Главная страница

Окоз 09. 00. 00. 00 Тадбиркорлик ва хжалик фаолияти 09. 15. 00. 00 Транспорт 09. 15. 06. 00 Автомобиль транспорти 09. 00. 00.


Скачать 382.73 Kb.
НазваниеОкоз 09. 00. 00. 00 Тадбиркорлик ва хжалик фаолияти 09. 15. 00. 00 Транспорт 09. 15. 06. 00 Автомобиль транспорти 09. 00. 00.
Дата01.02.2020
Размер382.73 Kb.
Формат файлаdoc
Имя файла370_24.12.2015.doc
ТипДокументы
#106680
страница3 из 13
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13


Ҳаракатланиш вақтида ҳайдовчи аниқлай олиши имкониятидаги хавф юзага келса, у транспорт воситасининг тезлигини у тўла тўхташни таъминлайдиган даражада камайтириши ёки тўсиқни бошқа ҳаракат қатнашчилари учун хавф туғдирмаган ҳолда айланиб ўтиш чораларини кўриши керак.

78. Аҳоли пунктларида транспорт воситаларининг тезлигини соатига 70 километрдан, турар жой даҳалари ва ёндош ҳудудларда (уй-жой бинолари орасидаги ер участкасида) эса соатига 30 километрдан оширмасдан ҳаракатланишга рухсат этилади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликлари, ДЙҲХХ билан келишилган ҳолда, йўл шароитлари юқори тезликда хавфсиз ҳаракатланишни таъминлайдиган ҳолларда, йўлларнинг айрим қисмлари ёки ҳаракатланиш бўлакларида айрим транспорт воситаларига ҳаракатланиш тезлигини оширишга (тегишли йўл белгиларини ўрнатиб) ваколатлидир.

79. Аҳоли пунктларидан ташқарида:

енгил автомобилларга ва рухсат этилган тўла вазни 3,5 тоннадан ошмайдиган юк автомобилларига тезликни соатига 100 километрдан оширмасдан;

шаҳарлараро қатнайдиган автобусларга ва микроавтобусларга тезликни соатига 90 километрдан оширмасдан;

бошқа автобуслар, тиркамали енгил автомобиллар, мотоцикллар, рухсат этилган тўла вазни 3,5 тоннадан ортиқ бўлган юк автомобилларига тезликни соатига 80 километрдан оширмасдан;

тиркамали юк автомобилларига тезликни соатига 70 километрдан оширмасдан ҳаракатланишга рухсат этилади.

80. Ҳар қандай йўлларда:

юкхонасида одам ташиётган юк автомобилларига тезликни соатига 60 километрдан оширмасдан;

болалар гуруҳини ташкилий ташиётган транспорт воситаларига тезликни соатига 60 километрдан оширмасдан;

механик транспорт воситаларини шатакка олган транспорт воситаларига тезликни соатига 50 километрдан оширмасдан;

хавфли, оғир вазнли ва катта ўлчамли юкларни ташиётган, ташкилий жамланмада ҳаракатланаётган транспорт воситаларига ДЙҲХХ билан келишилган тезликдан оширмасдан ҳаракатланишга рухсат этилади.

81. Ҳайдовчиларга қуйидагилар тақиқланади:

тезликни мазкур транспорт воситасининг техник тавсифномасида кўрсатилган энг юқори тезликдан ошириш;

тезликни транспорт воситасига ўрнатилган «Тезлик чекланган» таниқлик белгисида кўрсатилганидан ошириш;

зарурият бўлмаганда жуда паст тезликда ҳаракатланиб, бошқа транспорт воситаларига халақит бериш;

йўл-транспорт ҳодисасининг олдини олиш зарурияти бўлмаганда кескин тормоз бериш.

ХII. Қувиб ўтиш

82. Ҳайдовчи қувиб ўтишни бошлашдан олдин:

ўзи ўтмоқчи бўлган ҳаракатланиш бўлаги қувиб ўтиш учун етарлича масофада бўш эканлигига, қувиб ўтиш жараёнида ҳаракатланишга хавф туғдирмаслигига ва бошқа ҳаракат қатнашчиларига халақит бермаслигига;

шу бўлакда орқада ҳаракатланаётган транспорт воситаси қувиб ўтишни бошламаганлигига;

олдинда ҳаракатланаётган транспорт воситаси қувиб ўтиш, чапга бурилиш (қайта тизилиш) ишорасини бермаётганлигига;

қувиб ўтишни тугаллаётганда қувиб ўтилаётган транспорт воситасига халақит бермасдан илгари эгаллаган бўлакка қайтиб ўта олишига ишонч ҳосил қилиши шарт.

83. Рельссиз транспорт воситаларини фақат чап томондан қувиб ўтишга рухсат берилади. Бироқ чапга бурилиш ишорасини бериб, бурилишга киришган транспорт воситасини қувиб ўтиш ўнг томондан амалга оширилади.

84. Қувиб ўтилаётган транспорт воситасининг ҳайдовчисига ҳаракат тезлигини ошириш ёки бошқа хатти-ҳаракатлар билан қувиб ўтишга тўсқинлик қилиш тақиқланади.

85. Қувиб ўтишни тугаллагандан сўнг ҳайдовчи илгари эгаллаган ҳаракатланиш бўлагига қайтиши шарт (ўнг томондан рухсат этилган қувиб ўтишдан ташқари).

Бироқ ушбу йўналишда ҳаракатланиш учун икки ёки ундан ортиқ бўлак бўлса, ушбу Қоидаларнинг 67-бандини ҳисобга олган ҳолда, қувиб ўтаётган ҳайдовчи ўзи эгаллаган бўлакка қайтгани заҳоти кейинги қувиб ўтишни бошлашига тўғри келадиган ҳолларда, агар у орқада ўзидан катта тезликда ҳаракатланаётган транспорт воситаларига халақит бермаса, эгаллаган бўлагида ҳаракатланишни давом эттириши мумкин.

86. Қувиб ўтиш қуйидаги ҳолларда тақиқланади:

тартибга солинган чорраҳаларда қарама-қарши ҳаракатланиш бўлагига чиқиб;

тартибга солинмайдиган чорраҳаларда асосий ҳисобланмайдиган йўлларда ҳаракатланишда (айланма ҳаракатланишли чорраҳаларда қувиб ўтиш, кажавасиз икки ғилдиракли транспорт воситаларини қувиб ўтиш ва рухсат этилган ҳолларда ўнг томондан қувиб ўтиш бундан мустасно);

пиёдалар ўтиш жойларида пиёдалар бўлганда;

темир йўл кесишмаларида ва уларгача 100 метрдан кам масофа қолганда;

қувиб ёки айланиб ўтаётган транспорт воситаларини;

тепаликнинг охирида ва йўлнинг кўриниши чекланган жойларида қарама-қарши ҳаракатланиш йўналишига чиқиб;

3.20 ва 3.22 йўл белгилари таъсири доирасида.

87. Аҳоли пунктларидан ташқаридаги йўлларда секин ҳаракатланадиган ёки катта ҳажмли транспорт воситасини қувиб ўтиш қийин бўлган ҳолларда унинг ҳайдовчиси ушбу транспорт воситасини иложи борича йўлнинг ўнг томонига олиши, зарур бўлганда эса орқасида тўпланиб қолган транспорт воситаларини ўтказиб юбориш учун тўхташи керак.

XIII. Тўхташ ва тўхтаб туриш

88. Транспорт воситаларига йўлнинг ўнг томони ёқасида, у бўлмаганда эса қатнов қисмининг четида ва ушбу Қоидаларнинг 89-бандида кўрсатилган ҳолларда тротуарда тўхташ ва тўхтаб туришга рухсат этилади.

Аҳоли пунктларида йўлларнинг чап томонида тўхташ ва тўхтаб туришга ҳар йўналишда биттадан ҳаракатланиш бўлаги бўлган, ўртада трамвай изи бўлмаган йўлларда ва бир томонлама ҳаракатли йўлларда рухсат этилади.

Рухсат этилган тўла вазни 3,5 тоннадан кўп бўлган юк автомобиллари бир томонлама ҳаракатли йўлларнинг чап томонида фақат юк ортиш ва тушириш учун тўхташлари мумкин.

89. Транспорт воситаларини йўлнинг қатнов қисмида бир қатор қилиб, кажаваси бўлмаган икки ғилдиракли транспорт воситаларини икки қатор қилиб қўйишга рухсат этилади.

Қатнов қисмининг айрим кенгайтирилган жойларида бошқа йўл ҳаракати қатнашчиларига халақит бермаслик шарти билан транспорт воситаларини бошқача тартибда қўйишга ҳам рухсат этилади.

Қатнов қисмига чегарадош тротуар четида фақат енгил автомобиллар, мотоцикллар, мопедлар ва велосипедларга тўхтаб туришга 5.15 йўл белгиси билан бирга 7.6.2, 7.6.3, 7.6.6 — 7.6.9 қўшимча ахборот белгиларидан бири ўрнатилган жойларда рухсат этилади.

90. Аҳоли пунктларидан ташқарида тунаб қолиш, дам олиш ёки бошқа мақсадларда узоқ вақт тўхтаб туришга фақат бунинг учун кўзда тутилган майдончаларда ёки йўлдан ташқарида рухсат этилади.

91. Қуйидаги жой ва ҳолатларда тўхташ тақиқланади:

трамвай йўлларида, шунингдек бевосита уларга яқинроқда трамвайлар ҳаракатланишига халақит берадиган бўлса;

туннелларда, темир йўл кесишмаларида;

бир йўналишда ҳаракатланиш учун учтадан кам бўлаги бўлган кўприк, йўл ўтказгич ва эстакада ҳамда уларнинг остида (тегишли йўл белгилари билан тўхтаб туриш рухсат берилган йўл қисмлари бундан мустасно);

тўхтаган транспорт воситаси билан сидирға чизиқ (қатнов қисмининг четини белгиловчи чизиқдан ташқари), ажратувчи бўлак ёки қатнов қисмининг қарама-қарши чети орасидаги масофа 3 метрдан кам бўлган жойларда;

пиёдалар ўтиш жойларида ва улардан олдин 5 метрдан кам масофа қолганда;

қатнов қисмининг хавфли бурилишларида;

лоақал бир йўналишдаги кўриниш масофаси 100 метрдан кам бўлган йўл дўнгликлари яқинида;

қатнов қисми кесишмаларида ва кесишаётган қатнов қисми четига 5 метрдан кам масофа қолганда (уч томонлама кесишмаларда (чорраҳаларда) ёндан туташган йўлнинг сидирға чизиқ ёки ажратувчи бўлак билан ажратилган қарама-қарши томони бундан мустасно);

бекат майдончаларида, йўналишли транспорт воситалари тўхташ жойларида, жумладан, 1.17 чизиғи билан белгиланган, улар бўлмаганда эса йўналишли транспорт воситалари тўхташ жойи белгилари ва бекатдан ҳаракатланиш йўналиши бўйлаб (етмасдан ва ўтиб кетиб) 15 метрдан кам масофада. (йўналишли транспорт воситалари ҳаракатига халақит бермаса йўловчиларни чиқариш ёки тушириш учун тўхташ бундан мустасно);

транспорт воситаси светофор ишоралари, йўл белгиларини бошқа ҳайдовчилардан тўсиб қўядиган, бошқа транспорт воситаларининг ҳаракатланишига (кириш ва чиқишига) имкон қолдирмайдиган ёки пиёдаларнинг ҳаракатига халақит берадиган жойларда;

3.27 йўл белгиси ёки 1.4 йўл чизиғи таъсири доирасида.

Олдинги таҳрирга қаранг.

5.15 ва 7.17 йўл белгилари ёки 1.24 йўл чизиғининг биргаликдаги таъсири доирасида, ногиронлиги бўлган шахслар томонидан бошқариладиган транспорт воситалари бундан мустасно.

(91-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги 321-сонли қарорига асосан ўн учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.05.2018 й., 09/18/321/1154-сон)

92.Тўхтаб туриш тақиқланади:

тўхташ тақиқланган жойларда;

аҳоли яшаш жойларидан ташқарида 2.1 йўл белгиси билан белгиланган йўлларнинг қатнов қисмида;

темир йўл кесишмаларига 50 метрдан кам масофада;

3.27 — 3.30 йўл белгилари ёки 1.4, 1.10 йўл чизиқлари таъсири доирасида.

Олдинги таҳрирга қаранг.

5.15 ва 7.17 йўл белгилари ёки 1.24 йўл чизиғининг биргаликдаги таъсири доирасида, ногиронлиги бўлган шахслар томонидан бошқариладиган транспорт воситалари бундан мустасно.

(92-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги 321-сонли қарорига асосан олтинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.05.2018 й., 09/18/321/1154-сон)

93.Тўхташ тақиқланган жойларда мажбурий тўхтаган ҳайдовчи транспорт воситасини бу жойдан олиб кетишнинг барча чораларини кўриши керак.

94. Агар бошқа йўл ҳаракати қатнашчиларининг ҳаракатига халақит берадиган бўлса ёки хавф туғдирса, транспорт воситасининг эшикларини очиш тақиқланади.

95. Транспорт воситасининг ўз-ўзидан ҳаракатланиб кетишини ёки ўзи йўқлигида ундан фойдаланишни истисно қиладиган зарур эҳтиёт чораларини кўргандан кейингина ҳайдовчи ўз жойини ташлаб кетиши ёки транспорт воситасини қолдириши мумкин.

XIV. Чорраҳада ҳаракатланиш

96. Чапга ёки ўнгга бурилаётган ҳайдовчи кесишаётган йўлнинг қатнов қисмидан ўтаётган пиёда(лар)га, шунингдек велосипед йўлкасидан йўлни кесиб ўтаётган велосипедчи(лар)га йўл бериши керак.

97. Ҳайдовчи тирбандлик туфайли мажбурий тўхтаб, кўндаланг йўналишдаги транспорт воситаларининг ҳаракатланишига тўсқинлик туғдирадиган бўлса, чорраҳа ёки қатнов қисмлари кесишмасига кириши тақиқланади.

98. Ҳаракатланиш навбати светофор ёки тартибга солувчининг ишоралари орқали аниқланиб бошқарилаётган чорраҳа — тартибга солинган чорраҳа ҳисобланади.

Милтилловчи сариқ ишора ёниб-ўчаётган, светофорлар ишламаётган ёки тартибга солувчи бўлмаган чорраҳа — тартибга солинмаган чорраҳа ҳисобланади. Ҳайдовчилар тартибга солинмаган чорраҳалардан ўтиш қоидаларига ҳамда чорраҳада ўрнатилган имтиёз белгиларига амал қилишлари шарт.

XV. Тартибга солинган чорраҳалар

99. Светофорнинг яшил ишорасида чапга бурилаётган ёки қайрилиб олаётган рельссиз транспорт воситасининг ҳайдовчиси қарама-қарши томондан тўғрига ҳаракатланаётган ва ўнгга бурилаётган транспорт воситаларига йўл бериши шарт. Трамвай ҳайдовчилари ҳам ўзаро ушбу қоидаларга амал қилишлари керак.

100. Светофорнинг қизил ёки сариқ ишораси билан бир вақтда ёнган қўшимча тармоқнинг йўналтиргичли яшил ишораси йўналишида ҳаракатланаётган транспорт воситасининг ҳайдовчиси бошқа йўналишларда ҳаракатланаётган транспорт воситаларига йўл бериши керак.

101. Агар светофор ёки тартибга солувчининг ишоралари трамвай ва рельссиз транспорт воситаларига бир вақтда ҳаракатланишга рухсат берса, ҳаракатланиш йўналишидан қатъи назар, трамвай олдин ўтиш ҳуқуқига эга бўлади.

Светофорнинг қизил ёки сариқ ишораси билан бир вақтда ёнган қўшимча тармоғининг йўналтиргичли яшил ишораси йўналишида ҳаракатланаётган трамвай бошқа йўналишларда ҳаракатланаётган транспорт воситаларига йўл бериши керак.

102. Светофорнинг рухсат этувчи ишорасида чорраҳага кирган ҳайдовчи, ундан чиқишдаги светофор ишорасидан қатъи назар, белгиланган йўналишда ҳаракатини давом эттириши керак. Бироқ чорраҳада ҳайдовчининг ҳаракатланаётган йўлида жойлашган светофорлар олдида тўхташ чизиқлари (ёки 5.33 йўл белгиси) бўлса, у ҳар бир светофор ишорасига амал қилиши шарт.

103. Светофорнинг рухсат этувчи ишораси ёнганда ҳайдовчи чорраҳа орқали ҳаракатланишни тугаллаётган транспорт воситалари ва қатнов қисмидан тегишли йўналишда ўтишни тугаллаётган пиёда(лар)га йўл бериши шарт.

XVI. Тартибга солинмаган чорраҳалар

104. Тенг аҳамиятга эга бўлмаган йўллар кесишган чорраҳада, иккинчи даражали йўлда ҳаракатланаётган транспорт воситасининг ҳайдовчиси асосий йўлдан яқинлашаётган транспорт воситаларига, уларнинг кейинги ҳаракат йўналишидан қатъи назар, йўл бериши керак.

Бундай чорраҳаларда трамвай ҳаракатланиш йўналишидан қатъи назар, тенг аҳамиятга эга бўлган йўлда бир йўналишда ёки қарама-қарши йўналишда ҳаракатланаётган рельссиз транспорт воситаларига нисбатан имтиёзга эга.

105. Тенг аҳамиятга эга бўлган йўллар кесишган чорраҳада рельссиз транспорт воситасининг ҳайдовчиси ўнгдан келаётган транспорт воситаларига йўл бериши шарт. Бу қоидага трамвай ҳайдовчилари ҳам ўзаро амал қилишлари керак. Бундай чорраҳаларда, кейинги ҳаракат йўналишидан қатъи назар, трамвай рельссиз транспорт воситаларига нисбатан олдин ўтиш ҳуқуқига эга бўлади.

106. Асосий йўлнинг йўналиши чорраҳада ўзгарганда асосий йўлда ҳаракатланаётган ҳайдовчилар ўзаро тенг аҳамиятли йўллар чорраҳасидан ўтиш қоидасига амал қилишлари керак.

Иккинчи даражали йўлларда ҳаракатланаётган ҳайдовчилар ҳам ўзаро шу қоидага амал қилишлари керак.

107. Чапга бурилишда ёки қайрилиб олишда рельссиз транспорт воситасининг ҳайдовчиси тенг аҳамиятли йўлдан қарама-қарши йўналишдан тўғрига ёки ўнгга ҳаракатланаётган, шунингдек рухсат этилган ҳолларда қувиб ўтаётган транспорт воситаларига йўл бериши шарт. Бу қоидага трамвай ҳайдовчилари ҳам ўзаро амал қилишлари керак.

108. Агар ҳайдовчи ўзи ҳаракатланаётган йўлнинг қопламаси бор-йўқлигини аниқлай олмаса (қоронғи вақт, лой, қор ва ҳ.к.) ва имтиёз белгилари бўлмаса, унда у ўзини иккинчи даражали йўлда деб ҳисоблаши керак.

XVII. Пиёдаларнинг ўтиш жойлари ва йўналишли транспорт воситаларининг бекатлари

109. Тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойига яқинлашаётган транспорт воситасининг ҳайдовчиси қатнов қисмини кесиб ўтаётган пиёда(лар)ни ўтказиб юбориш учун тезлигини камайтириши ёки тўхташи шарт.

110. Агар тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойи олдида транспорт воситаси ҳаракатини секинлаштирса ёки тўхтаса, қўшни бўлакларда ҳаракатланаётган бошқа ҳайдовчилар бу транспорт воситаси олдида пиёда(лар) йўқлигига ишонч ҳосил қилганларидан сўнггина ҳаракатланишни давом эттиришлари мумкин.

111. Тартибга солинган пиёдалар ўтиш жойларида ҳайдовчилар светофорнинг рухсат этувчи ишораси ёнган тақдирда ҳам пиёда(лар)га қатнов қисмини шу йўналишда кесиб ўтишни тугаллашига имкон беришлари керак.

112. Пиёдалар ўтиш жойларидан кейин пайдо бўлган тирбандлик туфайли ҳайдовчи пиёдалар ўтиш жойида тўхташга мажбур бўладиган бўлса, пиёдалар ўтиш жойига кириш тақиқланади.

113. Барча ҳолларда, шу жумладан, пиёдалар ўтиш жойларидан ташқарида ҳам ҳайдовчи оқ ҳасса билан ишора бераётган кўзи ожиз пиёда(лар)ни ўтказиб юбориши керак.

114. Агар йўловчиларни тушириш ёки чиқариш қатнов қисмида ёки унда жойлашган майдончада амалга оширилаётган бўлса, ҳайдовчи бекатда тўхтаган йўналишли транспорт воситаси эшиклари томон бораётган ёки ундан келаётган пиёда(лар)га йўл бериши керак.

115. «Болалар гуруҳини ташиш» таниқлик белгиси ўрнатилган транспорт воситаси тўхтаганда унга яқинлашаётган ҳайдовчи ҳаракат тезлигини камайтириши, зарур бўлса, тўхташи ва болалар гуруҳини ўтказиб юбориши керак.

XVIII. Темир йўл кесишмалари орқали ҳаракатланиш

116. Транспорт воситаларининг ҳайдовчилари темир йўлларни фақат темир йўл кесишмалари орқали поезд (локомотив, дрезина) ларга йўл бериб кесиб ўтишлари мумкин.

117. Темир йўл кесишмасига яқинлашиб келаётган ҳайдовчи йўл белгилари ва чизиқларига, светофор ишораларига, шлагбаум ҳолатига, кесишма навбатчисининг кўрсатмаларига амал қилиши, яқинлашиб келаётган поезд (локомотив, дрезина) йўқлигига ишонч ҳосил қилиши шарт.

118. Темир йўл кесишмасига қуйидаги ҳолларда кириш тақиқланади:

светофор ишорасидан қатъи назар, шлагбаум ёпиқ турган ёки ёпила бошлаган ҳолатда, кесишмани тўсувчи қурилма кўтарилиб турган ёки кўтарила бошлаган ҳолатда;
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13


написать администратору сайта