Главная страница

уръони карим


Скачать 1.49 Mb.
Названиеуръони карим
Дата05.03.2022
Размер1.49 Mb.
Формат файлаdocx
Имя файлаQURON.docx
ТипДокументы
#383717
страница7 из 119
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   119

«Ол-и-Имрон»сураси



Мадинада нозил бўлган бу сура 200 оятдан иборат бўлиб. Қуръондаги узун суралардандир. Унда Мадина шаҳридаги мусулмон жамоатнинг ҳижратнинг иккинчи йилида бўлиб ўтган Бадр жанги билан учинчи йилдаги Уҳуд жанги мобайнидаги ва ундан кейинги даврдаги ҳаётидан жонли лавҳалар тасвирланади ҳамда бу воқеаларга муносабат билдириб ҳукмлар баён қилинади.

«Ол-и-Имрон»да диннинг асосларидан бўлган икки нарса батафсил ёритилади: Биринчиси ақида ва Аллоҳнинг бирлигига алоқадор далилу ҳужжатлар;

Иккинчиси шариат қонунлари ва хусусан Аллоҳ йўлидаги кураш жиҳодга тааллуқли амру фармонлар.

Агар «Бақара» сурасида аҳли китобларнинг яҳудий қавми ва уларнинг кирдикорлари ҳақида сўз кетган бўлса, «Ол-и-Имрон»да аҳли китоблардан бўлган насронийлар тўғрисида сўз боради ва уларнинг Ийсо алайҳиссаломни худо деб эътиқод қилишлари хато эканлиги очиқ равшан далиллар орқали батафсил ёритилади. Шунингдек, уларнинг ичида Қуръонни ва Муҳаммад алайҳиссаломнинг пайғамбарликларини инкор қилувчилар ҳам борлиги айтилиб, бундай мункирларга аниқ ҳужжатлар билан жавоб қилинади. Булардан ташқари ушбу сурада шариатнинг яна бошқа кўпдан-кўп аҳкомларига асос бўлган оятлар ҳам бор. Бу сурада Марямнинг отаси бўлмиш Имрон ва унинг аҳли оиласи ҳақидаги қисса зикр қилингани учун, «Ол-и-Имрон – Имроннинг хонадони» деб номланган.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман).


  1. Алиф, лом, мим.

  2. Аллоҳ ҳеч қандай тангри йўқ, фақат унинг ўзи бордир. У тирик ва абадий тургувчидир.

3-4. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), у зот сизга ўзидан аввал тушган китобларни тасдиқловчи бўлган бу китобни (Қуръонни) ҳақ билан нозил қилди. Илгари инсонларни (ҳақ йўлга) ҳидоят қилиш учун Таврот ва Инжилни тушурган эди. Энди эса ҳақ билан ноҳақни ажратгувчини – (Қуръонни) нозил қилди. Аллоҳнинг оятларига кофир бўлган кимсалар учун шубҳасиз қаттиқ азоб бордир. Аллоҳ қудратли, интиқом соҳибидир.

  1. Албатта Аллоҳга на ердаги ва на кўкдаги бирон нарса махфий эмасдир.

  2. У шундай зотки, сизларга (оналарингизнинг) бачадонларида бўлган пайтингизда ўзи хоҳлаган суратни берур. Ҳеч қандай тангри йўқ, фақат унинг ўзи бордир. У Қудратли ва Ҳикматлидир.

  3. У сизга китоб нозил қилган зотдирки, у (китобдан) шу китобнинг асли-моҳияти бўлган муҳкам аниқ-равшан оятлар ҳам ва бошқа муташобеҳ тушиниш қийин бўлган, фақат муҳкам – равшан оятлар ёрдамидагина ҳақиқий маъносини биладиган оятлар ҳам (ўрин олгандир). Бас, дилларда (ҳақ йўлдан) оғиш бўлган кимсалар (одамларни) алдаб, фитнага солиш ва (ўз ҳавойи нафсларига мувофиқ) таъвил-тафсир қилиш учун унинг муташобеҳ оятларига эргашишадилар. Ҳолбуки бундай оятларнинг таъвилини (ҳақиқий маъносини) ёлғиз Аллоҳгина билур илмда собитқадам бўлган кишилар эса «У китобга иймон келтирганмиз. Ҳамма оятлари Парвардигоримиз ҳузуридандир»,- дейдилар. Ва фақат аҳли донишларгина панд- насиҳат олурлар.

  4. (Улар айтурлар:) «Парвардигоро, ўзинг бизни ҳидоят қилганингдан кейин – энди далилларимизни ҳақ йўлдан оғдирмагин ва бизга ўз ҳузурингдан раҳмат ҳадя этгин! Албатта сенгина (барча яхшиликларни) ҳадя этгувчисан!»

  5. «Парвардигоро, албатта сен одамларни ҳеч шак-шубҳасиз, (келадиган) бир кунга тўплагувчисан. Албатта Аллоҳ ваъдасига хилоф қилмагай!»

  6. Куфр йўлини тутган кимсаларнинг на моллари ва на болалари уларни Аллоҳ Аллоҳ

(азоби)дан қутқара олмайди. Улар дўзахнинг ўтинларидир.

  1. (Уларнинг ҳоли) худди Фиръавн одамларининг ва улардан аввал ўтган (кофирлар)нинг ҳоли кабидирки, бизнинг оятларимизни ёлғон дейишгач, Аллоҳ уларни гуноҳларини (куфрлари) билан ушлаб азоблаган. Аллоҳ азоби қаттиқ зотдир.

  2. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), куфр йўлини тутган кимсаларга айтинг: «Шак- шубҳасиз, (бу дунёда) мағлуб бўласизлар ва (охиратда) жаҳаннамда тўпланажаксиз. Нақадар ёмон жой у!»

  3. (Эй яҳудийлар), сизлар учун бири Аллоҳ йўлида жанг қилган, иккинчиси кофир бўлган икки гуруҳ орасидаги тўқнашувда ибратли ҳодиса бўлган эди. Улар (мусулмонлар) ўз кўзлари билан (кофирларнинг) икки баробар кўп эканини кўриб турар эдилар. Аллоҳ эса ўзи истаган кишиларни ғолиб қилиш билан қўллаб- қувватлайди. Албатта бу воқеада фикр эгалари учун ибрат бордир.

Изоҳ:Мусулмонлар Бадр жангида ўзларидан бир неча баравар кўп бўлган Қурайш кофирларининг устидан ғалаба қозонишган. Мадинага қайтганларидан кейин пайғамбар алайҳиссалом яҳудийларни тўплаб: «Эй яҳудийлар, сизлар менинг ҳақ пайғамбар эканимни Тавротдан уқиб билгансизлар. Бас, шундай бўлгач, бошингизга қурайшликларнинг куни ташмасдан аввал менга қарши туришни бас қилинглар!», дедилар. Шунда улар: «Сен уруш илмидан бехабар бўлган бир гуруҳ жоҳил қурайшликни енгганинг билан ғурурланма! Бизнинг зўрлигимизни биз билан урушганда биласан», деб жавоб қилишганда, юқоридаги оятлар нозил бўлди.

  1. Одамларга аёллар, болалар, туганманс олтин кумуш бойилклар, (қиммат) баҳоли отлар, чорва ва экин-тикинлар каби истак-хоҳишларга кўнгил қўйиш чиройли қилинди. (Ҳолбуки), бу нарсалар хаёти дунёнинг (ўткинчи) нарсаларидир. Аллоҳнинг ҳузурида эса энг гўзал қайтадиган жой – жаннат бордир. (Яъни, ўткинчи нарсаларга кўнгил бермай, ҳақиқий гўзалликни севмоқ, унга интилмоқ лозим).

  2. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), айтинг: «Сизларга булардан яхшироқ нарса ҳақида хабар берайми? Тақводор кишилар учун Парвардигорлари ҳузурида улар абадий қоладиган, тагларидан дарё оқиб турувчи жаннатлар, покиза жуфтлар ва Аллоҳнинг ризолиги бор. Аллоҳ бандаларини кўриб тургувчидир.

  3. Улар: «Парвардигоро, бизлар сенга иймон келтирганмиз, энди ўзинг гуноҳларимизни мағфират айла ва бизни дўзах азобидан асра», дейдилар.

  4. Улар сабр-қаноатли, иймонларида содиқ, ибодат-итоатли, инфоқ-эҳсонли бўлган ва саҳарларда Аллоҳдан мағфират тилаган кишилардир.

  5. Аллоҳ, фаришталар ва илм аҳллари – ёлғиз Аллоҳдан ўзга ҳеч қандай тангри йўқ, фақат унинг ўзи борлигига гувоҳлик бердилар. У адолат билан тургувчи ҳукм

қилгувчидир. Ҳеч қандай тангри йўқ, фақат унинг ўзи бор. У қудратли, ҳикмат эгасидир.

  1. Албатта Аллоҳ наздидаги (мақбул бўладиган) дин Ислом динидир. Аҳли китоблар (яҳудий ва насронийлар) уларга (Ислом ва Муҳаммад алайҳиссаломнинг ҳақ пайғамбарлиги ҳақида) аниқ билим-ҳужжат келганидан кейин фақат ўзаро ҳасад-адоват қилганлари сабаблигина талашиб-тортишдилар. Ким Аллоҳнинг оятларига кофир бўлса, бас, албатта Аллоҳ тез ҳисоб-китоб қилгувчи зотдир.

  2. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), агар сиз билан (дин ҳақида) тортишсалар: «Мен ва менга тобе бўлган кишилар ўзимизни Аллоҳга топширдик унга бўйсундик», деб айтинг! Сўнг аҳли китобларв а (китоб берилмаган) омий – бутпарастлардан: «Исломга кирдингизми?» деб сўранг. Агар исломга кирсалар, муҳаққақ ҳақ йўлни топибдилар. Энди агар юз ўгирсалар, у ҳолда сизнинг зиммангиздаги нарса фақат етказишдир. Аллоҳ бандаларини кўриб тургувчидир.

  3. Аллоҳнинг оятларига куфр келтирадиган, пайғамбарларни ноҳақ ўлдирадиган ва одамлар орасидаги адолатга буюрадиган зотларни ўлдирадиган кимсаларга албатта аламли азоб «хушхабарини» етказинг!

  4. Улурнинг қилган амаллари дунёю охиратда беҳуда кетмиш ва улар учун бирон ёрдамчи йўқдир.

  5. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), китобдан (Тавротдан) насибадор бўлган кимсалар ораларида ҳакамлик қилсин учун Аллоҳнинг китобига чақирилаётганини, сўнгра улардан бир гуруҳи юз ўгирган ҳолларида бурилиб кетаёганларини кўрмадингизми? Изоҳ:Ривоят қилишларича, яҳудий ўзларидан бўлган икки зинокорни пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳузурларига келтириб, ҳукм қилишларини сўрашганида, у зот тошбўрон қилишга буюрганлар. Улар эса «бизнинг динимизда зинокорнинг юзига қора чаплаб кўча айлантирилади», деб туриб оладилар. Шунда Таврот китобини келтириб кўришса, унда ҳам тошбўрон қилиш буюрилган бўлиб чиқади ва жиноятчилар қилмишига яраша жазо оладилар. Бу ҳукмдан норози бўлган яҳудийлар юз ўгириб чиқиб кетганларида, юқоридаги оят нозил бўлди.

  6. Бунга (яъни адолатли ҳукмдан юз ўгиришларига) сабаб уларнинг: «Бизга фақат саноқли кунлардагина дўзах ўти тегади» деганларидир. Ўзлари тўқиган бу ёлғонлари уларни динларидан адаштириб қўйди.

Изоҳ:Яҳудийлар: «Биз фақат аждодларимиз бузоққа сиғинган 40 кун муддатдагина дўзахда бўламиз. Кейин эса албатта жаннатга кирамиз», деб даъво қиладилар.

  1. Энди уларни ҳеч шак-шубҳасиз келадиган кунга тўплаганимизда ва ҳар бир жонга мазлум бўлмаган ҳолда қилган амаллари учун тўла жазо – мукофот берилганда қандай бўларкин?

  2. Айтинг: «Эй мулку давлат эгаси бўлган Аллоҳим, сен ўзинг истаган кишингга мулк ато қилурсан. Ва истаган кишингдан бу мулкни тортиб олурсан истаган кишингни азиз қилурсан ва истаган кишини хор қилурсан. Бор яхшилик ёлғиз сенинг қўлингдадир. Албатта сен барча нарсага қодирсан.

  3. Кечани кундузга киритурсан ва кундузни кечага киритурсан. Ўликдан тирикни чиқарурсан ва тирикдан ўликни чиқарурсан ҳамда истаган кишингга беҳисоб ризқ берурсан.

Изоҳ:Бу оятда кеча-кундузнинг узайиб-қисқариб туриши ва ўлик данак тухум, нутфа (маний шаҳват суви) каби нарсалардан дарахт, парранда, инсон каби жонли мавжудотнинг пайдо бўлиши ёки аксинча, тирик жонзотдан тухум, нутфа каби жонсиз нарсалар чиқиши буларнинг барчаси ёлғиз Аллоҳнинг амри билан бўлиши ифодаланган.

  1. (Модомики барча иш – бутун мулк ёлғиз Аллоҳнинг қулида экан, демак), мўминлар мўъминларни қўйиб кофирларни дўст тутмасинлар. Ким шандай қилса, бас Аллоҳ томонидан ҳеч нарсада эмас (яъни Аллоҳга бегонадиар). Магар улардан эҳтиёт бўлиб турсаларингиз, (юзаки муомила қилсангиз) жоиздир. Аллоҳ сизларни ўзининг азобидан огоҳ қилур. Ва фақат Аллоҳга қайтажаксиз.

  2. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), айтинг: «Дилларингиздаги нарсани хоҳ яширинг, хоҳ инкор қилинг, Аллоҳ уни билур ва (шунингдек) У зот осмонлар ва ердаги бор нарсани билур. Аллоҳ ҳамма нарсага қодирдир».

  3. Ҳар бир жон ўзи қилган амалларни ҳозириу нозир ҳолда кўрадиган, ёмон амалларининг эса олис-олисларда қолиб кетишини истайдиган Кунни (эсланглар)! Аллоҳ сизларнинг ўзининг (азобидан) огоҳ қилур. Аллоҳ бандаларига ғамхўр- меҳрибондир!

  4. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), айтинг: "Агар сизлар Аллоҳни севсангиз, менга эргашинглар. (Шунда) Аллоҳ сизларни севади ва гуноҳларингизни мағфират қилади. Аллоҳ (гуноҳларни) Мағфират қилгувчи, меҳрибондир".

  5. Айтинг: "Аллоҳ ва Пайғамбарига итоат қилингиз!" Агар юз ўгирсалар, бас, албатта Аллоҳ кофирларни севмас.

  6. Албатта Аллоҳ Одам ва Нуҳни ҳамда Иброҳим хонадонини ва Имрон хонадонини бутун оламлар устида (пайғамбарлик учун) танлаб олди.

  7. Уларнинг бировлари бировларига зурриёт (эдилар). Аллоҳ эщитгувчи, билгувчидир.

  8. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), Имроннинг хотини: "Парвардигорим, мен қорнимдаги нарсани (ҳомилани дунё ишларидан) озод этиб, Сенга назр қилдим. Бас (бу назримни ўз даргоҳингда) қабул айла! Албатта сен эшитгувчи, билгувчисан",- деганини эсланг!

  9. Кўзи ёригач эса бундай деди: "Парвардигор, мен қиз туғдим", - Ҳолбуки, Аллоҳ унинг туққанини билгувчироқдир ва (ҳар қандай) ўғил бу қиз каби (яъни бу қизнинг ўрнини босгувчи) эмасдир. - "Ва мен унга Марям деб исм қўйдим. Мен бу қизга ва унинг зурриётига даргоҳингдан қувилган шайтоннинг (ёмонлигидан) паноҳ беришингни Сендан илтижо қиламан".

Бас, парвардигори уни (Марямни) хуш қабул айлаб, чиройли парвариш этди ва унга Закариёни кафил қилди. Ҳар қачон Закариё (Марямнинг) олдига - ҳужрага кирганида унинг ҳузурида бир ризқ-насиба кўрди. У: "Эй Марям, бу нарсалар сенга қаёқдан келди?" деб сўраганида, (Марям) жавоб қилди: "Булар Аллоҳ ҳузуридандир. Албатта Аллоҳ Ўзи истаган кишиларга беҳисоб ризқ берур".

Изоҳ:Марямнинг онаси ибодатхонага олиб бориб бергач, уни тарбиялаш ўша ибодатхона роҳибларидан бири бўлган Закариё пайғамбарнинг чекига тушди. У қачон Марямнинг хонасига кирса, у ерда қишда ёз мева-чевалари, ёзда қишда бўладиган ноз- неъматларни кўради. Шунда уларнинг ўртасида юқоридаги оятда зикр қилинган савол- жавоблар бўлиб ўтади.

  1. Ўшанда Закариё парвардигорига дуо қилиб деди: "Парвардигорим, менга ҳам ўз ҳузурингдан аокиза зурриёт - фарзанд ҳадя этгин! Албатта сен дуо-илтижоларимни эшитгувчисан".

  2. Сўнг меҳробда намоз ўқиб турган вақтида унга фаришталар нидо қилдилар: "(Эй Закариё), Аллоҳ сенга сўзини тасдиқ этадиган, (ўз қавмига) хожа бўладиган, (шаҳватлардан ўзини) тиядиган ва солиҳ пайғамбарлардан бўладиган Яҳё исмли пайғамбар хушхабарини берур".

  3. "Парвардигорим, менга кексалик етган, хотиним туғмас бўлса, мендан қандай фарзанд бўлсин?",- деди (Закариё). (Аллоҳ) айтди: "Шундай, Аллоҳ истаган ишини қилур".

  4. Парвардигорим, мен учун (кампирим ҳомилали бўлганига) бирон белги-аломат қилсанг",- деди у. (Аллоҳ) айтди: "Сенга белги шуки, уч кун одамларга фақат имо- ишора билангина гапира оласан. Парвардигорингни мудом ёд қил ва туну кун У зотни поклаб (ибодат қил)!"

Изоҳ:Дарҳақиқат, уч кунгача Закариёнинг тили Аллоҳнинг зикридан ўзга сўзга айланмай қолди. Одамларга эса фақат имо-ишора билан муомала қилди. Мазкур оятларда кексайиб, фарзанд кўришдан умиди узилган кишиларга Аллоҳ таоло Ўз изни- иродаси билан фарзанд ато этгани баён қилинган бўлса, қуйидаги оятларда янада ажиброқ қисса - Ийсонинг отасиз дунёга келиши ҳақида ҳикоя қилинади. Бу қиссалардан ҳисса шуки, Ийсо ҳеч қандай худо эмас, балки Аллоҳнинг амри билан биби Марямдан туғилган одам фарзандидир.

42-43. Фаришталар Марямга: "Ё Марям, албатта Аллоҳ сени (аёллар орасидан) танлаб олди ва (барча гуноҳлардан) поклади ҳамда сени бутун оламларнинг аёлларидан афзал қилди. Ё Марям, парвардигорингга итоат қил ва рукуъ (Аллоҳга ибодат) қилгувчилар билан бирга сажда ва рукуъ (яъни ибодат қил!"), деганларини эсланг!

  1. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), бу ғайб хабарлариданки, бу хабарни сизга биз ваҳий қилмоқдамиз. Ҳолбуки сиз улардан қайсиларини Марямга кафил бўлиши(ни билишлик) учун қаламларини (қуръа қилиб) ташлаганларида уларнинг олдида эмасдингиз ва талашиб-тортишганларида ҳам уларнинг олдида эмасдингиз

  2. Эсланг (эй Муҳаммад алайҳиссалом), фаришталар дедилар: Марям, албатта Аллоҳ сенга ўз томонидан бир сўз ҳақида хушхабар берадики, унинг исми ал-Масиҳ Ийсо бинни Марям бўлиб, у дунёю охиратда обрўли ва (Аллоҳнинг) яқинларидандир.

  3. У одамларга гўдаклик пайтида ҳам вояга етган чоғидагидек гапирур (У) солиҳ

(банда)лардандир".

  1. Марям: "Парвардигорим, менга одамзот тегмаган бўлса, қаёқдан менда фарзанд бўлсин?" деди. Аллоҳ айтди: "Шундай, Аллоҳ ўзи хоҳлаган нарсасини (Ўзи хоҳлаган суратда) яратади. Қачон бирон ишни ирода қилса, унга: "Бўл!" дейди. Бас, у иш бўлади".

Изоҳ:Аллоҳнинг сўзи - Ийсо бинни Марямдир. Чунки у зот Қуръоннинг хабарига кўра Аллоҳ таолонинг "Бўл!" деган сўзи - фармони билан Марямдан отасиз таваллуд топганлар.

  1. Ва унга (Ийсога) ёзиш ва ҳикмат - илмни, Таврот ва Инжилни таълим беради.

  2. (Уни) бани Исроил қавмига пайғамбар қилади. (Ийсо бани Исроилга дейди:) "Мен сизларга парвардигорингиздан (ўзимнинг ҳақ пайғамбар эканимни тасдиқловчи) оят- далил келтирдим: Мен сизларга лойдан қуш тимсолини ясайман, сўнг унга пуфласам, у Аллоҳнинг изни-иродаси билан ҳақиқий қуш бўлади. Ва яна кўр, пес касалларни тузата оламан ва Аллоҳнинг изни билан ўликларни тирилтираман ҳамда сизларга ейдиган ва уйларингизда сақлайдиган нарсаларингизни айтиб бера оламан. Агар мўъмин бўлсангизлар, албатта бу ишларда сизлар учун аниқ оят-далиллар бордир".

Изоҳ:Пайғамбарлар тарихидан шу нарса маълум бўладики, ҳар бир пайғамбар ўзининг замонида ривожланиб, тараққий қилган соҳада замондошларидан устун ва пешқадам бўлади. Масалн, Муҳаммад алайҳиссалом замонларида араб оламида адабиёт ниҳоят даражада ривожланган бўлиб, адиблар орасида тез-тез мусобақалар ўтказилиб турар ва ғолибларнинг асарларини Каъба деворларига осиб қўйишар эди. Кунлардан бир куни саҳобалардан бири Қуръондаги энг кичик сура бўлган "Кавсар" сураси ёзилган варақни ғолиб асарлар ёнига илиб қўяди. Шунда бу сурани ўқиган ва ундаги Илоҳий балоғат, фасоҳатдан лол қолган шоирлар бир овоздан: "Бу башарнинг сўзи эмас!" деб гувоҳлик берадилар.

Ийсо алайҳиссаломнинг даврида эса табобат илми шундай тараққий қилган эдики, дунёда биронта давосиз дард йўқ, деб ҳисобланар эди. Шунда Ийсо алайҳиссалом келдилар-у, ҳеч бир табибнинг қулидан келмайдиган ишни қилдилар - ўликни тирилтирдилар! Шунинг учун ҳам Қуръонда у зотнинг номларига ал-Масиҳ - силовчи лақаби қўшилди. Яъни у кишининг қўллари теккан - силаган ўликка жон кирар эди. Бундай мўъжизалар, табиийки, одамлар ўз пайғамбарларига иймон келтиришларига сабаб бўлар эди.

  1. "(Мен сизларга) ўзимдан олдинги Тавротнинг (ҳақ эканлигини) тасдиқловчи бўлган ҳолда ва сизлар учун ҳаром қилинган (ёғ, туя гўшти, балиқ каби) айрим нарсаларни ҳалол қилиш учун (келдим). Ва сизларга парвардигорингиздан оят-далил келтирдим. Бас, Аллоҳдан қўрқингиз ва менга итоат қилингиз!




  1. Албатта Аллоҳ парвардигорим ва парвардигорингиздир. Бас, унга бандалик қилингиз! Мана шу тўғри йўлдир!"

  2. Энди қачонки Ийсо улар (яҳудийлар) томонидан куфрни кўргач: "Аллоҳнинг (динига даъват қилишимда) ким менга ёрдамчи бўлур?", деди. Ҳаворийлар айтдилар: "Биз Аллоҳнинг (динига) ёрдам бергувчилармиз. Аллоҳга иймон келтирдик. (Эй Ийсо), гувоҳ бўлгинки, биз Аллоҳга бўйсунгувчиларданмиз.

  3. Парвардигоро, нозил қилинган нарсангга ишондик, пайғамбарингга эргашдикю Бас, бизни (Ўзингнинг Бирлигингга, пайғамбаринг ҳақлигига) гувоҳлик берувчилар қаторига ёзниг!"

  4. (Яҳудийлар) макр қилдилар. Аллоҳ ҳам "макр" қилди. Аллоҳ "Маккорроқдир". Изоҳ:Улар Ийсо алайҳиссаломни ўлдирмоқчи бўлдилар. Аллоҳ эса унга бирон зарар етказмай Ўз ҳузурига - самога кўтарди. Аллоҳнинг "макри" -- тадбири устунроқ бўлиб чиқди.

  5. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), Аллоҳ айтган бу сўзларни эсланг: "Ё Ийсо, албатта Мен сени ердан бус-бутун (яъни, ҳеч қандай зарар етказмасдан) олувчи ва Ўз ҳузуримга кўтаргувчиман ҳамда то Қиёмат Кунигача сенга эргашган зотларни кофирлардан юқори қўйгувчиман. Сўнга менга қайтажаксиз. Бас, Ўзим сизлар талашиб-тортишган нарсалар ҳақида ораларингизда ҳакамлик қилурман.

  6. Бас, кофир бўлган кимсаларга дунё ва охиратда қаттиқ азоб-ла азоб берурман. Ва улар учун ҳеч қандай ёрдамчи бўлмас.

  7. Иймон келтириб, яхши амаллар қилган зотларга эса (Аллоҳ) ажрларни комил суратда берур. Аллоҳ зулм қилгувчиларни севмайди. (Бинобарин, ўзи ҳам ҳеч кимга зулм қилмай, ҳар кимга қилган ишига лойиқ жазо беради)".

  8. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), сизга тиловат қилаётганимиз бу (қисса Аллоҳнинг) оятлари ва ҳикматли эслатмаларидандир.

  9. Албатта, Ийсонинг (отасиз туғилишининг) мисоли Аллоҳ наздида худди Одамнинг мисоли кабидирки, уни тупроқдан яратиб, сўнга "Бўл!" деди, Бас, у (жонли одам) бўлди.

Изоҳ:Ривоят қилинадики, бир гуруҳ насронийлар пайғамбар алайҳиссалом ҳузурларига келиб, "Нега сен бизнинг пайғамбаримиз Ийсони ҳам бир инсон, Аллоҳнинг бандаси" деб ҳақорат қиласан! Агар у Худо бўлмаганида отасиз туғулармиди?" дейишди. Шунда Одамнинг на ота, на онасиз дунёга келиши уни бандалик қилишдан тўсмагани янглиғ, Ийсонинг отасиз туғилиши ҳам унинг банда бўлишига монеъ бўлолмайди, деган мазмундаги юқоридаги оят нозил бўлди.

  1. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом, бу) Парвардигорингиз томонидан бўлган Ҳақ

(сўздир). Бас, шубҳа қилгувчилардан бўлманг

  1. Энди сизга келган (мана шу ҳақ) маълумотдан кейин (насронийлардан) кимда-ким сиз билан талашиб-тортишмоқчи бўлса, (ундай кимсаларга) айтинг: "Келинглар, ўғилларимизни ва ўғилларингизни, аёлларимиз ва аёлларингизни, ўзларимизни ва ўзларингизни чорлаб-йиғайлик, сўнгра Аллоҳга тазарруъ билан илтижо қилайлик-да, ёлғончиларни Аллоҳ ланъат қилишини сўрайлик".

Изоҳ:Мазкур оятда Муҳаммад пайғамбарга Ийсони худо деб билувчи кимсалар агар Қуръон оятларига ишонмасалар, ёлғончиларга Аллоҳнинг лаънатини сўраб, қасам ичишликка таклиф қилинди. Ровийларнинг айтишича, биронта насроний келиб, қасам ичишга журъат этмаган экан.

  1. Албатта бу ҳақ-рост қиссадир. (Яъни Ийсо ҳеч қандай Худо эмас, балки Аллоҳнинг бошқа ҳамма пайғамбарлари каби оддий одам зотидандир). Ва ҳеч қандай тангри йўқ, фақат Аллоҳнинг Ўзи бор. Ва албатта Аллоҳнинг Ўзигина қудрат ва ҳикмат эгасидир.

  2. Энди ҳам (ҳақиқатдан) юз ўгирсалар, бас, албатта Аллоҳ бузғунчиларни Билгувчидир.

  3. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), айтинг: "Эй аҳли Китоб, (яъни яҳудий ва насронийлар) бизга ҳам, сизга ҳам баб-баробар бўлган бир сўзга келингиз - ёлғиз Аллоҳгагина ибодат қилайлик, Унга ҳеч нарсани шерик қилмайлик ва Аллоҳни қўйиб, бир-бировларимизни Худо қилиб олмайлик".

Агар улар (яъни аҳли китоблар ушба даъватларидан) юз ўгирсалар, у ҳолда сизлар (эй мўминлар): "Гувоҳ бўлинглар, биз мусулмонлар - Ягона Аллоҳга итоат қилгувчилармиз",- деб айтингиз.

Изоҳ:Бутун оламни яратган Аллоҳ таоло барча инсонлар бахтли яшасинлар деб Ўз томонидан ҳаёт учун дастурул-амал бўлган қонун-қоидалар, яъни динни юборган. Кимда-ким бу қонун-қоидаларни тан олмасдан, ўз-ўзича янги қонун чиқармоқчи бўлса, яъни Аллоҳ ҳалол қилган нарсаларни ҳаром, Аллоҳ ҳаром қилган нарсаларни ҳалол деса, у Худоликни даъво қилган ҳисобланади ва унинг сўзини тасдиқлаб изидан эргашганлар эса уни худо деб билган бўладилар. Ҳазрати Расулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва саллам насронийлар ҳақида нозил бўлган "Улар Аллоҳни қўйиб, ўзларининг олимларини, роҳибларини худо қилиб олдилар", деган мазмундаги оятни ўқиганларида, буни эшитган адий ибн Ҳотим номли аввал насроний бўлган бир саҳоба: "Биз уларга ибодат қилмас эдик, ё Расулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва саллам", деди. Шунда пайғамбар алайҳиссалом: "Улар ўзларича сизларга айрим нарсаларни ҳалол, айрим нарсаларни ҳаром деб фатво берар эдилар, сизлар эса уларнинг сўзларига эргашар эдинглар, мана шу сизлар уларни Худо қилиб олганларингиздир",- дедилар.

Одамлар Ёлғиз Аллоҳ таолони қўйиб, бир-бирларини худо қилиб олишлари бизнинг замонимизда, хусусан мусулмонлар орасида хам минг афсуски, учраб туради. Кейинги даврларда динимиз душманлари тарафидан Қуръон ва Ҳадис маъноларидан бехабар, нодон мусулмонларни йўлдан оздириш учун Ислом ниқоби остида иш юритадиган турли ҳизблар ташкил қилинди. Уларнинг мақсадлари эндигина Аллоҳнинг марҳамати билан диний таълимот олиш имкониятига эга бўлган мусулмонларни ҳақиқий Исломий тарбиядан чалғитиш, мусулмонлар бирлигини бўлиб-ёриш, ўша ҳизбларнинг тузоқларига тушиб қолган нодон ёшларни ҳукумат қўли билан қамоқхоналарга тиқиб йўқотиш, жаҳон афкори оммаси наздида муқаддас ислом динига нисбатан нафрат уйғотиш ва энг даҳшатлиси, одамларни ёлғиз Аллоҳга ибодат-қуллик қилишдан буриб, ўша ҳизб ва унинг раҳбарларига сиғинишга мажбурлашдан иборатдир. Масалан, яқинда ўша ҳизблардан бири: "Мусулмонлар учун уч кундан ортиқ халифасиз яшаш ҳаром",- деган даъво билан чиқди. Маълумки, бирон нарса ёки ишни ҳаром деб ҳукм чиқариш Ёлғиз Аллоҳ ва У Зотнинг Пайғамбарининг ҳаққидир. На Қуръони Каримда ва на ҳадиси шарифда уч куннинг ичида халифалик қуриш фарзлиги, акс ҳолда ҳаром ишга йўл қўйилган бўлиши хусусида бирон сўз йўқ эканлиги ҳам аён бир ҳақиқатдир. Демак, юқоридаги ояти карима ва ҳадиси шарифнинг далолати бўйича, ўша адашган ҳизбнинг йўлбошчилари Аллоҳ таоло ҳаром қилмаган бир ишни ҳаром деб ҳукм чиқаришлари билан ўзларини Аллоҳга шерик деб даъво қилаётганлари маълум бўлганидек, қасамёд қилиш билан ўша ҳизбга кириб, унинг ботил кўрсатмалари билан мусулмонларни заҳарлаб юрган ҳизбчилар ўзларининг йўлбошчиларини худо қилиб олганлари ҳам маълум бўлади. Аллоҳ таоло ҳазрати Муҳаммад алайҳиссалом умматларини мана бундай йўлдан озишдан Ўз паноҳида асрасин.

  1. Эй аҳли китоб, нима учун Иброҳим хусусида (у бизнинг динимизда бўлган деб) талашасизлар! Ахир Таврот ҳам, Инжил ҳам ундан кейин нозил бўлгани аниқ-ку?! Ақл юргизмайсизларми?!

  2. Ҳой (яҳудий ва насронийлар) сизлар биладиган нарсаларингиз (Мусо ва Ийсо пайғамбарлар) ҳақида-уку талашдингиз. Энди нима учун билмайдиган нарсангиз

(Иброҳимнинг қайси динда бўлганлиги) хусусида талашмоқдасиз? Аллоҳ билур, сизлар билмассиз!

  1. Иброҳим яҳудий ҳам эмас, насроний ҳам эмас, балки Ҳақ йўлдан тоймаган ҳолида

(Аллоҳга) итоат қилувчи киши бўлган. У мушриклардан ҳум бўлмаган.

  1. Одамларнинг Иброҳимга яқинроғи у(нинг йўли)га эргашган зотлар, мана бу пайғамбар (Муҳаммад алайҳиссалом) ва иймон келтирган кишилардир. Аллоҳ мўминларнинг дўстидир.

  2. Аҳли китобдан бир тоифаси сизларни (Ҳақ динингиздан) адаштирмоқни хоҳлади. Лекин улар ўзлари сезмаган ҳолларида фақат ўзларинигина адаштирадилар, холос.

  3. Эй аҳли китоб, нима учун ўзларингиз гувоҳ бўлиб туриб, Аллоҳнинг (Тавротдаги Муҳаммад аслнинг ҳақ пайғамбар эканлиги ҳақидаги) оятларини инкор қиласиз?!

  4. Эй аҳли китоб, нима учун ўзингиз билган ҳолингизда Ҳқни ботилга аралаштирасиз ва Ҳақни беркитасиз?!

  5. Аҳли Китобдан бир тоифаси (бир-бирларига шундай) дейишди: "Мўминларга нозил қилинган нарсага (Қуръонга) куннинг бошида иймон келтириб, куннинг охирида уни инкор қилинглар. Шояд улар ҳам (иймонларидан) қайтсалар.

73-74. Токи биронта одам сизларга берилган билим берилмаслиги ёки парвардигорингиз ҳузурида сизлар билан ҳужжатлашмаслиги учун фақат ўз динингизга бўйсунган кишиларнинг (гапларинигина тасдиқ этиб) ишонинглар!" (Эй Муҳаммад асл), айтинг: "Албатта Ҳақ Йўл Аллоҳнинг йўлидир". Айтинг: "Албатта фазлу карам Аллоҳнинг қулида, уни Ўзи истаган кишиларга берур. Аллоҳ (фазли) Кенг, билгувчи зотдирки, Ўз раҳматини (яъни пайғамбарликни) Ўзи истаган кишига хос қилиб беради. Аллоҳ улуғ фазлу марҳамат соҳибидир".

  1. Аҳли китоб орасида шунда кишилар борки, унга беҳисоб молни омонат қўйсангиз, (хиёнат қилмай) сизга қайтаради. Уларнинг орасида яна шундайлари борки, унга бир динорни ишониб берсангиз, то устида туриб олмагунингизча, сизга қайтариб бермайди. Бунинг боиси - уларнинг "Омий-китобсиз кимсалар учун бизнинг устимида ҳеч қандай йўл йўқ", дейишларидир. (Яъни айрим яҳудийлар ўзларидан бошқаларни паст табақа ҳисоблаб: "Биз Аллоҳнинг суйган бандаларимиз, демак бошқа миллатларнинг моллари биз учун ҳалол", дер эдилар). Улар билиб туриб Аллоҳ ҳақида ёлғон сўзларни сўзлайдилар.

  2. Йўқ! (Уларнинг даъволари ботилдир). Балки ким аҳдига вафо қилса ва тақводор бўлса (ана ўша киши, Аллоҳнинг суйган бандасидир). Зеро, Аллоҳ тақво қилгувчи кишиларни севади.

  3. Аллоҳга берган аҳд-паймон ва қасамларни озгина қийматга сотиб юборадиган кимсалар учун Охиратда ҳеч қандай насиба йўқдир. Қиёмат кунида Аллоҳ уларга сўз қотмайди, уларга (раҳмат назари билан) боқмайди ва уларни (гуноҳларидан) покламайди. Улар учун аламли азоб бордир.

  4. Улардан (яҳудийлардан) яна бир гуруҳи борки, сизлар китобдан (Тавротдан)

бўлмаган нарсани Китобдан деб ўйлашингиз учун (Таврот) Китобини тилларини бураб

(бузиб-ўзгартириб) ўқидилар ва Аллоҳнинг ҳузуридан келмаган (ўзларининг сўзларини) "Аллоҳнинг ҳузуридан келган", дейдилар. Улар билиб туриб Аллоҳ ҳақида ёлғон сўзлайдилар.

  1. Бирон одам учун Аллоҳ унга Китоб, ҳикмат ва пайғамбарлик берганидан сўнг, одамларга: "Аллоҳга эмас, менга ибодат қилинглар",- дейиши жоиз эмас, балки уларга: "(Аллоҳнинг) Китобини (одамларга) таълим бериб ва ўзингиз ўқиб-ўрганиб, Ёлғиз парвардигорга ибодат қиладиган кишилар бўлинглар" (демоғи лозимдир).

Изоҳ:Бу оят баъзи бир насронийларнинг "Ийсо алайҳиссалом бизни ўзига сажда қилишга буюрган", деган ботил даъволарига раддия тарзида нозил бўлган.

  1. У (пайғамбар) сизларни фаришталар ва (бошқа) пайғамбарларни худо қилиб олшингизга буюриши ҳам жоиз эмас. Ахир у сизларни мусулмон - Аллоҳга бўйсунгувчи бўлганингидан кейин куфр-динсизликка қайтишга буюрадими?!

  2. Эсланг, (эй аҳли Китоб), Аллоҳ барчса пайғамбарлардан: "Мен сизларга қандай китоб ва ҳикмат бермайин, кейин сизларнинг пайғамбарлигингизни тасдиқ этувчи бир пайғамбар (яъни Муҳаммад алайҳиссалом) келгач, албатта унга иймон келтирурсиз ва ёрдам берурсиз",- деб аҳд-паймон олгач, уларга: "Мана шу аҳд-паймонимни иқрорр бўлиб қабул қилдингизларми?" деди. У (пайғамбарлар): "Иқрормиз" деб жавоб қилишгач, Аллоҳ айтди: "Гувоҳ бўлингиз! Мен ҳам сизлар билан гувоҳ бўлгувчиларданман".

  3. Бас, ким шундан кейин ҳам (аҳд-паймондан) юз ўгирса, ана ўшйндай кимсалар фосиқ-бузуқилардир.

  4. Аллоҳнинг динидан ўзга дин истайдиларми?! Ахир омонлару ердаги барча жонзот истаса истамаса Унга бўйсуниб турибди-ку! Ўшалар (яъни Аллоҳнинг динига итоат қилишни хоҳламаётганлар) ҳам фақат унинг Ўзига қайтадилар-ку!

  5. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом) "Аллоҳга, бизга нозил қилинган нарсага (Қуръонга) ва Иброҳим, Исмоил, Исҳоқ, Яъқуб ва ўша уруғ-авлодга нозил қилинган нарсаларга ва Мусо, Ийсо ҳамда барча пайғамбарларга Парвардигори томонидан берилган нарсаларга иймон келтирдик. У пайғамбарлардан биронасини ажратиб қўймаймиз. Ва биз унинг ўзигагина бўйсунгувчилармиз", деб айтинг.

  6. Кимда-ким исломдан ўзга дин истаса, бас (унинг "дини" Аллоҳ ҳузурида) ҳаргиз қабул қилинмайди ва у охиратда зиён кўргувчилардандир.

  7. Иймон келтириб, (пайғамбарнинг) ҳақ пайғамбар эканлигига гувоҳ бўлишганидан кейин ва ўзларига (Муҳаммад алайҳиссалом ҳақ пайғамбар эканликлари хусусида) далил-оятлар келганидан кейин кофир бўлган қавмни Аллоҳ қандай ҳидоят қилсин?! Аллоҳ зулм қилгувчи қавмни ҳидоят қилмайди.

87-88. Уларнинг жазоси - устларига тушажак Аллоҳнинг, фаришталарининг ва барча одамларнинг лаънатидир. Улар азоблари енгиллатилмаган ҳолда дўзахда абадий қолгувчилардир ва уларга (бу азоб бирон лаҳза) кечиктирилмайди.

  1. Магар шундай (яъни куфрларидан) кейин тавба қилиб, ўзларини ўнглаган зотларни

(Аллоҳ гуноҳларини мағфират қилур). Чунки Аллоҳ мағфират қилгувчи, меҳрибондир.

  1. Албатта иймон келтирганларидан кейин кофир бўлган, сўнгра куфрлари янада зиёда бўлган кимсаларнинг қилган тавбалари ҳаргиз қабул қилинмайди. Ана ўшалар адашганлардир.

  2. Албатта кофир бўлган ва кофир ҳолларида ўлган кимсалар, агар улардан биронтаси Ер юзи тўла олтинни тўлов қилиб берса ҳам ҳаргиз қабул қилинмас. Ундай кимсалар учун аламли азоб бордир. Ва улар учун ҳеч қандай ёрдамчи бўлмас.
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   119


написать администратору сайта