Главная страница

уръони карим


Скачать 1.49 Mb.
Названиеуръони карим
Дата05.03.2022
Размер1.49 Mb.
Формат файлаdocx
Имя файлаQURON.docx
ТипДокументы
#383717
страница6 из 119
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   119
Учинчи жузъ


  1. Биз ўша пайғамбарларнинг айримларини айримларидан афзал қилдик. Уларнинг ораларида Аллоҳ (бевосита) сўзлаган зотлар бор. Ва (уларнинг) айримларини (Аллоҳ) юксак даражаларга кўтарди. Ийсо бинни Марямга ҳужжатлар бердик ва уни Руҳул- Қудс (Жаброил) билан қувватлантирдик. Агар Аллоҳ ҳоҳлаганида у пайғамбарлардан кейин ўтган одамлар ўзларига очиқ ҳужжатлар келганидан кейин уришишмаган бўлардилар. Аммо улар ихтилоф қилдилар. Бас, уларнинг орасида мўъминлар ҳам бор, кофирлар ҳам. Агар Аллоҳ ҳоҳлаганида урушишмаган бўлардилар, лекин Аллоҳ ўзи ҳоҳлаган ишини қилади.

  2. Эй мўъминлар, на олди-сотди, на ошна-оғайнигарчилик ва на шафоат-қўллов бўлмайдиган кун келишидан илгари сизларга ризқ қилиб берган нарсаларимиздан инфоқ-эқсон қилинглар! Кофир бўлган кимсаларгина зулм қилгувчилардир.

  3. Аллоҳ ҳеч қандай илоҳ йўқ, фақат унинг ўзи бордир. У тирик ва абадий тургувчидир. Уни на мудроқ, на уйқу олмайди. Самовот ва ердаги бор нарсалар унингдир. Унинг ҳузурида ҳеч ким (бировни) унинг изнисиз қуллай олмайди. У уларнинг (барча одамларнинг) олдиларидаги ва ортларидаги бор нарсани билади. Ва улар У Зотнинг илмидан фақат унинг ўзи истаган нарсаларнигина биладилар. Унинг курсиси осмонлар ва ердан кенгдир. Ва уни осмонлар ва ерни ҳифзу ҳимоясида сақлаб туриш қийнамайди. У энг юксак ва буюкдир.

Изоҳ:Ушбу ояти карима Қуръони каримдаги энг буюк оятдир. Унинг шаъни улуғлиги ва мазмун-моҳиятининг теранлиги ҳақида Расулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва салламдан жуда кўплаб ҳадислар ривоят қилинган. Убай ибн Каъб тарафидан ривоят қилинган ҳадисда: «Пайғамбар алайҳиссалом ундан (Убай ибн Каъбдан): «Аллоҳнинг китоби – Қуръондаги энг буюк оят қайси?» деб сўрадилар. У: «Оятал-курси – Aллоҳу ла илаҳа илла ҳувал ҳоййул қоййум» деб жавоб берди.

Шунда пайғамбар алайҳиссалом: «Эй Мунзирнинг отаси, (Убай, тўғри айтдинг), илминг зиёда бўлсин – албатта бу оятнинг тили ва лаблари бўлиб, арш пойида подшоҳ (Аллоҳ)ни поклаб-улуғлаб туради»,- дедилар.

Яна бошқа бир ҳадисда пайғамбар алайҳиссалом: «Кимки ҳар бир намоздан сўнг оятал- курсини ўқиса, уни жаннатга киришдан фақат ўлимгина тўсиб туради»,- деб марҳамат қилганлар.

  1. Динга зўрлаб (киритиш) йўқдир. (Зеро), Ҳақ Йўл залолатдан ажраб бўлди. Бас, ким шайтондан юз ўгириб, Аллоҳга иймон келтирса, у ҳеч ажраб кетмайдиган мустаҳкам ҳалқани ушлабди. Аллоҳ эшитгувчи, билгувчидир.

  2. Аллоҳ мўъминларнинг дўстидир. Уларни қоронғу – зулматлардан ёруғлик – нурга чиқаради. Кофирларнинг дўстлари эса шайтонлардир. Улар (кофирларни) ёруғлик – нурдан қоронғу – зулматларга чиқарадилар. Ана ўшалар жаҳаннам эгаларидир ва унда абадий қолажаклар.

  3. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), Сиз Аллоҳ подшоҳлик берганидан ховлиқиб, Иброҳим билан Парвардигори ҳақида талашган кимсанинг (Намруднинг) ҳоли- хабарини билмадингизми? Ўшанда Иброҳим: «Парвардигорим тирилтириб ўлдирадиган зотдир»,- деганида, у: «Мен ҳам тирилтираман ва ўлдираман»,- деди. Иброҳим айтди: «Албатта Аллоҳ қуёшни машриқдан чиқаради. Сен уни мағрибдан чиқаргин-чи». Шунда бу кофир довдираб қолди. Аллоҳ золим кимсаларни ҳидоят қилмайди.

Изоҳ:Подшоҳ Намруд Иброҳим алайҳиссаломга: «Сен бизларни даъват қилаётган Парвардигоринг қандай зот?» деганида, Иброҳим пайғамбар айтдилар:

«Парвардигорим ўз бандаларига жон бериб, жон олгувчидир». Шунда Намруд: «Бу менинг ҳам қўлимдан келади»,- деб икки кишини келтирди-да, бирини ўлдириб, яна бирини қўйиб юборди. Иброҳим алайҳиссалом унинг аxмоқлигини кўргач, дедилар:

«Менинг Парвардигорим қуёшни шaрқдан чиқаради. Агар сен чиндан ҳам қудрат эгаси бўлсанг, уни ғарбдан чиқаргин-чи?!» Ана шундагина Намруд жавоб топа олмай, лол бўлиб қолди.

  1. Ёки бир Зот (Узайр пайғамбар) ҳақидаги масални (билмадингизми-ки), у зот томлари йиқилиб ҳувиллаб қолган бир қишлоқдан ўтаркан: «Аллоҳ бу xароб бўлган (қишлоқни) қандай тирилтирар экан-а?» деди. Шунда Аллоҳ уни юз йил муддатга ўлдирди. Сўнгра тирилтириб деди: «Қанча муддат (ўлик ҳолда) турдинг?». «Бир кун ё ярим кун»,- деди у. Аллоҳ деди: «Йўқ, юз йил турдинг. Таом ва ичимлигингга қара,

бузилган эмас. Энди эшагингни (чириб, суяклари ажраб кетганини) кўргин. (Бу ҳодисани Аллоҳнинг қудратини кўрсатиш) ва сени одамлар учун оят-ибрат қилиш учун (келтирдик). Бу суякларни қандай тиклаб, сўнг уларни гўшт билан қоплашимизни кўргин». Қачонки, унга бу нарсалар аниқ кўрингач, «Албатта Аллоҳ ҳамма нарсага қодир эканини биламан», деди.

  1. Эсланг (эй Муҳаммад алайҳиссалом), Иброҳим: «Парвардигорим, менга ўликларни қандай қилиб тирилтиришингни кўрсатгин»,- деганида, Аллоҳ:

«Ишонмаганмидинг?» деди. Иброҳим айтди: «Йўқ, (ишонаман-ку), лекин дилим (яна ҳам) таскин топиши учун». Аллоҳ айтди: «Тўртта қушни олиб, уларни ўз олдингга тўплагин (ва уларни бош, оёқ, қанот ва патларини тортиб, узиб, сўнгра бир-бирларига аралаштириб), кейин (атрофдаги тоғлардан) ҳар бир тоғнинг устига уларни бўлак-бўлак қилиб қўйгин ва шундан сўнг уларни чақиргин, сенинг олдингга чопиб келадилар! Билгинки, Аллоҳ шубҳасиз қудратли ва ҳикматлидир». (Демак, ўликларни қайта тирилтириш Аллоҳ таъоло қудрати олдида жуда осон ишдир)

  1. Аллоҳ йўлида молларини инфоқ-эҳсон қиладиган кишиларнинг мисоли худди ҳар бир бошоғида юзта дони бўлган еттита бошоқни ундириб чиқарган битта донга ўхшайди (қилинган битта яхшилик етти юз баробар бўлиб қайтишига ишорат қилинмоқда). Аллоҳ истаган кишиларига бир неча баробар қилиб беради. Аллоҳ (фазлу карами) кенг, билгувчидир.

  2. Молларини Аллоҳ йўлида сарфлаб, сўнгра берган нарсаларига миннат ва озорни эргаштирмайдиган зотлар учун Парвардигорлари ҳузурида улуғ ажр бордирю улар учун ҳеч қандай xавфу хатар йўқ. Ва улар ғамгин бўлмайдилар.

  3. Яхши гап ва кечириш – кетидан озор келадиган садақадан яхшироқдир. Аллоҳ беҳожат ва ҳалимдир.

  4. Эй мўъминлар, молини одамларга кўрсатиш учун берадиган, Аллоҳга ва охират кунига ишонмайдиган кимсага ўхшаб, берган садақаларингизни миннат ва озор билан йўққа чиқарманг! Зеро, унинг (риёкорнинг) мисоли худди бир устини чанг-тупроқ қоплаб олган силлиқ тошга ўхшайдики, унга шаррос қуйган ёмғир текканида уни (устидаги чанг-тупроқни ювиб-тушириб) қаттиқ-силлиқ тошлигича қолдирган. (Ундай риёкор) мунофиқлар яхши амаллар қилдик, деб ҳисоблайдилар. Аммо қиёмат кунида топган (ва сарфлаган) дунёларидан ҳеч нарсага эга бўлмайдилар. Аллоҳ кофирларни ҳимоя қилмайди.

  5. Молларини Аллоҳнинг ризолигини истаб ва дилларида мустаҳкам ишонч билан сарф қиладиган зотларнинг мисоли худди адирликдаги шаррос қуйган ёмғир теккач, ҳосилини икки баробар қилган боққа ўхшайди. Энди агар унга шаррос қўйган ёмғир тегмаган бўлса, майдалаб ёққан ёмғир (ҳам кифоя қилади). Аллоҳ қилаётган амалингизни кўргувчидир.

  6. Сизлардан биронтангиз тагларидан дарёлар оқиб тургувчи, хурмою узумлари бор, ҳар турли меваларга тўла боғи бўлишини, кексайиб нимжон болалари билан қолган пайтида эса ўша боғини ўтли бўрон уриб, ёниб битишини истайдими? Шундай қилиб, тафаккур қилишингиз учун Аллоҳ сизларга ўз оятларини баён қилади.

Изоҳ:Ушбу оятда Аллоҳ таъоло эҳсон қилиб, орқасидан миннат қиладиган ёки хўжакўрсинга эҳсон қиладиган кимсаларнинг охиратдаги аҳволи ҳақида хабар бериб, гарчи улар «қилган эҳсонларимиз сабабли жаннатларга эришамиз», деб хомтама

бўлсалар-да, уларнинг қилган (эҳсонлари)ни миннат ва риё бўрони учириб-ёндириб кетиши аниқ эканини уқтиради.

  1. Эй мўъминлар, касб қилиб топган нарсаларингизнинг ҳалол покизаларидан ва биз сизлар учун ердан чиқарган нарсалардан инфоқ-эҳсон қилингиз! Эҳсон қилиш учун улардан ўзингиз фақат кўз юмиб туриб оладиган – паст-нопокларини танламангиз! Ва билингизки, албатта Аллоҳ беҳожат ва ҳамду сано эгаси бўлган зотдир.

  2. Шайтон сизларни (агар инфоқ-эҳсон қилсангиз) камбағал бўлиб қолишингиздан қўрқитади ва фаҳш ишларга буюради. Аллоҳ сизларга ўз тарафидан мағфират ва фазлу карам (бойлик) ваъда қилади. Аллоҳ (фазлу карами) кенг ва билгувчидир.

  3. У ўзи истаган кишиларга ҳикмат (фойдали билим) беради. Кимга ҳикмат берилган бўлса, бас муҳаққақки, унга кўп яхшилик берилибди. Ваъз-эслатмаларни фақат аҳли донишларгина оладилар.

  4. Инфоқ-эҳсон қилган ҳар бир нафақангизни ва назр қилган ҳар бир назрингизни шубҳасиз Аллоҳ билади ва (Аллоҳ таъоло буюрган садақотларини бермайдиган) золимлар учун ҳеч қандай ёрдамчи йўқдир.

  5. Агар садақаларни ошкора ҳолда берсангиз – бу ўзингиз учун янада яхшироқдир ва қилган гуноҳларингизга каффорат бўлади. Аллоҳ қилаётган амалларингиздан хабардордир

  6. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), уларни ҳидоят қилиш сизнинг зиммангизда эмас. Балки Аллоҳ ўзи истаган кишиларни ҳидоят қилади. Қандай яхшилик (мол) инфоқ- эҳсон қилсангизлар, бас, ўзингиз учундир. Фақат Аллоҳ юзини истаб яхшилик инфоқ- эҳсон қилингиз! Қилган ҳар бир яхшилигингиз сизларга зулм қилинмаган ҳолида сизларга тўла-тўкис қайтарилади.

  7. (Садақот-эҳсонлар) Аллоҳнинг йўлида тўсилган (яъни ўзларини ушлаган), бирон ерга сафар қилишга қодир бўлмайдиган, қаноатлари сабабли, билмаган одамга бой- бадавлат бўлиб кўринадиган фақир камбағаллар учундир. Уларнинг (фақирликларини) сиймоларидан билиб оласиз. Улар одамлардан тиланиб туриб олмайдилар. Қандай яхшилик қилсангиз, бас Аллоҳ албатта уни билгувчидир.

  8. Мол-дунёларини кечаю-кундуз, яширин ва ошкора эҳсон қиладиган зотлар учун Парвардигорларининг ҳузурида улуғ ажр бор. Улар учун ҳеч қандай хавфу хатар йўқ ва улар ғамгин бўлмайдилар.

  9. Судхўр бўлган кимсалар (қиёмат кунида қабрларидан) турмайдилар, магар жин чалган мажнун каби турадилар. Бунга сабаб, уларнинг: «Байъ (олди-сотди ҳам) судхўрликнинг ўзи-ку!» деганларидир. Ҳолбуки, Аллоҳ байъни ҳалол, судхўрликни ҳаром қилган. Бас кимга Парвардигордан мавъиза насиҳат етгач, (судхўрликдан) тўхтаса, у ҳолда аввал ўтгани ўзига ва унинг иши Аллоҳга (топширилади). (Яъни ўзи ҳоҳласа, авф қилар). Ва ким (судхўрликка) қайтса, ўшалар жаҳаннам эгаларидир ва унда абадий қолжаклар.

  10. Аллоҳ судхўрликнинг (фойдасини) йўқ қилади. Садақаларнинг (фойдасини) зиёда қилади. Аллоҳ ҳар қандай (судхўрликни ҳалол деб билган) кўрнамакни ва (судхўрлик қиладиган) жиноятчини севмайди.

  11. Албатта, иймон келтирган, яхши амаллар қилган ва намозини тўкис адо қилиб закотини берган зотлар учун, Парвардигорлари ҳузурида ажр бор. Улар учун ҳеч қандай xавф-хатар йўқ. Ва улар ғамгин бўлмайдилар.

  12. Эй мўъминлар, Аллоҳдан қўрқингиз ва агар чиндан мўъмин бўлсангизлар, судхўрлик сарқитларини тарк қилингиз! (Яъни одамларга берган қарзларингиздан чиқадиган фойдани олмангиз)

  13. Энди агар (фармонимизни) қилмасангиз, у ҳолда Аллоҳ ва пайғамбари томонидан бўлган урушни билиб қўйинг! Агар тавба қилсангиз, дастмоянгиз ўзингизга – золим ҳам, мазлум ҳам бўлмайсиз.

  14. Агар (қарздор) ночор бўлса бўлса, бойигунча кутинг! Агар билсангизлар (берган қарзингизни) садақа қилиб юборишингиз ўзингиз учун яхшироқдир.

  15. Ва (барчангиз) Аллоҳга қайтариладиган кундан қўрқингиз! Сўнгра ҳар бир жонга қилган амали учун тўла жазо берилади ва ҳеч кимга зулм қилинмайди.

  16. Эй мўъминлар, бир-бирларингиз билан қарз муомаласини қилсангиз, ёзиб қўйинглар! Ораларингизда бир котиб адолат билан ёзсин. Ҳеч бир котиб Аллоҳ унга билдирганидек ёзишдан бош тортмасин, албатта ёзсин! Зиммасида қарзи бўлган киши ёздирсин Парвардигори бўлмиш Аллоҳдан қўрқсин ва у қaрздан бирон нарса камайтириб ёзмасин! Агар зиммасида қарзи бўлган киши ақлсиз ё ожиз (ёш бола ё жуда кекса) бўлса ёки (кар, соқовлиги ё тил билмаслиги сабабли айтиб туриб) ёздиришга қодир бўлмаса, унинг ҳомий вакили адолат билан ёздирсин! Ва сизлар рози бўладиган (адолатли) гувоҳлардан икки эркак кишини, агар икки эркак киши топилмаса, бир эркак ва икки аёлни – бири унутиб адашса, бири унга эслатади – гувоҳ қилинглар! Гувоҳлар (гувоҳлик учун) чақирилганда бош тортмасинлар! Хоҳ катта, хоҳ кичик қарз бўлсин, муддати келгунча ёзиб қўйишдан эринманглар. Мана шу Аллоҳ наздида адолатлироқ, гувоҳлик учун тўғрироқ ва сизлар шак-шубҳа қилмаслигингизга яқинроқ (ҳукмдир). Лекин ашар (ўртадаги муомилангиз) ораларингизда юргизиб турган нақд савдо бўлса, уни ёзмасангиз-да, сизлар учун гуноҳ йўқдир. Ва бир-бирингиз билан савдо қилганда, гувоҳ келтиринг ва на котибга, на гувоҳга зарар етмасиз. Агар шундай қилсангиз (яъни, улардан биронтасига зарар етказсангиз), бу Аллоҳга итоатсизлигингиздир. Аллоҳдан қўрқингиз! Аллоҳ сизларга (ҳақ-ҳидоят йўлини) билдиради. Аллoҳ ҳамма нарсани билгувчидир!

  17. Агар сафарда бўлсангиз ва котиб топа олмасангиз, (берилган нарса эвазига) қўл билан тутгудек гаров олинг. Агар бир-бирларингизга омонат қўймсангиз, омонат қўйилган киши омонатини адо қилсин ва Парвардигори Аллоҳдан қўрқсин! Гувоҳликни яширмангиз! Ким (гувоҳликдан бош тортиш билан) уни яширса, бас, албатта уни қалби осий гуноҳкордир. Аллоҳ қилаётган амалингизни билгувчидир.

  18. Самовот ва ердаги бор нарса Аллоҳникидир. Ичингиздаги нарсани ҳоҳ ошкор қилинг, ҳоҳ яширинг, Аллоҳ сизларни ўша нарса билан ҳисоб-китоб қилади ва ўзи истаган кишини мағфират қилиб, ўзи истаган кишини азоблайди. Аллоҳ ҳамма нарсага қодир!

  19. Пайғамбар ўзига Парвардигоридан нозил қилинган нарсага иймон келтирди ва мўъминлар (ҳам иймон келтирдилар). Аллоҳга, фаришталарига, китобларига ва

пайғамбарларига иймон келтирган ҳар бир киши (айтди): «Биз унинг пайғамбарларидан бирон кишини ажратиб қўймаймиз». Ва «Эшитдик ва итоат этдик. Парвардигоро, гуноҳларимизни мағфират қилишингни сўраймиз. Ва фақат ўзингга қайтажакмиз» дедилар.

  1. Аллоҳ ҳеч бир жонни тоқатидан ташқари нарсага таклиф қилмайди (ҳар кимнинг) қилган (яхши) амали ўзи учундир ва (ёмон) амали ҳам ўзининг бўйнигадир. Парвардигоро, агар унутган ёки хато қилган бўлсак, бизни зиммамизга биздан илгари ўтганларнинг бўйниларига қўйган юкингни юклама. Парвардигоро, бизларни тоқатимиз етмайдиган нарсага зўрлама. Бизларни афв эт, (гуноҳларимизни) мағфират қил, (ҳолимизга) раҳм айла. Ўзинг Ҳожамизсан. Бас, бу кофир қавм устига ўзинг бизни ғолиб қил.
  1. 1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   119


написать администратору сайта