уръони карим
Скачать 1.49 Mb.
|
«Ват-Тийн»сурасиБу сура саккиз оятдан ташкил топган бўлиб, Маккада нозил қилинган. Унда Аллоҳ таъоло яратган энг гўзал ва мукаммал хилқат инсон эканлиги, лекин айрим кимсалар куфру исён ботқоғига ботиб, пастларнинг пастига айланиб қолишлари, бу ҳаёти дунёдан иймон ва эзгу амаллар билан яшаб ўтган инсонлар эса беадоқ ажр- мукофотларга эга бўлишлари ҳақида сўз боради. Сура ўзининг илк ояти билан "Ват-тийн — Анжир мевасига қасам" деб номлангандир. Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман). Анжирга қасам, зайтунга қасам; (Аллоҳ таъоло Мусо пайғамбар билан бевосита сўзлашган) Тури Сино тоғига қасам; Мана шу тинч-осойишта шаҳар (Маккаи мукаррама)га қасамки; Дарҳақиқат, Биз инсонни энг гўзал шаклу шамойилда яратдик. Сўнгра (у Биз ато этган шундай гўзал сурат ва мукаммал қилқатнинг шукрини қилмасдан, куфру туғён йўлига кетгач), уни асфаласофилинга (яъни, энг тубан дўзахга) қайтардик Фақат (қай) бир зотлар иймон келтирсалар ва яхши амаллар қилсалар, ана ўшалар учун битмас-туганмас ажр-мукофот бордир. Бас, (эй инсон), энди (яъни, Аллоҳ таъолонинг барча нарсага Қодир Зот эканлигини билганингдан сўнг) нима сени (Қиёмат Кунида бандаларнинг қилиб ўтган амалларига бериладиган) жазони ёлғон дейишга мажбур қилур?! Ахир Аллоҳ энг афзал, энг одил Ҳукм қилгувчи эмасми?! (Дарҳақиқат, Аллоҳ таъоло Қиёмат Кунида энг одил ҳукм қилгувчидир. Демак, У Зот албатта ҳар бир яхшига баҳосини, ёмонга жазосини бериши муҳаққақдир). «Алақ»сурасиМаккада нозил бўлган бу сура ўн тўққиз оятдан иборатдир. Суранинг ўқиб-ўрганишга ва Яратганнинг қандай Зот эканини, инсоннинг нимадан яратилганини англашга даъват этувчи аввалги беш ояти заминни осмон билан боғлаб тургувчи Каломуллоҳнинг — барча инсонлар учун Илоҳий дастурул-амал бўлмиш Куръони Каримнинг илк оятларидир, Аллоҳ таъоло Ўзининг сўнгги Пайғамбари Ҳазрати Муҳаммад алайҳиссаломга қилган илк Илоҳий хитобдир. Суранинг кейин нозил бўлган оятларида инсон табиатидаги бир қусур — ўзини бой- беҳожат кўриши билан туғёнга тушиши тўғрисида сўз юритилиб, ана шундай ҳадларидан ошган кимсалар ҳали Парвардигор даргоҳига қайтиб ҳисоб-китоб бериш борлиги ҳақида огоҳлантириладилар. Сўнгра ўшалардан бири, ўзининг мол-дунёси ва ҳамтовокдарининг кўплигига ишониб ҳаддидан ошган ва Пайғамбаримизга тинимсиз озор-азиятлар етказган Абу Жаҳл (Жоҳил — нодонларнинг отаси) лақабли бир малъун кофирнинг кирдикорлари келтирилиб, агар у ўзининг куфру турёнидан қайтмаса, охир-оқибат дучор бўладиган ҳалокати ҳақида хабар берилади. Бу сурада инсон куюқ — лахта қондан яратилгани тўғрисида илк бора айтилгани сабабли уни "Алақ — Лахта қон" деб номлангандир. Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман). (Эй Муҳаммад алайҳиссалом, Сиз ўзингизга нозил бўладиган Куръонни барча мавжудотни) яратган Зот бўлмиш Парвардигорингиз номи билан (бошлаб) ўқинг! У инсонни лахта қондан яратган (Зотдир). 3-4. Ўқинг! Сизнинг Парвардигорингиз (инсониятга) қаламни (яъни, ёзишни — хатни) ўргатган ўта Карамли Зотдир. 5. У Зот инсонга унинг билмаган нарсаларини ўргатди. Изоҳ:Ушбу оятлар инсоният ҳаётига янги Илоҳий таълимот ва то Қиёмат бузмлмай сақланиб қоладиган, Аллоҳ таъоло юборган динларнинг энг сўнггиси бўлган мукаммал бир Дин — Ислом кириб келгани ҳақидаги илк хабарлар эди. Ушбу илк оятларданоқ Ислом дини инсонларни жаҳолат-хурофотга эмас, балки илм-маърифатга чорлаши ва фақат ўқиш-ўрганиш билан Яратган рози бўладиган Ҳидоят Йўлини топишга даъват этиши маълум бўлди. Шунинг учун ҳам Пайғамбар алайҳиссалом: "Илм исташ ҳар бир муслим ва муслима учун фарздир", деб марҳамат қилганлар. Энди қуйидаги оятларда динсиз кимсаларни мол-дунё ва мансаб-мартабалар қандай кўйларга солиши ҳақида хабар берилади 6-7 Дарҳақиқат, (кофир) инсон ўзини бой-беҳожат кўргач, албатта туғёнга тушар — ҳаддидан ошар. 8. (Эй инсон), албатта Ёлғиз Парвардигорингга қайтишинг бордир! (ўшанда бу туғёнларинг учун ҳисоб-китоб қилиниб, жазоланишинг аниқдир)! 9-10. (Эй инсон), бир бандани (яъни, Муҳаммад алайҳиссаломни) намоз ўқиган вақтида (намозидан) тўсадиган кимсани кўрдингми?! 11-12. Хабар бергин-чи, агар у (намоз ўқигувчи) ўзи Тўғри Йўлда бўлса ёки (ўзгаларни) тақвога (Аллоҳдан кўрқишга) буюрса (уни намоздан ва тақводан тўсган кимса ҳалок бўлмасми)? 13-14. Хабар бергин-чи, агар у (намоздан тўсгувчи кимса Аллоҳнинг Китобини) ёлғон, деса ва (у Китобга иймон келтиришдан) юз ўгирса, албатта Аллоҳ (унинг барча қилмишларини) кўриб туришини билмасми?! Изоҳ:Бу оятлар Қурайш зодагонларидан бўлган Абу Жаҳл лақабли ашаддий кофир бир кимса ҳақида нозил бўлгандир. У Пайғамбаримизни Масжид ал-Ҳаромда намоз ўқишларидан тўсиб: "Агар Муҳаммад яна шу ерга келиб намоз ўқийдигин бўлса, унинг бўйнини эзиб юзини тупроққа белайман", деб ўзининг бутлари номига қасам ичади. Юқоридаги оятларда бу кофирнинг барча қилмишларини Аллоҳ таъоло кўриб тургани айтилгач, энди қуйида агар у бундай бемаъниликларни тўхтатмаса, қандaй азобга гирифтор бўлиши ҳақида хабар берилади: 15-16. Йўқ! Қасамки, агар у (бундай гумроҳликдан) тўхтамаса, албатта биз уни пешона сочидан — ўша ёлғончи, адашган пешона сочидан тутармиз-да (жаҳаннамга отурмиз)! Бас, у ўзининг жамоасини (ёрдамга) чақираверсин! Биз эса азоб фаришталарини чақиражакмиз! Йўқ! (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), Сиз унга итоат этманг ва (Ёлғиз) Аллоҳга сажда-ибодат қилиб, (У Зотга) яқин бўлинг! Изоҳ:Ушбу ояти карима Қуръондаги сўнгги сажда ояти бўлиб, бу оятни ўқигин ёки эшитган киши бир марта Аллоҳга сажда қилиши вожиб бўлади. Бу оятдаги хитоб гарчи Пайғамбар Муҳаммад алайҳиссаломга қаратилган бўлса-да, унинг ҳукми барча мусулмонлар учун умумий ҳукмдир. Бинобарин, Яратганга ибодат қилишдан тўсадиган бирон кимсага итоат этмасдан Ёлғиз Аллоҳ таъологагина сажда қилиш ҳар бир мусулмон учун фарздир. |