уръони карим
Скачать 1.49 Mb.
|
«Иншиқоқ»сурасиМаккада нозил бўлган бу сура йигирма беш оятдан ташкил топгандир. Сура аввалида Қиёмат қойим бўлган куни само ёрилиб, замин эса ёйилиб, теп-текис бўлиб қолиши баён этилади. Шунинг учун ҳам бу сура "Иншиқоқ — Ёрилиш" деб номланган. Бу сурада инсон зоти дунёга келган вақтидан тортиб ўзи билса-билмаса, хоҳласа- хоҳламаса Парвардигор томонга, яъни, ўлим деган — дунё билан Охират ўртасига ўрнатиб қўйилган кўприк орқали Парвардигорнинг одил ҳисоб-китоби сари интилиб бориши таъкидланади. Сўнгра ўша Жазо Кунида қандай кишиларнинг ҳисоб-китоби осон бўлиши ва қандай кимсалар мангу азобга йўлиқишлари ҳақида хабар берилади. Сура ниҳоясида Аллоҳ таъоло қасам билан барча инсонлар ўлгандан кейин ўзларига ваъда қилинаётган даҳшатли ҳолатларга босқичма-босқич йўлиқишларини таъкидлаб, сўнг иймон келтирмаган кимсаларнинг ҳолларига таассуф билдирилади ва уларга аламли азоб "хушхабари", мўъминларга эса битмас ажр-мукофот муждаси берилади. Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман). 1-2. Осмон ёрилган ва у Парвардигори(нинг ёрилиш тўғрисидиги амри)га қулоқ тутган (мана шу амрга) лойиқ топилган вақтда; 3-4-5. Ер ёйилган (теп-текис бўлган) ва ўз ичидаги (жасадларини устига) чиқариб ташлаб, бўшаниб олган ва у Парвардигори(нинг ёйилиб, теп-текис бўлиш тўғрисидаги амри)га қулоқ тутган — (мана шу амрга) лойиқ топилган вақтда (ана ўша Қиёмат Кунида ҳар бир инсон ўзи қилиб ўтган амалларига рўбарў бўлур)! Эй инсон, албатта сен меҳнат-машаққат чекиб Парвардигорингга (яъни, Унинг мукофот ёки жазосига) боргувчисан, бас, (бу ҳаёти дунёдан ўтганингдан сўнг) У Зотга йўлиққувчисан. Ана энди кимнинг номаи аъмоли ўнг томонидан берилса; Бас, у осон ҳисоб билан ҳисоб-китоб қилинажак. Ва ўз(ининг жаннатдаги) аҳли-оиласига шоду хуррам ҳолда қайтажак. Энди кимнинг номаи аъмоли орқа томонидан берилса; Бас, у ўлимини чақириб қолажак. Ва дўзахга киражак! Дарвоқеъ, у (ҳаёти дунёдалик пайтида) аҳли оиласида (ўз куфру исёни билан) шоду хуррам эди. Албатта у ўзининг ҳеч қачон (Парвардигори ҳузурига) қайтмаслигига ишонар эди. Йўқ, Парвардигори уни шубҳасиз, Кўриб тургувчи эди. 16-17-18. Бас, Мен (қуёш ботаётган пайтда бутун уфқни қоплаб оладиган) шафаққа, кеча ва у қамраб олган (барча) нарсага ҳамда тўла бўлган вақтидаги ойга (яъни, тўлин ойга) қасам ичурманки; Албатта сизлар (эй инсонлар), табақадан табақага минурсизлар (яъни, бир ҳолдан иккинчи ҳолга кўчиб турурсизлар). Изоҳ:Ушбу оятларда Аллоҳ таъолонинг Илоҳий қалами билан ҳар бир инсоннинг ҳаёт- мамотидаги бир ҳолдан иккинчи ҳолга кўчиши тўғрисида бетакрор манзара чизиб берилди. Дарҳақиқат, худди уфқни қон йиғлатиб кун ботиб, сўнг атрофни тун зулмати қоплаб, кейин самога балқиб чиққан тўлин ой кечани бамисоли кундузга айлантириб, агар ерга игна тушса топилгудек ёруғ қилиб юборгани каби ҳар бир инсон ҳам ўз ҳаётининг шомида устида турган яқинларини қон йиғлатиб, ўлим деб аталган остонадан хатлайди. Энди у ёғи тамоман бошқа бир ҳолат — худди тун коронғулиги янглиғ қабр зулмати. Лекин бу асло сўнгги ҳолат эмас, балки киши бошидаги ҳолатлар занжирининг бир ҳалқаси, холос. Навбатдаги ҳолат Қиёмат қойим бўлган Кунда рўй беради. У Кунда худди тўлин ой тун қоронғулигида яшириниб ётган барча нарсани ошкор қилганидек, ҳар бир кишининг қоронғу ўтмиши ибтидосидан интиҳосигача, ипидан-игнасигача ёритилиб, ҳисоб-китоб қилинади ва навбат кейинги ҳолатларга келади. Улар энди саодати абадийя ёки мангу азобдир! Шундоқ эқан... Бас, нега улар иймои келтирмайдилар?! Уларга Қуръон қироат қилинган вақтида эса (унга иймон келтиришиб, Яратганга) сажда қилмайдилар?! Изоҳ:Бу ояти карима навбатдаги сажда ояти бўлиб, у тиловат қилинганида ўкувчига ҳам, тингловчига ҳам бир марта Аллоҳга сажда қилиш вожиб бўлади. Йўқ, у кофирлар (Куръонни ҳам, Қиёмат Куни қайта тирилишни ҳам) ёлғон дерлар! Аллоҳ эса улар ичларига солиб яшираётган нарсаларини (яъни, куфрларини, иймонсизликларини) жуда яхши Билгувчидир Бас, (эй Муҳаммад алайҳиссалом), Сиз уларга аламли азоб «хушхабари»ни беринг! Фақатгина иймон келтирган ва яхши амаллар қилган зотлар учун битмас-туганмас ажр-мукофот бордир. |