ШНК 2.08.01-05 узб. Турар жой бинолари
Скачать 0.73 Mb.
|
Квартиралар (хонадонлар) 3.7. Квартирада яшаш хоналари, ошхона, дахлиз, хожатхона, ванна ёки душ бўлмаси, девор ичига курилган шкафлар, ёзги хоналар(айвонлар) кўзда тутилиши керак. Давлат ёки махаллий бюджет ҳисобига қуриладиган ижтимоий («муниципал») тураржой фондига қарашли оддий (меъёрий) класс қулайликли квартира майдонини 1 жадвал ва 7 тавсиявий (1 жадвал) илова кўр-сатгичларини хисобга олган холда қабул қилинади. 1 жадвал
3.8. 1 одам учун квартирада хонани майдони 14м2 дан, 2 одам учун 18м2 дан кам бўлмаслиги керак. 2-3 хонали квартираларда умуий хонанинг майдони 16м2 дан кам бўлмаслиги керак. Ётоқхона яшаш хонаси майдони 2 киши учун 12м2 дан кам бўлмаслиги керак, ота-оналар ётоқхонаси учун 13-14м2 тавсия қилинади. 1 кишилик ётоқхона хонаси 8м2 дан кам бўлмаслиги керак, қайта-тиклаш (реконст-рукция шароитида, болохона қаватида жойлаштирилганда эса 7м2 га йўл қўйилади (квартирада бошқа яшаш хоналари мавжуд бўлган холда). Квартираларнинг барча турларида ётоқхона ва альковлар орқали бошқа хоналарга ўтилади-ган бўлмаслиги керак. Ошхона майдони, қоида тарзида 8м2 дан кам бўлмаслиги керак. Қайта-тиклаш шароитида 1 хонали квартиралар учун ошхоналар ва тахмонсимон ошхоналарни 5м2 қилиб лойиҳалаш мумкин. I қурилиш – иқлимий зона шароитида 1 кишига ётоқхона-яшаш хонаси 9-10м2 бўлиши, 2 кишига эса 14м2 дан кам бўлмаслиги, 1 хонали квартирада яшаш хонаси 16-18м2, бўлиши керак. Изоҳлар: 1. Квартиралар яшаш ва ёрдамчи хоналарнинг ўлчамлари жихозлар зарурий тўплами ва эргономика талабларини ҳисобга олган холда аниқланади. Ётоқхонани эни, қоида тарзида, 2,2м дан, умуий хонани эни эса – 3м дан кам бўлмаслиги керак. 2. Яхшиланган ва юқори қулайликли квартирадаги қўшимча хоналарнинг майдонлари: мехмонхона, емакхона, кабинет(кутубхона), болалар хонаси (ўйинлар учун), машқ қилиш хонаси, бильярд хонаси, хўжалик кладовкаси, ичкарига қурилган гаражлар, хусусий (шахсий) устахона ва б. лойиҳалаш топшириғи билан аниқланади. 3. Алоҳида иситиш қозони учун хона 5м2 дан кам бўлмаслиги керак. 3.9. Фуқаролар ёки ташкилотлар шахсий маблағлари ҳисобига қуриладиган, нодовлат турар-жой фондининг турар-жой уйлари, оддий, яхшиланган ва юқори қулайликли квартираларни ўз ичига олиши мумкин. Яхшиланган қулайликли квартиралар 1 яшовчига умумий майдон 23м2 дан кам бўлмаслиги, юқори қулайликлисида эса 1 кишига 30м2 дан кам бўлмаслиги ва оилани ҳар бир аъзосига алоҳида хона бўлишини таъминлашни ҳисобга олган холда лойиҳалаштирилади. Изоҳ: Яхшиланган ва юқори қулайликли квартиралар хоналари таркиби ва майдонлари 7 илова (2 жадв.) кўрсаткичларини хисобга олган холда, мухандислик асбоб-ускуналари билан жихозланишини эса 14 илова бўйича қабул қилиниши тавсия қилинади. 3.10 Ошхонани эни, жихозлар бир томонда жойлашганда 1,7 м дан; икки томонида жойлашганда-2,2 м дан; дахлизни эни қоид тарзида 1,4 м дан, квартира ичи йўлаклари, яшаш хоналарига олиб борувчи – 1,1 м дан, ёрдамчи хоналарга олиб борувчи – 0,9м дан кам бўлмаслиги керак. 3.11. Ёзги хоналар – айвонлар, балкон, лоджиялар, қаватларида квартираларга ёндош ховлилар лойиҳалаш топшириғида кўзда тутилади. Ойнаванд ёзги хоналар майдони бирхонали квартира учун 5м2 дан, эни 1,4м; учхоналикда 10м2 дан кам бўлмаслиги керак. Изоҳ: Ёзги хоналар турларининг тавсифи 1 иловада келтирилган. 3.12. Квартираларнинг санитария-гигиеа хоналари Ушбу меёрларни 9.6.б бўйича санитария-гигиена асбоб-ускуналари билан жихозланганлик талабларини хисобга олган холда лойиҳалаштирилиши керак. Хожатхоналар қўлювгич-лари билан лойиҳаланиб, эни, одатда 1,6м дан, бирлаштирилгани эса – 2,2 м дан кам бўлмаслиги керак. Изоҳлар: 1. Бирлаштирилган хожатхоналар кичик ёки юз-қўлювгични хожатхонали ёки ётоқхона хоналар қошида бирнечта бирлаштирилган хожатхоналари бўлган катта квартираларда қўлланади. 2. Кир ювиш машиналари учун жойни ваннона ёки бирлаштирилган хожжатхоналарда, 0,45х0,75м хисобида кўзда тутилиши тавсия қилинади. 3.13. Кресло-аравачадаги ногиронлар ётоқхонасидан ташқари, ошхона ва яшаш хоналаридан, йнитазли хоналарга бевосита киришга йўл қўйиламайди; юқориқулайликли турар-жойни ётоқхоналардан киришга йўл қўйилади (лойихалаш топшириғи бўйича). Хожжатхона, ванна ва бирлаштирилган хожатхона эшиклари ташқарига очилиши керак. Хожатхона ва ванна(ёки душ) хоналарини яшаш хоналари ва ошхоналарни бевосита тепасида жойлаштиришга йўл қўйилади. Жихозлар ва қувурларни(трубопровод) бевосита квартираларни ажратадтган деворларга, яшаш хоналарини пардеворларига ўрнатишга йўл қўйилмайди. Хўжалик хоналари ва қурилмалари 3.14. Кўпквартирали турар-жой биноларининг биринчи (ёки цокол) қаватида, супириш-сидириш анжомларини сақлаш учун раковинали кладовкалар кўзда тутилиши керак. Ертўла ва цокол қаватларда, техник қаватдан ташқари уйда яшовчилар учун хўжалик кладовкаларини жойлаштиришга йўл қўйилади. Бу қаватдан чиқиш, ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқ (ШНК2.01.02), ушбу нормалар талабларини хисобга олган олган ҳолда (6.13; 6.14б) кўзда тутилиши керак. 3.15. Камқаватли бирквартирали турар-жой уйларда ичига ёки жуфтлаб (ёпиштириб) қурилган хўжалик хоналари ва шахсий меҳнат фаолияти учун хоналар кўзда тутилиши мумкин, майдонлари лойиҳалаш топшириғи билан ўрнатилади, лойиҳалари эса ўрнатиган тартибда келишилади. Паранда ва мол сақлаш учун қурилмалар, оқовалаштиримаган хожатхоналар ва душлар турар-жой уйларига ёпиштириб (жуфтлаб) қурилмаслиги керак, улар санитария-гигиена ва ШНК2.07.01 бўйича ёнғинга қарши талабларини ҳисобга олиб жойлаштирилиши керак. Изоҳлар: 1. Ёрдамчи ва хўжалик хоналарни тахминий майдонлари 8 тавсиявий иловада келтирилган. 2. Хўжалик хоналари ва қурилмаларни баландлиги, қоида тарзида 2,4 м дан кам бўлмаслиги керак. 3.16. Бирквартирали ва блокланган турар-жой уйларда ичига қуриладиган гаражларга (тахминан 3х6м хисобида)йўл қўйилади. Ичига қурилган гараж бошқа хоналардан I–тур ёнғинга қарши пардевор билан ва III-тур ёнғинга қарши қаватёпма билан ажратилиши керак. Гараж тепасида бошқа хоналар жойлашганда, дарвоза тепасига ҳимоя соябон кўзда тутилиши керак. Изоҳ: Автомобил сақлайдиган, ёпиқ, ховли ичкарисига ўтиладиган жойни эни 3м дан кам бўлмаслиги керак. 4. ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН ТУРАР-ЖОЙЛАР Ётоқхоналар 4.1. Ўқувчи, талаба, ёлғиз ва кичикоилалиларни вақтинча яшаш учун ётоқхоналарни 2 жадвалдаги кўрсаткичларга мувофиқ лойиҳалаш лозим. 2 жадвал
4.2. Яшаш хоналари 2 жадвалда кўрсатилган майдон кўрсаткичлари билан 3 кишигача яшаши ҳисобидан лойиҳаланиши лозим. Хоналар ўтилмайдиган бўлиб, эни 2,2м дан кам бўлмаслиги керак. Хаар бир яшовчига, юзаси камида 0,5м2 ли, девор ичига қурилган шкаф(яшаш хонаси ёки дахлизда) кўзда тутилиши керак. Бир кишилик хона юзаси 8м2 дан, (I А ва IГ остминтақада) – 9м2дан кам бўлмаслиги керак. Бир болали ота-оналарнинг вақтинча яшаши учун хона юзаси 20м2 дан кам бўлмаслиги керак. Яшаш хоналари ёрдамчи хоналари (дахлиз, душли хожжатхона, ошхона ёки тахмонсимоношхона) бўлган яшаш ячейкаларига жаъмланади. Кичик оилаларнинг вақтинча яшаши учун квартира туридаги-бир хонали квартиралар кўзда тутилади. Санитария-гигиена жихозлари 9,7б хисобга олган холда кўзда тутилиши керак. 3 киши ва ундан ортиқ яшаш ячейкаларида юз-қўл ювгичли хожжатхона ва душ 2 кишиликда эса бирлаштирилган санузел кўзда тутилиши лозим. Изоҳ: Қаватда санитария бўлмаси умумий бўлганида, аёллар санитария бўлмасида шахсий гигиена кабинаси – 3м2(биде, унитаз, қўлювгич) кўзда тутилиши керак. 4.3. Барча турдаги ётоқхоналарнинг биринчи қаватида лойиҳалаш топшириғи бўйича, кресло-аравачалардаги ногиронлар учун яшаш ячейкалари кўзда тутилиши лозим. Кресло-аравача-даги 1 ногирон учун яшаш хонаси 14м2 дан, 2 кишига – 18м2 дан кам бўлмаслиги керак. Кресло-аравачалардаги ногиронлар хоналарижихозларини амалдаги нормалар(КМК 2.07.02) бўйича қабул қилиш лозим. 4.4. Барча турдаги ётоқхона (I турдан ташқари) яшаш ячейкаларида, майдони камида 5м2 ли ошхона ва тахмонсимон-ошхона-лар кўзда тутилиши лозим; яшовчилар сони 7 ва ортиқ бўлса – 1 кишига 0,9м2 хисобидан, 25 тагача яшовчилар учун умумий ошхона бўлиши мумкин. Ўқув биноси ошхонасида овқатланиши ташкил қилинган ўрта махсус ўқув юртлари ўқувчиларга мўлжалланган ётоқхоналарда, ошхона ўрнига яшаш гурухига(группасига) куб хоналари (5м2) кўзда тутилади. 4.5. Ўрта-махсус ўқувюртлари-академлицей ва касб-хунар коллеж ўқувчилари учун I тур ётоқ-хоналарда 50 кишилик яшаш гурухи таркибида яшаш ячейкаларини хоналарнинг қуйидаги таркиби билан тўплашни (тузиш) кўзда тутиш лозим: тарбиячи хонаси (8м2), дам олиш ва ўқув машғулотлари хонаси (30м2 дан 2 та), кийим ювиш, қуритиш ва дазмоллаш хонаси (8м2), ошхона-кубхона(5м2), санаб ўтилган хоналарнинг жаъми майдони, 1 кишига 1,6 м2 хисобидан қабул қилиниши керак. Лойиҳалаш топшириғи бўйича иш кийими ва пойафзалини сақлаш учун қўшимча хона (8-10 м2) кўзда тутилишига йўл қўйилади. Бир қаватда жойлашган яшаш гурухи хоналари бошқа яшовчилар учун ўтиладиган бўлмаслиги керак; бу холда ҳар бир яшаш гурухи учун икита эвакуация чиқуви кўзда тутилиши керак. Оқовалаштирилган худудларда санитария бўлмалари ва душларини биринчи қаватда кўзда тутилиши мумкин. 4.6. Ёлғизлар ётоқхоналарида ёзги хоналар хар бир қаватда, одатда жамоат хоналари ёки холл ёнларида, (тахминан 1 яшовчи 1 м2 хисобидан) кўзда тутилиши керак. Кичикоилалар ётоқхоналарида ёзги хоналар яшаш ячейкалар қошида кўзда тутилади (1 яшовчига 2 м2 хисобидан, 5 м2 дан кам эмас). 4.7. Жамоатчилик хоналари (дам олиш ва мулоқот ўқув машғулотлари ва оммавий тадбирлар учун, медпункт, изолятор) қоида тарзида бинонинг ерустки қаватларида жойлашиши керак. Ертўла ва цокол қаватларда КМҚ 2.08.02 га мувофиқ, кирсақлаш,асбобускуналар, спорт анжомлари кладовкалари, таъмирлаш устахоналари, хўжалик ва техник, ҳамда баъзи жамоат хоналарини жойлаштириш мумкин. Жамоатхоналарининг таркиби ва майдонлари 3 жадвал бўйича солиштирма ҳисобий кўрсаткичларни (1 кишига м2) ва 9 тавсиявий илова кўрсаткичларини ҳисобга олган холда лойиҳалаш топшириғи билан ўрнатилади. 3 жадвал
Қария ва ногиронлар уй-интернатлари 4.8. Уй-интернатлар сиғими, хоналар майдони ва таркиби ижтимойи таъминот органлари топшириғи билан белгиланади, тахминан 50 дан то 200-300 ўринли (ижтимоий-иқтисодий далиллар бўйича). Яшаш хоналарини 1 ва 2 ўринга лойиҳалаш лозим, шу жумладан: - бир ўринли – майдони 10м2, кресло-ааравачадаги ногирон учун-14м2; - икки ўринли – майдони 16м2, кресло-аравачадаги ногиронлар учун – 18м2. Яшаш хоналари яшаш ячейкаларига (дахлиз ва санитария бўлмалари билан) бирлаштирилади, улар ўз навбатида яшаш гурухлар ёки бўлимларга жамланадилар. Яшаш ячейкасининг сиғими 2-4 ўрин ҳисобидан қабул қилинади. Изоҳлар: 1.Доимий парваришга мухтож ва ётгулик (ётиб қолган) шахслар яшаш хоналарини КМҚ 2.08.02. бўйича даволаш муассасалари касалхона палаталари стационларлари нормалари бўйича лойиҳалаштириш лозим. 2. Яшаш хоналари қошида души билан санитария бўлмалари кўзда тутилади; 10-15 яшовчи яшаш гурухи ҳисобидан умумий душ ва ванна хоналари кўзда тутилиши мумкин. 4.9. Уй-интернатларда: - яшаш гурухи ёки бўлимлари умумий маиший хоналари; - бутун бино ҳисобидан хизмат кўрсатиш хоналари (ошхона ва овқатланиш, маданий-маиший ва тиббий, хизматчи – хўжалик, даволаш – меҳнат) кўзда тутилиши керак. Жамоат хоналари майдонлари лойиҳалаш топшириғи бўйича 1 яшовчига 9-10м2 ҳисобидан 10 тавсиявий иловани ҳисобга олган холда қабул қилинади. |