Главная страница
Навигация по странице:

  • Эвакуация йўллари

  • ШНК 2.08.01-05 узб. Турар жой бинолари


    Скачать 0.73 Mb.
    НазваниеТурар жой бинолари
    Дата07.02.2022
    Размер0.73 Mb.
    Формат файлаdoc
    Имя файлаШНК 2.08.01-05 узб.doc
    ТипДокументы
    #354278
    страница7 из 19
    1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   19


    5.12. Чордоқли томларда томқопламаси, стропила ва обрешеткаларни ёнадиган материаллардан қилиш мумкин. Чордоқли биноларда (V даража ўтга чидамли бинолардан ташқари ) стропила ва обрешёткалар ёнувчи материаллардан қилинганда, томқоплама ёнмайдиган бўлиши, стропила ва обрешёткаларга эса ўтдан ҳимоялаш ишлови берилиши керак. Бу конструкцияларни конструктив ҳимоялаш таъминланганда, улар ёнишни ичкарисидан тарқалишига имкон туғдирмасликлари керак.

    5.13. Жамоат ҳоналари яшаш қисми хоналаридан 1-тип пардевор ва 3 тип тешикларсиз қаватёпма билан I даража ўтга чидамли биноларда 2-тип қаватёпма билан ажратилиши керак.
    Эвакуация йўллари
    5.14 Қаватдан чиқувлар сони ва зинапоя бўлмалари типлари ёнғин хавфи бўйича биноларни классификациясини ҳисобга олган холда ШНК 2.01.02 га мувофиқ қабул қилинади.

    Баландлиги 28м гача (28м ҳам) турар – жой биноларда ҳар қаватда ташқи деворда деразаси бўлган оддий зинапоя бўлмалари қурилиши керак.

    Баландлиги 3 қаватдан кўп бўлмаган, I ва II даража ўтга чидамли секция типидаги турар-жой биноларида Л2 ти зинапоя бўл-маларини қўллашда йўл қўйилади; зинапоя бўлмаларини ёритиш томда юзаси 4м2 дан кам бўлмаслмаган ёриғлик тушадиган проёмалар орқали лойиҳаланади. Бунда иккинчи ва учунчи қават ҳар бир квартирасида балкон ёки лоджия, ҳамда зинапоялар (маршлар) оралиғи(бўшлиғи) 0,7м дан кам бўлмаган, зинапоя бўлмасини баландлигида ёруғлик тушиши шахтаси кўзда тутилиши керак.

    Зинапоя бўлмаларида бинога ёндош очиқжойга (ташқарига) бевосита ёки ёндош йўлак-ларни эшикли пардеворлар ажратилган вестибюллар орқали чиқуви бўлиши керак.
    Изоҳ: Зинапоялар ва зинапоя бўлмаларини турларини тавсия 1 мажбурий иловада келтирилган.
    5.15 Квартиралар ва ётоқхона хоналари эшикларидан зинапоя бўлмасига ёки ташқарига чиқиш жойигача бўлган энг олис масофалар 6-жадвал бўйича қабул қилиниши керак. Турар-жой бино секциясида квартирадан охирида юзаси 12м2 дан кам бўлмаган деразасиз йўлакка (холл) чиқишда, энг узоқ жойлашган квартира эшигидан бевосита зинапоя бўл-масига ёки тутунланмайдиган зинапоя бўлмасининг ҳаво бўшлиғи зонасига йўловчи тамбургача бўлган масофа 12м дан ошмаслиги керак; йўлакда (холлда) дераза бўлса ёки тутун йўқотиладиган бўлса, бу масофа 6 жадвал бўйича, боши берк йўлак учун каби қабул қилиниши мумкин.


    6 жадвал


    Ўтгачидамлилик даражаси


    Бинонинг конструктив ёнғин хавфлилик класси

    Квартира ёки ётоқхона хонаси эшигидан чиқишгача бўлган энг олис масофа, м

    Зинапоя бўлмалари ёки ташқи киришлар оралиғида жойлашганда

    Боши берк йўлак ёки галереяга чиқишда

    I, II

    CО

    40

    25

    II

    С1

    30

    20

    III

    CO

    C1

    30

    25

    20

    15

    IV

    CO

    C1,C2

    25

    20

    15

    10

    V

    Нормаланмайди

    20

    10




    5.16. Йўлакнинг эни: зинапоялар оралиғи ёки йўлакни охири билан зинапоя оралиғи 40м гача бўлганда – 1,4м, 40м дан юқори – 1,6м. Галереяни эни 1,2м дан кам бўлмаслиги керак.

    Йўлакларни бир биридан ва йўлак охиридан 30 м гача масофада жойлашган, ёпгичлар билан жихозланган, ўтга чидамлилиги ЕI30 бўлган эшикли пардеворлар билан ажратиш керак.

    5.17. Зинапоя(марш)Лар ва нишаб йўлаклар (пандуслар)ни кенглиги ва қиялиги, поғоналар баландлиги ва эни, зинапоя майдонлари эни, зинапоялар, ертўла, фойдаланиладиган чердоқларда ўтиш жойларини баландлиги, ҳамда эшикларнинг ўлчами, харакатланиш(ўтиш) қулайлиги ва хавфсизлигини ва квартира ва ичгига қурилган жамоат хоналарига керакли бўлган нарса ва жихозларни ташиш имкониятини таъминлаши керак.

    Поғоналар баландлиги ва кенглиги ҳар хил бўлган зинапояларни қўллашга йўл қўйилмайди. Бита зинапоя(марш) ёки сатхлар фарқида кўтарилишлар (поғоналар) сони 3 тадан кам, 18 та дан кўп бўлмаслиги керак. Зинапоялар(маршлар) ва унинг майдончаларида, нишаб йўлакларда дастакли тўсқичлар квартирали уйларда, уй-интернатларда – қўшмимча деворга ёпишган тутқичлар бўлиши керак.

    Зинапоялар(маршлар)ни энг кўп қиялиги ва энг кам кенглигини 7 жадвалга мувофиққабул қилиш керак.
    1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   19


    написать администратору сайта