклар» (560-сатр) моддаси бўйича 7310 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинган бўнаклар»ҳисобида ҳисобга олинган, келгуси ҳисоб-китоблар бўйича бўнаклар кўринишида бошқа ташкилотлардан олинган узоқ муддатли қарзлар суммаси кўрсатилади.

74. «Узоқ муддатли банк кредитлари» (570-сатр) моддаси бўйича 7810 «Узоқ муддатли банк кредитлари»ҳисобида ҳисобга олинган, олинган узоқ муддатли кредитлар бўйича банклардан қарз суммалари кўрсатилади.

75. «Узоқ муддатли қарзлар» (580-сатр) моддаси бўйича 7820 «Узоқ муддатли қарзлар», 7830 «Тўланадиган облигациялар», 7840 «Тўланадиган векселлар» ҳисобларида ҳисобга олинган, бошқа корхоналар ва муассасалардан узоқ муддатли қарзлар бўйича қарз суммалари кўрсатилади.

76. «Бошқа узоқ муддатли кредиторлик қарзлар» (590-сатр) моддаси бўйича турли кредиторларга бўлган узоқ муддатли қарзларни ҳисобга олувчи ҳисобларида (7900) ҳисобга олинган, корхонанинг ижарага берувчи (лизинг берувчи), ходимлар, турли жисмоний ва юридик шахслар олдида турли хил нотижорий операциялар бўйича узоқ муддатли мажбуриятлари суммалари, суд органларининг ижро ҳужжатлари ёки қарорлари асосида турли ташкилотлар ва айрим шахслар фойдасига корхона ходимларининг иш ҳақидан ушланган суммалар кўрсатилади.

77. «Жорий мажбуриятлар, жами» (600-сатр)моддаси бўйича 610, 630, 640, 650, 660, 670, 680, 690, 700, 710, 720, 730, 740, 750, 760-сатрларда кўрсатилган корхонани жорий мажбуриятларининг (бир йилдан кам бўлган муддатли) суммаси акс эттирилади.

601-сатрда 610, 630, 650, 670, 680, 690, 700, 710, 720, 760-сатрда кўрсатилган корхонани жорий кредиторлик қарзларининг суммаси маълумот учун кўрсатилади.

602-сатрда корхонани жорий кредиторлик қарзларининг муддати ўтган қисми маълумот учун кўрсатилади.

78. «Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга қарз» (610-сатр) моддаси бўйича ҳисоби 6010 «Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган ҳисоблар» ва 6020 «Берилган векселлар» ҳисобларида юритиладиган олинган мол-мулк, бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар учун мол етказиб берувчилар ҳамда пудратчилар олдидаги жорий мажбуриятлар суммаси кўрсатилади.

79. «Ажратилган бўлинмаларга қарз» (620-сатр) моддаси бўйича ҳисоби 6110 «Ажратилган бўлинмаларга тўланадиган ҳисоблар»ҳисобида юритиладиган, ажратилган бўлинмалар (филиаллар, ваколатхоналар)га жорий мажбуриятлар акс эттирилади. Мазкур модда бўйича ахборотлар маълумот учун келтирилади.

80. «Шўъба ва қарам хўжалик жамиятларига қарз» моддаси бўйича (630-сатр) ҳисоби 6120 «Шўъба ва қарам хўжалик жамиятларига тўланадиган ҳисоблар»ҳисобида юритиладиган, шўъба ва қарам хўжалик жамиятларига жорий қарзлар (ички идора ҳисоб-китоблари) акс эттирилади.

81. «Кечиктирилган даромадлар» (640-сатр) моддаси бўйича ҳисоби 6210 «Дисконт (чегирма)лар кўринишидаги кечиктирилган даромадлар», 6220 «Мукофот (устама)лар кўринишидаги кечиктирилган даромадлар», 6230 «Бошқа кечиктирилган даромадлар» ҳисобларида юритиладиган, кечиктирилган даромад бўйича корхоналар мажбуриятларининг суммаси кўрсатилади.

82. «Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича кечиктирилган мажбуриятлар» (650-сатр) моддаси бўйича ҳисоби 6240 «Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича кечиктирилган мажбуриятлар»ҳисобида амалга ошириладиган, ташкилотларнинг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича узоқ муддатли мажбуриятлари суммасининг жорий қисми кўрсатилади.

83. «Бошқа кечиктирилган мажбуриятлар» (660-сатр) моддаси бўйича ҳисоби 6250 «Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғи бўйича мажбуриятлар», 6290 «Бошқа кечиктирилган мажбуриятлар» ҳисобларида юритиладиган, корхонанинг молия-хўжалик фаолияти билан боғлиқ, бошқа кечиктирилган мажбуриятлар суммаси кўрсатилади.

84. «Олинган бўнаклар» (670-сатр) моддаси бўйича олинган бўнакларни ҳисобга олувчи ҳисобларида (6300) ҳисобга олинган бошқа ташкилотлардан келгуси ҳисоб-китоблар бўйича бўнаклар кўринишида олинган қарз суммаси кўрсатилади.

85. «Бюджетга тўловлар бўйича қарз» (680-сатр) моддаси бўйича 6410 «Бюджетга тўловлар бўйича (турлар бўйича) қарз»ҳисобида ҳисобга олинадиган, бюджетга тўловларнинг барча турлари, жумладан жисмоний шахслар даромад солиғи суммаси бўйича корхонанинг қарзи кўрсатилади.

86. «Суғурталар бўйича қарз» (690-сатр) моддаси бўйича корхона суғурталанувчи ҳисобланган ва ҳисоби 6510 «Суғурта бўйича тўловлар» ҳисобларида юритиладиган суғурта бўйича тўловларга доир қарз кўрсатилади.

87. «Мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар бўйича қарз» (700-сатр) моддаси бўйича ҳисоби 6520 «Мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар» ва 6530 «Шахсий жамғариб бориладиган ҳисобларга тўловлар» ҳисобларда юритиладиган, корхонанинг мақсадли давлат жамғармаларига қарзи кўрсатилади.

88. «Таъсисчиларга бўлган қарзлар» (710-сатр)моддаси бўйича ҳисоби 6610 «Тўланадиган дивидендлар», 6620 «Чиқиб кетаётган таъсисчиларга улушлари бўйича қарз»ва 6630 «Таъсисчиларнинг устав капиталини ошириш бўйича улушлари» ҳисобларида амалга ошириладиган, корхонанинг таъсисчилар олдида дивидендлар ва чиқиб кетаётган таъсисчиларга улушлари бўйича мажбуриятлари суммаси кўрсатилади.

89. «Меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича қарз» (720-сатр) моддаси бўйича 6710 «Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишлар», 6720 «Депонентланган иш ҳақи» ҳисобларида ҳисобга олинган, ҳисобланган, лекин ҳали тўланмаган меҳнатга ҳақ тўлаш суммалари, мукофотлар, нафақалар ва ҳоказолар кўрсатилади.

90. «Қисқа муддатли банк кредитлари» (730-сатр) моддаси бўйича ҳисоби 6810 «Қисқа муддатли банк кредитлари»ҳисобида амалга ошириладиган қисқа муддатли кредитлар бўйича банклар олдидаги қарз суммалари кўрсатилади.

91. «Қисқа муддатли қарзлар» (740-сатр)моддаси бўйича ҳисоби 6820 «Қисқа муддатли қарзлар», 6830 «Тўланадиган облигациялар», 6840 «Тўланадиган векселлар» ҳисобларида амалга ошириладиган бошқа корхоналар ва шахслардан олинган қарзлар (заёмлар) бўйича қарз суммалари кўрсатилади.

92 «Узоқ муддатли мажбуриятларнинг жорий қисми» (750-сатр) моддаси бўйича ҳисоби 6950 «Узоқ муддатли мажбуриятлар — жорий қисми»ҳисобида амалга ошириладиган корхонани узоқ муддатли мажбуриятларининг жорий қисми суммалари кўрсатилади.

93. «Бошқа кредиторлик қарзлар» (760-сатр) моддаси бўйича ҳисоби 6910 «Тўланадиган оператив ижара», 6920 «Ҳисобланган фоизлар», 6930 «Роялти бўйича қарз», 6940 «Кафолатлар бўйича қарз», 6960 «Даъволар бўйича тўланадиган ҳисоблар», 6970 «Ҳисобдор шахсларга бўлган қарз» ва 6990 «Бошқа мажбуриятлар» ҳисобларида амалга ошириладиган корхонанинг турли кредиторлари билан операциялар бўйича қарз суммалари кўрсатилади.

94. «II бўлим бўйича жами» (770-сатр) моддаси бўйича 490 ва 600-сатрлар бўйича сумма кўрсатилади.

95. «Баланс пассиви бўйича жами» (780-сатр) моддаси бўйича 480 ва 770-сатрлар бўйича суммалар натижаси сифатида олинган пассивнинг жами суммаси кўрсатилади.

96. «Балансдан ташқари ҳисобларда ҳисобга олинадиган қийматликларнинг мавжудлиги тўғрисида маълумотнома» 790-940-сатрларда корхонага тегишли бўлмаган, лекин вақтинча унинг фойдаланишида ёки тасарруфида бўлган қийматликлар (оператив ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситалар, масъул сақлашдаги, қайта ишланаётган ва ҳоказо моддий қийматликлар), шартли ҳуқуқлар ва мажбуриятлар мавжудлиги тўғрисидаги, шунингдек корхонанинг балансдан ташқари ҳисобларида ҳисобга олинадиган айрим хўжалик операцияларини назорат қилиш учун ахборот кўрсатилади.

21-§. МУДДАТИ ЎТГАН ДЕБИТОРЛИК ВА КРЕДИТОРЛИК ҚАРЗЛАРИ РАСШИФРОКАСИ (БУХГАЛТЕРИЯ БАЛАНСИГА ИЛОВА)

961. Муддати ўтган дебиторлик ва кредиторлик қарзлари расшифрокасида ташкилотнинг муддати ўтган дебиторлик ва кредиторлик қарзларининг ҳисобот даврининг охирги санасидаги ҳолати акс эттирилади. Ушбу расшифровка бухгалтерия балансини тузиш санасига ташкилотнинг муддати ўтган дебиторлик ва кредиторлик қарзлари мавжуд бўлсагина тўлдирилади.

962. 2-устун — «Муддати ўтган қарздорликка эга бўлган дебитор ва кредиторлар рўйхати»да — дебитор (кредитор)дан юқори турадиган вазирликлар (идоралар) кесимидаги дебиторлар ва кредиторлар рўйхати келтирилади. Агар дебитор (кредитор) юқори турадиган вазирликка (идорага) эга бўлмаса, дебитор (кредитор) бўлган юридик шахснинг тўлиқ номини кўрсатиш лозим.

Ўзбекистон Республикасининг ташқарисидаги муддати ўтган қарзлар бўйича дебитор (кредитор) номи (тўлиқ ёки умумқабул қилинган қисқартиришлар билан) қавсларда мамлакатнинг номи кўрсатилади.

2-устунда 2.1, 2.2.1, 3.1, 5.1, 5.2.1, 6.1-сатрлар бўйича мажбурий тартибда муддати ўтган қарздорликка эга бўлган дебитор (кредитор)нинг номини кўрсатиш лозим.

963. 3-устунда қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларида қопланмаган, муддати ўтган қарздорликнинг умумий суммаси кўрсатилади, хусусан:

а) 1-сатр бўйича муддати ўтган дебиторлик қарзининг умумий суммаси кўрсатилади, у 3-устуннинг 2 ва 3-сатрлари суммасига тенг бўлиши керак;

б) 4-сатр бўйича муддати ўтган кредиторлик қарзининг умумий суммаси кўрсатилади, у 3-устуннинг 5 ва 6-сатрлари суммасига тенг бўлиши керак.

Муддати ўтган дебиторлик қарзининг умумий суммаси Бухгалтерия баланси 1-сон шаклининг 211-сатри суммасига мувофиқ келиши лозим.

Муддати ўтган кредиторлик қарзининг умумий суммаси Бухгалтерия баланси 1-сон шаклининг 602-сатри суммасига мувофиқ келиши лозим.

964. 3-устунда 2, 2.1, 2.2, 2.2.1, 3.3.1-сатрлар бўйича 1-сатрда акс эттирилган муддати ўтган дебиторлик қарзи умумий суммасининг қуйидаги тартибдаги расшифровкаси келтирилади:

а) 2-сатр бўйича республика ҳудудидаги муддати ўтган дебиторлик қарзининг умумий суммаси кўрсатилади;

б) 2.1-сатр бўйича республика ҳудудидаги дебиторларнинг номлари бўйича муддати ўтган қарз кўрсатилади;

в) 2.2-сатр бўйича ички идоравий муддати ўтган дебиторлик қарзининг умумий суммаси келтирилади;

г) 2.2.1-сатр бўйича 2-сатрдан ажратилган, дебиторлар номлари бўйича ички идоравий муддати ўтган қарз суммаси кўрсатилади;

д) 3-сатр бўйича республика ташқарисидаги муддати ўтган дебиторлик қарзининг умумий суммаси кўрсатилади;

е) 3.1-сатр бўйича республика ташқарисидаги дебиторлар номлари бўйича муддати ўтган қарз кўрсатилади.

965. 4, 5, 5.1, 5.2, 5.2.1, 6, 6.1-сатрлар муддати ўтган дебиторлик қарзига ўхшаш ҳолда, ушбу Қоидаларнинг 96-3 ва 96-4-бандларига мувофиқ тўлдирилади.

966. Ташкилотга боғлиқ бўлмаган сабаблар бўйича юзага келган қарзлар бўйича:

а) 4-устунда ташкилотга боғлиқ бўлмаган сабаблар бўйича юзага келган умумий муддати ўтган қарз кўрсатилади, хусусан:

1-сатр бўйича — муддати ўтган дебиторлик қарзининг умумий суммаси, у 5, 6, 7, 8-устунларда кўрсатилган суммага тенг бўлиши керак;

4-сатр бўйича — муддати ўтган кредиторлик қарзининг умумий суммаси, у 5, 7, 8-устунларда кўрсатилган суммага тенг бўлиши керак;

б) 5-устунда ташкилотнинг Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларига кўра олдиндан ҳақ тўламасдан юклаб жўнатилган (олинган) маҳсулот (иш, хизмат) бўйича умумий муддати ўтган дебиторлик (кредиторлик) қарзи кўрсатилади;

в) 6-устунда давлат захиралари ва жамғармаларидан хом ашё ҳамда материалларни юклаб жўнатиш назарда тутилган ўтказилган бўнак тўловларининг суммаси кўрсатилади. 6-устунда акс эттириладиган маълумот фақат муддати ўтган дебиторлик қарзи қисмида тўлдирилади;

г) 7-устунда ташкилотнинг Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларига кўра қарзни қоплаш муддати белгиланган муддатдан ўтган кечиктирилган қарзи акс эттирилади;

д) 8-устунда қонун ҳужжатларига мувофиқ, тақдим этилган даъволар бўйича судда кўриб чиқиш жараёни бораётган муддати ўтган қарз суммаси кўрсатилади. Худди шу ерда кредитордан ушбу қарзни ундириш тўғрисида хўжалик суди қарорлари чиқарилган муддати ўтган қарз ҳам акс эттирилади.

967. Зарурат туғилган ҳолларда ташкилотларга «Ташкилотга боғлиқ бўлмаган сабаблар бўйича вужудга келган муддати ўтган қарзлар» бўлимида қўшимча устунлар очишга рухсат берилади.

968. Муддати ўтган дебиторлик ва кредиторлик қарзлари расшифрокаси сатрларининг миқдори тегишлича 2.1, 2.2.1, 3.1, 5.1, 5.2.1, 6.1-сатрлар бўйича кўрсатиладиган дебиторлар ва кредиторлар миқдорига боғлиқ.

Олдинги таҳрирга қаранг.

969. Муддати ўтган дебиторлик ва кредиторлик қарзлари расшифрокаси раҳбар ва бош бухгалтер томонидан имзоланади.

(969-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2019 йил 23 январдаги 10-сон буйруғи (рўйхат рақами 1209-10, 15.02.2019 й.) таҳрирда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.02.2019 й., 10/19/1209-10/2613-сон)

3-§. МОЛИЯВИЙ НАТИЖАЛАР ТЎҒРИСИДА ҲИСОБОТ(2-СОН ШАКЛ)

Олдинги таҳрирга қаранг.

97. «Маҳсулот (товарлар, ишлар ва хизматлар)ларни сотишдан соф тушум» (010-сатр)моддаси бўйича маҳсулот, товарлар, ишлар ва хизматларни сотишдан олинган тушум кўрсатилади, бунда солиқлар (қўшилган қиймат солиғи, акциз солиғи) ҳамда қайтарилган товарлар ва тайёр маҳсулотнинг қиймати, харидорнинг сотиш нархларидан чегирмалари чегирилади.

(97-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2019 йил 23 январдаги 10-сон буйруғи (рўйхат рақами 1209-10, 15.02.2019 й.) таҳрирда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.02.2019 й., 10/19/1209-10/2613-сон)
1   2   3   4   5   6   7   8   9


написать администратору сайта