Главная страница

уръони карим


Скачать 1.49 Mb.
Названиеуръони карим
Дата05.03.2022
Размер1.49 Mb.
Формат файлаdocx
Имя файлаQURON.docx
ТипДокументы
#383717
страница116 из 119
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   119

«Ал-Қориа»сураси



Маккада нозил қилинган бу сура ҳам ўн бир оятдан ташкил топгандир.

Бу сурада ҳам Қиёмат даҳшатлари тасвирланиб, у Кунда ҳар бир инсон ўз қилмишига қараб мукофот ёки жазога мустаҳиқ бўлиши ҳақида хабар берилади.

Суранинг номи бўлмиш "Ал-қориа" калимаси "Қалбларни қаттиқ қоқувчи (Қиёмат)"

деган маънони англатади.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман).


  1. (Ўз даҳшатлари билан кишилар қалбини) қаттиқ қоқувчи (Қиёмат)!

  2. У қаттиқ қоқувчи недур?!

  3. (Эй инсон), қаттиқ қоқувчи (Қиёмат) нима эканлигини сен қаердан билар эдинг?!

  4. У Кунда одамлар тўзғитиб юборилган парвоналар каби бўлиб қолурлар! (Яъни,

қабрларидан чиқишиб, Қиёмат даҳшатидан ўзларини ҳар ёнга уриб-тўзиб кетадилар).

  1. Тоғлар эса титилган жун каби (осмонда учиб юрадиган) бўлиб қолур!

6-7. Бас, энди (у Кунда) кимнинг тортилган (яхши амаллари) оғир келса, ана ўша (киши ҳар бир инсон) рози бўладиган-орзу қиладиган ҳаётда бўлур.

8-9. Энди кимнинг тортилган (яхши амаллари) енгил келса, унинг жойи «жарлик»дир!

  1. Унинг нима эканини қаердан ҳам билар эдинг?!

  2. (У) қизиган дўзахдир!



  1. «Такосур»сураси



Бу сура Макка сураларидан бўлиб, саккиз оятдан ташкил топгандир.

Бу сурада кўп одамларнинг то жонлари чиқиб, қабрларига киргунларича мол-дунё тўплашга ва ўша арзимас матолар билан бир-бирларига мақтанишга машғул бўлишиб, Аллоҳни эслашдан ва У Зот буюрган Ҳақ Йўлда юришдан юз ўгирганлари баён этилади ва уларга бу қилмишларининг оқибати жаҳаннам экани тўғрисида хабар берилади.

Сура "Такосур — Тўплаб кўпайтиришга берилмоқ" деб номлангандир.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман).

1-2. (Эй инсонлар), сизлар то қабрларни зиёрат қилгунларингизча (яъни, ўлиб, қабрга киргунларингизча) сизларни (мол-дунё) тўплаб-кўпайтириш (Аллоҳга тоат-ибодат қилишдин) машғул қилди!

Изоҳ:Дарҳақиқат, бутун ҳаётларида Аллоҳ таъолога бирор кун ибодат қилмасдан мол- дунёга сиғиниб ўтадиган кимсалар жуда кўпдир. Бу хусусда Саҳиҳул-Бухорийда ривоят қилинган Пайғамбаримизнинг бир ҳадислари ўта ибратлидир:

"Маййитнинг ўликнинг ортидан уч нарса эргашиб боради ва кейин у учовидан иккиси қайтиб кетади, бири эса ўлик билан бирга қолади — унга бола-чақаси, мол- дунёси ва шу дунёда қилган амаллари эргашиб боради-да, сўнгра бола-чақаси ва мол- дунёси яна қайтиб кетади. Қилиб ўтган амаллари эса у билан бирга қабрда қолади".


  1. Йўқ, сизлар яқинда (бу қилмишларингизнинг оқибатини) билурсизлар!

  2. Яна бир бор йўқ, сизлар яқинда билурсизлар.

  3. Йўқ, агар сизлар (дунёга қул бўлиб қолишнинг оқибати нима эканлигини) аниқ билиш билан билсаларингиз эди, (унга қул бўлиб қолмас эдингизлар)!

  4. Қасамки, албатта сизлар дўзахни кўрурсизлар!

  5. Яна бир бор қасамки, сизлар уни аниқ кўриш билан кўрурсизлар!

  6. Сўнгра ана ўша Кунда албатта (ҳаёти дунёда сизларга ато этилган барча) неъматлар тўғрисида масъул бўлурсизлар.



  1. 1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   119


написать администратору сайта