ШНК 2.08.01-05 узб. Турар жой бинолари
Скачать 0.73 Mb.
|
7 жадвал
5.18. Зина, қия йўлакача, майдонча, терраса, балкон, лоджия, том, ҳамда сатхлари фарқли (баланд-паст ) жойларда тўсқичлар баландлиги 1,2 м дан кам бўлмаслиги керак. 5.19. Қариялар ва ногирон оилалар квартиралари уйларда бинога кираверишда, вестибюлда, лифт ва ахлат ташлагич яқинида, йўлакларда поғоналар(зиналар) ва остоналар бўлмаслиги керак. Бундай холларда эни 1,2 м дан кам бўлмаган қиялиги 1:20 дан кўп бўлмаган нишаб йўлакчалар кўзда тутилиши керак. Бундай холларда эни 1,2м дан кам бўлмаган қиялиги 1:20 дан кўп бўлмаган нишаб йўлкачалар кўзда тутилиши керак. Квартирадан ташқари йўлакларни кенглиги 1,8м дан кам бўлмаслиги, эшикларни эни-0,9м дан кам бўлмаслиги, керак. 5.20. Л1 оддий Зина бўлмаларида баландлиги 28м гача бўлган биноларда ахлат ташлагичларини ўтказиш, қават қўшимча электрощитлар, иситиш асбоболарини, почта қутиларини ўрнатишга йўл қўйилади, бунда зинапоялар ва майдончалар норматив энини камайтиришга йўл қўйилмайди. Оддий зина бўлмалари хажмида қоровулхонадан ташқари хоналар бўлмаслиги керак. Биринчи, ертўла цокол қават зинапоялари остида иситиш тармоғини бошқариш, сув ўлчаш, электр кириши-тақсимланиши қурилмаларинижойлаштиришга йўл қўйилади. 5.21. Зина бўлмалари хаж-мида, тутунланмайдиганидан таш-қари, биринчи қаватдан пастга тушмайдиган лифт шахтас кон-струкция ёнмайдиган материал-дан, ўтга чидамлилик чегараси нормаланмаган икитагача пасса-жир лифт жойлаштиришга йўл қўйилади. 5.22. Йўлакли ва галерея турдаги биноларда зина бўлмала-ри ва лифт холлари харқандай хоналар ва ҳарбир қаватдаги йўлаклардан тавақаларида зичла-гичли ёпгичлар билан жихозлан-ган эшиклар билан ажратилиши керак. Ойнаванд эшикларнинг ойнаси ўзакланган бўлиши керак. 5.23. Баландлиги 15м дан кам, 1а, 1б ва 11 қурилиш-иқлимий зоналар учун лойихала-наётган турар-жой биноларда зина бўлмалари ўрнига ўтга чидамли-лик чегараси R60 дан кам бўл-маган ёнмайдиган материаллардан бажарилган ёғинлардан ҳимоялан-ган ташқарида очиқ зиналар қўллашга йўл қўйилади. 5.24. Секция мадони 500м2 гача бўлган секция типидаги турар-жой биноларда секция қаватидан эвакуация чиқишни Л1 типидаги бита оддий зина бўлмасига кўзда тутишга йўл қўйилади. Бунда 15м дан юқорида жойлашган хар бир квартирада балкон ёки лоджияга чиққан деразалар ораси камида 1,6м ёки балкон (лоджия) четидан дераза-гача камида 1,2м ли ёпиқ девори бўлган балкон ёки очиқ (ойналанмаган) лоджияга эхтиёт (аварийный) эвакуация чиқув кўзда тутилиши керак. Қаватда тўрт квартирадан ортиқ секция-ларда уч ва ундан ортиқ хонали квартираларда эни 1,2м дан ёки балкон ёки лоджияга чиқадиган деразалар ораси 1,6м дан кам бўлмаган ёпиқ деворли балкон ёки лоджия бўлиши керак. Икки қаватда (сатхда) жойлашган квартирадан, квартира хоналари 6-қаватдан юқори жой-лашмаган ва зина бўмасига бевосита чиқиши бўлмаган квар-тира қавати ушбу банд талаб-ларига мувофиқ қўшимча чиқиш билан таъминланган бўлса, зина-поя бўлмасига ҳеч бир қаватдан чиқиш кўзда тутилмаслиги мумкин. 5.25. Қаватлаги квартира-лар умумий майдони 500м2 дан ортиқ секцияларда эвакуация камида икита оддий ёки тутунлан-майдига зинапоя бўлмасига амал-га оширилиши керак. Қаватдаги квартиралар умумий майдони 500 да 550 м2 гача бўлганда, квартира-ларда манзилий ёнғиндан хабар-ловчи датчиклар ўрнатилган бўлса ва 5.24. б. ни талаблари бажарил-ганда, квартирадан оддий зина бўлмасига чиқишга йўл қўйилади. 5.26. Баландлиги 28м гача, қаватдаги квартиралар умумий майдани 500м2 ва ундан кўп йўлакли (галерейяли) тур турар-жой биноларда, умумий йўлаклар (галереялар) Л1 тип камида 2та оддий зина бўлмасига чиқуви бўлиши керак. Умумий майдони 500м2 дан кам бўлганда битта оддий Л1 типдаги зина бўлмасига чиқишга йўл қўйилади. Бу холда йўлаклар (галерея) охирида 3 тип ташқи зиналарга чиқиш кўзда тутилиши керак. |