Главная страница

ШНК 2.08.01-05 узб. Турар жой бинолари


Скачать 0.73 Mb.
НазваниеТурар жой бинолари
Дата07.02.2022
Размер0.73 Mb.
Формат файлаdoc
Имя файлаШНК 2.08.01-05 узб.doc
ТипДокументы
#354278
страница2 из 19
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19

II қурилиш-иқлимий минтақада архитектура-тархий ечимлар иқлимнинг оромбахш шароитларидан максимал фойдаланишга, шу билан бир вақтда истиқоматгоҳни ортиқча жазирамадан ҳимоялашга қаратилган бўлиши керак. Жазирамадан ҳимоялаш соябонлаш, истиқоматгоҳни ташқи-кўкаламзор мухитга очиш, оромбахш салқин шамоллар йўналиши-ни ҳисобга олган холда шамоллатиш ҳисобига таъминланади.

III қурилиш-иқлимий минтақада архитектура-тархий ечимни танлашда етакчи омил, бу истиқоматгохни қиш даврида ўтано-қулай иқлим тасиридан ҳимоялашдир. Истиқоматгох ва пешайвонлар асосан жанубий (жануби-шарқ, жануби-ғарб) уфққа қаратилган, ихчам композицион-тар-хий ечимлар қўллаш мақсадга мувофиқ бўлади.

2.9. Хонадон фондининг турар-жой бинолари хонадонларга битадан оилани кўчиб кириши ва яшовчиларни турар-жой билан Ўзбекистон Республикаси «Турар-жой кодекси»га мувофиқ таъминлаш шартидан келиб чиқиб лойиҳалаштирилиши керак. Истиқоматгоҳ майдонининг ҳисобий кўрсаткичлари таъминланганликнинг эришилган даражасини, «Буюртмачининг молиявий-иқти-содий имкониятларини, қурилишни ресурс билан таъминланганлигини ҳисобга олган холда лойиҳалаш топшириғи билан ўрнатилади, лекин 1 одамга умумий майдон 10 м2 дан, кресло-аравачадаги ногиронлар учун эса 23 м2 дан паст бўлмаслиги керак.

Изоҳ: Истиқоматгох майдонини ижтимой нормаси хонадоннинг яшаш ва ёрдамчи майдон майдони пешайвонларини(ойнаванд, ойнакланган(очиқ)) хисобга олмаган холда кўрсаткичларини ўз ичига олади.

2.10. Яшаш хоналари ва ошхоналарни полидан шипгача баландлигини: I-II минтақа шароитида камида 2,8м қабул қилиш лозим(яхшиланган ва юқори қулайликли турар-жойда эса, камида 3м тавсия қилинади); III зона учун 2,7м баландликка йўл қўйилади.

Изоҳлар: 1. Уй қурилиши корхоналари буюмларидан қуриладиган уйларда ҳамма зоналар учун баландлик 2,8м бўлиши мумкин (полдан шипгача).

2. Ёрдамчи хоналар баландлигини 2,4м гача пасайтиришга йўл қўйилади.

3. Қайта тикланаётган биноларда, ҳамда болахона қаватларда яшаш ва ёрдамчи хоналар баландлиги лойиҳалаш топшириғи билан ўрнатишга йўл қўйилади.

2.11. Яшаш хоналарини ертўла ва цокл қаватларида жойлаш-тиришга йўл қўйилмайди.

2.12. Яшаш хоналари, ошхоналар, оқовалаштирилмаган хо-жатхоналар, зинапоя бўлмалари (хонадон ичидагидан ташқари), йўлакли типдаги биноларда умумий йўлаклар, вестибюллар, ҳамда бино ичидаги жамоат хоналари табиий ёритилган бўлиши керак.

Табиий ёритишни КМК 2.01.05 га мувофиқ, хоналар учун пол сатхида табий ёритилганлик коэффициетини (ТЁК) нормаланган қийматини 5-мажбурий иловага мувофиқ қабул қилиб лойҳалаштириш лозим. Бу холда ёруғлик проёмлари майдонини яшаш хоналари ва ошхона поллари май донига нисбати,


қоида тарзида, 1:5,5 дан кўп бўлмаслиги, минимал нисбати I ва III минтақаларда 1:10 дан ва II минтақада 1:8 дан кам бўлмаслиги керак; мансард қаватларда юқорида кўрсатилган нисбат ҳамма минтақаларда 1:10 қилиб қабул қилишига йўл қўйилади.

Йўлакли типдаги бинолар умумий йўлаклар деразасини юзаси пол юзасининг 1/16 қисмидан кам бўлмаслиги керак.

Ташқи девордаги ёруғлик проёмлари орқали бир чеккадан (торецдан) ёритилганда, ётоқхоналар умумий йўлакларининг узунлиги 24м дан, икки чеккасидан бўлганда 48м дан ошмаслиги керак. Йўлаклар узунлиги бундан кўп бўлса ёруғлик кармонлари орқали қўшимча табий ёритиш кўзда тутилиши керак. Икки ёруғлик кармонлари орасидаги масофа 24м дан, ёруғлик кармони билан йўлак охиридаги(торецдаги) ёруғлик проёми орасидаги масофа 30м дан ошмаслиги керак. Ёруғлик кармонининг кенлиги (эни) унинг чуқурлигини ярмидан кам бўлмаслиги керак(ёндош йўлак кенглиги хисобсиз). Ёруғлик кармони хизматини ўташи мумкин бўлган зинапоя бўлмаси орқали, унинг икки томонида жойлашган йўлакларни 12м гача ёритиш мумкин.

Изоҳ: Ётоқхоналарда икки кишилик яшаш ячейканинг тахмон-ошхонасини ва кичикгабаритли бирхонали хонадонлардаги электрплита ва шамоллатгич(ташқарига тортиш) жихозли тахмон-ошхоналарни табиий ёритишсиз лойиҳалашга йўл қўйилади.

2.13. Табиий ёритилган хоналар, фрамуга, дарча (форточка) ёки бошқа қурилмалар орқали шамоллатилиши таъминланиши керак.

Квартиралар тўғри ёки бурчаклама шамоллатиш билан таъминланиши керак, тик йўналишда шамоллатишга (аэрацион шахтлар орқали) ҳам йўл қўйилади, бунда ҳар бир шамоллатиш шахтасига бита квартира бириктирилади(уланади).

Ҳавони бир квартирадан бошқасига оқиб ўтишига йўл қўйилмаслиги керак.

Бир томонлама жойлашган бир ва икки хонали квартираларни ойнакланмаган холл майдончалар, зинапоя бўлмаси ёки ташқарига очиқ квартирадан ташқари хоналар орқали шамоллатишга йўл қўйилади.

Йўлакли (коридор) турдаги ётоқхона биноларида яшаш хоналарини бевосита табиий ёритилган ва тўғри ёки бурчаклама шамоллатиладиган, узунлиги 24м гача бўлган умумий йўлаклар (коридорлар) орқали шамоллатишга йўл қўйилади.

2.14. Турар-жой биноларини тархланиши (планировкаси) жойланиши ва уфққа нисбатан ўрни яшаш хоналарини 22 март–2 сентябр даврида узликсиз давом этадиган инсоляцияси 2,5 соатдан кам бўлмаслигини таъминлаши керак; кун давомида инсоляциянинг умумий вақти 0,5 соатга ошганда яшаш хоналарини инсоляцияси бир марта узилишига йўл қўйилади.

Бир-, икки- ва уч хонали хонадонларда камида бир хонада; тўрт-, беш-, олтихоналикда-ками-да икки хонада инсоляцияни нормаланган давомилилиги таъминланиши керак.
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19


написать администратору сайта