Главная страница
Навигация по странице:

  • Зина-лифт бўлмаси

  • Лифт холли

  • Кўпквартирали уй

  • Текисланган ер сатхи

  • Квартира олдидаги ер майдони

  • Томдаги ёруғлик туйнуги (фонар)

  • Совуқ омбор

  • Қудуқ

  • Мансард қавати (мансарда)

  • Ертўла (подвал)

  • ШНК 2.08.01-05 узб. Турар жой бинолари


    Скачать 0.73 Mb.
    НазваниеТурар жой бинолари
    Дата07.02.2022
    Размер0.73 Mb.
    Формат файлаdoc
    Имя файлаШНК 2.08.01-05 узб.doc
    ТипДокументы
    #354278
    страница13 из 19
    1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   19



    Йўлакли типдаги турар-жой биноси – квартирадан (ёки ётоқхона хонасидан) умумий йўлак орқали камида иккита зинага чиқиладиган бино.

    Турар-жой секцияси (ёки блок-секция) – бинони туйнуксиз деворлар билан ажратилган қисми бўлиб, ундан битта зина бўлмасига бевосита ёки узунлиги 12м дан ошмаган йўлак орқали чиқилади; секция қаватидаги квартираларнинг умумий майдони 500м2 дан ошмаслиги керак.

    Турар-жой ховли – маи-ший ва хўжалик мақсадларида фаол фойдаланиладиган, уйга туташган очиқ бўшлиқ.

    Зина-лифт бўлмаси – зина бўлмаси ва лифтларнинг тик коммуникацияларини жойлашти-риш учун мўлжалланган хона.

    Зиналар ва зина бўлмалари – яшовчиларни қават-лараро алоқаси ва эвакуацияси учун мўлжалланган; зиналар қуйидаги типларга бўлинади: 1 – ички, зина бўлмаларида жой-лашадиган; 2 – ички очиқ; 3 – ташқи очиқ; оддий, одатдаги зина бўлмалари:

    Л1 – ҳар қават ташқи деворларида очиқ ёки ойнавандланган туйнуклар билан;

    Л2 – томдаги очиқ ёки ойнаванд туйнуклар орқали табиий ёритилган;

    Тутунланмайдиган зина бўлмалари:

    Н1 – зна бўлмасига қаватдан ташқи ҳаво зонаси орқали тутунланмайдиган очиқ ўтувлар бўйлаб кирилади;

    Н2 – ёнғинда зина бўлмасига босим остида ҳаво берилади;

    Н3 – зина бўлмасига қватдан ёнғинда босим остида ҳаво бериладиган тамбур шлюз орқали кирилади;

    Ёнғин зинапоялар:

    П1 – тик ўрнатилган;

    П2 – маршли қиялиги 1:6 дан ошмаган.

    Лифт холли – лифтга (лифтларга) кириш олдидаги хона.

    Ёзги хона – йилнинг иссиқ (илиқ) даврида, дам олиш ва хў жалик – маиший мақсадда фойдаланиб учун мўлжалланган очиқ (яримочиқ) ёки ойнаванд иситилмайдиган хона; ёзги хоналарнинг қўйидаги турлари бўлади: равон айвон (веранда), пешайвон (лоджия), терраса, осма айвон (балкон), анъанавий айвон ва ёпилган ховлилар, шу жумладан:

    пешайвон (ложжия) – бино ҳажмига киритилган, уч томони девор, олди очиқ ёки ойнаванд ёзги хона;

    равон айвон (веранда) – бинога ёпиштириб қурилган ойнаванд ёзги хона;

    терраса – бинога ёпишган очиқ ёки ёпилган дам олиш учун майдонга – ховли, шу жумладан қуйи қаватни томида жойлашиши ҳам мумкин;

    осма айвон (балкон) – фасад девори текислигидан чиқиб турувчи, рафақда жойлашган тўсиқли майдонга.

    Кўпквартирали уй – икки хонадондан кўп бўлган, умумий хоналари ва мухандислик тизимлари бўлган уй.


    Квартирани умумий май-дони – 2 – мажбурий илова бўйича хисобланадиган, квартирани яшаш ва ёрдамчи хоналарининг жамланган майдони.

    Ётоқхона – ёлғиз – ўқувчи, талаба, аспирант – магистрант, ишчи ва хизматчилар вақтинча яшаши учун ихтисослаштирилган истиқоматгох; ётоқхоналарда яшаш ечейкалари ва уларни тўлдирувчи жамоат – хизмат кўрсатиш хоналари кўзда тутилади; кичик оилалилар учун картира типидаги ётоқхоналар қуришга йўл қўйилади.

    Текисланган ер сатхи – бино атрофидаги лойиҳа бўйича текисланган ер сатхи.

    Ёртўла (погреб) – озиқ – овқат махсулотларни сақлаш учун ерга чуқурлаштирилган хўжалик иншооти; уй остида ёки алохида жойлашиши мумкин.

    Квартира олдидаги ер майдони – уйга (квартирага) ёндошган, унга бевосита чиқиладиган ер майдони.

    Ёруғлик камари (карман) – йўлакка ёндошган, уни ёритиш учун хизмат қиладиган табиий ёритилган хона; ёруғлик камари бўлиб, йўлакдан эни 1,2м дан кам бўлмаган ойнаванд эшик билан ажратилган зина бўлмаси ҳам ҳизмат қилиши мумкин, бу холда ёруғлик камарини кенглиги қилиб зина бўлмасидаги ойнаванд эшик кенглиги олинади.

    Томдаги ёруғлик туйнуги (фонар) – зина бўлмасини ёки ёпиқ ички ховли-атриумни ёритадиган ойнаванд том конструкцияси.

    Тамбур – совуқ ҳаво, тутун, ҳидлар киришидан ҳимояловчи эшиклар орасидаги ўтиладиган бўшлиқ; бинога, хонага, зина бўлмасига киришда ўрнатилади.

    Совуқ омбор – уйнинг иситилмайдиган хажмида жойлашган омбор.

    Чордоқ – том юзаси, ташқи деворлар ва юқори қават ёпмаси орасидаги бўшлиқ.

    Қудуқ (шахта) – шамолатиш учун, бинони баландлигига тенг ичи бўш тик бўшлиқ, горизонтал кесимни юзаси квартира умумий майдонини 1/30 дан кам бўлмаслиги керак.

    Эркер – қисман ёки тўлиқ ойналанган, фасад текислигидан чиқиб турадиган хонанинг бир қисми, ёритилиши ва инсоляция (қуёш тушиши)ни яхшилаш учун қўлланилади.

    Мансард қавати (мансарда)–чордоқ бўшлиғида жойлаштири-ладиган яшаладиган қават.

    Ер усти қавати – хоналар полини сотхи, текисланган ер сатхидан баланд бўлган қават.

    Цокол қавати – хоналар полини сатхи, текисланган ер сатхидан пастлиги хона баландлигини ярмидан кўп бўлмаган қават ва қават ёпмасини сатхи ердан баландлиги камида 2м.

    Ертўла (подвал) қават – хоналар полини сатхи текисланган ер сатхидан пастлиги хона баландлигини ярмидан кўп бўлган қават.

    Техник қават – мухандислик ускуналарини жойлаштириш ва коммуникацияларни ўтказишга мўлжалланган қават; бинонинг остки (техник ертўла), устки (техник чордоқ), ёки ўрта қисмида жойлашиши мумкин.
    1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   19


    написать администратору сайта