уръони карим
Скачать 1.49 Mb.
|
«Ал-Лайл»сурасиЙигирма бир оятдан иборат бўлган бу сура Маккада нозил қилинган. Унда сўз инсонларнинг туриш-турмушлари ҳам, саъйу-ҳаракатлари ҳам турли-туман экани хусусида бориб, Охират Кунидаги мукофотга иймон келтириб, тақво ва муҳтожларга хайру саҳоват билан умрларини ўтказадиган кишиларга ато этиладиган жаннат ва бахиллик, иймонсизлик билан тирикчилик қилиб ўтадиган кимсаларнинг борар жойлари бўлган дўзах азоби тўғрисида хабар берилади. Сура ниҳоясида Ёлғиз Аллоҳинг ризолигини кўзлаб қилинган эзгу амалларгагина ажр- савоб берилиши таъкидланади. Бу сура ҳам ўзининг илк ояти билан "Вал-лайл — Кечага қасам" деб номланган. Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман). (Борлиқни ўз зулмати билан) ўраб келаётган кечага қасам Ёришиб-кўринган кундузга қасам; Эркак ва аёлни яратган Зотга қасамки; 4-5. Шак-шубҳасиз, сизларнинг саъйу ҳаракатларингиз хилма-хилдир. Ана энди ким (ўз мол-давлатидаги камбағал-бечораларга берилиши лозим бўлган закот ва бошқа садақотларни) ато этса ва (Аллоҳдан) қўрқса; Ҳамда гўзал оқибатни (яъни, жаннат бор эканини) тасдиқ этса; Бас, Биз уни осон йўлга муяссар қилурмиз. Изоҳ:Ушбу оятлардан маълум бўлишича, ким дунё ва Охиратда бахтли-саодатли ҳаёт кечириши учун осон йўл изласа, у киши уч хислатга эга бўлиши лозим экан: ўз зиммасидаги Аллоҳ таъоло буюрган хайр-эҳсонни камбағал бечораларга ато этиш, мудом тақво билан, Ёлғиз Аллоҳдан кўрқиб яшаш ва яхши амал учун гўзал мукофот- жаннат бўлишини чин дилдан тасдиқ этиш. Аллоҳ таъоло ана шу уч хислатга эга бўлган кишиларга жаннат йўлини осон қилишга ваъда берди. Энди қуйидаги оятларда юқоридиги хислатларнинг зиддига мубтало бўлган кимсалар ва улар топажак оқибат ҳақида сўз юритилади. Энди ким (Аллоҳ Йўлида хайр-саҳоват кўрсатишдан) бахиллик қилса ва (ўзини Аллоҳ ҳузуридаги ажр-мукофотлардан) беҳожат билса; Ҳамда гўзал оқибатни (яъни, Аллоҳ ваъда қилган жаннатни) ёлғон деса; Бас, Биз уни (дунё ва Охиратда бахтсиз бўладиган) оғир йўлга "муяссар" қилурмиз! Ва у (дўзахда) ҳалок бўлган вақтида молу дунёси унга асқотмас! Шак-шубҳасиз, ҳидоят (яъни, инсонларни Тўғри Йўлга йўллаш) ёлғиз Бизнинг зиммамиздадир. Шак-шубҳасиз, Охират ҳам, дунё ҳам ёлғиз Бизникидир. Изоҳ:Яъни, дунёнинг ҳам, Охиратнинг ҳам Якка-ю Ягона ҳақиқий Подшоҳи — Эгаси Ёлғиз Аллоҳ таъолодир. Бас, кимки Аллоҳдан ўзга бирон кимсага сиғинса, Аллоҳдан ўзга бирон кимсадан ҳидоят ёки бахт-саодат сўраса, у очиқ гумроҳдир. Бас, (эй инсонлар), Мен сизларни ловуллаб ёниб турган оловдан — дўзахдан огоҳлантирдим. 15-16. Унга фақат (Ҳақни) ёлғон деган ва (иймон-эътиқоддан) юз ўгирган бадбахт кимсагина кирур! 17-18. Ўзи покдоман бўлиб, мол-давлатини (яхшилик йўлида) сарф қиладиган тақводор зот у (дўзах)дан йироқ қилинур. У (тақводор зот) ҳузурида — зиммасида бирон кимсага қайтариладиган неъмат йўқдир. (Яъни, у бирон кимсанинг ўзига ўтказиб кўйган яхшилигини қайтариш учун хайр-саховат кўрсатмайди). У фақат энг Олий Зот бўлмиш Парвардигорининг Юзини — ризолигини истаб (мол-давлатини сарф қилур). Ва яқинда (Парвардигори унга ато этадиган мукофот — жаннат неъматларидан) рози бўлур. |