Главная страница
Навигация по странице:

  • ВА ҚУРИЛИШ ҚЎМИТАСИ

  • 1. НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАРГА ИЛОВА

  • 2. УМУМИЙ КЎРСАТМАЛАР Санитария-гигиена талаблари, ёритилганлик, инсоляция ва шамоллатиш.

  • ШНК 2.08.01-05 узб. Турар жой бинолари


    Скачать 0.73 Mb.
    НазваниеТурар жой бинолари
    Дата07.02.2022
    Размер0.73 Mb.
    Формат файлаdoc
    Имя файлаШНК 2.08.01-05 узб.doc
    ТипДокументы
    #354278
    страница1 из 19
      1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19

    ШНК 2.08.01-05




    ШАХАРСОЗЛИК НОРМАЛАРИ ВА ҚОИДАЛАРИ

    ТУРАР – ЖОЙ БИНОЛАРИ

    ШНК 2.08.01-05

    Расмий нашр

    ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ АРХИТЕКТУРА

    ВА ҚУРИЛИШ ҚЎМИТАСИ
    Тошкент – 2006

    УДК/69+728.1.01/(0.83.74)
    ШНК 2.08.01-05 «Турар-жой бинолари» ЎзР Давархитектқурилиш қўмитаси Тошкент, 2005, 61.
    ИШЛАБ ЧИҚҚАН ИЛМГОҲЛАР:

    ЎзЛИТТИ:

    арх.Т.П. Зимакова мавзу раҳбари, арх.Д.У.Мардиева, арх.Н.А. Махкамов,

    т.ф.н. Е.А. Насонов, мух. А.В. Бубнов.
    Иштирокчилар:

    ЎзР ССВ СГККИТИ (тб.ф.н. М.Р. Қўчқарова),

    ЎзР ИИВЁХББ (А.Х. Якубов, Н.Р.Султанаев, А.И.Юлдашев),

    Ўзқишлоқлойиҳа арх. (М.У.Умаров).
    Ўзбекистон Республикаси Давархитектқурилиш қўмитасининг «ЎзЛИТТИ» ЁЖ томонидан КИРИТИЛДИ
    МУХАРРИРЛАР: Т.А.Мақсумов (Давархитектқурилиш), С.А. Ходжаев, Л.А. Мухамедшин, Т.П.Зимакова (ЎзЛИТТИ» ЁЖ).
    Тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Давархитектқурилиш қўмитасининг лойиҳа тадқиқот ташкилотларини бошқаруви ва мониторинги Бошқармаси томонидан ТАЙЁРЛАНАДИ.

    ШНК 2.08.01-05 «Турар-жой бинолари» амалга киритилиши билан, ҚМҚ 2.08.01-94 «Турар-жой бинолари» ўз кучини йўқотади.
    КЕЛИШИЛГАН: ЎзР ССВ, ЎЗРИИВЁХББ, ЎзРФВВ.

    ТАРЖИМОН: ИБРАГИМОВ А.Х.

    Ушбу хужжат Ўзбекистон Республикаси Давархитектқурилишнинг рухсатисиз тўлиқ ёки қисман такрорий ишлаб чиқилиши, кўпайтирилиши ва тарқатилиши мумкин эмас.

    Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси

    (Давархитектқурилишқўм)

    Шахарсозлик нормалари ва қоидалари

    ШНК 2.08.01-05

    Турар-жой

    бинолари

    ҚМҚ 2.08.01.-94 ни

    ўрнига




    Ушбу меъёрлар Ўзбекистон Республикаси худдудидаги шахарлар ва аҳоли яшайдиган қишлоқ жойларда давлат ва хусусий қурилиш учун турар-жой биноларини, шу жумладан бирхонали ва бирлаштирилган (жуфтланган) уйлар, кўп хонадонли уйлар (16 қаватлигача, 16-қават ҳам), махсус турар-жойлар: ётоқхоналар, қариялар ва ногиронлар оилалари учун хонадонли уйлар, ёлғиз қариялар ва ногиронлар учун уй-интернатларни лойиҳалашга татбиқ қилинади.

    Ушбу меъёрлар биноларга кўчиб-кириш ва эгалик қилиш шартларига, шунингдек инвентар ва кўчма (кўчириб юриладиган) биноларни лойихалашга татбиқ қилинмайди.

    Турар-жой биноларини лойиҳалашда, ушбу меёрлар талаблари билан бир қаторда, 1- бўлимда келтирилган ҳавола қилинган амалдаги меёрий хужжатлар ҳам ҳисобга олиниши керак; санитария-гигиена, ёнғинга қарши ва функционал-типологик талаблар ва турар-жойни шакллантириш параметрлари, микроиқлим қулайликни таъминлаш талаблари, замонавий мухандислик жихозларини қўллаш талаблари комплекс холда ҳисобга олиниши керак.

    Ушбу меъёрлари табий-иқлиммий шароитлар хусусиятларини ва турар-жой турларига ахолининг маиший эхтиёжини ҳамда ногиронларнинг яшашафаолияти шароитларини ҳисобга олади.

    Атамаларнинг тавсифи 1-мажбурий иловада келтирилган.

    Турар-жой уйлар, ётоқхоналар ва қариялар ва ногиронлар интернат уйларнинг қаватлар сонини, яшаш ва умумий юзаларини, қурилиш хажмини хисоблаб чиқиш қоидалари 2-мажбурий иловада келтирилган.

    Ушбу меъёрларда мажбурий талаблар билан бир қаторда тавсиявий қоидалар ҳам келтирилган бўлиб, унда турар-жойнинг қулайлиги бўйича асосий синифлари(классалри) аниқланган: «оддий (меъёрий)», «яхшиланган» ва «юқори»; турар-жой қулайлиги синфи бўйича хусусиятлари ва параметрлари 3- мажбурий иловада келтирилган.

    Турар-жой қулайлиги «оддий (меъёрий)» синфига мос келадиган санитария-гигиена нормаларини меъёрий параметрларига риоя қилиш мажбурий бўлиб; хусусий қурилиш учун «яхшиланган» ва «юқори» класс қулайликли турар-жой параметрлари тавсиявийдир.




    Ўзбекистон Республикаси Давархитектқурилиш қўмитасининг «ЎзЛИТТИ» ЁАЖ томонидан киритилди

    Ўзбекистн Республикаси давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг 2005 йил 7 декабрдаги

    67 сонли буйруғи билан тасдиқланган

    Амалга киритилиш мудати

    7 декабр 2005.


    1. НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАРГА ИЛОВА
    ШНК 2.07.01-03 «Шахарсозлик. Шахар ва қишлоқ манзилгохларни режалаштириш ва қуриш».
    ШНК 2.01.02.-04 «Бино ва иншоатларнинг ёнғин хавфсизлиги».
    КМК 2.08.02.-96 «Жамоат бинолари ва ишоатлари».
    КМК 2.07.02-96 «Инсонларнинг ҳаёти ва фаолияти муҳитини ногиронлар эҳтиёжини ва ахолининг камхаражатланувчи грухларини ҳисобга олган холда лойиҳалаш»

    КМК2.01.01-94 «Лойиҳалаш учун иқлимий ва физикавий-геологик маълумотлар».

    КМК 2.01.03-96 «Зилзилавий худудларда қурилиш».
    КМК 2.01.05-98 «Табий ва сунъий ёритиш».
    КМК 2.01.04-97* «Қурилиш иссиқлик техникаси».
    КМК 2.01.08-96 «Шовқиндан ҳимояланиш».
    КМК 2.01.07-96 «Юклар ва таъсирлар».
    КМК 2.01.18-2000 «Бинолар ва иншоотларни иситиш шамоллатиш учун энергия сарфи меъёрлари».

    ВСН01-89 «Автомобилларга хизмат кўрсатиш корхоналари».
    КМК 2.04.01-98* «Бинолар ички водопроводи ва канализацияси».
    КМК2.04.05-97 «Иситиш, Вентиляция ва кондициялаш».
    КМК 2.04.17-98 «Турар-жой ва жамоат биноларининг электржихозлари».
    КМК 2.04.20-98 «Турар-жой ва жамоат бинолари мухандислик ускуналарининг алоқа, сигнализация ва диспетчерлаштириш қурилмалари».

    СНиП 2.04.09-84 «Бино ва иншоатларни ёнғиндан сақлаш автоматикаси».

    КМК.2.03.10-95 «Томлар ва томқопламалар».

    КМК 3.05.01-97 «Ички санитария-техник тизимлар».

    КМК 3.03.01-98 «Юк кўтарувчи ва тўсувчи констукциялар».

    ГОСТ 25772-83* «Зина, бплкон ва томларни пўлат тўсиқлари. Умумий техник талаблар».



    2. УМУМИЙ КЎРСАТМАЛАР


    Санитария-гигиена

    талаблари, ёритилганлик,

    инсоляция ва шамоллатиш.
    2.1. Турар-жой бинолари қуриш ва реконструкциялаш Ўзбекистон Республкаси худудида амал қилаётган қурилиш нормалари ва қоидалари талаблари асосида бажарилган лойиҳалар бўйича амалга оширилиши керак.

    Турар-жой биноларини лойиҳалашда одамларнинг соғли-ғи ва ҳаётини сақлаш, атроф-мухитни сақлаш, узоқ вақтга чидамлилик, таъмирлашга яроқлик, энергиятежамлилигини таъминловчи чоралар ва бошқа талаблар амал қилаётган меъёрий хужжатларга мувофиқ кўзда тутилиши керак.

    2.2. Турар-жой бинолари-ни шахар ва қишлоқ худудларида жойлаштиришни шахарсозлик лойиҳаси бўйича ШНК2.07.01нинг талабларига мувофиқ амалга оширилиши керак.

    2.3. Биноларнинг қаватлилиги, узунлиги ва композицион-тархий ечимлари, шахарсозлик лойиҳасига мувофиқ, ушбу нормалар талабларига, ёнғин ва зилзила хавфсизлиги ШНК2.01.02 ва КМҚ2.01.03) талабларига биноан аниқланади.

    Оммавий уй-жой қурилиш учун 4-қаватдан баланд бўлмаган; Оқвалаштирилмаган (канализациялаштирилмаган) шахар ва қишлоқларда 1-2 қаватли бинолар қўлланилиши лозим.

    9-12 қаватли бинолар йирик шахарсозларнинг марказида қуриш учун қўллаш мумкин; 16 қаватли бинолар махсус (алоҳида) асослар бўйича ва Давархитектқурилишнинг рухсати бўйича қўлланилади.

    Қариялар ва ногиронларни жойлаштириш учун ихтисослаштирилган квартирали турар-жой бинолар, ҳамда интернат-уйлар 3 қаватдан баланд бўлмаслиги керак.

    2.4. Кўпхонадонли ва ихтисослаштирилган турар-жой бинолари лойиҳаларига фойдаланиш бўйича йўриқнома илова қилиниши, шу жумладан яшаладиган қисмига ва яшалмайдиган жамоат хоналарига.

    Йўриқномада фойдаланув-чи ва таъмирловчи ташкилотларга, квартира эгалари, бино ичидаги ва тақаб солинган хизмат кўрсатиш хоналари ижарачиларига хавфсиз фойда-ланиш учун зарур бўлган барча малумотлар кўрсатилган бўлиши керак.

    2.5. Турар-жой биносини қайта-тиклаш лоийҳасида бинодан фойдаланиш жараёнида келиб чиққан конструктив схемадаги ўзгаришлар, шу жумладан янги (қўшимча) пайдо бўлган проёмларни ҳисобга олган холда, бино конструкцияларига тушади-ган юкларни ўзгаришлари хисобга олиниши керак.

    Қайта-тиклаш лойиҳаси ўрнатилган тартибда манфаатдор ташкилотлар, шу жумладан уй-жой эгалари билан келишилиши керак.

    2.6. Турар-жой бинолари иш тариқа лойиҳаланиши, қурилиши ва жихозланиши керакки, унда яшовчилар хонадон ва уй ичида харакатланаётганида, шунингдек уйга кириш ва чиқишда, унинг қисмларидан ва муҳандислик жихозларидан, уй теварак-атрофидан фойдаланишида жарохат олиш хавфи бўлмаслиги керак.

    Турар-жой бино хоналари унга ёмғир, қор-муз ёки ер-ости сувлари ва фойдаланиш жараёни-да фавқулодда вужудга келган сувларни киришидан конструктив воситалар (тадбирлар) ва техник мосламалар билан ҳимояланиши керак.

    2.7. Бинонинг кираверишидаги хона полининг сатхи кириш олдидаги тротуар сатхидан камида 0,15м баланд бўлиши керак.

    Биноларда ўтиш ва маши-нада ўтиш йўлакларини КМК 2.01.03 даги амалдаги нормалар бўйича ва ушбу нормаларнинг 5.9б. бўйича қилинади.

    2.8. Турар-жой бинолари-ни лойиҳалаш Ўзбекистон Республикаси ҳудудини КМК 2.01.01 га мувофиқ қурилиш-иқлимий минтақалаштиришга мос равишда, минтақа ва минтақа остилар асосий хусусиятларини хисобга олган холда амалга оширилиши керак:

    I минтақа – сахро иқлими тасирида бўлган, ўтаноқулай ёзги шароитли худудлар.

    I минтақада айниқса юқори давомли жазирама даврли IА ва IБ остминтақалар, ҳавоси юқори даражада чангли IА, IБ ва IГ остминтақаларга ажратилган, IГ остминтақа совуқ қиши билан ажралиб туради.

    II минтақа – тоғолди воҳалар, табий-иқлимий ва ландшафт шароитлари нисбатан яхши бўлган водийлар ва ясситоғли туманлар.

    III минтақа – тоғли худуд-лар – ўртаноқулай қишги шароитлари билан ажралиб туради.

    Минтақалар ва остминтақалар табий-иқлимий шароитлари хусусиятларини хисобга олиш бўйича талаб ва тавсиялар ушбу лойиҳалаш нормалари матнида келтирилган.

    Ўзбекистоннинг маъмурий туманлари бўйича қурилиш-иқ-лимий зоналари ва остминтақалари рўйхати 4-маълумот иловада келтирилган.

    I қурилиш-иқлимий минтақада турар-жой биноларининг архитектура-тарихий ечимлари истиқоматгоҳни ёзги жазирама, шамол ва чангдан ҳимоялашни таъминлаши керак.

    Яшаш хоналарини чанг-тўзон таъсиридан ҳимояланган ховли бўшлиқларига очилишини таъминлайдиган, максимал кенг корпусли турар-жой уйларнинг ихчам қуршалган(ўралган) ёки ярим қуршалган(ўралган) композиацион-тархий ечимларини қўллаш тавсия қилинади; кўпқаватли уйларда уй структураси ичига жойлашган ойнаванд пешайвонлар, камқаватли уйларда эса ёпиқ ховлилар қўллаш мақсадга мувофиқдир.
      1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19


    написать администратору сайта