ШНК 2.08.01-05 узб. Турар жой бинолари
Скачать 0.73 Mb.
|
2. Илова Мажбурий Турар-жой биноларнинг квартира, умумий ва яшаш майдонлари, хоналар майдони, қурилиш хажми, майдони ва қаватларини хисоблаш қоидалари. 1. Квартира майдонини пешайвон, осма айвон, равонайвон, терраса, совуқ кладовкалар, тамбурлар хисобсиз, яшаладиган ва ёрдамчи хоналар майдони йиғиндиси деб хисоблаш керак. 2. Квартира ва ётоқхона яшаш ячейкаси яшаш майдонини яшаладиган хоналар майдони йиғиндиси деб ҳисоблаш керак. 3. Квартиранинг умумий майдонини ундаги хоналар, кладовкалар ва ичига қурилган шкафлар, хамда қуйидаги пасайтирувчи коэффициентлар билан ҳисобланадиган совуқ кладовкалар ва ёзги хоналар майдонлари йиғиндиси деб ҳисоблаш керак: совуқ кладовкалар ва ойнаванд ёзги хоналар учун – 1,0; ойналанмаган пешайвон учун – 0,5, осма айвон ва терраса учун – 0,3. 4. Ётоқхона ва уй-интернатларни умумий майдонини яшаш хоналари, ёрдамчи хоналар ва жамоат хоналари майдони, ҳамда 3б. бўйича хисобланадиган ёзги хоналар майдонлари йиғиндиси деб хисоблаш керак. 5. Турар-жой бино квартираларини умумий майдони шу бино квартираларини 3б. бўйича хисобланган умумий майдонлари йиғиндиси деб хисоблаш керак. 6. Турар-жой бинони майдонини, ташқи деворни ички юзалари оралиғида ўлчанган ҳамма қаватлар майдони, хамда ёзги хоналар (пешайвон, осма айвон) майдонлари йиғиндиси деб хисоблаш керак. Зина бўлмалари, лифт ва бошқа шахталар майдони уларнинг шу қават сатхидаги майдони хисоби билан битта қават майдонига қўшилади. Чордоқ, хўжалик ва техник ертўла, хамда зина бўлмаси ва лифт шахтаси тамбурлари майдони бино майдонига киритилмайди. 7. Турар-жой бинолар хоналарининг майдонини, пол сатхида (плинтуслар хисобисиз) девор ва пардеворларнинг пардозланган юзалари орасидаги ўлчамлари бўйича ҳисоблаш керак. Печка ва печка-камин эгаллаган майдон хона майдонига киритилмайди. Квартира ичидаги зина ости майдони полдан чиқиб турган конструкция остигача бўлган баландлиги 1,6 м ва ундан ортиқ бўлса, ўша зина жойлашган хона юзасига киритилади. Мансард қаватдаги хонани майдонини хисоблашда, қия шипли шу хонанинг баландлиги 1.6м дан кам бўлмаган қисмини майдони ҳисобга олинади. 8. Ичига ёки ички-туташтириб қурилган жамоат хоналарининг майдони КМК2.08.02 га мувофиқ ҳисобланади. Баландлиги кўп қаватли (многосветный) хонани майдони бинони умумий майдонига фақат бир қават чегарасида киритилиши керак. 9. Турар-жой бинони қурилиш ҳажми ±0.00 белгидан юқори қисм (ерустки қисми) ва бу белгидан қуйи қисм (ер остки қисми) хажмлари йиғиндиси деб ҳисобланади. Бинонинг ер устки ва остки қисми қурилиш хажми шу қисмларнинг ҳар биридаги пол сатхидан бошлаб, чегараловчи юзалар, шу жумладан қуршаб олувчи конструкциялар, ойнавон томлар ва бошқалар доирасида аниқланади; бунда туртиб чиқиб турган меъморий қисмлар ва конструкция қисмлари, ертўладаги каналлар, терраса, осма айвон, колонка (портик), ўтиб юриладиган йўллар хажми ва пойдевори таянч (устунча)лардан иборат бўлган бинолар тагидаги бўшлиқлар ҳисобга олинмайди (соф ўлчовда). Бинонинг қурилиши хажмига иситилмайдиган равонайвон, совуқ чордоқ, техник қават ва ертўлалар киритилади. 10. Бино қуриладиган майдон бинони ташқи томонидан цокол сатхида ўралган горизонтал кесим майдони, шунингдек туртиб чиқиб турган қисмлар, бинонинг устунлар устида жойлашган қисми остидаги майдон, бино остидан автомобил ўтиш жойлари майдони деб ҳисобланади. 11. Бинонинг қаватлар сонини белгилаётганда ер устидаги қаватларнинг ҳаммаси, шу жумладан техник қават, болахона (мансард) қават, пастки (цокол) қават (агар ёпмасининг усти ернинг текисланган сатхидан 2м дан боландроқ бўлса) хисобга киритилади. Бино остидаги ертўла (подполье) баландлигидан катъий назар, ҳамда баландлиги 1,8м дан кам бўлган қаватлараро ҳар қандай бўшлиқ қаватлар сонига киритилмайди. Бинонинг турли қисмларида қаватлар сони турлига бўлганда, шунингдек бино нишаб жойда жойлашиши ҳисобига қаватлар сони кўпайса, қаватлар сони бинонинг ҳар бир қисми учун алоҳида ҳисобланади. Юқори қават устида жойлашган техник қават. 3. Илова Мажбурий Турар-жойларни турли қулайлилик класси таърифи
4. Илова (Маълумот учун) Ўзбекистон Республикаси маъмурий туманлари бўйича қурилиши-иқлимий зона ва остзоналар рўйхати
|