ШНК 2.08.01-05 узб. Турар жой бинолари
Скачать 0.73 Mb.
|
Ётоқхоналарда қоида тарзида яшаш хоналарининг камида 60%, интернат-уйлар эса камида 75% инсоляция қилиниши керак. Изоҳ: Турар-жой биноларини жойлашишини, уфққа нисбатан ўрни, бинолар оралиғи ШНК 2.07.01 талабларига мувофиқ бўли-ши керак. 2.15. Турар-жой бинолари уфққа нисбатан ноқулай жойлашганда яшаш хоналарини ортиқча қуёш радиоацияси ва жазирамадан сақлаш кўзда тутилиши керак. I ва II минтақаларда яшаш хоналари деразалари уфқнинг ғарбий қисмига 200-290° оралиғида қаратилмаслиги керак. Уфқнинг кўрсатилган қисмига: иккихонали квартирада – битта хонани, учхоналикда-икки-тагача, ётоқхоналарда – соябон қурилмаси бўлганда ёки махсус ойнакланган бўлса, кўпи билан 25% яшаш хоналари қаратилишига йўл қўйилади. I ва II минтақаларда яшаш хоналари уфқнинг 200-290° секторига қаратилганда ташқи соябон қурилмалари қўлланиниши керак; турар-жой қўлланилиши керак; турар-жой қулайлиги «яхшиланган» ва «юқори» классида соябон қурилмаси: I минтақада-70-290° оралиғида, II минтақада – 180-290° оралиғида қўланилиши керак. II минтақада соябон 1-4 қаватли биноларда кўкаламзорлаш воситаси билан таъминланади. I минтақада кўкаламзорлаш ҳисобига эришиладиган соябон 2 қаватгача бўлган биноларда самаралидир. IА ва IГ остминтақаларда сидирға (тешик-телугсиз) соябон тавақалари қўллаш тавсия этилади. 2.16 Ташқари мухитга очилмайдиган зинапоя бўлмалари ҳар қаватда ташқи девордаги дераза орқали ёритилиши керак; бунда дераза юзаси 1,2 м2 дан кам бўлмаслиги керак. Шамоллатиш ҳар қаватдаги деразаларни очиш йўли билан таъминланади. Тепадан (зенитный) ёритилган Л2 турдаги зинапоя бўлмасини 5.14б. талабларини ҳисобга олган ҳолда 3 қаватгача бўлган биноларда қўл-лашга йўл қўйилади. 2.17. Ёнғинга қарши мақсад учун мўлжалланмаган ёзги хоналар (пешайвонлар) ойнаванд қилиб лойиҳаланиши керак (балкон, айвон ва ховличалардан ташқари). Қўшни секцияларга, ташқи (очиқ) зоналар, эҳтиёт чиқувлар (аварийный выход), тутун кирмайдиган зинапоялар қошидаги очиқ жойдан ўтиш учун ишлатиладиган ёзги хоналар (балконлар, лоджиялар) ойнакланмайди. 2.18. Шовқинни йўл қўйил-ган даражаси КМҚ 2.01.08 талабларига мувофиқ ва 6 мажбурий иловадаги кўрсаткичлар бўйича қабул қиниши лозим. 2.19. Турар - жойларни кри-минал (жиноий) хатти харакатлар ва уларнинг оқибатидан ҳимоя қилишга қаратилган чора-тадбирлар, лойиҳалаш топшириғида кўзда тутилади (деразалар, кириш эшиклари, чордоқ, ертўла ва бошқа хоналар эшикларига ҳимоя конструкциялари қўллаш, қўриқлаш сигнализацияси ва назорат тизими (система) ўрнатиш, домофонлар, кодли қулфлар, ва б.) 2.20 Фойдаланиладиган том ҚМҚ 2.03.10 бўйича лойиҳаланади. 3. ТУРАР – ЖОЙ УЙЛАР ВА УЛАРНИНГ ТАРКИБИЙ ҚИСМЛАРИ Турар – жой уйларнинг турлари 3.1. Турар-жой уйлар қуйидаги асосий турларга бўлинади: - бироилали (бирквар-тирали), ер участкаларида алоҳида турувчи; - жуфтланган, 2 ва ундан кўп квартирали, ҳар биридан квартира қошидаги ер участкасига бевосита чиқилади; - кўпквартирали (бир- ва кўпсекцияон, галереяли, секцион-галереяли, секцион - йўлакли (коридор). Турар-жой уйлар турлари-ни тавсифи 1 мажбурий иловада берилган. Турар-жой уйлари ва квартиралар турлари, квартиралар хоналарининг хўжалик – хизмат кўрсатиш(ёрдамчи) хоналар таркиби ва юзалари аниқ қурилиш шароити учун ушбу меёрий хужжат ва ижтимоий-демографик талаблар бўйича шахарсозлик лойиҳасига мувофиқ лойиҳалаш топшириғи билан белгиланади (ўрнатилади). 3.2. Бирхонадонли ва жуфтланган ер участкали хусусий турар-жой уйларни лойиҳалашда ШНК 2.07.01 талаблари (йўлнинг қатнов қисми четидан қолдириладиган жой, уйлар оралиғи, уй ва хўжалик қурилмалари оралиғи, йўл қўйиладиган қаватлар сони инсоляция ва б.) ва истиқоматгоҳ қароргоҳларини шакллантириш параметрларини ҳисобга олиниши керак. 3.3. Камқаватли хусусий бир хонадонли уйлар, яшаш ва хўжалик хоналар блокларини кичик очиқ ховли атрофида жойлаштириб лойиҳалаштириш мумкин; хоналараро очиқ ва ярим очиқ боғловлар (бостирма, галерея(йўлак)) қўллашга йўл қўйилади. Турар-жой уйнинг тархий тузилишини, жуфтлаб (ёпишти-риб) ёки устига яшаш ва ёрдамчи хоналар қуриш ҳисобига ўзгартиришга йўл қўйилади; бу ҳолда зилзила ва ёнғин хавфсизлиги талаблари, санитария-гигиена нормалари ҳисобга олиниши; қўшни турар-жой уйнинг инсоляция режими ёмонлашмаслиги керак. Ёрдамчи ва хўжалик хоналари ва иншоатларда ШНК2.07.01 ва ушбу нормаларни (3,15 ва 3,16 б.) талабларини ҳисобга олиш керак. Изоҳлар: 1. Бир ҳонадонли хусусий қуриладиган уйлар лойиҳаси, шу жумладан хоналар блокини қўйиш лойиҳаси хусусий турар-жой қурилиш меёрий хужжатларига мувофиқ ишланади ва келишилади. 2. Хизмат кўрсатувчи кичик корхоналар блоки, хусусий тадбиркорлик устахоналарини ёпиштириб (жуфтлаб) қуриш лойихалари амалдаги нормаларга (ШНК2.07.01 ва КМК2.08.02) мувофиқ бўлиши ва ўрнатилган тартибда келишилиши керак. 3.4. Жуда зич аҳолили шаҳар қурилиши учун блокланган кам қаватли турар-жойларни лойиҳалаш, ўзаро боғлиқ турар-жой гурухлар кўринишида, ушбу меъёрлар ва ШНК 2.07.01. талабларини ҳисоб олиб амалга оширилиши керак; бу ҳолда очиқ ховлиларнинг юзаси 3 хонали хонадон учун–30м2; 6-хонали хонадонлар учун–60м2 дан кам бўлмаслиги керак. 3.5. Кўпхонадонли турар-жой уйлар ушбу меъёрий хужжат қоидаларига мувофиқ ва ШНК2.07.01 шаҳарсозлик лойиҳаси талабларига мувофиқ лойиҳалаштирилиши керак. Турар-жой уйларни композицион тархий ечимлари яшаш учун қулай шароитларни, кўкаламзорлаштирилган ёндош майдонлар билан боғликлини таъминлаши керак. Ховли бўшлиқлар, пиёда ва автомобил ўтиш йўлаклари кўзда тутилиши керак. Бу холда яшаш ховлилар транзитдан ажратилган бўлиши керак. Кўпхонадонли уйларнинг 1- қаватларидан шахарсозлик лойиҳасига мувофиқ хонадонларга тегишли ер участкаларига чиқиш жойларини (20-50м2) кўзда тутишга йўл қўйилади. Янги қуриладиган турар-жой биноларда, ушбу хужжат талабларига («Яшалмайдиган қаватлар» бўлими) ва амалдаги лойиҳалаш меъёриларига мувофиқ, ичига-ёпиштириб (жуфтлаб) қурилган муассасалар ва хизмат кўрсатиш корхоналари, ҳамда ерости автомобил гараж-қўйиш жойларни лойиҳалаштиришга йўл қуйилади. 3.6. Транспорт ҳаракати серқатнов магистрал ва катта кўчалар бўйлаб жойлаштириладиган, «магистрал» ва «акцентли» деб аталадиган турар-жой уйларни, шовқин, чанг, қизишдан тархий, конструктив чоралар (усуллар) билан ҳимояланишни таъминлайдиган қилиб лойиҳалаш керак. Бу холда яшаш хоналари ва асосий ёзги хоналарни (айвонлар) магистралга қаратилишини (чиқи-шини) чеклаб, уларни ободонлаштирилган кўкамламзор яшаш ховлиларга очилишини таъминлаш керак. Изоҳлар: 1. Хонадонларнинг магистралга ўчирилган яшаш хоналари «шовқиндан химояловчи» махсус конструкцияли деразалар билан жихозланган бўлиши керак. 2. Турар-жойларни магистралларни салбий тасиридан ҳимоялаш экранлар, тўсқич, тавакалли дарчалар, қалин ҳимоя кўкаламзорлаш ҳисобига амалга оширилади. 3. Магистрал ва кўчалар қатнов қисмидан турар-жой уйгача масофа ШНК 2.07.01 бўйича қабул қилинади. |