Главная страница

уръони карим


Скачать 1.49 Mb.
Названиеуръони карим
Дата05.03.2022
Размер1.49 Mb.
Формат файлаdocx
Имя файлаQURON.docx
ТипДокументы
#383717
страница119 из 119
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   119

«Кавсар»сураси



Уч оятдан ташкил топган бу сура Маккада нозил қилингандир.

Қуръони Каримдаги энг ихчам сура бўлган бу сурада Пайғамбар алайҳиссаломга хитоб қилиниб, Аллоҳ таъоло у кишига ато этган буюк неъмат — жаннатдаги Кавсар ҳовузи зикр этилади ва бу билан бирга ана шундай Илоҳий мукофотга етишнинг барча воситалари Қуръон, Пайғамбарлик ато этилгани таъкидланиб, Ҳазратни бундай Илоҳий марҳаматнинг шукронаси учун намоз ўқишга ва қурбонлик қилишга даъват этилади.

Сўнгги оятда эса кимда-ким Пайғамбар алайҳиссаломни ёмон кўриб-душманлик қилса, ана ўша кимса беному нишон йўқ бўлиб кетиши ҳақида башорат берилади.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман).


  1. (Эй Муҳаммад алаҳиссалом), албатта Биз Сизга Кавсарни ато этдик.

  2. Бас, Сиз Парвардигорингиз учун намоз ўқинг ва (жонлик) сўйиб-қурбонлик қилинг!

  3. Албатта Сизни ёмон кўргувчи кимсанинг думи қирқилгандир (яъни, беному нишон йўқ бўлиб кетгувчидир)!



  1. «Кофирун»сураси



Бу сура ҳам Маккада нозил қилинган бўлиб, олти оятдир.

Бу сурада Ислом дини кучайиб, тарқалиб кетаётганини кўриб хавотирга тушиб қолган кофирлар Пайғамбар алайҳиссаломни ҳам, саҳобаларни ҳам бу Тўғри Йўлдан чалғитиш ғаразида у кишининг олдиларига келиб: "Эй Муҳаммад, кел, бизлар сенинг Худойингни тан олиб унга ҳам ибодат қилайлик, сен ҳам ўз Худойингга кўшиб бизларнинг бутларимизга ҳам сиғингин", дейишганида нозил бўлгандир.

Бу сурадан кўзда тутилган мақсад Пайғамбар алайҳиссаломни ҳам, у зотнинг то Қиёматгача келадиган барча умматларини ҳам кофирларнинг бундай найрангларига учмасликка ва Ёлғиз Аллоҳ таъологагина ибодат қилишга даъват этишдир.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман).


  1. (Эй Муҳаммад алаҳиссалом), айтинг: "Эй кофирлар!

  2. Мен сизлар ибодат қилаётган нарсаларга ибодат қилмасман.

  3. Ва сизлар ҳам мен ибодат ҳиладиган (Аллоҳ)га ибодат ҳилгувчи эмасдирсизлар.

  4. Мен сизлар ибодат қилган нарсага ибодат қилгувчи эмасман.

  5. Ва сизлар ҳам мен ибодат қиладиган (Аллоҳ)га ибодат қилгувчи эмасдирсизлар.

  6. Сизларнинг динингиз ўзларингиз учун, менинг Диним ўзим учундир!"



  1. «Наср»сураси



Мадинада нозил бўлган бу сура уч оятдан иборатдир. Унда Пайғамбаримизга ва барча мўъмин мусулмонларга Аллоҳ таъоло Ўз Динини барча динлардан ғолиб қилган Кунга гувоҳ бўлганларида, берган мадад ва ғалабаси учун Аллоҳга ҳамду тасбеҳ айтиш ва У Зотдан мағфират сўраб, тавба-тазарруълар қилиш таълим берилади.

Сура "Наср — Ёрдам" деб номлангандир.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман).


  1. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), қачон Аллоҳнинг ёрдами ва ғалаба келса;

  2. Ва одамлар тўп-тўп бўлишиб Аллоҳнинг Дини (Ислом)га кираётганларини кўрсангиз;

  3. Дарҳол Парвардигорингизга ҳамд айтиш билан (У Зотни ҳар қандай «шерик»лардан) покланг ва У Зотдан мағфират сўранг! Зеро, У тавбаларни Қабул қилгувчи бўлган Зотдир.

Изоҳ:Ушбу сураи каримада мўъмин-мусулмонларнинг вазифаси имконлари борича Диннинг равнақи йўлида саъй-ҳаракат қилиш эканига, ғалабани эса Ёлғиз Аллоҳ таъолонинг Ўзи беришига ишора бор.


  1. «Масад»сураси



Бу сура Маккада нозил қилинган бўлиб, беш оятдир.

Бу сурада гарчи ўзи Пайғамбар алайҳиссаломга амаки бўлса ҳам, Пайғамбаримизга ҳаддан ташқари азийятлар етказган "Абу Лаҳаб — дўзах ўтининг отаси" деган лақабга эга бўлган бир ашаддий кофир ва унинг куфрда ундан қолишмайдиган хотини ҳақида сўз юритилади.

Сура "Масад — Пишиқ тола" деб аталгандир.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман).

  1. Абу Лаҳабнинг қўллари қуригай ҳалок бўлгай! (Аниқки,) у қуриди ҳалок бўлди!

  2. Мол-мулки ва касб қилиб топган нарсалари унга асқотгани йўқ!

3-4-5. Яқинда унинг ўзи ҳам, унинг ўтин орқалаган, бўйнида пишиқ толадан (эшилган)

арқон бўлган хотини ҳам (ловуллаб турган) алангали дўзахга киражак!

Изоҳ:Абу Лаҳабнинг хотини Умми Жамил доимо кишиларни Пайғамбaр алайҳиссаломга қарши гиж-гижлиб, уларнинг ўртасида адоват ўтини ёқиб юргани сабабли Куръон уни "ўтин орқалаган" деб сифатлади ва дўзахга ҳам эри билан бирга худди ўша ҳолида кириши ҳақида хабар берди.

  1. «Ихлос»сураси



Бу сура ҳам Маккада нозил бўлган. У тўрт оятдир. Бу буюк сура мўъминларга Аллоҳ таъолони қандай танишни ва У Зотга қандай ихлос-эътиқод қилишни ўргатади. Бу сура бир гуруҳ Макка мушриклари Пайғамбар алайҳиссалом ҳузурларига келишиб, Аллоҳинг таъриф-тавсифини қилиб беришни сўрашганида, ўшаларга жавобан нозил бўлгандир. Пайғамбар алайҳиссалом ушбу сураи карима ҳақида: "Ихлос" сураси Қуръоннинг учдан биридир", деб марҳамат қилганлар.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман).


  1. (Эй Муҳаммад алаҳиссалом), айтинг: Аллоҳ Бирдир. (Яъни, Унинг хеч қандай шериги йўқдир. У Якка-ю Ёлғиздир).

  2. Аллоҳ (барча ҳожатлар билан) кўзлангувчидир (яъни, барча ҳожатлар Ундан сўралади, аммо У ҳеч кимга муҳтож эмасдир).

  3. У туғмаган ва туғилмагандир (яъни, Аллоҳнинг ўғил-қизи ҳам, ота-онаси ҳам йўқдир. У Азалий ва Абадий Зотдир).

  4. Ва ҳеч ким У Зотга тенг эмасдир".
  1. «Фалақ»сураси



Бу сура Маккада нозил қилинган бўлиб, беш оятдир. Ушбу ва бундан кейинги сура "Ал-Муаввазатони", яъни "Икки паноҳ сўралгувчи сура" деб ҳам аталади. Чунки ҳар икки сурада Аллоҳ таъоло Пайғамбар алайҳиссаломга ва барча мўъминларга еру осмондаги барча ёмон нарса ва ҳодисалардан Ёлғиз Ўзига илтижо қилиб паноҳ сўрашларини таълим беради.

Бу сура ўзининг илк оятидаги сўз билан "Фалақ — Тонг" деб номлангандир.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман).

1-2-3-4-5. (Эй Муҳаммад алаҳиссалом), айтинг: "Мен тонг Парвардигоридан (менга) Ўзи яратган нарсаларнинг ёмонлигидан; зулматга чўмган кечанинг ёмонлигидан; тугунларга дам солгувчи (жодугар)ларнинг ёмонлигидан ва ҳасад қилаётган ҳасадгўйнинг ёмонлигидан паноҳ беришини сўраб илтижо қилурман".
  1. «Ан-Нос»сураси



Бу сура ҳам Маккада нозил қилинган. У олти оятдан иборатдир. Бу сура, айтиб ўтилганидек, ўзидан аввалги суранинг узвий давомидир.

Бу сурада жинлар ва инсонлардан бўлган, кишиларни васвасага солиб йўлдан урадиган

«шайтон»ларнинг ёмонлигидан Ёлғиз Парвардигорга сиғиниб паноҳ сўраш лозимлиги уқтирилади.

Сура ўзининг илк оятидаги сўз билан "Ан-нос — Инсонлар" деб номлангандир

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман).

1-2-3-4-5-6. (Эй Муҳаммад алаҳиссалом), айтинг: "Мен барча инсонларнинг Парвардигоридан, барча инсонларнинг Подшоҳидан, барча инсонларнинг Илоҳидан (менга) ўзи жин ва инсонлардан бўлган, инсонларнинг дилларига васваса соладиган, (қачон Аллоҳнинг номи зикр қилинганида) яшириниб оладиган васвасачи (шайтон)нинг ёмонлигидан паноҳ беришини сўраб илтижо қилурман".
* * *
АллоҳтаъолонингтавфиқвамададибиланҚуръониКаримнингушбутаржимасиҳижрий 1412-йил, Рабийъус-соний ойининг 21-инчиси, сешанба куни (милодий 1991 йил29окябр)да ўз ниҳоясига етди.

Ҳижрий 1422-йил, Рабиъу-соний ойининг 11-инчисин — сешанба куни (милодий 2001йил,Зиюл)даэса,ЖанобиҲақнингмарҳаматваиноятибиланушбутаржиманиқайта ишлаш, тузатиш ва тўлдириш ишлари ўз поёнига етди. Аллоҳ таъоло ушбуМуқаддас Китоб маъноларини англаб, унинг кўрсатмаларига амал қилган кишиларгаулуғажрумукофотларатоайласинҳамдауларниЎзирозибўладиганҲақЙўлгаҳидоятқилсин.

Омийн!

Алоуддин МАНСУР
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   119


написать администратору сайта