Главная страница

уръони карим


Скачать 1.49 Mb.
Названиеуръони карим
Дата05.03.2022
Размер1.49 Mb.
Формат файлаdocx
Имя файлаQURON.docx
ТипДокументы
#383717
страница115 из 119
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   119

«Залзала»сураси



Саккиз оятдан иборат бу сура ҳам Мадинада нозил бўлгандир.

"Залзала" (Зилзила), деб номланган бу сура дастлаб Қиёмат қойим бўлган Кунда замин зилзилага тушиб титраб-ёрилиб, тилга кириши ҳақида ҳикоя қилади.

Сўнгра у Кунда ҳаёти дунёда қилиб ўтилган бир зарра мисоли яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам бежазо қолмаслиги баён қилинади.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман).


  1. Қачон Ер ўзининг (энг даҳшатли) зилзиласи билан ларзага тушганида;

  2. Ва ер (ўз бағридаги хазина-ю дафиналардан ва инсои жасадларидан иборат)

«юк»ларини (юзага) чиқариб ташлаганида;

  1. Ва (ҳаётлик пайтиди қайта тирилишни инкор қилгувчи бўлган) инсон (қайта тирилганидан даҳшатга тушиб: "Ерга) нима бўлди ўзи?", деб қолганида

4-5. Ана ўша Кунда (Ер), Парвардигорингиз унга ваҳий қилиб, сўзлашга буюргани сабабли ўз хабарларини сўзлар!

Изоҳ:Саҳобалардан Абу Ҳурайра (Аллоҳ у кишидаи рози бўлсин) ривоят қилишларича, Пайғамбар алийҳиссалом Ернинг хабарлари нима эканлиги ҳақида сўзлаб: "Ернинг хабарлари — ҳар бир эркагу аёл унинг устида қандай амал қилган бўлса, барчасини Аллоҳ таъоло ҳузурида сўзлаб, гувоҳлик беришидир", деган эканлар.

  1. Ўша Кунда одамлар, уларга (қилиб ўтган) амаллари(нинг жазо ёки мукофотлари) кўрсатилиши учун тўда-тўда бўлиб чиқиб келурлар!

  2. Бас, ким (ҳаёти дунёдалик пайтиди) зарра мисқоличалик яхшилик қилса, (Қиёмат Кунида) ўшани кўрур.

  3. Ким зарра мисқоличалик ёмонлик қилса уни ҳам кўрур.



  1. «Вал-Одиёт»сураси



Маккада нозил қилинган бу сура ўн бир оятдан иборатдир.

Бу сурада Аллоҳ таъоло Йўлида жиҳод қилгувчи зотлар жангга миниб борадиган учқур отларга қасамёд қилиш билан динсиз-эътиқодсиз кимсалар албатта Яратган ўзларига ато этган неъматларга ношукурлик қилгувчи, ашаддий дунёпараст бўлишлари таъкидланади ва Аллоҳ таъоло барча ишлардан Хабардор бўлиб туриши, демак, бирон ёмонликни бежазо қолдирмаслиги уқтирилади.

Сура ўзининг илк ояти билан "Вал-одиёт — Чопқир отларга қасам" деб номлангандир.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман).

1-2-3-4-5. (Аллоҳ Йўлида) ҳарсиллаб чопадиган, (чопган пайтида туёқларидан) чақмоқлар чақадиган, тонг пайтида (ёв устига) бостириб борадиган, бас, ўшанда чанг- тўзон кўтариб, шу (чанг-тўзон) билан (душман) жамоасининг қоқ ўртасига кириб келадиган (от)ларга қасамки;

  1. Шак-шубҳасиз, (кофир) инсон Парвардигори (унга ато этган неъматлар)га. кўрнамаклик қилгувчидир.

  2. Ва шак-шубҳасиз, у бунга (ўзининг бу ношукурлигига) гувоҳдир.

  3. Ва шак-шубҳасиз, у мол-дунё муҳаббатига жуда қаттиқ (берилгувчи)дир.

  4. Ахир у билмасмики, (Қиёмат қойим бўлиб), қабрларнинг ичидаги нарсалар

(жасадларга қайта жон ато этилиб, ташқарига) чиқарилганида;

  1. Ва диллардаги сирлар ошкор қилинганида;

  2. Ана ўша Кунда шак-шубҳасиз, Парвардигорлари улардан (яъни, барча халойиқнинг ҳаёти дунёда қилиб ўтган ишларидан) Огоҳ – Хабардор-ку!

Изоҳ:Бу оятларда Қиёмат Кунида барча сирлар ошкор бўлишини эслатиш билан ҳар бир инсон ўз ҳаётини ўша Кунда шарманда бўлиб қолмайдиган тарзда ўтказиши лозим эканлиги уқтирилмоқда.

  1. 1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   119


написать администратору сайта