уръони карим
Скачать 1.49 Mb.
|
«Балад»сурасиМаккада нозил қилинган бу сура йигирма оятдан ташкил топгандир. Сура аввалида Аллоҳ таъоло — Ўзининг неча-неча пайғамбарлари туғилиб ўсган ва хусусан сўнгги Пайғамбари ҳазрати Муҳаммад алайҳиссаломнинг она масканлари бўлган улуғ шаҳар — Маккаи мукаррамага ва барча инсонларнинг ҳақларига қасамёд қилиш билан — инсон зоти бу дунёга меҳнат-машаққат чекиш учун келиши ҳақида хабар беради. Бу сура "Балад — Шаҳар" деб номланишининг боиси шудир. Сўнгра кўлларидаги мол-мулкларини хўжакўрсинга совуриб, мақтаниб юрадиган кимсалар огоҳлантирилиб, фақат иймон-эътиқод билан Аллоҳ таъоло буюрган жойларга бефарқ сарф-ҳаражат қилиш билангина Охират бахт-саодатига эришиш мумкинлиги, Аллоҳ таъолонинг оятларига кофир бўлган кимсалар эса шак-шубҳасиз, дўзахи бадбахтлар эканликлари таъкидланади. Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман). 1-2-3. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), мана шу шаҳарга — ҳолбуки, Сиз ҳам мана шу шаҳарда яшарсиз — ҳамда Ота ва ундан бўлган болаларга (яъни, Одам алайҳиссалом ва унинг барча зурриётларига) қасамёд қилурманки; Дарҳақиқат, Биз инсонни меҳнат-машаққатга яратдик. Изоҳ:Яъни, инсон ўзига жон ато этилганидан то ўша жон баданини тарк қилиб чиқиб кетгунича меҳнат-машаққатда ҳаёт кечиради. Бу борада мусулмон ҳам, кофир ҳам бир- бирига ўхшаган меҳнaт-машаққатларни бошдан ўтказадилар. Лекин мусулмон Яратган буюрган иш-амалларда жон куйдиради, ўзининг куч-ғайратини имкон қадар савобли ишларга сарфлайди ва керак бўлса Ҳақ Йўлида жонини курбон қилиб, Охиратдаги мангу роҳат-фароғатга эришади. Аммо кофир, эътиқодсиз кимсалар эса арзон ҳою ҳаваслар ва ўзларига ҳам, ўзгаларга ҳам бефойда-бевафо бўлган пуфак орзу-ҳаёлларга етиш йўлида жонларини жабборга бериб, оқибатда бу дунёдаги меҳнат- машаққатларидан ташқари у дунёдаги дўзах азоби-машаққатига ҳам гирифтор бўладилар. Куйидаги оятларда ана шундай топган мол-дунёси ва куч-қуввати билан мағрурланиб, Пайғамбар алайҳиссаломга ва бошқа мўъминларга дилозорлик қилиб юрадиган бир кимса ҳақида ҳикоя қилинади. У ўзига ҳеч кимнинг кучи етмайди, деб ўйларми?! У (мақтаниб): "Жуда кўп мол-дунёни (сарфлаб) йўқ қилдим", дер. У ўзини (риёкорлик билан мол-дунё совураётган пайтида) ҳеч ким кўрмаган, деб ўйларми?! (Йўқ, Аллоҳ таъоло ҳар вақт, ҳар нарсани кўриб-билиб турур!) 8-9. Ахир Биз унга икки кўз, тил ва икки лаб (ато) қилмадикми?! Ва Биз уни икки баландликка (яъни, яхшилик ёки ёмонлик довонларини ошиб ўтишга) йўллаб қўйдик-ку! Изоҳ:Яъни, Аллоҳ таъоло инсонни яратиб, яхшилик йўлига юришга ҳам, ёмонлик йўлига юришга ҳам ихтиёр бериб қўйди. Бу икки йўл ҳам баландлик — довондир. Демак, иккисига чиқиш учун ҳам тер тўкиш, машаққат чекиш лозим бўлади. Лекин яхшилик довонига чиқиш учун саъй-ҳаракат қилиб довондан ўтган киши жаннат неъматларига етса, ёмонлик довонига чиққан кимса унинг ортидаги дўзах жарлигига қулайди. Бас, у (мақтанчоқ кимса яхшилик) довонини ошиб ўтмади! — (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), довон (ошиш) нима эканини Сиз қаердан билар эдингиз?! (Яхшилик довонини ошиб ўтиш — бир қул) бўйнини (қулликдан) озод қилмоқ; 14-15-16. Ёки очарчилик кунида бирон қардош етимга ё муҳтож бечора-мискинга таом бермоқдир. — Сўнгра у (мақтанчоқ кимса) иймон келтирган ва бир-бирларига (тоат-ибодатини адо этишдаги машаққатларга) сабр-қаноат қилишни тавсия этган, бир-бирларига (Аллоҳнинг бандаларига) меҳр-мурувват кўргазишни тавсия этган зотлардан бўлмади! (Демак, у мақтанчоқ кимсанинг юқорида зикр қилинган сифатларга эга бўлмай туриб, хўжакўрсинга совурган молу давлатидан унинг ўзига ҳеч қандай манфаат — савоб йўқдир). Ана ўша (яъни, юқоридаги фазилатларга эга бўлган) зотлар ўнг томон эгаларидир (яъни, Охират Кунида ишлари ўнгдан келгувчи саодатманд кишилардир). Бизнинг оятларимизга кофир бўлган кимсалар эса чап томон эгаларидир! Уларнинг устида қопланиб қолгувчи олов-дўзах бўлур! |