Главная страница

уръони карим


Скачать 1.49 Mb.
Названиеуръони карим
Дата05.03.2022
Размер1.49 Mb.
Формат файлаdocx
Имя файлаQURON.docx
ТипДокументы
#383717
страница112 из 119
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   119

«Шарҳ»сураси



Бу сура ҳам Маккада нозил қилинган бўлиб, саккиз оятдир.

У ҳам ўзидан аввалги сура каби бошидан охиригача Пайғамбар алайҳиссаломга хитоб бўлиб, Аллоҳ таъоло томонидан у зотга ато этилган фазл-марҳаматлар зикр қилинади ва у зотни машаққатларга сабр-тоқат қилишга ҳамда Аллоҳ таъолонинг ибодатига мудом рағбат кўрсатишга даъват этилади.

Суранинг номи бўлмиш "Шарҳ" калимаси "Очмоқ, кенг қилмоқ" деган маънони англатади.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман).
1. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), Биз Сизнинг қалбингизни (иймон ва Қуръон нури билан) кенг-мунаввар қилиб қўймадикми?

2-3. Ва Биз Сиздан елкангизни эзиб турган оғир юкингизни олиб қўйдик.

Изоҳ:Мазкур оғир юкдан мурод Пайғамбар алайҳиссалом йўл қўйган ва йўл кўядиган

  • мунофиқларнинг жиҳодга чиқмасликларига изн беришлари, олдиларига келган кўзи ожиз саҳобага қовоқ уйганлари каби кичик хатолар эдики, булар мудом оғир юк бўлиб Пайғамбаримизнинг елкаларини эзиб-азоблаб турар эди. Ушбу оятлар билан Аллоҳ таъоло Ўзининг Ҳабиби ва сўнгги Пайғамбарига у кишининг бу янглиғ кичик хатолари афв этилгани хусусида хабар бермоқда. Энди қуйидаги оятда Расулуллоҳ алайҳиссаломга ато этилган яна бир файзи Илоҳий ҳақида сўз боради.

  1. Ва Биз сизнинг зикрингизни (яъни, мартабангизни) баланд қилиб қўйдик.

Изоҳ:Дарҳақиқат, ҳар бир мўъмин-мусулмон қаерда Аллоҳ таъолонинг номини ёд этиб, У Зотни улуғласа, албатта У Зот билан бирга Пайғамбар Муҳаммад алайҳиссаломнинг номларини ҳам зикр қилиб, у кишига салавот ва салот айтадики, бу мартабайи олия Пайғамбаримиздан ўзга ҳеч кимга насиб этган эмас.

  1. Бас, албатта ҳар бир оғирлик-машаққат билан бирга бир енгиллик ҳам бордир.

  2. Албатта ҳар бир оғирлик-машаққат билан бирга бир енгиллик ҳам бордир.

Изоҳ:Агар эътибор берган бўлсангиз, юқоридаги оятларда ҳар бир машаққатдан кейин эмас, балки айни ўша машаққат билан бирга енгиллик борлиги икки бор таъкидланди. Буни икки хил маънода тушуниш мумкин. Биринчиси: ҳар бир қийинчиликдан кейин шу қадар тез осонлик келадики, гўё улар иккиси бирга, ёнма-ён тургандек бўлади. Бас, демак, қийинчиликка рўбарў келганда ноумидликка тушишнинг асло ҳожати йўқ. Иккинчи маъно: бир кишининг бошига иймон, эътиқоди сабабли бирон оғирлик тушса, у киши ҳаргиз бундан ранжимаслиги лозим. Зеро, у Охиратдаги осонликка — мангу саодатга айни мана шу дунёда тортаётган қийинчилиги шарофати билан, яъни, мана шу қийинчиликка сабр-тоқат қилгани сабабли эришиши мумкин. Демак, у киши тортаётган муваққат машаққатнинг ўзида унинг учун мангу бахт-саодат бор экан.

  1. Бас, (эй Муҳаммад алайҳиссалом), қачон Сиз (кишиларни Ҳақ Йўлига даъват қилишдан ва бошқа дунёвий ҳожатлардан ишлардан) фориғ бўлсангиз (ўрнингиздин) туринг!

  2. Ва ёлғиз Парвардигорингизга юзингизни буринг!



  1. 1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   119


написать администратору сайта