Главная страница

уръони карим


Скачать 1.49 Mb.
Названиеуръони карим
Дата05.03.2022
Размер1.49 Mb.
Формат файлаdocx
Имя файлаQURON.docx
ТипДокументы
#383717
страница104 из 119
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   119

«Ториқ»сураси



Бу сура ҳам Макка сураларидан бўлиб, ўн етти оятдир.

Бу сурада ҳар бир инсоннинг қилган амаллари махсус фаришталар томонидан мунтазам ёзилиб борилиши; Қиёмат Кунида жамийки халойиқ қайта тирилиши ҳақ эканлиги; Қуръони Каримнинг Ҳақ билан ботилни ажратгувчи Сўз эканлиги ва Аллоҳ таъоло буюрган Динга қарши турли ҳиила-найранглар қилиш кўчасига кирган кимсалар бир оз муддатдан сўнг ўз қилмишларига яраша жазо олишлари муқаррарлиги ҳақидаги мавзулар атрофида сўз боради.

Суранинг номи бўлмиш "Ториқ", сўзи "Тунги йўлчи яъни, Юлдуз" маъносида келгандир.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман).


  1. Осмонга қасам, тунги йўлчига қасамки,

  2. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), Сиз тунги йўлчи нима эканини қаердан ҳам билар эдингиз?!

  3. (У) учар юлдуздир.

  4. Ҳар бир жоннинг устида (унинг қилган барча амалларини) ёд олгувчи (фаришта)

бордир.

  1. Энди инсон ўзининг нимадан яралганига бир боқсин!

6-7. У (эркакнинг) бели билан (аёлнинг) кўкрак қафаси ўртасидан отилиб чиқувчи бир сувдан яралган-ку!

8-9. Шак-шубҳасиз, (Аллоҳ) уни сирлар фош қилинадиган (Қиёмат) Кунида қайта тирилтиришга Қодирдир

  1. Бас, (у Кунда инсон) учун (Аллоҳнинг азобини қайтаргувчи) бирон куч ҳам, бирон ёрдамчи ҳам бўлмас!

Изоҳ:Демак, ҳар бир инсон ўзини бир томчи сувдан яратишга Қодир бўлган Аллоҳ уни Қиёмат Куни қайта тирилтиришга ҳам Қодир эканини ўйлаб, куч-қувватининг борида иймон-эътиқод ва яхши амал билан ўша Кунга ҳозирлик кўрсин.

Мазкур оятларда Қиёмат ҳақида хабар берилгач, энди мана шу хабар келган Куръони Карим қандай Китоб экани баён қилинади.

  1. Қайта-қайта тушгувчи (ёмғир)нинг эгаси бўлмиш осмонга қасам;

  2. (Ўша ёмғир сабабли) ёриб чиққувчи (дон-дун ўт-ўлан)нинг эгаси бўлмиш Ерга қасамки;

  3. Шак-шубҳасиз, у (Қуръон ҳақ билан ботилни) ажратгувчи Сўздир.

  4. У ҳазил (яъни, асоссиз, беҳуда сўз) эмасдир.

  5. Албатта (кофирлар Муҳаммад алайҳиссаломга қарши турли) ҳийла-найранг қилурлар.

  6. Мен ҳам бир ҳийла қилурман (яъни, уларнинг ҳийла-найрангларига муносиб жазо берурман).

  7. Бас, (эй Муҳаммад алайҳиссалом), Сиз кофирларга озгина вақт-муҳлат беринг (яъни Сиз бир оз шошмай туринг, майли улар бугун Дину иймонга қарши кўлларидан келгатини қилсинлар, эртага Қиёмат қойим бўлганида албатта қилмишларига яраша жазоларини олурлар)!


  1. 1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   119


написать администратору сайта