Главная страница
Навигация по странице:

  • Транспорт воситасининг тоифаси Йўл қўйилган люфт кўрсатгичи (градусда)

  • Окоз 09. 00. 00. 00 Тадбиркорлик ва хжалик фаолияти 09. 15. 00. 00 Транспорт 09. 15. 06. 00 Автомобиль транспорти 09. 00. 00.


    Скачать 382.73 Kb.
    НазваниеОкоз 09. 00. 00. 00 Тадбиркорлик ва хжалик фаолияти 09. 15. 00. 00 Транспорт 09. 15. 06. 00 Автомобиль транспорти 09. 00. 00.
    Дата01.02.2020
    Размер382.73 Kb.
    Формат файлаdoc
    Имя файла370_24.12.2015.doc
    ТипДокументы
    #106680
    страница5 из 13
    1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




    Йўл ҳаракати қоидаларига
    2-ИЛОВА


    1. Ётиқ чизиқлар

    Йўлнинг қатнов қисми юзасидаги чизиқлар, йўналтиргичлар, ёзувлар ва бошқа белгилар ҳаракатланиш тартиби ва аниқ режимини белгилайди.

    Олдинги таҳрирга қаранг.

    Ётиқ чизиқлар оқ рангда бўлади (1.4, 1.10 ва 1.17 чизиқлар сариқ рангда бўлади) шунингдек, 1.24 белгиси (2х2 метр ўлчамдаги кўк асосда сариқ рангда ногиронлиги бўлган шахснинг тасвири туширилган бўлади).

    (иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги 321-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.05.2018 й., 09/18/321/1154-сон)

    1.1 — қарама-қарши йўналишларда ҳаракатланаётган транспорт оқимларини ажратади, йўлнинг хавфли жойларидаги ҳаракатланиш бўлаги чегарасини билдиради; йўлнинг кириш тақиқланган қисми чегарасини белгилайди; транспорт воситаларининг тўхтаб туриш жойи чегарасини ҳамда автомагистрал қаторига киритилмаган йўлнинг қатнов қисми чегарасини билдиради;

    1.2 (энли сидирға чизиқ) — автомагистралларда ҳаракатланиш қисми чегарасини билдиради;

    1.3 — тўрт ва ундан ортиқ ҳаракатланиш бўлаги бўлган йўлларда қарама-қарши йўналишдаги транспорт воситалари оқимини ажратади;

    1.4 — тўхташ тақиқланган жойни билдиради. Якка ҳолда ёки 3.27 «Тўхташ тақиқланган» йўл белгиси билан қўлланилади ҳамда йўлнинг қатнов қисми четига ёки йўл четидаги тўсиқ устидан чизилади;

    1.5 — икки ёки уч бўлакли йўлларда қарама-қарши йўналишларда ҳаракатланаётган транспорт воситалари оқимларини ажратади; бир йўналишда ҳаракатланиш учун мўлжалланган икки ёки ундан кўпроқ бўлакли йўлларда бўлакларнинг чегараларини билдиради;

    1.6 (яқинлашиш чизиғи — ҳар бир чизиқ узунлиги улар орасидаги масофадан уч баробар катта бўлган узуқ-узуқ чизиқ) — қарама-қарши ёки бир йўналишда ҳаракатланаётган транспорт воситалари оқимларини ажратувчи 1.1 ёки 1.11 чизиғига яқинлашаётганлик ҳақида огоҳлантиради;

    1.7 (ҳар бир чизиғи қисқа ва оралари шу чизиқлар бўйига тенг бўлган узуқ-узуқ чизиқ) — чорраҳадаги ҳаракатланиш бўлакларини билдиради;

    1.8 (энли узуқ-узуқ чизиқ) — тезлашиш ёки секинлашиш бўлаги билан йўлнинг қатнов қисмидаги асосий бўлаги ўртасидаги чегарани билдиради (чорраҳаларда, йўлнинг турли сатҳда кесишган қисмларида, автобуслар тўхтайдиган жойларда ва ҳ. к.);

    1.9 — реверсив ҳаракат ташкил этилган бўлакларнинг чегарасини белгилайди; реверсив ҳаракатланиш амалга оширилган йўлларда (реверсив светофори ўчирилган ҳолатда) қарама-қарши йўналишдаги транспорт оқимини ажратади;

    1.10 — тўхтаб туриш тақиқланган жойни билдиради; якка ҳолда ёки 3.28 йўл белгиси билан қўлланилади ва йўлнинг қатнов қисми четига ёки йўл четидаги тўсиқ устидан чизилади;

    1.11 — фақат бир томондан қайта тизилишга рухсат этилган йўл қисмларида, бир йўналишдаги ёки қарама-қарши келаётган транспорт оқимларини ажратади; қайрилиб олиш, тўхташ майдончалари ва шунга ўхшашларга кириш-чиқиш жойларида ҳаракатланиш фақат бир йўналишда рухсат этилганлигини кўрсатади;

    1.12 (тўхташ чизиғи) — 2.5 белгиси ёки светофорнинг (тартибга солувчининг) тақиқловчи ишорасида ҳайдовчи тўхташ керак бўлган жойни кўрсатади;

    1.13 — кесишаётган йўлда ҳаракатланаётган транспорт воситасига йўл бериш учун тўхташ зарур бўлганда, ҳайдовчига транспорт воситасини тўхтатиш жойини кўрсатади;

    1.14.1, 1.14.2 (зебра) — тартибга солинмаган пиёдаларнинг ўтиш жойини белгилайди;

    1.14.2 ётиқ чизиқнинг йўналтиргичлари пиёдаларнинг ҳаракатланиш йўналишини кўрсатади;

    1.14.3 — светофор билан тартибга солинган пиёдаларнинг ўтиш жойини белгилайди;

    1.15 — йўлнинг велосипед йўлкаси кесиб ўтган жойини билдиради;

    1.16.1 — 1.16.3 — транспорт воситалари оқими ажраладиган ёки қўшиладиган жойлардаги йўналтирувчи оролчаларни билдиради;

    1.17 — йўналишли транспорт воситаларининг бекатлари ҳамда таксиларнинг тўхтаб туриш жойларини билдиради;

    1.18 — чорраҳада бўлаклар бўйича рухсат этилган ҳаракатланиш йўналишларини кўрсатади. Фақат 5.8.1, 5.8.2 белгилари билан қўлланилади; охири берк йўл тасвирланган чизиқ, шу йўналишдаги ён томонда жойлашган қатнов қисмига бурилиш тақиқланганлигини кўрсатиш учун чизилади; четки чап бўлакдан чапга бурилишга рухсат берувчи йўналтиргич шу бўлакдан қайрилишга ҳам рухсат беради;

    1.19 — қатнов қисмининг торайган (шу йўналишдаги ҳаракатланиш бўлакларининг сони камайган) жойига ёки қарама-қарши йўналишдан келаётган транспорт воситалари оқимларини ажратувчи 1.1 ёки 1.11 чизиғига яқинлашганлик ҳақида огоҳлантирувчи чизиқ. Биринчи ҳолда 1.18.1 — 1.18.3 белгилари билан қўлланилиши мумкин;

    1.20 — ҳайдовчини 1.13 чизиғига яқинлашаётгани ҳақида огоҳлантиради;

    1.21 («STOP» — Тўхтанг! ёзуви) — 2.5 белгиси билан бирга қўлланилганда ҳайдовчини 1.12 чизиғига яқинлашаётганлиги ҳақида огоҳлантиради;

    1.22 — йўл (ҳаракатланиш йўналиши) рақамини кўрсатади;

    1.23 — йўлнинг фақат йўналишли транспорт воситалари учун мўлжалланган бўлагини билдиради.

    Олдинги таҳрирга қаранг.

    1.24 — ногиронлиги бўлган шахсларнинг автотранспорт воситалари учун тўхтаб туриш жойи;

    (1-бўлим Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги 321-сонли қарорига асосан йигирма саккизинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.05.2018 г., № 09/18/321/1154)

    1.1 ва 1.3 чизиқларини босиб ўтиш тақиқланади, қатнов қисмининг четини билдириш учун қўлланилган 1.1 чизиғи бундан мустасно.

    1.2, 1.5 — 1.8 чизиқларини исталган томондан босиб ўтиш мумкин.

    Реверсив светофорлар бўлмаганда ёки улар ўчириб қўйилганда, 1.9 чизиғини фақат у ҳайдовчининг ўнг томонида бўлса, босиб ўтишга рухсат этилади.

    Реверсив светофор ёқилган пайтда бир йўналишли бўлакларни ажратаётган 1.9 чизиғини исталган томондан босиб ўтишга рухсат этилади. Реверсив светофор ўчирилганда, ҳайдовчилар дарҳол 1.9 чизиғидан ўнгга қайта тизилишлари керак.

    Реверсив светофор ўчирилган бўлса, қарама-қарши йўналишдаги транспорт оқимларини ажратувчи 1.9 чизиғини босиб ўтиш тақиқланади.

    1.11 чизиғини узуқ-узуқ чизиқ томонидан, сидирға чизиқ томонидан эса фақат қувиб ёки айланиб ўтишни тугатаётганда босиб ўтишга рухсат этилади.

    Кўчма тиргакка ўрнатилган вақтинчалик йўл белгилари ва чизиқлар маъно жиҳатидан бир-бирига зид келса, ҳайдовчилар вақтинчалик йўл белгиларига амал қилишлари керак.

    2. Тик чизиқлар

    Тик чизиқлар — йўл иншоотлари ва жиҳозлари юзаларига кетма-кет чизилган йўл-йўл оқ-қора чизиқлар мажмуасидан иборат бўлиб, уларнинг ўлчамларини кўрсатишда, кўз билан чамалаш воситаси сифатида хизмат қилади.

    2.1 — ҳаракатланаётган транспорт воситаларига хавф туғдирадиган йўл иншоотларининг тик элементлари (кўприклар, йўл ўтказгич ва эстакадалар, устунлар ва ҳ. к.)ни билдиради;

    2.2 — туннеллар, кўприклар, йўл ўтказгич ва эстакадаларнинг пастки пештоқини билдиради;

    2.3 — ажратиш бўлакларидаги ёки хавфсизлик оролчаларидаги думалоқ устунларни билдиради;

    2.4 — йўналтирувчи, бетон ёки темир бетон устунлар, тўсиқ тиргаклар ва ҳоказоларни билдиради;

    2.5 — йўлнинг кичик радиусли бурилиш, тик нишаблик ва бошқа хавфли жойларда йўл тўсиқларининг ён юзаларини билдиради;

    2.6 — бошқа жойлардаги тўсиқларнинг ён юзаларини билдиради;

    2.7 — хавфли жойлардаги тўсиқни (бордюрни) ва йўл сатҳидан баланд бўлган хавфсизлик оролчаларини билдиради.





    Олдинги таҳрирга қаранг.



    (ётиқ чизиқларнинг график чизмалар қисми Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги 321-сонли қарорига асосан 1.24 тасвир билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.05.2018 г., № 09/18/321/1154)



    Йўл ҳаракати қоидаларига
    3-ИЛОВА


    Транспорт воситаларидан фойдаланишни тақиқловчи

    ШАРТЛАР

    1.Тормоз тизимлари

    1.1. Тормоз тизимининг конструкцияси ўзгартирилса, ишлаб чиқарган корхона талабига мос келмаса ёки транспорт воситасининг шу турида кўзда тутилмаган тормоз суюқлиги ёки бошқа қисмлар қўлланилса.

    1.2. Ишчи тормоз тизимининг самарадорлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 4 июлдаги 191-сонли қарори билан тасдиқланган «Автотранспорт воситалари конструкциясининг фойдаланиш шартлари бўйича хавфсизлиги тўғрисида»ги умумий техник регламентида белгиланган талабларга мос келмаса.

    1.3. Гидравлик тормоз юритмасининг зичлиги (герметиклиги) бузилган бўлса.

    1.4. Двигатель ишламай турганда пневматик ёки пневмогидравлик тормоз юритмасининг зичлигини бузилиши, бошқарув қисмлари уланмаганда — 30 дақиқада, уланганида — 15 дақиқада тизимдаги ҳаво босимини 0,05 МП дан кўпга пасайишига сабаб бўлса. ўилдираклардаги тормоз камераларидан сиқилган ҳаво чиқаётган бўлса.

    1.5. Пневматик ёки пневмогидравлик тормоз юритмасининг манометри ишламаса.

    1.6. Тўхтаб туриш тормоз тизими транспорт воситаларини қуйидаги жойларда ҳаракатсиз ҳолатда ушлаб тура олмаса:

    тўла аслаҳаланган ҳолатда транспорт воситаларини 16 фоиздан кам бўлмаган қияликда;

    М тоифа учун 25 фоиз, N тоифа учун 31 фоиз.

    Изоҳ:

    Тўхтаб туриш тормоз тизими синовдан ўтказилаётганда двигатель трансмиссиядан ажратилган бўлиши керак.

    2. Бошқарув қурилмаси

    2.1. Бошқарув қурилмасидаги люфт йиғиндиси регламент (қатъий белгиланган) шароитлардаги синовларда қуйидаги кўрсаткичдан катта бўлмаслиги керак:

    Транспорт воситасининг
    тоифаси


    Йўл қўйилган люфт кўрсатгичи (градусда)

    М1

    100

    М2, М3, N1

    200

    N2, N3

    250
    1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13


    написать администратору сайта