уръони карим
Скачать 1.49 Mb.
|
Иккинчи жузъ Одамлардан ақлсизлари: «Уларни (мусулмонларни) илгари қараган қиблаларидан қандай нарса юз ўгиртирди?»- дедилар. Айтинг: «Машриқ ҳам, мағриб ҳам Аллоҳникидир. У Ўзи ҳоҳлаган кишиларни тўғри йўлга ҳидоят қилади». Изоҳ:Мусулмонлар Мадинага келган дастлабки даврларда Қуддусга караб намоз ўқир эдилар. Қуддус яҳудийларнинг қибласи бўлгани учун, мусулмон ҳам ўша тарафга қараб ибодат қилаётганларидан улар жуда ғурурланиб юрардилар. Қачонки мусулмонларга Макка тарафга юзланиб сажда қилиш буюрилганда, яҳудийлар юқоридаги сўзларни айтдилар. Шунингдек, (яъни тўғри йўлга ҳидоят қилганимиз каби), сизларни бошқа одамлар устида гувоҳ бўлишингиз ва пайғамбар сизларнинг устингизда гувоҳ бўлиши учун ўрта (адолатли) бир миллат қилдик. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), Сиз илгари қараган қиблани Биз фақатгина ким пайғамбарга эргашиб, ким орқасига қараб кетишини билиш учун қилганмиз, холос. Шубҳасиз, бу оғир иш. Магар Аллоҳ ҳидоят қилган зотларгагина (оғир эмасдир). Аллоҳ иймонларингизни (яъни иймон билан Аллоҳ таъоло буюрган тарафга юзланиб ўқиган намозларингизни) зое қилгувчи эмас. Албатта, Аллоҳ одамларга Меҳрибон ва Раҳмлидир. Изоҳ:Саҳиҳул Бухорийда ривоят қилинишича, Аллоҳ таъоло қиёмат кунида ҳар бир пайғамбарни ўз умматлари билан рўбарў қилиб, улардан: «Бу пайғамбарим сизларга менинг амру фармонларимни тўла етказдими?» деб сўраганларида, улар «Йўқ» деб жавоб қилишар, пайғамбар эса «Етказганман» дер экан. Ундан гувоҳ сўралганида: «Муҳаммад алайҳиссалом ва у зотнинг умматлари гувоҳларимдир»,- дейди. Шунда ҳазрати Муҳаммад саллолоҳу алаҳи ва салламни умматлари билан ҳозир қилиниб, «Мана пайғамбар ўз вазифасини тўла адо этганми?»,- деб сўралганида улар: «Ҳа, ўтган пайғамбарлар ўз элчилик бурчларини тўла адо этганлар. Бизга бу ҳақда пайғамбар Муҳаммад алайҳиссалом хабар келтиргандар»,- дейишади. Шунинг учун мазкур оятда мусулмонларга қарата: «одамлар устида гувоҳ бўласиз» дейилди. Араблар учун Каъба Иброҳим пайғамбар замонларидан буён муқаддас саналар эди. Муҳаммад алайҳиссалом Мадинага ҳижрат қилишидан илгари мусулмонлар мана шу каъбага юзланиб ибодат қилардилар. Мадинага кўчгандан кейин эса уларнинг иймонларини синаш учун бошқа тарафга – Қуддусга қараб намоз ўқиш буюрилди. Ҳижратнинг 17-ойида қайтадан Маккага юзланишга амр қилиниб, қуйидаги оят нозил бўлди: Гоҳо юзингиз самода кезганини кўрамиз. Бас, албатта Биз сизни ўзингиз рози бўлган қиблага бурамиз. Юзингизни масжид-ал-ҳарам (Макка) тарафга буринг! (Эй мўъминлар, сизлар ҳам) қаерда бўлсангизлар юзларингизни унинг тарафига бурингиз! Китоб берилган зотлар албатта бунинг Парвардигорлари томонидан (келган ҳақ ҳукм) эканини биладилар. Аллоҳ улар қилаётган амаллардан ғофил эмасдир. Қасамки, агар сиз китоб берилган кимсаларга бор мўжизаларни келтирсангиз ҳам, улар қиблангизга боқмайдилар. Сиз ҳам уларнинг қибласига боқувчи эмассиз. Улар (яҳудий ва насронийлар)нинг бировлари бировларнинг қибласига боқувчи эмас. Агар сиз ўзингизга келган билим (ваҳий)дан кейин уларнинг ҳавойи нафсига эргашсангиз, у ҳолда шубҳасиз золимлардан бўлиб қоласиз. Биз китоб ато этган кимсалар (яҳудий ва насронийлар) уни (Муҳаммад пайғамбарни) ўз фарзандларини таниган каби танийдилар (Яъни ўзларнинг илоҳий китобларида у зот ҳақида ўқиганлар). Ва албатта улардан бир гуруҳи билганлари ҳолда ҳақиқатни яширадилар. Бу ҳақиқат (яъни қибланинг ўзгариши) Парвардигорингиз томонидандир. Бас, ҳаргиз шубҳа қилгувчилардан бўлманг! Ҳар кимнинг ўз юзланадиган тарафи бор. Бас, яхши ишларга шошилингиз! Қаерда бўлманг, Аллоҳ сизларнинг барчаларингизни (ҳисоб-китоб учун) келтиради. Албатта Аллоҳ ҳар нарсага Қодирдир! (Эй Муҳаммад алайҳиссалом) қайси тарафдан чиқсангиз, юзингизни масжид-ал- ҳаром тарафга буринг! У шабҳасиз Парвардигорингиз (буюрган) ҳақ (қибла)дир. Аллоҳ қилаётган амалларингиздан ғофил эмасдир. Қайси тарафдан чиқсангиз, юзингизни масжид-ал-ҳарам томонга буринг! (Эй мўъминлар) сизлар ҳам қаерда бўлсангизлар, юзингизни ўша томонга бурингиз! Токи (айрим) одамлар (яҳудий ва мушриклар) учун сизларнинг устингизда ҳужжат бўлиб қолмасин. Магар уларнинг ичида зулм қилиб қолгувчилар ҳам борки, сизлар улардан қўрқмангиз. Мендан қўрқингиз! Ва токи неъматимни комил қилиб беришим ва ҳидоят топишингиз учун (шундай қилингиз)! Изоҳ:Яҳудийлар: «Нега Муҳаммад дини бошқа бўла туриб, бизнинг қиблага – Қуддусга қараб ибодат қилади?» Мушрик араблар эса: «Муҳаммад Иброҳимнинг диниданман деб даъво қилади-ю, ўзи яҳудийларнинг қибласига қараб намоз ўқийди» демасинлар учун мусулмонларга қаерда бўлсалар ҳам фаҳат масжид-ал-ҳарам томон юзланиб намоз ўқиш буюрилди. (Эй инсонлар), шунингдек сизларга ўзларингиздан бўлган, сизларга Бизнинг оятларимизни тиловат қиладиган, сизларни поклайдиган, сизларга Китоб ва Ҳикматни (Қуръон ва ҳадисни) ўргатадиган ва билмаган нарсаларингизни таълим берадиган бир пайғамбар юбордик. Бас, Мени эслангиз, Мен ҳам сизларни эслайман ва Менга шукр қилингиз ва Менга куфр келтирмангиз! Эй мўъминлар, сабр қилиш ва намоз ўқиш билан (Мендан) мадад сўранглар! Албатта Аллоҳ сабр қилгувчилар билан биргадир. Ва Аллоҳ йўлида ҳалок бўлган (шаҳид)лар ҳақида: «(Булар) ўликлар»,- демангиз! Йўқ, улар тириклардир, лекин сизлар сезмайсизлар. 155-156. Албатта биз сизларни хавфу хатар, очлик, молу жон ва мева-чеваларни камайтириш каби нарсалар билан имтиҳон қиламиз. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом) бирон мусибат келганида: «Албатта биз Аллоҳнинг (бандаларимиз) ва албатта биз У Зотга қайтгувчилармиз»,- дейдиган сабрли кишиларга хушхабар беринг! Ана ўшаларга Парвардигорлари томонидан саловат (мағфират) ва раҳмат бордир. Ана ўшалар Ҳақ Йўлни топгувчидирлар. Албатта Сафо ва Марва Аллоҳ (буюрган) маросимлардандир. Бас, ким Байтуллоҳни (тавоф қилиш билан) ҳаж ёки умра қилса, у иккисининг орасида саъй қилишининг гуноҳи йўқдир. Ва ким ўз ихтиёри-ла яхшиликни ният қилса, бас, албатта Аллоҳ Шукр қилгувчи (Тақдирловчи) ва Билгувчидир. Изоҳ:Сафо ва Марва Каъба яқинидаги икки тепалик бўлиб, Ислом келишидан илгари ҳам араблар Каъбани тавоф қилганда уларнинг оралиғида етти марта бориб келиш (саъй қилиш) одатлари бор эди. Шунинг учун Ислом дини келганидан кейин мусулмонлар ҳаж қилиш пайтларида у тепаликлар оралиғида саъй қилишдан тортинганларида шу оят нозил бўлди. Ҳаж қилиш – ҳар йили Зул-ҳижжа ойининг 10, 11, 12-кунларои иҳром (махсус ният ва либос) билан Каъбани зиёрат қилиш ҳамда шу ойнинг 9-куни Арафот тоғида туриб тавба-тазарруъ ва дуо-илтижо қилишдир. Умра қилиш – йилнинг ҳоҳлаган кунида Каъбани зиёрат қилишдир. Имкония бўлган киши ҳаётида бир марта ҳаж қилиши Исломда фарз бўлган амаллардан ҳисобланади. Умра эса суннат амаллардандир. Кимки бир марта ҳаж ва умра қилганидан кейин ана шу амалларни ихтиёрий равишда такрор-такрор қилса, Аллоҳ унинг бу яхши амаллари учун муносиб мукофотлар ато қилади. Биз нозил қилган ҳужжатлар ва ҳидоятдан иборат (Муҳаммад алайҳиссаломнинг ҳақ пайғамбар эканлиги ҳақидаги) нарсаларни одамларга Китобда (Тавротда) равшан қилиб берганимиздан кейин яширадиган кимсаларни шубҳасиз, Аллоҳ лаънатлагай ва лаънатловчи зотлар (фаришталар ва мўъминлар) лаънатлагай. Магар қайсилари тавба қилиб, ўзларини ўнглаб, (одамларга ҳақиқатни) очиқ айтсалар, бас, Мен уларнинг тавбаларини қабул қиламан. Ва фақат менгина тавбаларни қабул қилгувчи, раҳмлидирман. 161-162. Куфр йўлига кириб, кофир ҳолида ўлиб кетган кимсалар шубҳасиз, Аллоҳнинг ва жамики фаришта ва одамларнинг лаънатига дучор бўлғай ва азоблари енгиллатилмаган, (озгина бўлса ҳам нафас ростлашга) муҳлат берилмаган ҳолларида абадий (жаҳаннамда) қолгайлар. Илоҳингиз Ягона Илоҳдир. У Меҳрибон ва Раҳли Илоҳдан (ёлғиз Аллоҳдан) ўзга ҳеч қандай илоҳ йўқдир. Албатта осмонлар ва Ернинг яратилишида, кеча ва кундузнинг алмашиб туришида, денгизда одамларга керакли нарсаларни олиб турган кемаларнинг (сузишида) ва Аллоҳ осмондан туширган – сўнг у сабабли ўлик Ерни тирилтириб, бир жонзотни (Ер юзига) тарқатиб-ёйиб юборган – сув деган неъматда ва шамолларнинг йўналтиришида, осмон ва Ер орасидаги итоатгўй булутда – (буларнинг ҳаммасида) ақлли кишилар учун оят-аломатлар бордир. Одамлар орасида шундай кимсалар борки, улар ўзгаларни Аллоҳга тенг билиб, уларни Аллоҳ севгандек севадилар. Иймонли кишиларнинг Аллоҳга бўлган муҳаббатлари қаттиқроқдир. Бундай золимлар азобга рўбарў бўладиган замонларида (Қиёмат кунида) бутун куч-қудрат Аллоҳники эканини ва Аллоҳнинг азоби қаттиқ азоб эканини билсалар эди. У Кунда пешволар эргашувчилардан тонадилар ва ҳаммалари азобни (кўзлари билан) кўрадилар. (У Кунда уларни боғлаб турадиган) баҳона-ю сабаблар узилади. Эргашувчилар: «Қанийди, яна бир карра (яшашнинг) иложи бўлса-ю, улар биздан тонганларидек, биз ҳам улардан тонсак»,- дейдилар. Шундай қилиб, Аллоҳ таъоло уларнинг қилган амалларини ўзларига ҳасрат-надомат қилиб кўрсатади ва улар жаҳаннамдан чиқувчи бўлмайдилар. Эй Инсонлар, Ердаги ҳалол-пок нарсалардан енглар ва шайтоннинг изидан эргашманглар! Шубҳасиз, у сизларнинг очиқ душманингиздир. У сизларни фақат ёмонлик ва бузуқликка ва Аллоҳ шаънида билмаган нарсаларингизни гапиришга буюради, холос. Қачон (мушрикларга): «Аллоҳ нозил қилган нарсаларга эргашингиз»,- дейилса, улар: «Йўқ, биз оталаримизни қандай йўлда топган бўлсаак, ўшанга эргашамиз»,- дейишади. Агар оталари ҳеч нарсага ақллари етмайдиган, Тўғри Йўлни тополмайдиган бўлсалар ҳам-а?! Куфр ичидаги кимсаларни (Ҳақ Йўлга даъват қилиувчи кишининг) мисоли худди фақат овоз ва чақириқни эшитадиган ҳайвонларга қичқираётган кишининг мисолидир. Улар кар, соқов, кўрдирлар. Демак, тушунмайдилар. Изоҳ:Яъни, улар худди жониворлар каби чақириқ ва овозларни эшитадилар-у, лекин ҳеч нарсани англамайдилар. Бинобарин, уларни Ҳақ Йўлга чорлашнинг ҳеч фойдаси йўқ. Эй мўъминлар сизларга ризқ қилиб берганимиз – покиза нарсаларни енглар ва агар (чиндан) Аллоҳнинг Ўзигагина ибодат қилгувчи бўлсангизлар У Зотга шукр қилингиз! Албатта У сизларга фақатгина ўлаксани, қонни, тўнғиз гўштини ва Аллоҳдан ўзгага атаб сўйилган нарсаларнигина ҳаром қилди. Энди кимки золим бўлмаган ва ҳаддан ошмаган ҳолида ночор вазиятда қолса, гуноҳкор бўлмайди. Албатта Аллоҳ мағфират қилгувчи, раҳмлидир. Изоҳ:Биров ейиш учун мутлақо ҳеч нарса топа олмасдан буткул иложсиз қолганида ҳаром қилинган нарсалардан бирон нарсани саломат қолиш учун ўлмагудек миқдорда еса, гуноҳкор бўлмайди. Аллоҳ нозил қилган китоб (Таврот)дан иборат бўлган нарсани (Тавротдаги Муҳаммад алайҳиссалом сифатлари баён қилинган оятларни) яширадиган ва уни озгина қийматга сотадиган кимсалар қоринларини фақат олов билан тўлдирадиган – уларга қиёмат кунида Аллоқ сўзламайди ва уларни (гуноқларидан) покламайди. Улар учун аламли азоб бордир. Ана ўшалар ҳидоят ўрнига залолатни, мағфират ўрнига азобни сотиб олган кимсалардир. Жаҳаннам ўтига мунча сабр-тоқатли эканлар-а?! Ўша (азоб) Аллоҳ бу Китоб (Таврот)ни ҳақ билан нозил қилгани сабаблидир. Албатта бу Китоб хусусида талашиб-тортишадиган кимсалар мангу талашадирлар (яъни улар ҳеч қачон ҳақ билан келиша олмайдилар). |