ШНК 2.08.01-05 узб. Турар жой бинолари
Скачать 0.73 Mb.
|
9 жадвал
9.2. Мухпндислик таъминоти тизимини қуришда ишлатиладиган жихоз, буюм ва материалларга тураржой биноларда ишлатилиши учун ЎзР. Соғлиқни сақлашвазирлигининг рухсати бўлиши ва амалдаги стандарт ва техник шартларга мувофиқ бўлиши керак. 9.3. Мухандислик жихозлари тизимини ёнғинпортлаш хавфсизлигини, кўздан кечириб туриш, тозалаш ва таъмирлаш имконини таъминлаган холда КМК 2.04.05, КМК 2.04.08, КМК 2.04.17, КМК 2.04.20 ва КМК 2.04.18 ларга мувофиқ лойиҳалаш керак. Тизим ишлашидан хосил бўлган шовқин турар-жой уйлар учун йўл қўйилган даражадан ошмаслиги керак. Қўшимча шовқин чиқарадиган ускуналар алоҳида мустақил таянч конструкцияларга ўрнатилиши керак. Мухандислик тизимини электромеханик ва электрон ускуналари табиий ёритиладиган ва фавқулодда сув босмайдиган хоналарда жойлашиши керак. Ушбу ускуналарни техник ертўлаларда жойлаштиришга йўл қўйилмайди. Насосхоналар, венткамера, иссиқлик пунктлар шовқин манбаълари бўлиб, улар яшаш хоналарини ёнида устида ва остида жойлашмаслиги керак. Яхшиланган ва юқори класс қулайлик объектларда юқорида қайд этилган хоналар турар жой бинони хажмидан умуман бошқа жойда жойлашиши керак. 9.4. Турар-жой уйлари ичига қурилган жамоат ва хўжалик хоналарида, алоҳида чиқуви бўлган,алоҳида ажратилган хонада жойлашган, иситиш учун мўлжалланган, автоматлашган газ аппарат ва қозонлардан ташқари 6.1 ва 6.3 бандларга мувофиқ газ ускуналарини ўрнатишга йўл қўйилмайди. Ушбу иситиш тизимига иссиқ сув таъминоти учун сув иситгичларини улашга йўл қўйилади. 9.5. Оқовалаштирилган худудларда қурилдиган биноларда ички сув таъминоти ва оқова тизими кўзда тутилиши керак. 9.6. Оқовалаштирилган квартирали уйларда қуйидагилар кўзда тутилиши лозим: 5-6 хонали квартираларда: ваннали санитар хонаси, юз-қўл ювгич ва унитази билан ва санитар хона унитаз, юз-қўл ювгич ва души билан; 2-4 хоналида: хожатхона унитаз ва юз-қўл ювгич билан ва ванна хона ванна ва юз-қўл ювгич билан; бир хонали ва кичикўлчамли 2-хонали квартираларда: бирлаштирилган санитар хонаси унитаз, юз-қўл ювгич, ванна билан, қариялар учун ихтисослашган уйларда қайд этилган санитария жихозларига қўшимча лойиҳалаш топшириғи бўйича оёқ ваннаси кўзда тутилиши керак. Яхшиланган ва юқори класс қулайликли квартиралар лойиҳалаш топшириғи ва 14 тавсиявий иловага мувофиқ санитария – техника асбоблари билан жихозланиши мумкин. Кресло-аравачадаги ногирони бор оила квартираларда санитария бўлмаси унитаз, юз-қўл ювгич ва деворга махкамланган махсус қайтарма (откидной) ўтиргичли душ, хамда транни ўз ичига олиши керак. 9.7. Оқовалаштирилган ётоқхона санитария-гигиена хона-ларини ускуналарини: ёлғизларга: 1 унитаз, 1 душ (ёки ванна), 1 юз-қўлювгич 4-6 одамга; кичик оилага: 1 унитаз, 1 душ(ёки ванна), 1 юз-қўл ювгич – 2-3 одамга; хисобидан қабул қилиниши керак. Қария ва ногиронлар уй-интернатлар яшов хоналари қошида бирлашган санитария бўлма-лари (унитаз, юз-қўл ювгич, душ, оёқ ваннаси) кўзда тутилади. Ваннали ванна хонаси 10-15 яшовчидвн иборат гурухга кўзда тутилади. Изоҳ: Яхшиланган ва юқори қулайликли ётоқхона ва уй-интернатларда санитариятехника ускуналари тўплами лойиҳалаш топшириғи бўйига ўрнатилади. 9.8. Турар-жой уйлар электр энергияси, газ, совуқ ва иссиқ сув сарфини ҳисоблаш асбоблари билан жихозланган бўлиши керак. Овқат тайёрлаш учун ускуналар 9.9. Қаттиқ ёнилғидаги плиталар 2 қаватгача (2-чи қават ҳам) турар-жой уйларда, газ ёнилғида–10 қаватгача (10-чи қават ҳам) йўл қўйилади. 10 қаватдан юқори турар-жой уйлар, ётоқхоналар, қариялар ва ногирони бор оилалар уйлари ошхоналарида (неча қаватлигидан қатъий назар) электрплиталар ўрнатилиши лозим. Ҳар-бир ошхонани идиш-товоқ ювгич билан жихозлаш керак. 9.10 Ошхонадаги газ ва электр плиталарини конфоркаларини сони: бир хонали квартираларда камида 2 та, икки-олти-хоналида - тўртта, янада каттароқ квартираларда-олтита қабул қилиниши керак. Ётоқхона ошхоналарида: I тип ётоқхоналарда-50 одам яшовчи гуруҳига битта тўртконфоркали плита; II типда–ҳар бир яшов ячейкасидаги(бўлма) 2 та одам учун бир-икки конфоркали плита; III типда-ҳар бир оила ячейкасига битта учконфоркали плита кўзда тутилиши керак. 9.11. Квартирага қаршли участкадаги ёзги ошхона оқовалаштирилган бўлса, уни плита ва идиш-товоқ ювгич билан жихозлаш тавсия қилинади. Совуқ ва иссиқ сув таъминоти 9.12. Оқовалаштирилмаган худудларда истиқомат қилувчиларни сув билан таъминлаш, уйдан 100м дан олис бўлмаган масофада жойлашган сув олиш колонкалардан кўзда тутилади. Иссиқ сув плиталарда, ўчоқларда, қуёшдан иситиш қурилмаларида тайёрланади. Оқовалаштирилган худудлардаги биноларда ичимлик-хўжалик ва ёнғинга қарши сув таъминоти, ҳамда марказлашган иссиқликтаъминоти тизимидан ёки заводда ишланган махалий сув исситгичлардан иссиқ сув таъминоти кўзда тутилиши керак. 12 ва ундан кўп қаватли турар-жой уйларда, қурилиш хажми 5000 м3 ва ундан ортиқ биноларда ёнғинга қарши сув таъминоти қуриш керак. Ёнғинга қарши сув таъминоти тизими бинони фасадига чиқарилган ўт ўчириш машиналарини улаш учун диаметри 80мм ли бирлаштирувчи головкали тирсаклар билан жихозланган бўлиши керак. 9.13. Қаттиқ ёнилғидаги махаллий сувиситгичлар 2 қаватгача (2-қават ҳам), газли сувиситгичлар-5 қаватдан ошмаган турар-жой биноларда йўл қўйилади. Электрсувиситгичлар қаватлар сони билан чегараланмайди, лекин электртаъминоти ташкилоти билан келишилиши керак. 9.14. Хўжалик ва маиший эхтиёжга бериладиган совуқ ва иссиқ сув сифати O’zDST 950-2000 га мувофиқ бўлиши керак. Иссиқ сувни олиш жойидаги ҳарорати 50° C дан ортиқ сув беришга йўл қўймайдиган трмостатик регуляторли бўлиши керак. 9.16. Сув таъминоти тизимида ҳар бир квартирага, хўжалик блокига, саунага, ҳамда ювгич бакчалари ва жойдаги сувиситгич колонкаларига тарқатиладиган жойларда ёпадиган арматура ўр-натиш кўзда тутилиши керак. 9.17. Ички сув таъминоти тизимида бинони периметрини ҳар 60-70м да биттадан ташқи деворда ичкарилатиб ўрнатиладиган сув сепиш жўмраги кўзда тутилиши йўл қўйилади. Сув таъмиyоти режимли бўлган худудларда сув сепиш жўмраклар ўрнатилмайди. 9.18. Ванна ва душхоналарда ёз вақтида ёпиш мумкин бўлган схема бўйича сочиқ қуритгич ўрнатилиши кўзда тутилиши керак. 9.19. Автоматик кир ювиш машинасини совуқ ва иссиқ сув, ҳамда оқова қуверларига улаш учун уларда пробкалар билан ёпиб қўйиладиган штуцерлар кўзда тутилиши керак. 9.20. Ванна ва душ поддонлари метал корпуслари сув қувурлари билан метал ўтказгичлар билан туташтирилиши керак. Оқовалаштириш 9.21. Ички маиший оқовалашитириш тизими ўрнатилган ҳамма санитария техник асбоблардан (унитаз, ванна, душ, юз-қўл ювгич, буде ва б.) чиқадиган оқова сувларни кетказиш учун кўзда тутилиши лозим. 9.22. Конструкциясида гидравлик ёпғич бўлмаган санитария-техник асбобларни (душ поддонлари, кир ювиш машиналарини мағзава чиқиш жойи ва б.) чиқиш жойига асбобларнинг остига гидравлик ёпғичлар ўрнатилиши керак. 9.23. Оқова сувларни кетказиш ўз оқими билан кетадиган ёпиқ қувурлар бўйича, ифлосланиб тиқилиб қолиш эхтимолини максимал камайтирадиган қилиб ўрнатиб, амалга оширилиши керак. Бошқа-бошқа хонадонларда жойлашган сан.тех. асбобларни умумий тармоқ қувурга улашга йўл қўйилмайди. 9.24. Ички оқовалаштириш тармоғини яшаш хоналари, намлик бўлиши мумкин бўлмаган хоналар, ҳамда ошхона ва вестибюлларни шипи ости бўйлаб, девор ва пол ичи билан ўтказишга йўл қўйилмайди. 9.25. Уйнинг ички ўз оқимили оқовалаштириш тармоғини шамоллатишни (қишлоқдаги 1 қаватли уйлардан ташқари) тортадиган (вытяжной) қисми бино томидан юқорига очиқ хавога чиқарилган уй оқовалаштириш мўриси орқали амалга ошириш керак. Қувурларнинг ҳаво тортадиган мўри қисмини очиладиган дераза ва балконлардан камида 6м масофада, тортувчи шамоллатиш блокларини учидан камида 1м масофада жойлаштириш керак. Оқовалаштириш мўрилари-ни шамоллатиш канал ва шахталари ичидан ўтказиш ман қилинади. Оқовалаштириш мўрилари-ни чордоқ бўшлиғида тўхтатишга йўл қўйилмайди. 9.26. Яшаш қисми оқовасини, магазинлар, умумий овқатланиш ва маиший хизмат кўрса-тиш корхоналари оқоваси билан (бино ташқарисида жойлашган биринчи оқовалаштириш қудуғигача) бирлаштириш ман қилинади. 9.27. Юқори класс қулайликли хонадонларда ички оқова тармоғини беркитиб, монтаж-шахта, канал ва тўртбурчак қувурларда (коробларда) ўтказиш керак. Иситиш 9.28. Иситиш тизими бинонинг яшаш хоналарида ховони хисобий ҳароратини 8 ва 9 жадвалларга мувофиқ таъминлаши керак. 9.29. Турар-жой биноларда буғли иситиш тизими ва газ билан иситиладиган каминлар қўллашга йўл қўйилмайди. Сувли иситиш тизими қўлланилганда, қувурдан ясалган иситиш қисмларни қурилиш конструкцияси ичига ўрна-тиш тавсия этилмайди (қаватёпма, девор, пардевор). 9.30. Иситиш асбоблари юзасидаги ҳарорат 105° С дан, қария ва ногиронлар хоналарида эса 95° С дан ошмаслиги керак. 9.31. Иситиш радиатор ва конвекторлари очиқ, қоида тарзида ташқи деворларда, кўпинча дераза остида жойлаштирилади. Махаллий иссиқлик манбаидан ишлайдиган иситиш тизимида иситиш асбобларини ички деворларга ўрнатишга йўл қўйилади. 9.32. Печкали иситиш 2 қаватдан кўп бўлмаган турар-жой биноларда ва 25 ўриндан кўп бўлмаган 1 қаватли ётоқхоналарда йўл қўйилади. Печкали иситиладиган хоналарда хова ҳароратини 1 кун давомида ўзгариши ± 3° С дан ошмаслиги керак. 9.33. Хар бир хонадонда қаттиқ ёнилғида ишлайдиган иситиш қозони қўллаш икки қаватгача (2-қават ҳам) турар-жой биноларда, газсимонида эса 5-қават-гача (5-қават ҳам). 9.34. Электр энергияси билан иситишда, Давшахтехназорат талабларига мос, заводда ишланган электриситиш асбобларидан фойдаланиш кўзда тутилиши керак. Шамоллатиш ва хавони кондиционлаш 9.35. Турар-жой биноларда 8 ва 9 жадвалларга мувофиқ ҳавоалмашинув кўрсаткичини таъминлаб, табиий қўзғатишли шамоллатиш кўзда тутилиши керак. Макроиқлимни оптимал параметрлари шамоллатиш билан таъминланаолмаган холда, лойиҳалаш топшириғи бўйича ҳавони кондиционлаш қўлланилиши мум-кин. 9.36. Фавқулодда тутунгақарши шамоллатишни ШНК 2.01.02 ва КМК2.04.05 ларга мувофиқ лойихалаш керак. 9.37. Тоза хоналарга ташқи ҳавони уюшмаган кириши ва уни ифлосроқ хоналарга кўчиши кўзда тутилиши керак. Хонадон ва ётоқхона яшаш хоналарини шамоллатишни, ошхона, хожатхона, ўтхона, ванна ва душхоналардан тик тортувчи каналлар ёрдамида амалга ошириш керак. 9.38. Ҳар - бир хонадан доирасида: - ошхона ва ўтхонадан алохида-алохида каналлар кўзда тутилиши керак; - хожатхона, ванна, душ ва гигиена хоналаридан тортувни ётиқ ҳавоўтказгичлар орқали битта каналга бирлаштиришга йўл қўйилади. 9.39. Тик ташқарига тортувчи (вытяжной) каналларни бино устига атмосферага чиққунча ёки очиқ чордоқ бўшлиғигача транзит қилиб чиқариш керак. 9.40. 5 қаватгача (5 қават ҳам) турар-жой биноларда, санузел ва ошхонадан тортувчи хоналлар ҳар қават учун мустақил алоҳида бажарилиши керак. 6 ва ундан кўп қаватли биноларда, юқори класс қулайликли бинолардан ташқари, ҳар қаватдан бир турли хоналардан тортувни қуйидаги шартларни бажарганда йиғма тортув каналига улаш йўл қўйилади: - тортувларни бирлаштириш вентблокни битта тиклик чегарасида, баландлиги 2м дан кам бўлмаган йўлдош каналча воситасида бажарилади; - йиғма каналга 6 қаватли биноларда фақат пастки уч қаватни тортувлари, 7-8,9-10,11-12,13-14 ва 15-16 қаватли биноларда тегишли равишда пастки тўрт беш, олти, етти ва саккиз қаватни уланади. 9.41. Сувиситгич, қозон ва печкаларнинг мўралари тортув канали ўрнида қаралмаслиги керак. 9.42. Газ асбоблари турган хоналарнинг тортув каналларида бошқариладиган (регулировка) панжара қўйишга йўл қўйилмайди. 9.43. Юқориги икки қаватдаги, юқори класс қулайликли квартираларда ҳамма қаватлардаги санузел ва ошхоналар тортув каналини киришида (оғзида) тортувчи бытовой вентиляторлар ўрнатилиши кўзда тутилиши керак. Ўтхона, газлисувиситгичли хоналарда, хамда йиғма каналга бирлашадиган тортув каналлари киришида вентилятор ўрнатишга йўл қўйилмайди. 9.44. Турар-жой бинолари ичига қурилган объектларни шамоллатиш мустақил бўлиши керак. Ёнғинпортлаш хавфи бор моддалар бўлмайдиган ва 1,5 карра хавоалмашинуви етарли бўлган (нотариал идора, юридик маслахат, жамғарма кассалари ва ш.ў.) ички қурилган жамоат хоналаридан табиий тортувни, 9.40 б. талабларига риоя қилиб, турар-жой бинонинг тортув тизимига бирлаштириш (қўшиш)га йўл қўйилади. 9.45. Юқори класс қулайликли бино ошхоналарида плита устига ҳавотозалагич ўрнатиш кўзда тутилади. 9.46. Турар-жой биноларда ҳавони кондициялаш қоида тарзида, мустақил (автоном) кондиционерлардан фойдаланиб божарилади. 1а ва 1б зоналардаги яхшиланган класс қулайликли биноларнинг 1-4 хонали хонадонларида битта кондиционер; ундан каттароқ хонадонларда иккита кондиционер ўрнатиш кўзда тутилиши тавсия қилинади. I ва II зоналардаги юқори класс қулайликли биноларда яшаш хоналарнинг тегишли холда 70 ва 50% кондиционерлар билан жихозланади. Электротехника қурилмалари 9.47. Турар жой бинолари электр лампалар билан ёритилиши ва кучли электр ускуналар ўрнатилиши лозим. Турар-жой бинолари электроприёмникларнинг ишонч-лилик даражасига қараб қуйидаги туркумларга киритилиши лозим: - электр плиталар ҳамда иссиқ суш билан таъминлаш мақсадида фойдаланиладиган электр сув иситгичлар ўрнатилган, баландлиги 16 қаватгача бўлган уй-жой бинолари (бир-саккиз квартирали уйлар бу хисобга кирмайди), газ плиталар ва ўтин-кўмир ёқиладиган плиталар ўрнатилган, баландлиги 5 дан 10 қаватгача бўлган уй-жойлар, 50 кишига мўлжалланган умумий ётоқхоналар II туркумга мавсуб; - газ плиталар ва ўтин-кўмир ёқиладиган плиталар ўрна-тилган, баландлига 5 қават-дан ошмайдиган уй-жой бино-лари, электр плиталар ҳамда иссиқ сув билан таъминлаш мақсадида иш-латиладиган электр сув исит-гичлар ўрнатилган бир - саккиз квартирали уйлар, 50 кишига мўл-жалланган умумий ётоқхоналар бинолари-III туркумга мансуб. 9.48. Электр ускуналар тузилиши, тайёрланиши, ўрнати-лиш усули, изоляциясининг тури ва химояланганлик даражаси жихатидан электр тармоғидаги кучланишга ҳамда атрофдаги муҳит-шароитга мос келиши зарур. 9.49. Квартирадаги ва турар-жой ячейкаларидаги электр тармоқлари туркумига тегишли симларяширин булиши, бунинг учун улар девор ичига ётқизилган найлардан ўтказилиши выключа-теллар ва розеткалар деворни уйиб, шу уйиққа жойланиши зарур. Деворга яширин ўтказил-ган симлар тармоғига тегишли 2 та выключател ёки розеткани турли квартиралар орасидаги деворларда ҳам, бадастирлиги-шинамлиги жиҳатдан яхши ва юқори даражали ҳисобланадиган биноларда эса бир квартира доирасида ҳам бир ўқда ёнма-ён ўрнатишга йўл қўйилмайди. 9.50. Квартираларнинг ҳам-да умумий ётоқхоналарнинг кишилар истиқомат қиладигаи хоналарига розеткаларни хона-нииг тулиқ ва тўлиқмас 6м2 майдонига битгадан тўғри келади-ган миқдорда ўрнатиш керак, бу розеткалар 6А токка мўлжал-ланган бўлиши шарт. I ва II зоналарда квартирадаги умумий хонага 10(16) А токка мўлжаллан-ган ва ерга уланадиган қисми (контакти) бўлган розетка ўрнати-лади. Квартира (уй) ларнинг йулакларида йулакнинг тўлиқ ва тўлиқмас 10м2 майдонига камида биттадан тўғри келадиган қилиб ўрнатилган 6А токка мўлжаллан-ган розеткалар бўлиши зарур. Ошхоналарга 6А токка мўлжал-ланган учта розетка, ошхона майдони 8м2 дан катта бўлганида эса тўртга розетка ва бундан ташқари, ерга улайдиган қисми (контакта) бўлган, 10(16)А токка мўлжалланган битта розетка ўрна-тилиши лозим. Электр плита-ларидан фойдаланиладиган бўлса, 23А токка мўлжалланган ва ерга улайдиган қисми (контакти) бўл-ган розетка ўрнатилиши зарур. Бадастирлиги-шинамлиги жиҳатдан яхши ва юқори дара-жали объектлар жумласига кира-диган биноларда кондиционери бор хоналарнинг ҳаммасига 10(16)А токка мўлжалланган ва ерга улайдиган қисми бўлган розеткалар ўрнатилади. 9.51. Истиқомат хоналари-даги штепсель розеткалари вилка чиқариб олингандан кейин улар-нинг тешикларини бекитиб қўйишга имкон берадиган химоя мосламалари ёки пластмасса қопқоқлар билан таъмин-ланган бўлиши лозим. Санузелларга (ҳожатхона-ларга), ваннахона ва душхона-ларга, юз-қўл ювиладиган хона-ларга, душхонага киравериш-даги жойга, омборхоналарга розеткалар ўрнатиш мумкин эмас, юз-қул ювиладиган хоналар ҳамда ванна-хоналардаги тақсимловчи (ажра-тувчи) трансформатор орқа-ли уланган розеткалар бундан мус-тасно. 9.52.Квартира дахлизига-электр қўнғироқ квартирага кири-ладиган эшик ёнига эса қўнғироқ тугмачаси (кнопкаси) ўрнатилиши лозим. 9.53. Истиқомат хона-ларида, ошхоналарда, дахлиз ва осма айвон (балкон)ларда, шунинг-дек, майдони 5м2 дан катта пешайвонларда зарур бўлганида шипга ҳамма ёққа ёруғлик сочадиган ёритгичлар-электр лам-палар осишга ёки бирик-тиришга имкон берадиган клеммали колод-калар ўрнати-лиши, улар пешай-вонларда деворга бириктирилиши лозим. Истиқомат хоналарига, агар уларнинг майдони 10м2 ва бундан катта бўлса, электр тармоғига лампалар икки қисм билан уланадиган кўп лампали ёритгич-лар ўрнатиш имкониятларини кўзда тутиш зарур. Квартиралардаги ҳожатхоналарда эшик тепасида деворга патрон, ваннахоналарда эса умивалник тепасига электр лампа (ёритгич) ўрнатилиши керак. 9.54. 6 қаватли ва бундан баландроқ турар жой биноларида, шунингдек, 50 нафар ва бундан кўпроқ киши истиқомат қиладиган умумий ётоқхоналарда хавфли пайтларда фойдаланиладиган электp лампалар ўрнатиш кўзда тутилиши лозим. 9.55. Бадастирлиги-шинам-лиги жиҳатдан юқори даражали уй-жой биноларида кўчага лампалар, зинахоналарни, дахлиз (вестибюль) ларни, лифт - хоналарни, лифт олдидаги табиий ёруғлик тушиб турадиган майдончани, бинога кирилдадиган эшик (подъезд)ни ва уйга кириладиган эшикни ёритади-ган электр лампалар (ёритгичлар) коронғи тушгач электр тармоғига автоматик равишда уланадиган (ўз-ўзидан ёнадиган) ёки диспетчерлик манзилидан туриб (масовадан) ёқиладиган ва кун ёриши билан шу тариқа ўчадиган бўлиши лозим. Алоқа ва сигнализация 9.56. Турар жой бино-ларига радиоалоқа, телефон тармоклари ва антеннали телевидение тармоқлари ўтказилиши шарт. Кария-лар ҳамда ногиронлар оилалари истиқомат қиладиган уй (квартира) лар, умумий ётоқхона биносидаги ҳамма хоналар (хожатхона, ванна-хона ва бошқа санитария-гигиена хоналари бу хисобга кирмайди). 10 қаватли ва бундан баланд турар жой бинолари ёнғин чиққанлигидан сигнал берадиган асбоблар ҳамда кишилар ёнғин чиққанлигни тўғ-рисида хабар берадиган асбоб-лар (ёнғин сигнализацияси) билан таъмин-ланиши лозим. Турар-жой бинолар лойиҳалаш топшириғида кўзда тутил-ган бўлса соатлаштири, қўриқлаш ва автоматик ёнғин сигнализацияси тизими билан жихозланиши мум-кин. 9.57. Ёнғин чиққанида ўз - ўзидан ишга тушадиган, яъни автоматик равищда бошқарилади-ган ёнғинга қарши қурилмалар ўрнатилган темир жовонларни бинонннг биринчи қаватидаги электрошчитлар ўрнатилган хона-га жойлаштириш керак. 9.58. Радиорозеткаларни қуйидаги жойларга ўрнатиш лозим: - бир ва икки хонали уйларда-ошхонага ва умумий хонага; - уч ва бундан кўпроқ хонали уйларда эса, булардан ташқари ётоқхоналардан бирига ҳам; - ётоқхоналарда ҳар бирхонага битта розетка, бундан ташқари, навбатчилик қиладиган ходимлар хонасига ва маъмурият жой-лашган хонага ҳам радио-розеткалар ўрнатилиши лозим. 9.59. Ҳар бир уйда телефон аппарати ўрнатиш учун техник имкониятлар туғдирилган бўлиши лозим. 9.60. Қариялар ҳамда ногиронларга мўлжалланган уй-интернат-ларда хизмат кўрсатувчи ходимларни чақиришга имкон берадиган сигнализация систе-маси бўлиши лозим. 9.61. Бадастирлиги-шинам-лиги жихатдан яхши даражали объект ҳисобланадиган 3 қаватли ва бундан баландроқ уй-жой биноларига (қулфлаш-сузлашиш қурилмаси) урнатилади. 9.62. Бадастирлиги-шинам-лиги жихатдан яхши ва юкори даражали объект ҳисобланадиган бинолар муҳофаза сигналлари системаси билан ускуналанади. 9.63. 50 нафардан кўпроқ киши яшайдиган умумий ётоқ-хоналарга электр соатли қурил-малар ўрнатиш кўзда тутилиши лозим. 1 илова Мажбурий Атамалар ва тавсифлар Блоклаштирилган уй – 2 ва ундан кўп квартирадан иборат, хар бири ер участкасига чиқув ва алоҳида мухандислик тизими билан таъминланган квартира типидаги бино. Хизмат кўрсатиш блоки – истиқоматгоҳни (хонадон, яшаш ячейкалари) қўшимча тўлдирувчи маданий-маиший ва хўжалик хоналар гурухи. Уй-интернатлар – ёлғиз қариялар ва ногиронларга тиббий ва маданий – маиший хизмат кўрсатиш, яшаш шароитлари таъминланадиган ихтисослашган истиқоматгох. Ётоқхона яшаш ячейкаси – ётоқхонанинг яшаш ва ёрдамчи хоналарини бирлаштирган бирламчи элементи; яшаш ячейкаси: битта, икки ёки учта хона, дахлиз, санузел, ошхонани ўз ичига олади. Яшаш гурухи – ётоқхона ёки интернатнинг тархий элементи бўлиб, бир нечта яшаш ячейкаси ва хизмат кўрсатиш хоналарини бирлаштиради. Галерея типидаги турар-жой биноси – квартирадан (ёки ётоқхона хонасидан) умумий галерея орқали камида икита зинага чиқиладиган бино. |