Главная страница

уръони карим


Скачать 1.49 Mb.
Названиеуръони карим
Дата05.03.2022
Размер1.49 Mb.
Формат файлаdocx
Имя файлаQURON.docx
ТипДокументы
#383717
страница15 из 119
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   119

«Анъом»сураси



Маккада нозил қилинган, бир юз олмиш беш оятдан иборат бу сурада сўз эътиқод ва иймон моҳияти устида боради. У мавзу эътибори билан Мадинада нозил бўлган Бақара, Оли-Имрон, Нисо ва Моида сураларидан кескин фарқ қилади. Бу сурада исломий жамиятнинг ўзига хос белгилари – рўза, ҳаж, оилавий масалалар ёҳуд жиҳод ҳукмлари, ёки аҳли Китоблар ва бошқалар хусусида сўзланмайди. Балки унда эътиқод ва иймонга алоқадор марказий масалалар – Аллоҳнинг Зоти ва сифатлари, ваҳий ва пайғамбарлик моҳияти ҳамда қайта тирилиш ва қиёмат кунида бўладиган ҳисоб-китоб борасида фикр юритилади.

«Анъом»даги оятлар Аллоҳ яратувчиликдан ҳам, ҳукмронликда ҳам, маъбудликда ҳам Ягона деб уқтиради. Яна у пайғамбарлар отаси – Иброҳим алайҳиссалом ва унинг зирриётидан бўлган бир қанча пайғамбарлар ҳақида ҳикоя қилади. Булардан ташқари, яшаб турган дунёмиз инсон учун синов-имтиҳон олами эканлиги айтилиб, инсон бу дунёда Аллоҳнинг халифасидир, деб таъкидланади. Бинобарин бу дунёни обод- осойишта қилиш ҳам, хароб-вайронага айлантириш ҳам инсоннинг ўз қўлида эканлиги яна бир бора эслатиб ўтилади. Бошқа суралар бўлиниб-бўлиниб, ҳар хил муддатларда нозил қилингани ҳолда, бу сура Маккада бир кечада дафъатан нозил бўлган.

Бу сурада яна чорва ҳайвонлари ва улар ҳақидаги ҳукмлар ҳам баён этилгани учун, у

«Анъом чорвалар» деб аталади.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман).


  1. Ҳамду сано осмонлар ва ерни яратган, зулматлар ва нурни таратган Аллоҳ учундир. Сўнгра (яъни, Ягона Аллоҳ таъолонинг ўзигина маъбуди барҳақ эканлиги ҳақидаги ҳужжатларни кўра туриб) кофир бўлган кимсалар Парвардигорларига (ўзгаларни) тенглаштирадилар.

  2. У сизларни (отангиз Одам атони) лойдан яратиб, сўнгра ажални (яъни, тириклик муддатини) белгилаб қўйган зотдир. Унинг ҳузурида яна бир белгиланган ажал (яъни, тирилиш муддати) бордир. Шундан кейин ҳам сизлар (эй кофирлар), шак-шубҳа қилмоқдасиз.

  3. У осмонлару ердаги яккаю ягона Аллоҳдир. У сизларнинг яширган сирларингизни ҳам, ошкор қилган нарсангизни ҳам, қилган касбу корингизни ҳам билур.

  4. Уларга (яъни кофирларга) Парвардигорларининг оятларидан қандай оят келмасин, албатта ундан юз ўгирувчи бўлдилар.

  5. Уларга ҳақ (Қуръон) келганда, уни ҳам ёлғон дедилар. Энди яқинда уларга ўзлари масхара қилувчи бўлган нарсанинг хабарлари келажак (яъни Қуръонда айтилган хабарлар ҳақ эканлигини билиб оладилар).

  6. Улардан илгари неча асрларни (замонларни) ҳалок қилганимизни кўрмадиларми?! Биз уларга (яъни ўша асрларда яшаган одамларга) ерда сизларга бермаган жойларни – имкониятларни берган, устларидан самони (яъни ёмғирни) сероб қилиб юборган, остларидан дарёларни оқизиб қўйган эдик. Бас, гуноҳлари сабабли ўшаларни ҳам ҳалок қилдик ва улардан сўнг яна бошқа асрларни пайдо қилдик.

  7. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), агар сизга қоғозга (ёзилган) бир мактуб туширсак ва уни қўллари билан ушлаб кўрсалар ҳам, кофир бўлган кимсалар: «Бу очиқ сеҳрдан ўзга нарса эмас», деган бўлур эдилар.




  1. Улар: «Унга (яъни Муҳаммадга пайғамбарлигини тасдиқ этадиган) бирон фаришта тушса эди», дедилар. Агар фаришта туширсак, иш тугатилган бўлур эди. Сўнгра уларга қараб турилмас – муҳлат берилмас.

Изоҳ:Бу оятни шундан тушунмоқ лозим: агар осмондан улар талаб этган фаришта тушсаю, шундан кейин ҳам иймон келтирмай, фикрларида оёқ тираб туриб олсалар,

«иш тугатилган», яъни ҳеч қандай муҳлат берилмай, улар дарҳол ҳалок қилинган бўлур эдилар. Айрим ишонмайдиган кимсалар: «Ахир пайғамбар бизга ўхшаган одам экан, фаришта бўлганида унга иймон келтирардик» деганларида, уларга жавобан қуйидаги оят нозил бўлди.

  1. Агар унинг (пайғамбарнинг) ўзини фаришта қилсак ҳам, уни эр киши (яъни инсон суратида) қилган ва уларга ноаниқ ҳолда турган нарсани яна хиралаштирган бўлур эдик.

Изоҳ:Чунки фаришталар нурдан яратилган бўлганлари учун агар инсон суратига киритилмаса, кишилар уларни кўра олмайдилар. Инсон суратида кўрганларида эса, фраишта эканига ишонмайдилар.

  1. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), сиздан аввал ўтган пайғамбарларнинг устидан ҳам масхара қилиб кулинган. Сўнг уларни масхара қилган кимсаларни ўша масхара кулгилари ўраб (домига тортиб) кетган (яъни ҳалок қилган).

  2. Айтинг: «Ерни айланиб, сайру-саёҳат қилинглар, сўнгра (пайғамбарларни) ёлғончи қилгувчиларнинг оқибати қандоқ бўлганини кўринглар».

  3. Айтинг (сўранг): «Осмонлар ва ердаги нарсалар кимники?» Айтинг: «Аллоҳники». У ўз устига (осмони ердаги бор мавжудотга) раҳмат-марҳамат қилишни ёзиб қўйгандир. У албатта сизларни ҳеч шак-шубҳасиз бўлган Қиёмат кунига тўплайди. Фақат ўзларига зиён қилган кимсаларгина иймон келтирмайдилар.

  4. Кеча ва кундузга жо бўлган бор нарса унингдир. У эшитгувчи, билгувчидир.

  5. Айтинг: «Ўзи ризқланмай – таомланмай (барчани) таомлантирадиган, осмонлар ва ернинг яратгувчи бўлган Аллоҳдан ўзгани дўст тутайми?!» Айтинг: «Албатта мен Аллоҳга бўйсунгувчи кишиларнинг аввалгиси бўлишга маъмурман (амр қилинганман)». Ҳаргиз мушриклардан бўлманг!

  6. Айтинг: «Албатта мен агар Парвардигоримга итаотсизлик қилсам, улуғ кунда

(Қиёматда Аллоҳ томонидан) бўладиган азобдан қўрқаман».

  1. Ўша кунда кимдан (азоб) четлатилса, бас унга (Аллоҳ) раҳм қилибди. Мана шу очиқ нажотдир!

  2. (Эй инсон), агар Аллоҳ сени (камбағаллик, ҳасталик каби) бирон зиён билан ушласа, бас, уни фақат ўзигина аритгувчидир. Агар сени бирон яхшилик билан ушласа, бас (билгинки) у ҳамма нарсага қодирдир.

  3. Унинг ўзи бандалари устида ғолибдир. Унинг ўзи ҳикмат соҳиби, (ҳар нарсадан) огоҳдир.

  4. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), айтинг (сўранг): «Қай нарса (менинг ҳақ пайғамбар эканимга) энг улуғ гувоҳ бўлар?». Айтинг: «Аллоҳ мен билан сизларнинг ўртамизда гувоҳдир. Сизларни ва Қуръон етиб борган (барча) кишиларни (охират азобидан) огоҳлантиришим учун менга – мана шу Қуръон ваҳий қилинди. Сизлар ҳақиқатан ҳам Аллоҳ билан бирга бошқа худолар ҳам бор эканлигига гувоҳлик бера оласизми?!» Айтинг: «Мен бундай гувоҳлик бермайман!». Айтинг: «Ҳеч шак-шубҳасиз Аллоҳ яккаю ягонадир. Албатта мен сизларнинг ширкингиздан покман».

  5. Биз китоб ато қилган кимсалар (яъни яҳудий ва насронийлар Таврот ва Инжил китобларида келган хабарлар сабабли) уни (Муҳаммад пайғамбарни) ўз болаларини таниган каби танийдилар. (Лекин) улар ўзларига зиён қилган кимсалардир. Бас, улар иймон келтирмайдилар.

  6. Аллоҳ шаънига ёлғон тўқиган ёки унинг оятларини ёлғон деган кимсадан ҳам золимроқ ким бор?! Албатта бундай золимлар нажот топмаслар.

  7. Биз уларнинг барчаларини тўплаб, сўнгра мушрик бўлган кимсаларга: «Сизлар (Аллоҳнинг шериклари деб) гумон қилган бутларингиз қани?!»- деб сўрайдиган кунимизни эсланг!

  8. Кейин уларнинг алдов-ёлғонлари фақат шу бўлур: «Парвардигоримиз Аллоҳга қасамки, бизлар мушрик эмас эдик».

  9. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), улар (барча сирларни билгувчи бўлган Аллоҳ таъоло ҳузурида ёлғон сўзлаш билан) ўзларини қандай алдаганликларини кўринг! Улар ўзларича тўқиб олган «худолари» ҳам (уларга бирон ёрдам қила олмади) йўқ бўлиб қолди!

  10. Улардан сизга қулоқ тутадиганлари ҳам бор. (Лекин) биз уни (Қуръонни) англамасликлари учун дилларини пардалаб, қулоқларини эса оғир қилиб қўйдик. Улар бор оятларни (мўъжизаларни) кўрсалар ҳам, у (оят)ларга иймон келтирмайдилар. Ҳаттоки сиз билан жанжаллашгани олдингизга келган пайтларида ҳам кофир бўлган кимсалар: «Бу (Қуръон) фақат аввалгилардан қолган афсоналар, холос», дейдилар.

  11. Улар (ўзгаларни) ундан (Қуръондан) қайтарадилар ва ўзлари ҳам ундан четланадилар. Улар ўзлари сезмаган ҳолларида фақат ўзларини ҳалок қиладилар, холос.

  12. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), уларни дўзах устида турғазиб қўйилган пайтларида:

«Қани энди бизлар (дунёга) қайтарилсак ва Парвардигоримизнинг оятларини ёлғон демай, мўъминлардан бўлсак», деганларини кўрсангиз эди.

  1. Йўқ, (улар иймонга келмайдилар. Фақат ҳозир – Қиёмат кунида) илгари яшириб юрган нарсалари ошкор бўлиб қолди, холос. Агар дунёга қайтарилсалар, шубҳасиз, улар яна ўзлари ман қилинган ишларга қайтадилар. Албатта улар ёлғончидирлар.

  2. Улар: «Ҳаёт фақат дунёдаги ҳаётимиздир. Биз ҳеч қайти тирилгувчи эмасмиз», деб айтадилар.

  3. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), сиз уларни Парвардигорлари ҳузурида турғазиб қўйилган пайтларида, Аллоҳ: «Мана шу (қайта тирилиш) ҳақ эмас эканми?!»- деганида,

улар: «Парвардигоримизга қасамки, (ҳақ экан)» деганларини, (Аллоҳ) эса: «Мана энди кофир бўлиб ўтганингиз сабабли азобни тотиб кўрингиз!» деб жавоб қилганини кўрсангиз эди.

  1. Аллоҳга рўбарў бўлишни ёлғон деб юрган кимсалар то тўсатдан қиёмат келиб қолганида устиларига гуноҳларини орқалаб олган ҳолларида: «У (дунё)да қилган сусткашлигимизга ҳасрат-надоматлар бўлғай» деб қоладиган пайтларигача ўзларига зиён қилаверадилар. Ў, нақадар ёмон нарсани орқалаб юрадилар-а!

  2. Бу ҳаёти дунё фақат (бир нафаслик) ўйин-кулгидир холос. Албатта Аллоҳдан қўрқадиган кишилар учун охират диёри яхшироқдир. Ахир ақл юргизмайсизларми?!

  3. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), албатта биз уларнинг гаплари сизни маҳзун қилишини билурмиз. Зотан улар сизни ёлғончи қилмайдилар, балки у золимлар Аллоҳнинг оятларини инкор қиладилар.

  4. Маълумки, сиздан аввалги пайғамбарлар ҳам ёлғончи қилинганлар. Сўнг, то уларга бизнинг ёрдамимиз келгунича ёлғончи қилинганлари ва чеккан азиятларига сабр қилганлар. Аллоҳнинг («Пайғамбарларимни ўзим қўллагайман» деган) сўзларини ўзгартира олгувчи бирон кимса йўқдир. Ахир сизга (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), ўтган пайғамбарларнинг хабарларидан ҳам келган-ку!

  5. Агар сизга уларнинг (иймондан) юз ўгиришлари оғир ботиб, (сабр қила олмасангиз), у ҳолда сиз ерга (кириб кетадиган) бирон тешик ёки осмонга (чиқиб кетадиган) бирон нарвон истаб-топиб, уларга (биз сизга туширган Қуръондан бошқа бирон) оят-мўъжиза келтиришга қодир бўлсангиз (шундай қилаверинг). Агар Аллоҳ хоҳлаганда, албатта уларни ҳидоят устида жамлаган бўлур эди-ку! Бас, ҳаргиз жоҳиллардан бўлманг!

  6. Албатта эшита оладиган зотларгина (сизнинг даъватингизни) қабул қилурлар. Ўликларни (кофирларни) эса (қиёмат кунида) Аллоҳ тирилтирур. Сўнга ўзига қайтарилурлар.

  7. (Мушриклар:) «Унга (яъни Муҳаммадга) Парвардигоридан бирон оят-мўъжиза туширилса эди»,- дедилар. Айтинг: «Албатта Аллоҳ (улар истаган) оятни туширишга қодирдир. Лекин уларнинг кўплари (ўша мўъжиза тушганидан кейин ҳам инкор қилсалар, қандай бало келишини) билмайдилар».

  8. Ерда судралиб юрган ҳар бир жонивор, осмонда қанот қоқаётган ҳар бир қуш худди сизлар каби (бизнинг қўл остимиздаги) жамоалардир. Биз китобда (яъни тақдири азал китоби бўлмиш Лавҳул-маҳфузда) бирон нарсани қўймай (ёзганмиз). Кейин (ҳаммалари) Парвардигорлари даргоҳига тўпланурлар.

  9. Бизнинг оятларимизни ёлғон деган кимсалар зулматларда қолган кар-соқовдирлар. Аллоҳ ўзи хоҳлаган кишини адаштирур, ўзи хоҳлаган кишини тўғри йўлда (барқарор) қилур.

  10. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), айтинг: «Агар сизлар («Аллоҳдан ўзга илоҳлар бор», деган сўзингизда) ростгўй бўлсангизлар, хабар берингизчи, агар сизларга Аллоҳнинг азоиб келса, ёки сизларга соат келса (яъни қиёмат қоим бўлса) Аллоҳдан ўзгага дуо- илтижо қиласизларми?!

  11. Йўқ, унинг ўзигагина дуо-илтижо қиласизлар. Бас, агар хоҳласа, у Зот сизлар дуо- илтижо қилган нарсани (бало-мусибатни) аритур. Сизлар (у кунда) Аллоҳга шерик деб биладиган бутларингизни унитиб юборурсизлар»

  12. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), маълумки, сиздан аввалги миллатларга ҳам элчилар юборганмиз. (Элчиларимизни улар ёлғончи қилишгач), шояд тавба-тазарру қилсалар деб, уларни бало ва зиёнлар билан ушлаганмиз.

  13. Бизнинг балоимиз етганда ҳам тазарруъ қилмадиларми?! (Албатта тавба-тазарруъ қилишлари лозим эди), лекин уларнинг диллари қотиб қолган ва шайтон уларга ўзлари қилиб юрган ишларини чиройли кўрсатиб қўйгандир.

  14. Энди – қачонки улар ўзлари учун эслатма қилиб берилган нарсани унутишгач, биз уларга ҳамма нарсанинг эшикларини очиб қўйдик. Қачонки ўзларига берилган нарсалар билан шод турганларида, биз уларни тўсатдан (азоб билан) ушладик. Бас, бутунлай номурод бўлдилар.

  15. Бас, бутун оламларнинг Парвардигори – Аллоҳга ҳамд бўлсинки, золим қавмнинг думлари қирқилди (ҳалок қилиндилар).

  16. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), айтинг: «Хабар берингиз-чи, агар Аллоҳ қулоқ ва кўзларингизни тортиб олса ва дилларингизни муҳрлаб қўйса, Аллоҳдан ўзга қайси бир илоҳ у аъзоларни сизга келтириб берур?» Қаранг, биз оятларни қандай баён қилмоқдамиз, сўнгра улар юз ўгирмоқдалар.




  1. Айтинг: «Хабар берингиз-чи, агар сизларга Аллоҳнинг азоби тўсатдан ёки очиқдан- очиқ (яъни кечаси ёки кундузи) келса, золим қавмдан ўзга биров ҳалок қилинурми?! (Йўқ, фақат золим қавм, яъни, сизлар ҳалок қилинурсизлар).

  2. Биз пайғамбарларни фақат (жаннат ҳақида) хушхабар элтгувчи ва (дўзах азобидан) огоҳлантирувчи бўлган ҳолларидагина юборамиз. Бас, кимлар иймон келтириб, (ўзларини) тузатсалар, уларга хавфу хатар йўқдир ва улар ғамгин бўлмаслар.

  3. Бизнинг оятларимизни ёлғон деган кимсалар эса итоатсиз бўлганлари сабабли азобга гирифтор бўлурлар.

  4. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), айтинг: «Мен сизларга: «Ҳузуримда Аллоҳнинг ҳазиналари мавжуд» демайман ва ғайбни ҳам билмайман. Яна сизларга: «Мен фариштаман» ҳам демайман. Мен фақат ўзимга ваҳий қилинадиган нарсаларгагина эргашурман». Айтинг: «Кўр билан кўргувчи (яъни йўлсиз билан Аллоҳнинг йўлида юргувчи) киши баробар бўлурми?! Ахир тафаккур қилмайсизларми?!»

  5. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), бу (Қуръон) билан ўзлари учун Аллоҳдан ўзга на бир дўст ва на бир қўлловчи бўлмаган ҳолда Парвардигорлари даргоҳида тўпланишдан қўрқадиган зотларни огоҳлантиринг! Шояд улар (Аллоҳдан) қўрқсалар.

  6. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), Сиз эртаю кеч Парвардигорларининг юзини истаб, унга илтижо қиладиган зотларни (ҳузурингиздан) ҳайдаманг! Сизнинг зиммангизда уларнинг ҳисоб-китобларидан ҳеч нарса йўқдир ва сизнинг ҳисоб-китобингиздан

уларнинг зиммаларида ҳеч нарса йўқдир. Бас, уларни ҳайдаб золимлардан бўлиб қолманг!

  1. «Бизларнинг орамиздан ана ўшаларга Аллоҳ инъом қилган эмишми?» дейишлари учун уларнинг баъзиларини биъзилари билан ана шундай имтиҳон қилдик. Ахир шукр қилгувчиларни Аллоҳ яхшироқ бигувчи эмасми?!

Изоҳ:Юқоридаги икки оятнинг нозил бўлишига қуйидаги воқеа сабаб бўлган. Маълумки, пайғамбар алайҳиссалом иймон келтириб, итоат этган кишиларнинг кўпчилиги камбағал, бечоралар эди. Улар кечаю кундуз сидқидилдан Аллоҳга ибодат қилар эдилар. Буни кўрган Макка зодагонлари пайғамбар

алайҳиссаломга: «Агар мана шу ялангоёқларни ҳузурингдан ҳайдаганингда, бизлар сенга эргашар эдик», дейишади. Шунда пайғамбарнинг кўнгиллари бўлинмаслиги учун юқоридаги: «Бас, уларни ҳайдаб золимлардан бўлиб қолманг!» деган калималар билан тугалланган оят нозил бўлади. Кейин эса мушриклар: «Агар Муҳаммаднинг йўли ҳақ бўлганида, ўша йўлга бизлар юрган бўлур эдик. Чунки тангри ҳеч қачон биздек зодагонларни қўйиб, у ялангоёқларга тўғри йўлни инъом этмайди», деб даъво қиладилар. Қуръон бу ҳолни «Бойларни камбағаллар билан имтиҳон қилиш» деб атаб: «Ахир шукр қилгувчиларни Аллоҳ яхшироқ бигувчи эмасми?!» дейди.

  1. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), қачон Сизнинг олдингизга Бизнинг оятларимизга иймон келтирадиган зотлар келсалар Сизлар уларга: «Салом алайкум сизларга тинчлик бўлсин, Парвардигорингиз ўз зиммасига раҳмат марҳамат қилишни ёзгандир. Сизлардан ким билмасдан бирон ёмонлик (гуноҳ) қилса, сўнгра ўша ёмонлигининг кетидан тавба қилиб, (ўзини) тузатса, бас, (гуноҳи кечирилади), албатта (Аллоҳ) мағфиратли, меҳрибондир», деб айтинг.

  2. (Ҳақиқий мўъминлар кимлар экани маълум бўлиши) ва жиноятчи кимсаларнинг йўли ошкор бўлиши учун оятларимизни мана шундай муфассал қилурмиз.

  3. Айтинг: «Мен Аллоҳни қўйиб, сизлар илтижо қилаётган бутларга бандалик қилишдан қайтарилганман». Айтинг: «Мен сизларнинг ҳавойи-нафсларингизга эргашмайман. Зеро, у ҳолда йўлдан озурман ва ҳидоят топгувчилардан бўлмай қолурман».

  4. Айтинг: «Мен Парвардигорим тарафидан (унинг ёлғиз маъбуд эканлиги хусусида) аниқ ҳужжатга эгаман. Сизлар эса уни (яъни Аллоҳ ягона тангри эканини) ёлғон дедингиз. Сизлар шоштираётган нарса (яъни Аллоҳнинг азоби) менинг илгимда эмас, ҳукм қилиш фақат Аллоҳнинг ўзига хосдир. У Зот фақат ҳақни сўйлар. У (ҳақ билан ноҳақни) ажратгувчиларнинг энг яхшисидир.

  5. Айтинг: «Агар сизлар шошираётган нарса менинг илгимда бўлганида эди, албатта сизлар билан ўртамиздаги иш тугаган бўлур эди (яъни мен сизларни дарҳол азоблаган бўрур эдим). Аллоҳ золимларни жуда яхши билгувчидир».

  6. Ғайб очқичлари унинг ҳузуридадирким, уларни ёлғиз ўзигина билур. У қуруқлик ва денгиздаги бор нарсаларни билур. Бирон барг (шоҳидан узилиб) тушмас, магар у билур. Ер тубларидаги ҳар бир дон, бор ҳўлу қуруқ нарса, албатта очиқ китобда (яъни Лавҳул маҳфузда) мавжуддир.

  7. У кечаси «жонларингизни оладиган» (яъни уйқу берадиган), кундузи қилган ишингизни биладиган зотдир. Сўнгра айтилган ажал (яшаш учун берилган муҳлат) адо

қилиниши учун унда (яъни кундузи) сизларни «тирилтирур». Кейин ўзига қайтишингиз бордир. Сўнгра сизларга қилиб ўтган амалларингизнинг хабарини берур.


  1. У бандалари устида ғолиб бўлган зотдир. У Зот сизларнинг устингизга (қилган амалларингизни) ёдлаб олгувчи фаришталарни элчи қилиб юборур. Қачонки, бировингизга ўлим келса, элчиларимиз сусткашлик қилмаган ҳолларида унинг жонини олурлар.

  2. Сўнгра (бандалар) ҳақиқий ҳожалари – Аллоҳга қайтарилурлар. Огоҳ бўлингизким, ҳукм қилиш унинг ўзигагина хосдир ва у жуда тез ҳисоб-қитоб қилгувчидир.

  3. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), айтинг: «Сизлар (бошларингизга турли кулфат- балолар тушганда): «Қасамки, агар бизга мана шу (балолардан) нажот берса, албатта шукр этгувчилардан бўлурмиз», деб (ошкора ва) ҳуфёна тавба-тазарру қилган ҳолда илтижолар қиладиган пайтларингизда сизларга қуруқлик ва денгиз зулмат-балолардан ким нажот берур?»

  4. Айтинг: «Сизларга у (бало)лардан ҳам, барча ғамлардан ҳам Аллоҳнинг ўзи нажот берур. Сўнгра сизлар яна ширк келтирурсиз!»

  5. Айтинг: «(Аллоҳ) сизларга устингизда ё оёқларингиз остидан азоб юборишга ёки сизларни гуруҳ-гуруҳ қилиб аралаштириб ёки қориштириб (яъни бири бирига душман тўдаларга айлантириб) юбориб, айримларингизга айримларингизнинг зарарини топтириб қўйишга қодир бўлган зотдир». Қаранг, англаб етармиканлар, деб оятларимизни қандай баён қилмоқдамиз.

Изоҳ:Дарвоқеъ, англаб етмоғимиз зарурки, мусулмонлар учун энг катта бало уларнинг бир-бирларига душман тўдаларга айланиб олишларидир. Ҳазрати Расулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва саллам бу хусусда шундай деганлар: «Мен Аллоҳ таъолодан умматимга устиларидан ёки оёқларининг остидан бало-азоб юбормаслигини сўраган эдим, У Зот сўраганимни берди, аммо улар бир-бирларига ёвлашмасликларини сўраганимда, У Зот сўраганимни бермади. Жаброилнинг хабар беришича, менинг умматим бир-бирига қарши кўтарган қиличлари сабабли йўқ бўлар экан».(Тафсири Насафийдан)

66-67. Қавмингиз уни (яъни Қуръонни) ёлғон деди. Ҳолбуки у ҳақдир. Уларга айтинг:

«Мен устингизда вакил – қўриқчи эмасан. Ҳар бир хабарнинг ўз ўрни бор яқинда билажаксиз».

  1. Қачон бизнинг оятларимизни (масхара қилишга) киришаётган кимсаларни кўрсангиз, то улар бошқа гапга киришмагунларича сиз улардан юз ўгиринг! Энди агар шайтон ёдингиздан чиқарса, эслагингиздан сўнг бу золим қавм билан бирга ўтирманг!

  2. Тақво қилувчи зотлар зиммасида у (қавм)ни ҳисоб-китобидан ҳеч нарса йўқ. Лекин улар (яъни ўша жоҳил кимсалар бизнинг оятларимизни масхара қилишдан) сақланишлари учун (тақводор зотлар уларга) эслатиб қўймоқлари (лозимдир).

  3. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), динларини ўйин-ҳазил қилиб олган, ҳаёти дунёга алданиб қолган кимсаларни тарк қилинг ва уни (яъни Қуръонни) одамларга эслатиб қўйинг. Токи бирон жон (қиёмат кунида) ўзи учун Аллоҳдан ўзга на бир дўст ва на бир қўлловчи бўлмаган, агар бор нарсани берса ҳам, ундан қабул қилинмайдиган ҳолда, касб қилган (гуноҳлари) сабабли ҳалокатга (дўзахга) ташланмасин. Ана ўша кимсалар қилган амаллари сабабли (Аллоҳнинг азобига) ташланурлар. Улар учун кофир бўлганлари сабабли қайноқ сувдан иборат ичимлик ва аламли азоб бордир.

  4. Айтинг: «Аллоҳдан ўзга, бизга фойда ҳам, зиён ҳам келтирмайдиган нарсага дуо- илтижо қиламизми? Ва Аллоҳ бизни ҳидоят қилганидан сўнг яна ортимизга (динсизликка) қайтариламизми?! Худди жинлар чалиб, лол-хайрон ҳолда (номаълум) ерга олиб кетган ва дўстлари: «Кел», деб ҳидоятга чорлаётган (аммо дўстларининг бу даъватларига қулоқ солмаётган) кимсага ўхшаб-а?» Айтинг: «Аллоҳнинг йўлигина тўғри йўлдир. Биз барча оламлар Парвардигорига бўйсунишга маъмурмиз (амр этилганмиз).

  5. (Бизларга) «Намозни тўкис адо қилингиз ва (Аллоҳдан) қўрқингиз», (деб буюрилгандир). У (ҳаммангиз қиёмат кунида) ҳузурига тўпланадиган Зотдир.

  6. У осмонлар ва ерни ҳаққи рост яратган Зотдир. У: «Бўл», деган куни (барча нарса пайдо) бўлур. Унинг сўзи ҳақдир. Сур чалинадиган (яъни қиёмат қойим бўладиган) кунда подшоҳлик ёлғиз уникидир. У ғайб ва шаҳодатни (яъни яширин ва ошкора нарсаларни) билгувчидир. У ҳикмат соҳиби ва (барча нарсадан) хабардор бўлган Зотдир».

  7. Эсланг, (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), Иброҳим отаси Озорга: «Сен бутларни худо қилиб оляпсанми? Мен сени ва қавмингни очиқ залолатда деб биламан», деган эди.

  8. Шундай қилиб, биз Иброҳимга (ўзи учун ҳужжат қилиб олиши) ва аниқ ишонувчилардан бўлиб қолиши учун осмонлар ва ер мамлакатларини кўрсатурмиз.

  9. Бас, қачонки уни тун ўраб олганида юлдузни кўриб, «Мана шу Парвардигорим» деди. У ботиб кетгач: «Ботиб кетгувчиларни суймайман», деди.

Изоҳ:Иброҳим алайҳиссалом бу сўзни эътиқод қилиб эмас, балки юлдуз, ой ва қуёшни илоҳ деб сиғинаётган мушрикларга танбеҳ бўлсин, деб айтгандирлар.

  1. Сўнг қачонки чиқаётган ойни кўргач: «Мана шу Парвардигорим» деди. У ҳам ботиб кетгач: «Қасамки, агар Парвардигоримнинг ўзи мени ҳидоят қилмаса, йўлдан озиб қолган қавмдан бўлиб қолурман», деди.

  2. Сўнг қачонки чиқаётган қуёшни кўргач, «Мана шу Парвардигорим. Мана шу каттароқ-ку!» деди. У ҳам ботиб кетгач: «Эй қавмим, мен сизларнинг ширкингиздан покман.

  3. Мен ҳақ йўлга мойил бўлган ҳолимда юзимни осмонлар ва ерни яратган Зотга қаратдим ва мен мушриклардан эмасман», деди

  4. Қавми у билан тортишган эди: «Мен билан Аллоҳ хусусида тортишасизми?! Ахир унинг ўзи мени ҳидоят қилди-ку! Мен сизлар Аллоҳга шерик қилган (бутларингиздан) қўрқмайман (чунки у бутлар ҳеч қандай зиён етказа олмас), магар Парвардигорим хоҳлаган нарсагина бўлур. Парвардигорим барча нарсани ўз илми билан қамраб олгандир. Эслатма-ибрат олмайсизларми?!», деди.

  5. «Сизларга (Аллоҳ) бирон ҳужжат туширмаган ҳолда (мана бу бутларни) Аллоҳга шерик қилишдан қўрқмайсиз-у, мен сизлар Аллоҳга шерик қилиб олган

бутларингиздан қандай қўрқай?! Агар билсангизлар, (айтинглар-чи), қайси гуруҳ

(қўрқмай) хотиржам бўлишга ҳақлироқ?»

  1. Иймон келтирган ва ўз иймонларини зулм (ширк) билан аралаштирмаган зотлар

ана ўшалар учун хотиржамлик бордир ва ана ўшалар ҳидоят топгувчидирлар.

  1. Мана шулар бизнинг Иброҳимнинг қавми устида берган ҳужжатларимиздир. Биз ўзимиз хоҳлаган кишиларни (мана шундай баланд) даражаларга кўтарурмиз. Албатта Парвардигорингиз ҳикмат эгаси ва билгувчидир.

  2. Биз унга (Иброҳимга фарзандлари) Исҳоқ ва Яъқубни ҳадя этдик. Буларнинг барчаларини биз ҳидоят қилдик. Илгари Нуҳни ҳам биз ҳидоят қилган эдик. Унинг (Нуҳнинг) зурриётида Довуд, Сулаймон, Айюб, Юсуф, Мусо ва Ҳорунни (ҳам биз ҳидоят қилдик). Биз чиройли амал қилгувчиларни мана шундай мукофотлаймиз.

  3. Закариё, Яҳё, Ийсо ва Илёсни (ҳам биз ҳидоят қилдик). Барчалари солиҳ бандалардандир.

  4. Исмоил, ал-Ясаъ (Ювшаъ пайғамбар), Юнус ва Лутни (ҳам биз ҳидоят қилдик). Ва барчаларини бутун оламлардан афзал қилдик.

  5. Уларнинг ота-боболаридан, зурриётларидан ва биродарларидан ҳам (ўзимиз хоҳлаган кишиларни ҳақ йўлга ҳидоят қилдик). Биз уларни сайлаб, тўғри йўлга ҳидоят қилдик.

  6. Бу Аллоҳнинг ҳидояти бўлиб, у билан бандаларидан ўзи хоҳлаган кишиларни ҳидоят қилур. Агар улар мушрик бўлганларида, қилган амаллари беҳуда кетган бўлур эди.

  7. Ана ўша зотларга биз китоб, ҳикмат ва пайғамбарлик берганмиз. Бас, агар бу оятларни ана ўшалар (яъни Макка мушриклари) инкор этсалар биз бу (оятларни) инкор қилмайдиган қавм (яъни мўъмин-мусулмонлар) учун тайёрлаб қўйганмиз

  8. Ана ўша (юқорида мазкур бўлган зотлар) Аллоҳ ҳидоят қилган кишилардир. Бас, (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), сиз ўшаларнинг йўлларигагина эргашинг. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), айтинг: «Мен сизлардан бунинг учун (яъни Қуръон учун) ҳақ сўрамайман. Бу (китоб) бутун оламлар учун эслатма-ҳужжатдир, холос».

  9. (Яҳудийлар): «Аллоҳ башарга ҳеч нарса нозил қилган эмас», деган пайтларида, Аллоҳни тўғри таний олмадилар. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), сиз (уларга): «Одамлар учун нур ва ҳидоят бўлган ҳолда Мусо келтирган, сизлар дафтар қилиб олиб (айрим оятларни) кўрсатиб, (Муҳаммад пайғамбар ҳақидаги) кўп (оят)ларини эса яшириб юрадиган китобни (Тавротни) ким нозил қилган эди?! (Ахир ўша китобда) сизларга ўзларингиз ҳам, ота-боболарингиз ҳам билмаган нарсалар таълим берилган эди-ку?!»- деб айтинг! Сиз ўзингиз «Аллоҳ» деб (жавоб қилинг)! Сўнгра уларни ўзлари шўнғиган (нотўғри йўлларида адашган) ҳолларида тарк этинг!

  10. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), бу (Қуръон) биз нозил қилган бир муборак китобдир, ўзидан олдинги (китоб)ларни тасдиқлагувчидир. (Биз уни) токи сиз барча қишлоқ шаҳарларнинг онаси маркази бўлмиш (Макка аҳли)ни ҳамда унинг атрофидаги кишиларни (охират азобидан) огоҳлантиришингиз учун нозил қилдик. Охиратга иймон

келтирадиган кишилар унга (яъни Қуръоннинг каломуллоҳ эканига) иймон келтирадилар ва улар намозларини ўз вақтида адо қиладилар.

  1. Аллоҳ шаънига ёлғон тўқиган ёки ўзига ҳеч нарса ваҳий қилинмаган ҳолда: «Менга ваҳий келди» деган кимсадан ҳамда: «Аллоҳ нозил қилган нарсанинг мислини (ўхшашини) мен ҳам нозил қила оламан» деган кимсадан ҳам золимроқ ким бор. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), бу золимларни ўлим гирдобида қолган, ўлим фаришталари қўлларини чўзиб: «Жонларингизни берингиз! Бу кун сизлар – Аллоҳ шаънига ноҳақ гапларни айтганларингиз ва унинг оятларидан юз ўгириб, кибру-ҳаво қилганларингиз сабабли ҳорлик азоби билан жазоланасизлар», деб турган пайтда бир кўрсангиз эди.

  2. Мана, бизнинг ҳузуримизга сизларни аввалбошда қандай яратган бўлсак, шундай ёлғиз ҳолда келдингиз. Биз сизларга берган нарсаларимизни (яъни мақтанадиган мол- дунёларингизни) ортингизда қолдирибсиз. Сизлар билан бирга ўзингизча Аллоҳга шерик деб гумон қилган – қўлловчиларингизни ҳам кўрмаяпмиз. Ўрталарингиз узилиб қолибди. Ишониб юрган нарсаларингиз бутларингиз сизлардан йўқ бўлибди!

  3. Албатта Аллоҳ дон ва уруғларни ёриб ундургувчидир. У зот ўликдан тирикни чиқарур, яна у зот ўликни тирикдан чиқаргувчидир. Ана ўша Зот Аллоҳдир. Бас, қаёққа бурилиб кетмоқдасизлар?!

Изоҳ:Бу оят қайта тирилиш охират борлигига ибратли бир далилдир. Уламолар:

«Жонсиз нутфа ёки тухумдан инсон ёки паррандаларни чиқарган, инсон, парраналардан эса ўша жонсиз нарсаларни чиқарадиган Аллоҳ таъоло шубҳасиз, тупроққа айланган жасадларни ҳам қайта тирилтиришга қодирдир», дейдилар.

  1. (У зулматни ёриб) тонгни чиқаргувчидир. У кечани сукунат-ором қилиб қўйди, қуёш ва ойни эса ҳисоб ўлчови қилди. Бу қудратли ва билгувчи зотнинг ўлчовидир.

  2. У қуруқлик ва денгиз зулматларида йўл топишингиз учун сизларга юлдузларни яратиб қўйган зотдир. Биладиган қавм учун оятларни батафсил баён қилдик.

  3. У сизларни бир жондан (Одам алайҳиссаломдан) пайдо қилган Зотдир. Бас, (сизлар учун она қорни) қароргоҳ ва (ота пушти) омонат турадиган жойдир. Англайдиган қавм учун оятларни батафсил баён қилдик.

  4. У осмондан сув тушурган Зотдир. Бас, бу сув ёрдамида ҳар турли набототни чиқардир. Ундан эса гиёҳдарни чиқардик. Ундан (гиёҳдан) устма-уст бўлган донларни (яъни бошоқларни) чиқарурмиз. Ҳурмо новдаларидан (йиғиб териб олгувчилар учун) яқин бошлар – ғужумлар (бўлур). Яна узумзор боғларни ҳамда (барглари) бир-бирига ўхшаган, (мевалари эса) ўхшамайдиган зайтун ва анорларни (чиқарурмиз. Эй инсонлар), уларнинг ҳар бирини мева туккан пайтидаги мевасига ва кейин пишган ҳолига боқинг. Албатта бунда иймон келтирадиган қавм учун оят-мўъжизалар мавжуддир.

  5. (Мушриклар) Аллоҳга жинларни шерик қилдилар (яъни жинларни ҳам худо деб билдилар). Ҳолбуки, уларни (Аллоҳнинг) ўзи яратган эди. Яна унинг учун билмаган ҳолларида ўғил-қизлар «ясаб» олдилар. У Зот булар сифатлаётган нарсалардан (шериклар ва болалардан) пок ва юксакдир.

  6. зот) осмонлар ва ерни пайдо қилгувчидир. Унинг жуфти йўқдир. Қаёқдан боласи бўлсин! У ҳамма нарсани яратди ва у ҳамма нарсани бигувчидир.

  7. Мана шу Аллоҳ Парвардигорингиздир. Ҳеч қандай илоҳ йўқ, магар унинг ўзи бордир. У ҳамма нарсани яратгувчидир. Бас, унга бандалик қилингиз. У ҳамма нарсанинг устидаги вакил-муҳофаза қилгувчидир.

  8. Кўзлар унга ета олмас. У кўзларга етар! У меҳрибон ва (ҳар нарсадан) огоҳ зотдир.

  9. Сизларга Парвардигорингиздан ҳужжатлар келмишдир. Ким (уларни) кўрса, ўзи учун кўрур. Ким кўр бўлиб олса, ўзига зиёндир. Мен сизларнинг устингизда қўриқчи эмасман.

  10. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом, сизга кофирлар: «Аввалги китоблардан) ўрганиб олгансан», дейишлари учун ва биладиган қавмга равшан қилиб бериш учун оятларимизни мана шундай баён қилиб берурмиз.

  11. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), Парвардигорингиздан сизга ваҳий қилинган ансаларга эргашинг! Ҳеч қандай илоҳ йўқ, магар унинг ўзи бордир. Мушриклардан юз ўгиринг!

  12. Агар Аллоҳ хоҳлаганида, улар мушрик бўлмаган бўлур эдилар. Биз сизни уларнинг устида қўриқчи қилиб қўйганимиз йўқ. Сиз уларнинг устида вакил ҳам эмассиз!

  13. (Эй, мўъминлар), сизлар Аллоҳдан ўзгага сиғинадиган кимсаларни(нг бутларини) сўкмангиз! У ҳолда улар ҳадларидан ошиб, жоҳиллик билан Аллоҳни сўкурлар. Биз ҳар бир миллатга ўзлари қилган амални мана шундай чиройли кўрсатиб қўйганмиз. Сўнгра Парвардигорларига қайтмоқлари бор. Бас, у Зот уларга қилиб ўтган амалларининг хабарини берур.

  14. улар агар бирон оят-мўъжиза келса, албатта унга иймон келтиришлари ҳақида жон-жаҳдлари билан Аллоҳ номига қасам ичдилар. Айтинг: «Оятлар фақат Аллоҳнинг ҳузуридадир». Қаердан билурсизлар (эҳтимол) оят келган вақтда ҳам иймон келтирмаслар.

  15. Ва биз худди аввалбошда унга (яъни Аллоҳнинг оятларига) иймон келтирмаганлари каби уларнинг дил ва кўзларини айлантириб қўюрмиз ва ўз туғёнларида адашиб-улоқиб юрган ҳолларида тарк қилурмиз.
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   119


написать администратору сайта