уръони карим
Скачать 1.49 Mb.
|
«Қурайш»сурасиБу сура Макка сураларидан бўлиб, тўрт оятдир. Бу сурада Пайғамбар алайҳиссаломнинг қабилалари бўлмиш Қурайш қабиласига Аллоҳ таъоло томонидан ато этилган икки улуғ неъмат — тинчлик-омонлик ва тўқлик-фаровонлик неъматлари зикр қилиниб, Қурайшликларни мана шундай роҳат-фароғатда яшашларига сабабчи бўлган Байтуллоҳнинг Парвардигорига ибодат қилишга даъват этилади. Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман). 1-2. Қурайшга (агар улар Аллоҳнинг бошқа саноқсиз неъматларини эсламаганларида ҳам, мана бу неъмат, яъни, уларга) осон қилиб қўйилгани — уларга қиш ва ёз сафари осон қилиб қўйилгани учунгина; Улар мана шу Уйнинг Парвардигорига ибодат қилсинлар! У Зот уларни очликдан (қутқариб) таомлантирди ва хавфу хатардан тинч қилди. Изоҳ:Яъни, Қурайшга Аллоҳ таъоло томонидан жуда кўп неъматлар ато этилгандир. Агар улар бошқа неъматлар учун Аллоҳ таъолога ибодат қилмасалар ҳам, уларга тижорат, олди-сотди қилсинлар, деб қишда Яманга, ёзда эса Шомга сафар қилишлари осон қилиб қўйилгани ва улар бу сафарлардан доимий равишда фойдалиниб келаётганлари учун мана шу Байтуллоҳинг Парвардигорига ибодат қилишлари лозимдир. Чунки айни мана шу Байтуллоҳинг шарофатидан атроф-живонибдаги одамлар Қурайшликларга тегмайдилар ва: "Қурайш қабиласи Байтуллоҳнинг кўшниларидир. Ким уларга бирон зиён етказса худди Абраҳа ва унинг қўшинига ўхшаб мана шу Уйнинг Эгаси бўлган Аллоҳ таъолонинг ғазабига учрайди", дейдилар. Демак, Қурайш одамлари сафар-саёҳатлирида бирон кимса уларга зиён бермай, тинчлик ва тўкин-сочинликда яшаётганлари учун мана шу Байтуллоҳдан ва унинг Эгаси бўлмиш Аллоҳ таъолодан қарздордирлар. Бас, улар У Зотга ибодат қилиш билан ўзларига ато этилган неъматнииг шукрини адо этсинлар! «Моъувн»сурасиБу сура ҳам Маккада нозил бўлган. У етти оятдир. Бу сурада Диннинг моҳияти ҳақида сўз юритилиб, айрим ўзларини диндор ҳисоблаб юрган, лекин атрофларидаги етим- ғарибларга дилозорлик қиладиган, бечора-мискинларнинг ҳолидан хабар олмайдиган кимсаларни Динни (яъни, қилинган ҳар бир иш-амал учун Охиратда ҳисоб-китоб, жазо бор эканини) инкор қилгувчилар деб аталади. Шунингдек, бу сурада ўзлари ёлғиз бўлганларида намоз ўқишни "унутиб" кўядиган ва фақат эл кўрсинга намозхон бўлган ҳамда қўни-қўшни, ҳамсоялардан одатда ўртада ишлатиладиган энг арзимас рўзғор буюмларини ҳам аяйдиган риёкор ва хасис кимсалар ҳаққига дуойи бад қилинади ва бу билан етим-бечораларга мудом ёрдам қўлини чўзадиган, тоат-ибодатини Ёлғиз Яратганнинг ризолигини кўзлаб, бериё қиладиган хайр-саҳоватли зотларгина ҳақиқий мъўмин-мусулмонлар эканлиги таъкидланади. Суранинг номи бўляиш "Моъувн" калимаси — Идиш-товоқ болта-теша каби майда рўзғор буюмлари деган маъноларда келади. Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман). 1. Динни (Охиратдаги жазони) ёлғон, дейдиган кимсани(нг қандай кимса эканлигини) кўрдингизми — билдингизми? 2-3. Бас, бу етим-есирни (қўполлик билан) ҳайдаб соладиган ва (кишиларни) мискин- бечорага таом беришга тарғиб қилмайдиган кимсадир. Изоҳ:Яъни, кимки иймон келтирганман, деса-ю, аммо етим-есирнинг ҳақидан кўрқмаса; бечора-мискинларнинг бошини силаб меҳрибонлик қилмаса, у Динни инкор қилгувчи кимсалар билан баробардир. 4-5. Бас, намозларини "унутиб" қўядиган кимсалар бўлган «намозхон»ларга ҳалокат бўлгайки; 6-7. Улар риёкорлик қиладиган ва рўзғор буюмларини ҳам (кишилардан) манъ қиладиган (яъни бирон кишига фойдалари тегмайдиган) кимсалардир! |