Главная страница

уръони карим


Скачать 1.49 Mb.
Названиеуръони карим
Дата05.03.2022
Размер1.49 Mb.
Формат файлаdocx
Имя файлаQURON.docx
ТипДокументы
#383717
страница1 из 119
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   119

ҚУРЪОНИ КАРИМ
Ўзбекчаизоҳлитаржима

ТаржимаваизоҳлармуаллифиАлоуддинМансур
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Ассалому алайкум, азиз ўқувчи!
Аввалан барча оламларни Қуръон нури билан мунаввар қилган Улуғ Парвардигоримиз Аллоҳ таъолога беадад ҳамду саноларимиз бўлсин, ҳамда Ул Зотнинг севикли бандаси ва сўнгги пайғамбари бўлмиш Муҳаммад Мустафога дуо ва саловатларимиз бўлсин.

Мана, бир минг тўрт юз йилдан ортиқроқ вақтдан буён бир буюк китоб – Жаноби Ҳақнинг Ўз Пайғамбари Муҳаммад алайҳиссаломга, ул киши орқали барча инсониятга юборган Муқаддас Каломи – Қуръони Карим бутун оламни ўзининг илоҳий нури билан ёритиб келмоқда.

Аллоҳ таъоло бутун оламни яратиб, сўнгра у оламга халифа бўлсин, бошқарсин деб ҳазрати Одам алайҳиссаломни дунёга келтирганидан сўнг унга ва унинг авлодларига Ер юзида ҳақиқий инсонлар бўлиб яшаб ўтишлари учун Илоҳий қўлланма қилиб ўзининг кўрсатмаларини – Китобларини жўнатиб турди. Ана ўша илоҳий китобларнинг энг сўнггиси ва то қиёматгача йўқолмай-бузилмай сақланиб турадигани Муқаддас Қуръондир. Бу буюк китобнинг одамзот ҳаётидаги ўрни мартабасини инсон баданидаги руҳга қиёсласак хато қилмаган бўламиз. Зотан, инсоннинг бошқа жонзотлардан фарқи, бошқача айтганда, инсонни ҳайвондан ажратиб турадиган нарса унинг ўз ихтиёри билан танлаб олган дини, иймони бўлса, Яратган наздида энг мақбул ягона дин – Исломдир ва Диннинг асоси – манбайи Қуръони Каримдир.

Қуръон биз мусулмонлар учун Муқаддас Китоб – илоҳий дастурул-амал бўлиш билан бирга, ўхшаши йўқ, тенгсиз бир илоҳий мўжиза сўз ҳамдирки, ёлғиз мусулмонларгина эмас, балки бошқа динларнинг вакиллари ҳам Унга ўзгача ҳурмат ва эътибор билан қарайдилар. Бу буюк китобнинг гоҳо зоҳирда содда кўринган оятлари ва калималари остидаги ўта теран маъно-мазмуни, бир оятнинг ўзида тириклик дунёси Охират билан, Ер ҳаёти осмонлар билан ёнма-ён келиши, шунингдек, Қуръон тили – мазмунини англай билмаган ва хатто Қуръонни илоҳий калом деб эътиқод қилмаган одам ҳам унинг ўта таъсирли оятларини эшитган пайтда, беихтиёр бир роҳат ва ором билан унга қулоқ тутиб қолиши, бутун вужудди билан берилиб тинглаши – буларнинг барчаси ушбу улуғ китоб оддий инсоннинг эмас, балки барча инсонларни ва бутун оламларни яратгувчиси, ҳамда тарбия қилувчиси бўлмиш буюк Аллоҳнинг илоҳий сўзи эканлигига очиқ-равшан далолатдир. Мана, ўн тўрт аср бўлибдики, бу китоб мўмин- мусулмонлар учун илоҳий дастурул-амал бўлиш билан бирга бутун инсониятни ўзига тортиб, лол қолдириб келмоқда.

Қуръони Карим Аллоҳ таъоло ҳузурида пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга нозил бўла бошлаган замонлардаёқ бу ҳайрат ва Қуръонни чин илоҳий калом эканини тан олиш бошланган. Маълумки, у замон араб адабиёти ўта ривожланган давр эди. Аҳли қалам адиблар ўртасида давомли равишда турли танлов-мусобақaлар ўтказилиб турилар ва бундай танловларда ғолиб чиққан асарлар Каъба деворига илиб қўйилар эди. Араблар бу нодир асарларни ўқиб, уларнинг ижодкорларини олқишлашар эди. Ана ўша мусобақалардан бири ўтказилаётган вақтда, пайғамбаримизнинг саҳобаларидан бири у ғолиб келган асарлар қаторига Қуръондаги энг ихчам сура бўлмиш «Кавсар» сурасини ҳам қўйганида, ушбу сурани ўқиб кўрган энг таниқли ва тажрибали шоирлар ҳам бир овоздан: «Бу сўз инсоннинг сўзи эмас»,- деб лол қолишган эди. Мана шу биргина тарихий воқеанинг ўзи ҳам Қуръони Карим Аллоҳ таъолонинг сўзи эканига равшан далил, пайғамбаримиз саллолоҳу алайҳи ва саллам замондошлари тарафидан очиқ эътироф бўлса, энди то қиёмат бирон сўзи бузилмайдиган ва ўзгармайдиган илоҳий калом бўлмиш Қуръоннинг ўзиданг олдин Аллоҳ таъоло томонидан муваққат фойдаланиш учун туширилган бошқа китоблардан фарқи янада равшандир. Чунки Қуръондан илгари нозил қилинган Таврот, Инжил каби китоблардан биронтасининг ҳам асл нусxаси қолмаган, балки уларни фақат турли тиллардаги таржималаридан ўқилиши маълум бир ҳақиқатдир. Айни пайтда Қуръони Карим дунёнинг кўп тилларига таржима қилинган бўлса-да, унинг асл нусxаси Аллоҳ таъоло қандай нозил қилган бўлса ўша ҳолда бир ҳарфи ҳам заҳаланмаган ҳолда қўлларимизда турибди!

Хўш, бунга нима сабаб бўлган экан? Биз бу саволларимизга Қуръоннинг ўзидан жавоб топамиз:

Аллоҳ таъоло «Ҳижр» сурасининг 9-оятида шундай марҳамат қилади: «Албатта, бу эслатмани (яъни Қуръонни) биз ўзимиз нозил қилдик ва шубҳасиз, ўзимиз уни сақлагувчимиз».
Изоҳ:Бу ояти карима асрлар оша Қуръоннинг илоҳий китоб эканини қайта-қайта исботлаб келмаоқда. Узоқ ўтмишни қўйиб турайлик. Мана шу бизнинг асримизнинг ўзида бу азиз китобни йўқ қилишга қанчадан-қанча хуружлар бўлмади. Уни ўтда ёқдилар, дарёларга оқиздилар, қабрларга кўмдилар. Бугина эмас! Яна Қуръонни ёд олган, ёки ҳаётини шу китобга амал қилиб ўтказмоқни истаган миллионлаб улуғ зотларни қириб-йўқотиб юбордилар. Кейин-чи? Кейин бошқа миллионлар қўлларида, тилларида ва дилларида бирон ҳарфи ҳам заҳаланмаган шу азиз китоб билан пайдо бўлдилар! «Шубҳасиз, ўзимиз уни сақлагувчимиз»,- деган илоҳий сўзлар ўз тасдиғини топди. Қуръон Аллоҳ таъоло томонидан инсоният оламига туширилган илоҳий китобларнинг сўнггисидир. Бинобарин, мана шу оятда уни то қиёматгача йўқотмай, бузмай сақлашни ҳақ таъоло ўз зиммасига олгандир. Шу боис, бошқа илгариги умматларга нозил қилинган илоҳий китобларга ўзгартиришлар киритилиб, бузилган ҳолда (масалан: Инжилнинг 70дан ортиқ таржималари бор, лекин асл нусxаси ҳеч қаерда мавжуд эмас) Қуръон, мана, ўн тўрт асрдан буён пайғамбар алайҳиссаломга қандай нозил қилинган бўлса, (йўқ қилишга уринишлар, бало офатлардан асралиб) худди ўшандай сақланиб қолмоқда.

Мен Қуръони Карим мазмунини англай бошлаганимдан буён дилимда ушбу муқаддас калом маъноларини ўз тилимизга таржима қилиш ва уни ҳақ сўзга ташна бўлган элимизга етказиш фикри пайдо бўлган эди. Зеро, Аллоҳ таъолонинг сўзи бўлмиш Қуръони Карим ул Зот тарафидан фақат араб миллатига эмас, балки инсоният оламидаги барча элат ва миллатларга туширилган ҳидоят – тўғри йўлдир. Бинобарин Қуръон маъноларини араб миллатидан бошқа қавмлар орасидаги мусулмонлар ҳам англашлари ва унинг кўрсатмаларига амал қилишлари лозимдир. Бунинг учун эса Қуръон тили бўлган араб тилини ўзга тилда сўзлашувчи халқларга ўргатишдан кўра, Қуръон маъноларини ўша халқларнинг тилларига таржима қилиш тўғрироқ ва осонроқ бўлади. Шу сабабдан бўлса керак, пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом замони саодатларидан бошлабоқ Қуръони Карим маънолари турли тилларга ўгирила бошлаган. Масалан, «Ал-Мабсут» китобида улуғ саҳобий Салмони Форсий (Аллоҳ у кишидан рози бўлсин) «Фотиҳа» сурасининг маъноларини форс тилига ўгириб, форс мамлакатига юборгани ва бундан хабардор бўлган ҳазрати пайғамбар алайҳиссалом бу ишга ижозат берганлари зикр қилинади.

Ер юзидаги мусулмонларнинг асоси кўпчилигини ташкил этувчи аҳли сунна ва жамоат (суннийлар) оқимидаги тўрт мазҳабнинг энг улуғи бўлмиш Ҳанафийя мазҳабининг асосчиси Абу Ҳанифа Имоми Аъзам (Аллоҳ у зотни раҳмат қилсин) шундай дейдилар: «Араб тилини яхши ўзлаштира олмайдиган киши намозда Қуръон маъноларини ўзи билган форс ёки бошқа тилларда ўқиши мумкин. Чунки Аллоҳ таъоло

«Шуъаро» сурасининг 196-оятида шундай марҳамат қилади:

«Албатта, у (Қуръоннинг зикри) аввал ўтганларнинг китобларида ҳам бордир».

Маълумки, ўтган пайғамбарларга юборилган китоблар араб тилида эмас эди». («Ҳидоят» китоби, 83-84 бетлар).

Юқорида зикр қилинган далиллардан маълум бўлганиеқ, Қуръони Карим маъноларини арабчадан бошқа тилларга таржима қилиш ва ўзга халқларни ҳам Аллоҳ таъоло сўзининг мазмунидан баҳраманд қилиш шариати исломия тарафидан юборилган ишлардан ҳисобланади.

Шу боис мен Қуръони Карим маъноларини элимизга етказиш ниятида уни яхшироқ ўрганиш учун араб тилидаги юзланган тафсир китобларини ўқиб чиқдим ва бу меҳнатлар натижасида Аллоҳ таъолонинг фазлу марҳамати билан камина Марказий Осиё мусулмонлар диний идораси ва Ўзбекистон ёзувчилар уюшмасининг ташаббуси билан Тошкент шаҳрида Марказий Осиёдаги энг йирик исломшунос олимлар иштирокида «Қуръони Карим маъноларини ўзбек тилига таржима қилиш» мавзуида ўтказилган ўзига хос мусобақада ғолиб бўлдим ва Аллоҳ таъолонинг нияти билан менга 1990-91 йиллари тарихимизда илк марта Қуръон маъноларини аслиятдан арабчадан замонавий ўзбек тилига таржима қилиш ва унга изоҳлар ёзишдек улуғ бахт насиб этди. Ўшанда мен 23 ой мобайнида бу хайрли ишни ниҳоясига етказдим ва ушбу таржима 1992-93 йилларда Тошкент шаҳрида, аввало «Шарқ Юлдузи» ойномасида, сўнгра «Чўлпон» ва «Ғофур Ғулом» нашриётларида қайта-қайта қарийб бир миллион нусxада босилиб, элимизнинг дуо ва олиқшларига сабаб бўлди. 1995 йилда эса Туркманистон уламолари ушбу таржимамизни ўқиб-ўрганиб чиқишгач, уни Қуръони Карим таржималари ичида энг мукаммали, деган қарорга келишиб, ўзбек тилидан туркманчага таржима қилдилар ва ўн минг нусхада чоп этдилар. Сўнгра Аллоҳ таъолонинг марҳамати билан бу анъана яна давом этди. Замонавий ўзбек тилида биринчи марта чоп этилган ушбу таржимага яна бошқа туркий элларнинг вакиллари ҳам рағбат кўрсата бошладилар. Аллоҳнинг каломини англашга, тушинишга бўлган бундай оммавий қизиқишни имкон борича қаноатлантиришга ва Қуръон маъноларини мумкин қадар кўпроқ тилга таржима қилишдек ўта савобли юмуш йўлида бор имкониятларимизни ишга солиш ниятида биз Қуръони Каримни чин ихлос билан севгувчи дўстларимиз Алишер Аҳмаднинг ташаббуси ва моддий кўмаги билан 2000 йилда Қорасув шаҳрида «Қуръони Каримни ўргани илмий маркази»ни барпо қилдик. Ушбу илмий даргоҳда аввало биз «Қуръони Каримнинг ўзбекча изоҳли таржимаси»ни ҳозирда Ўзбекистонда жорий этилган лотин алифбосида тайёрладик ва у 2001 йилда Бишкек шаҳрида чоп этилди. Сўнгра «Қуръони Каримнинг изоҳли таржимаси» қозоғистонлик олимлар томонидан ўзбек тилидан қозоқчага ўгирилди ва 2001 йилда Бишкек шаҳрида нашр қилинди. Шунингдек уйғур адиблар томонидан ўзбекчадан уйғур тилига таржима қилинган «Қуръони Каримнинг изоғли таржимаси» ўз ниҳоясига етди ва нашрга тайёрланмоқда. Яна мен Алищер Аҳмад билан ҳамкорликда Қуръони Каримнинг маъноларини аслиятдан араб тилидан рус тилига таржима қилишдек шарафли бир вазифани адо қилиш бахтига ҳам муяссар бўлдимки, бу таржима ҳам яқин кунларда ўқувчилар қўлига етиб қолса ажаб эмас. Шунингдек, Жаноби Ҳақ мени 1999- 2000 йиллар мобайнида ўз каломининг маъноларини арабчадан қадимий туркий тиллардан бири бўлган қирғиз тилига таржима қилиш шарафига муваффақ қилди ва бу таржима Бишкек ва Теҳрон (Эрон) шаҳарларида ўн беш мингдан ортиқ нусхада чоп этилди.

Марҳаматли ўқувчи! Ҳозирда камина Аллоҳ таъолодан тавфиқ ва мадад тилаб, улуғ бир ишга ўтган муфассирлар изидан бориб, каломуллоҳни имкон қадар кенгроқ тафсир қилишдек чўнг бир юмушни адо қилишга киришдимки, қўлимиздаги ушбу китобда сиз азизларнинг дуоларингиз умиди билан ўша, иншаоллоҳ ёзилажак тафсирдан бир намуна – «Фотиҳа» сурасининг тафсири – хамир учидан патир қaбилида эътиборингизга тақдим этилаётир. Энди қайта нашр қилинаётган ушбу «Қуръони Каримнинг изоҳли таржимаси»га келсак. Бу нашрга Қуръонга ташна бўлган

халқимизнинг қайта-қайта қилган талаб ва илтимослари сабаб бўлди. Мен ушбу нашрда аввал чоп этилган нусхаларда ўтиб кетган ҳарфий ҳолатларни тузатиш билан бирга орадан ўтган ўн йил мобайнида тўпланган тажриба асосида ҳар бир оят таржимасини изчил қайта кўриб, ўнглаб, керакли жойларда қавс ичида ва алоҳида изоҳлар билан тўлдириб чиқдим. Икки нашр ўртасидаги фарқ яққолроқ намоён бўлиши учун айтадиган бўлсак, аввалги таржимамизга қарийб ўн минг ўринда ўзгариш ва қўшимчалар киритдик. Демак, қўлимизда каломуллоҳ маъноларининг янги сифатда қайта ишланган таржимаси турибди. Бундай буюк савобли юмушнинг адосини мен каби бандаи ожизга насиб этгани учун Жаноби Ҳақ даргоҳига беадад ҳамду-санолар айтаман ва шу билан бирга энг буюк илоҳий мўъжиза бўлмиш Қуръони Карим маъноларини бор файзу футуҳи, фасоҳат ва болоғати билан бирон тилга таржима қилиш имконсиз иш эканини эътироф этаман. Зеро ушбу китоб ёлғиз Аллоҳ таъолога хос бўлган тенгсиз ва бемисл улуғ Сўздир. Шунингдек, мен бу ўта нозик ва масъулиятли вазифани адо этишда кўз олдимда одамлар берадиган турли баҳо ва танқидлари эмас, билъакс, ёлғиз Аллоҳ ризосини исташ ва рўзи маҳшарда ул Зот ҳузуридаги жавобгарлик турганини таъкидламоқчиман. Яна мен умид қиламанки, иншаоллоҳ, ҳали бу улуғ китоб билимдон уламолар томонидан кўп маротаба, қайта- қайта таржима ва тафсир қилинади ҳамда бўлажак ҳар бир тафсир ўз хусусияти ва фазилати билан ўқувчилар Аллоҳ таъолонинг сўзини янада яхшироқ танишларига, теранроқ англашларига xизмат қилади.

Муҳтарам ўқувчи! Маълумки, Қуръон пайғамбаримиз Муҳаммад саллолоҳу алайҳи ва салламга бундан қарийб 1400 йил илгари нозил қилинган. Ушбу китобда фақат инсон, ер ва яшаб турган дунёмиз хусусидагина эмас, балки жонли-жонсиз барча махлуқот, етти қат осмон ва охират диёридаги жаннат ва дўзах каби ёлғиз Аллоҳ таъолодан ўзга ҳеч ким билмайдиган сир-синоатлар борасида ҳам сўз юритилади. Зеро ушбу китобнинг эгаси еру осмонларни ҳам, дунё ва охиратни ҳам ўз қўлида тутиб турган Аллоҳ таъолодир. Шу боис ушбу илоҳий китоб бир томондан ўқувчига бошқа ҳеч қайси манбадан ола билмайдиган ўта катта ва теран билим берса, иккинчи томондан уни ўқиш, англаш у қадар осон иш бўлмай, ўқувчидан маълум тайёргарлик – билим талаб қилади.

Демак, Қуръонни англаш истагида бўлган киши уни бир адабий асар деб эмас, балки бу китоб – Аллоҳ таъолонинг сўзи деган иймон ва ишонч билан ўқиса, ҳар бир оят устида қайта-қайта фикр юритса, иншаоллоҳ у ушбу китобни ўқиб ўрганиши оқибатида бошқа ҳеч ердан топа олмайдиган фойдали билим олиш билан бирга, қалбига ором берадиган ва унга ҳар икки дунёда саодатли инсон бўлишига сабаб бўладиган чин иймон- эътиқодга эга бўлади. Мен Қуръоннинг ўта теран мазмунли китоб эканлигини назарда тутиб, шунингдек, ҳозирги замондошимиз исломий билимлардан анча йироқлашиб қолганини ҳисобга олиб, қўлимиздаги таржимани имкон қадар ўқувчига яқинлаштиришга, енгиллаштиришга ҳаракат қилдим. Бунинг учун мен илгари ўтган тафсирчи уламолар изидан бориб, ушбу улуғ китобнинг ҳар бир ояти маъносини таржима қилишдан ташқари, унга уч турли изоҳ ҳам қўшдим. Дастлаб ҳар бир сура олдида ўша суранинг қисқача мазмуни таржима қилинди, сўнг оятлар таржимаси орасида қавс ичида қисқача изоҳлар берилди. Бундан ташқари айрим тушинилиши ўта мураккаб оятлар остида алоҳида изоҳлар қўшилди. Шунингдек, оят таржимаси билан изоҳлар ўртасидаги фарқ аниқ бўлиши учун икки турли ҳарф қўлланилди: оят таржимаси қабариқ – қора ҳарфда, ҳар бир сура олдидаги ва қавс ичидаги изоҳлар ҳамда айрим оятлар остидаги изоҳлар ёзма (курсив) ҳарфда берилди.

Азиз ўқувчи! Мана қўлингизда Қуръони Каримнинг маъно таржимаси турибди. Ушбу улуғ китобни чуқур диққат-эътибор билан ўқисак, бу илоҳий мўъжиза гуё бундан ўн тўрт аср илгари эмас, балки, ҳозир ўзимизга туширилгандек – ҳар бир сўзи ҳaётимизни ҳақиқий инсон бўлиб яшаб ўтишимиз учун ўта зарур сўз эканини пайқаймиз. Зотан бу сўз барча оламларнинг эгаси, мангу барҳаёт Аллоҳ таъолонинг ҳеч қачон ўлмайдиган сўзидир. Мен – бандаи ожиз ушбу улуғ сўз маъноларини сиз азизларга етказмоқчи бўлдим. Агар тўғри етказа олган бўлсам, бу ёлғиз яратгувчининг марҳаматидан, ўтиб кетган хатолари бўлса, бу менинг нуқсонларимдир. Мен Аллоҳ таъолодан ушбу китобни ўқиган ҳар бир инсонни ўзининг ҳақ йўлига ҳидоят қилишини сўрайман ҳамда сизлардан китобни ўқиб, каломуллоҳ маънолари билан ошно бўлган соатларингизда агар ёдингизга келса менда Қуръони Каримга илк муҳаббат уйғотган устози аввалларим бўлган марҳум ота ва онамнинг ҳақларига дуои хайр қидишингиздан умидвор бўлиб қоламан.
АлоуддинМансур

«ҚуръониКаримниўрганишилмиймаркази».Қорасувшаҳри,1422йил,рабиус-соний

ойининг11-куни,сешанбакуни(милодий2001йил,3июль

)
  1.   1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   119


написать администратору сайта