ШНК 2.08.01-05 узб. Турар жой бинолари
Скачать 0.73 Mb.
|
4.10. Боши берк йўлакка чиқувчи хоналарнинг умумий сиғими 30 кишидан ошмаслиги керак. Қариялар ва кресло – аравачада ногирони бор оилалар учун ихтисослаштирилган квартиралар 4.11. Қариялар ва кресло- аравада ногирони бор оилалар учун квартирали уйларни амалда имтиёзи кўчиб кириш ижтимоий нормаларига мувофиқ лойиҳалаштириш керак. Лойиҳалаш топшириғи бўйича квартиралар тури, хоналар майдони ва таркиби ўрнатилади. Қариялар ва кресло-аравачада ногирони бор оилалар квартираси хоналарини тахминий таркиби ва майдони 11 тавсиявий иловада келтирилнган. 4.12. Бир кишилик бирихонали квартира яшаш хонасини майдони 16м2, 2 кишига 18-20м2 бўлиши керак. Иккихонали квартирада умумий хона 16м2 дан, кресло-аравачада ногиронли квартирада 18м2 дан кам бўлмаслиги керак. Ётоқ хоналари майдони: бита қарияга-10м2, бита ногиронга -14м2, икки қария эр-хотинга-16м2, кресло-аравачада ногирон эр-хотинга – 18м2 дан кам бўлмаслиги керак. Ошхона 8м2 дан, эни 1,8 м дан кам бўлмаслиги керак. Ногиронлар оиласи квартираси ошхонасини эни 2,2м дан кам бўлмай, ошхона юзаси ўртасида аравача манври учун 1,4х1,4м ли жой (зона) кўзда тутилиши керак. Кресло-аравачада ногиронлик квартира дахлизини эни 1,8м дан, ички йўлаклар эни-1,35м дан, эшиклар эни 0,9 м дан кам бўлмаслиги керак; Ногиронлар оиласи квартирасида ёзги хоналарнинг эни 1,6м юзаси 8м2 дан кам бўлмаслиги керак. Кресло-аравачада ногирони бор оилалар квартираси дахлизида кресло-аравача сақланадиган жой (0,9х1,5м) кўзда тутилиши керак. 4.13. Квартиралар санитария-техник жихозларни 9.6б. га мувофиқ, хожатхона бирлаштирилган санитария бўлмалари хоналари ўлчамларини 3.12б. мувофиқ қабул қилиши керак. Ногирон ётоқ хонаси қошидаги санузел камида 2,2х2,2 м қилиб лойиҳаланади, жихозлари КМҚ 2.07.02 бўйича қабул қилинади, кириш ётоқ хонасидан ва ички йўлакдан (ёки дахлиздан) кўзда тутилади. 4.14. Қариялар ва ногиронлар оиласи квартирали уйларида жамоат хизмат кўрсатиш хоналари лойиҳалаш топшириғи бўйича 1-яшовчи 1,5-2,5м2 ҳисобидан қабул қилинади; ичкарига қурилган хизматкўрсатиш хоналарининг тахминий таркиби 12 тавсиявий иловада келтирилган. Изоҳ: Ногиронларни уйда ёки жамоат бўлиб ишлаши учун устахоналар лойиҳалаш топшириғи бўйича кўзда тутилади. 5. ЁНҒИН ХАВФСИЗЛИГИ, ЭВАКУАЦИЯ ЙЎЛЛАРИ 5.1. Т урар-жой биноларни лойиҳалашда Ушбу нормалар ва ШНҚ 2.01.02 талабларини, шу жумладан функционал ёнғин хавфи бўйича бинолар классификациясини хисобга олиниши керак. ф1.1 – қариялар ва ногиронлар уй-интернати; ф1.2 – ётоқхоналар; ф1.3 – кўпквартирали турар-жой уйлар, шу жумладан қариялар ва ногиронлар квартирали уйлар; ф1,4 – бирквартирали ва блоклаштирилган турар-жой уйлар. Квартирали турар-жой биноларнинг йўл қўйилаган баланлиги ва ёнғинга оид бўлинма чегарасида қават юзаси ўтга чидамлилик даражаси ва конструктив ёнғин хавфи классига қараб 4 жадвалга мувофиқ қабул қилинади. Бинони баландлиги юқори қаватни жойлашиш баландлигибилан аниқланади, устки техник қават ҳисобланмайди, қаватни жойлашиш баландлиги ўт ўчириш машиналари юрадиган юза сатхи билан, ташқи девордаги очиладиган дераза таги сатхининг фарқи билан аниқланади. Квартирали турар-жой биноаларининг йўл қўйилган баландлиги ва ёнғинга оид бўлинма чегарасида қават юзаси ўтга чидамлилик даражаси ва конструктив ёнғин хавфи классига қараб 4 жадвалга мувофиқ қабул қилинади. Бинони баландлиги юқориги қаватини жойлашиш балагдлиги билан аниқланади, устки техник қават ҳисобланмайди, қаватни жойлашиш баландлиги эса ўт ўчириш машиналари юрадиган юза сатхи билан, ташқи девордаги очиладиган дераза таги сатхининг фарқи билан аниқланади. 4 жадвал
|