уръони карим
Скачать 1.49 Mb.
|
«Қадр»сурасиБу сура ҳам Маккада нозил қилинган бўлиб, беш оятдан иборатдир. Унда сўз инсоният тарихида мисли кўрилмаган бир Кеча ҳақида — инсонларга бу ҳаёти дунёдан чин инсоний ҳаёт кечириб ўтиш йўл-йўриқларини кўрсатиб берадиган сўнгги муктаммал Илоҳий дастурул-амал бўлмиш Қуръони Карим нозил бўла бошлаган ниҳоят қадрли бир Кеча ва унинг фазилатлари ҳақида боради. Меҳрибон ва раҳмли Аллоқ номи билан (бошлайман). Албатта Биз у (Қуръон)ни Қадр кечасида нозил қилдик. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), Кадр кечаси нима эканлигини Сиз қаердан ҳам билар эдингиз?! Қадр кечаси минг ойдан яхшироқдир. Изоҳ:Демак, у кечада қилинган тоат ибодат ҳам минг ойлик ибодатдан яхшироқ бўлади. Бу кечанинг баракоти ҳақида «Духон» сурасининг 2-5-оятлари изоҳида айтиб ўтилган. Кўпчилик уламоларнинг айтишларича, Қадр кечаси Рамазон ойининг йигирма еттинчи кечасидир У (кеча)да фаришталар ва Руҳ (яъни, Жаброил алайҳиссалом) Парвардигорларининг изни-ихтиёри-ла (йил давомида қилинадиган) барча ишлар билан (осмондан заминга) тушурлар. У (кеча) то тонг отгунча тинчлик-омонликдир. «Баййина»сурасиБу сура Мадинада нозил қилинган. У саккиз оятдир. Бу сурада сўз аҳли Китоблардан бўлган яҳудий ва насронийларнинг ҳамда мушрикларнинг кирдикорлари ҳақида; Ёлғиз Аллоҳ таъолонинг ўзига ихлос билан ибодат қилиш лозимлиги тўғрисида ва Охиратда кофирлар дучор бўладиган азоб ҳамда иймон ва яхши амал билан ўтган зотларга муяссар қилинадиган мангу бахт хусусида боради. Сурадан Пайғамбар алайҳиссалом Аллоҳ таъоло томонидан юборилган аниқ ҳужжат эканликлари ҳақидаги оятлар ҳам ўрин олгани сибабли бу сура "Баййина — Аниқ ҳужжат" деб номлангандир. Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман). Аҳли Китобдан ва мушриклардан бўлган кофир кимсалар, то уларга очиқ ҳужжат келгунича (куфрдан) ажрагувчи бўлмадилар. (У очиқ хужжат) Аллоҳ томонидан (юборилган) бир Пайғамбар (яъни, Муҳаммад алайҳиссалом бўлиб, уларга) покиза саҳифаларни (яъни, Қуръонни) тиловат қилур. У (Қуръонда) энг тўғри ёзувлар — ҳукмлар бордир. Изоҳ:Аллоҳ таъолонинг сўнгги, мукаммал Дини бўлмиш Ислом дини келиши арафасида Таврот, Инжил каби аввал нозил қилинган Китоблар берилган яҳудий ва насронийлар ҳам, бутпараст мушриклар ҳам куфр ботқоғига ботиб қолишган, ахди Китоблар Таврот ва Инжилда келиши айтилган бир Пайғамбарга кўз тутаётган эдилар. Қачонки улар кутган ҳужжат — Пайғамбар алайҳиссалом тилларида Аллоҳнинг Каломи — Қуръон билан келганларида эса... Китоб ато этилган кимсалар фақат уларга очиқ ҳужжат — Пайғамбар келганидан кейингина бўлиниб кетдилар (яъни, айримлари ўша — ўзлари кутган Пайғамбарга иймон келтирдилар, айримлари эса унга кофир бўлдилар). Ҳолбуки, улар фақат Ягона Аллоҳга, У Зот учун Динни холис қилган, Тўғри Йўлдан оғмаган ҳолларида ибодат қилишга ва намозни тўкис адо этишга ҳамда закотни (ҳақдорларга) ато этишга буюрилган эдилар. Мана шу Тўғри (Йўлдаги миллатнинг) Динидир. Албатта аҳли Китобдан ва мушриклардан бўлган кофир кимсалар жаҳаннам ўтида бўлиб, ўша жойда мангу қолурлар! Ана ўшалар энг ёмон махлуқдирлар. Албатта иймон келтирган ва яхши амаллар қилган зотлар — ана ўшалар яралмиш жонзотларнинг энг яхшисидирлар. Уларнинг Парвардигорлари ҳузуридаги жазо-мукофотлари — остидан дарёлар оқиб турадиган мангу жаннатлардир. Улар ўша жойда абадул-абад қолгувчидирлар. Аллоҳ улардан рози бўлди, улар (Аллоҳдан) рози бўлдилар. Бу (мукофот) Парвардигоридан қўрққан киши учундир. |