Главная страница

уръони карим


Скачать 1.49 Mb.
Названиеуръони карим
Дата05.03.2022
Размер1.49 Mb.
Формат файлаdocx
Имя файлаQURON.docx
ТипДокументы
#383717
страница117 из 119
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   119

«Вал-Аср»сураси



Бу сура ҳам Маккада нозил қилинган бўлиб, уч оятдан иборатдир.

Қуръони Каримдаги энг қисқа суралардан бири бўлган бу сурада Аллоҳ таъоло Аср намозининг вақтига қасам билан, инсоният ҳақиқий бахт саодатга эришиш учун тўрт нарсага — иймонга, эзгу амалга, Ҳақ Йўлга ва шу Йўлда чекиладиган машаққатларга сабр-тоқат қилишга муҳтож эканлигини таъкидлайди.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман).
1-2. Аср (вақти)га қасамки, (барча) инсон зиён-бахтсизликдадир.

  1. Фақат иймон келтирган ва яхши амаллар қилган, бир-бирларига Ҳақ (Йўли)ни тавсия этган ва бир-бирларига (мана шу Ҳақ Йўлида) сабр-тоқат қилишни тавсия этган зотларгина (нажот топгувчидирлар).
  1. «Ҳумаза»сураси



Тўққиз оятдан ташкил топган бу сура Маккада нозил бўлгандир.

Унда тўплаган мол-дунёлари билан қувонишиб, ўша моллари ўзларини ҳар қандай бало-офатдан сақлайди, деб ўйлайдиган ва ҳадларидан ошиб бировларнинг обрўларини тўкиб юрадиган ғийбатчи-бўҳтончи кимсалар албатта дўзах азобига дучор қилинишлари ҳақида сўз юритилади.

Суранинг номи бўлмиш "Ҳумаза" сўзи "Бўҳтончи" деган маънони англатади.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман).

1. Барча (кишиларга дилозорлик қилиб, уларнинг обрўларини тўкиб юрадиган) бўҳтончи-ғийбатчига ҳалокат бўлгай

2-3. Ки, у (топган) мол-дунёси ўзини мангу (ўлмайдиган) қилиб, деб ўйлаган холида (фақат) мол тўплаган ва ўша (мол-дунё)ни ҳисоб-китоб қилиб (бирон савобли ишга сарфламасдан) юрган кимсадир.

  1. Йўқ, (унинг бу ҳисоб-китоби бекордир)! Қасамки, албатта у чил-парчин қилгувчи

(дўзах)га ташланур!

  1. (Эй инсон), чил-парчин қилгувчи нима эканлигини сен қаердан билар эдинг?!

6-7. (У) Аллоҳнинг ёқиб қўйилган бир оловидирки, (ўз алангаси билан баданларни тешиб ўтиб) юракларга қадар етур!

8-9. Албатта (у кофирлар) узундан-узун устунларга (занжирлар билан боғлаб кўйилган ҳолларида олов) уларнинг устида қопланиб қолгувчидир (яъни, кишанбанд бўлганлари сабабли на улар жаҳаннам қаъридан кутулиб чиқа олурлар ва на улар нафас олишлари учун бир ютум тоза ҳаво кирур)!

  1. «Фил»сураси



Бу сура беш оятдан иборат бўлиб, Маккада нозил қилингандир.

У Каъбатуллоҳни вайрон қилиш ғаразида келганлари сабабли Аллоҳ таъолонинг ғазабига учраб ҳалок бўлган "Асҳоби фил — Фил минган лашкарлар" қиссаси ҳақида сўзлайди. Бу воқеа Аллоҳ таъолонинг сўнгги, суюкли Пайғамбари Муҳаммад алайҳиссалом таваллуд топган милодий 570 - йилда рўй берган бўлиб, саноқсиз лашкар билан, кудратли филларга миниб Аллоҳнинг уйини бузиш учун Яман ҳокими Абраҳа бошчилигида бостириб келган кофирларни Аллоҳ таъоло Ўзининг ожиз махлуқлари бўлмиш кушлар тумшуқларида келтирган майда тошлар билан ҳалок қилади ва Каъбатуллоҳни яқинда туғилажак Пайғамбар Муҳаммад алайҳиссалом учун, келажак янги Дин, янги уммат учун сақлаб қолади. Кейин ҳазрат дунёга келиб, вояга етгач ва у кишига Куръон оятлари нозил бўла бошлагач, ўша Илоҳий мўъжиза то Қиёматгача Каъбатуллоҳ томон юзланиб ибодат қилгувчи мўъминларга ибрат, Аллоҳнинг Динига қарши тургувчи кофирларга эса бир аччиқ сабоқ бўлиши учун у ҳақда мана шу сураи карима нозил қилинди.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман).


  1. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), Парвардигорингиз фил эгаларини қандай (ҳалок)

қилганини кўрмадингизми?

  1. У Зот уларнинг (Каъбатуллоҳни вайрон қилиш учун қўллаган барча) ҳийла- найрангларини барбод қилмадими?

3-4. У Зот уларнинг устига сополдан бўлган тошларни отадиган тўп-тўп қушларни юбориб;

5. Уларни (қурт-қумурсқалар томонидан) чайнаб ташланган сомон каби (илма-тешик)

қилиб юборди!

Изоҳ:Ривоят қилинишича, қушлар томонидан отилган ҳар бир тош бир кофирнинг бошидан тешиб кириб, остидан чиқиб кетган экан.

  1. 1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   119


написать администратору сайта