уръони карим
Скачать 1.49 Mb.
|
Саккизинчи жузъ Агар биз (Макка мушрикларига улар талаб қилаётган) фаришталарни туширганимизда ва ўликлар (қабрларидан тирилиб келиб) уларга гапирганларида ҳамда барча нарсани (ҳалойиқни) уларнинг очиқ-аён тўплаганимизда ҳам, улар иймон келтиргувчи бўлмайдилар, магар Аллоҳ хоҳласагина (иймон келтирурлар). Лекин уларнинг кўплари (буни) билмайдилар. Шунингдек, биз ҳар бир пайғамбар учун инсу жин(дан бўлган) шайтонларни душман қилиб қўйдик. Улар (ўзларига қулоқ согувчиларни) алдаш учун гўзал (ялтироқ) сўзлар билан васваса қиладилар. Агар Парвардигорингиз хоҳласа, ундай қилмаган бўлур эдилар. Бас, сиз уларни туҳмат, бўҳтонлари билан бирга тарк қилинг! Ундай сўзларга охиратга ишонмайдиган кимсаларнинг диллари мойил бўлиши учун ва ўша сўзларга рози бўлиши, ўзлари қилмоқчи бўлган (гуноҳларини) қилишлари учун (инсонлардан ва жинлардан бўлган шайтонлар уларни васваса қиладилар). (Эй Муҳаммад алайҳиссалом, мушрикларга айтинг): «Мен Аллоҳдан ўзгани ҳакам қилиб олайми?! Ахир унинг ўзи сизларга бу китоб (Қуръонни) муфассал (яъни сизлар талашиб-тортишаётган барча масалаларга тўла-тўкис жавоб берадиган) ҳолда нозил қилган зот-ку?»Биз китоб берган кимсалар (яҳудий ва насронийлар) унинг (Қуръоннинг) Парвардигорингизда ҳаққирост нозил қилинганини билурлар. Бас, сиз ҳаргиз (биз сизга нозил қилган нарсалардан) шак-шубҳа қилгувчилардан бўлманг! Изоҳ:Макка мушриклари пайғамбар алайҳиссаломга ўзларининг пайғамбарликларини исботлаш учун яҳудий, насронийлардан ҳакам тайинлашни таклиф қилганларида, ушбу оят нозил бўлган экан. Парвардигорингизнинг сўзлари сидқу адолатда комил бўлди. Унинг сўзларини бирон ўзгартиргувчи йўқдир. У эшитгувчи, билгувчидир. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), агар сиз ер юзидаги кимсаларнинг жуда кўпларига итоат қиладиган бўлсангиз, улар сизни Аллоҳнинг йўлидан оздирурлар. (Зотан), улар фақат ўзларича (ҳақ деб ўйлаган) гумонларигагина эргашурлар ва улар фақат (ўзларини ҳам, ўзгаларни ҳам) алдайдилар холос. Албатта Парвардигорингиз унинг йўлидан адашган кимсаларни жуда яхши билгувчидир. Ва у ҳақ йўлда юргувчиларни ҳам жуда яхши билгувчидир. Бас, (эй мўъминлар), агар сизлар Аллоҳнинг оятларига иймон келтиргувчи бўлсангизлар, Аллоҳнинг номи зикр қилинган нарсалардан (яъни Аллоҳнинг номи айтилиб сўйилган ҳайвонларнинг гўштидан) еяверинглар. Аллоҳнинг номи зикр қилинган нарсалардан нима учун емас экансизлар?! Ахир у сизларга ҳаром қилинган нарсаларни муфассал баён қилган-ку, магар мустар – ночор бўлиб қолган ҳолларингиздагина (у ҳаром қилинган нарсалардан ҳам ейишларингиз мумкин). Шубҳасиз кўп (кишилар) билмаган ҳолларида ўз ҳою ҳаваслари билан (ўзларини) йўлдан оздирурлар. Албатта Парвардигорингиз бундай тажовузкор кимсаларни билгувчидир. Гуноҳнинг очиғини ҳам, маҳфийсини ҳам тарк қилингиз! Албатта гуноҳ қилгувчи кимсалар ўзлари қилиб ўтган гуноҳларига жазо олажаклар. Аллоҳнинг номи зикр қилинмаган нарсалардан емангиз! Зотан, бу (иш) итоатсизликдир. Албатта шайтонлар ўз дўстларини (яъни мушрикларни) сизлар билан жанжаллашишлари учун васвасага солурлар. Агар уларга бўйсунсангизлар, ҳеч шак- шубҳасиз мушриклардан бўлиб қолурсизлар. Ахир аввал ўлик (кофир) бўлган, сўнгра биз уни (ҳақ йўлга ҳидоят қилиш билан) тирилтириб, унга одамлар орасида ўзи билан олиб юрадиган нурни (иймонни) бериб қўйганимиз бир киши – зулматларда қолиб кетган ва ундан чиқувчи бўлмаган кимсага ўхшайдими?! (Мўъминларга иймонлари қандай чиройли кўринса) кофирларга ҳам қилаётган амаллари ана шундай чиройли қилиб кўрсатиб қўйилди. (Худди Макка зодагонларини ҳақ диндан тўсадиган фосиқ,итоатсиз кимсалар қилганимиз каби) ҳар бир қишлоқ катталарини ўша жойдаги (одамларни ҳақ йўлдан тўсиш учун) ҳийла-найранглар қиладиган жиноятчилар қилиб қўйдик. Улар фақат ўзларинигина алдайдилар холос. Лекин ўзлари сезмайдилар Қачон уларга (Муҳаммад алайҳиссаломнинг пайғамбар эканлиги ҳақида) бирон оят келса: «То бизга ҳам Аллоҳнинг пайғамбарларига берилган оятларига ўхшаш (оятлар) берилмагунча (яъни бизга ҳам ваҳий келмагунча), ҳаргиз иймон келтирмаймиз», дейдилар. Аллоҳ пайғамбарлик вазифасини қаерга қўйишни яхшироқ билгувчидир. Яқинда Аллоҳ ҳузурида бундай жинояткорларга ўзлари қилиб ўтган ҳийла-найранглари сабабли хорлик ва қаттиқ азоб етажакдир. Аллоҳ кимни ҳидоят қилишни истаса, унинг кўнглини ислом учун кенг қилиб қўяр. Кимни адаштиришни истаса, унинг кўнглини худди осмонга кўтарилиб кетаётгандек тор ва танг қилиб қўяр. Шунингдек, Аллоҳ ўз азобини иймонсиз кимсаларга (жазо) қилур. Изоҳ:Ушбу ояти каримани қўйидаги ҳадис орқали яхшироқ англаб олиш мумкин: пайғамбар алайҳиссалом: «Қачон қалбга иймон нури кирса, у кенгайиб, очилиб кетади», дедилар. Шунда сўралдики, «бунинг аломати недир?» У зот айтдилар: «Қалбги иймон жо бўлганининг аломати у қалбнинг мангулик диёрига мойил бўлиши, ғурур-алдов диёридан четланиб, ўлим тушишидан илгари ўлимга тайёрланиб қолишидир». Адашган кимсалар эса иймон-ислом сўзини эшитсалар, худди сийрак ҳаволи осмонга кўтарилиб кетаётгандек, дунё уларга торлик қилиб, гўё нафас ололмай қоладилар. Мана шу Парвардигорингизнинг тўғри йўлидир. Биз эслатма-ибрат олгувчи қавм учун оятларни батафсил баён қилдик Улар учун Парвардигорлари ҳузурида дорус-салом (тинчлик диёри, яъни жаннат) бордир. Ва қилиб ўтган амаллари сабабли (Аллоҳ) уларнинг дўстидир. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом, эсланг, Аллоҳ) уларнинг барчаларини тўплайдиган кунда: «Эй жинлар жамоаси, инсонлардан жуда кўпини (адаштирдингиз» дер). (Шунда) у жинларнинг инсонлардан бўлган дўстлар: «Парвардигоро, бизлар бир-биримиздан фойдаландик ва ўзинг биз учун белгилаб қўйган ажалимизга етиб келдик, деганларида, (Аллоҳ) айтур: «Жойингиз дўзахдир. Унда абадий қолурсиз. Магар Аллоҳнинг хоҳиши билангина (чиқишингиз мумкин)». Албатта, Парвардигорингиз ҳикмат ва билим соҳибидир. Шунингдек, қилиб юрган гуноҳлари сабабли золим кимсаларни бир-бирларига дўст қилиб қўюрмиз. Эй жин ва инс жамоаси, сизларга ўзларингиздан бўлган пайғамбарлар менинг оятларимни сўзлаган ва сизларни мана шу (яъни қиёмат) кунингиздаги учрашувдан қўрқитган ҳолларида келмадиларми? Улар: «Ўзимизнинг зиёнимизга гувоҳмиз (яъни ўша пайғамбарлар келган эди)» дедилар. Уларни ҳаёти дунё алдаб қўйди. Ва кофир эканликлари ҳақида ўзларига қарши гувоҳлик бердилар. Бунга (яъни аввал пайғамбарлар юбориб огоҳлантиришига) сабаб Парвардигорингиз аҳолиси ғофил бўлган қишлоқ-шаҳарларни зулм билан ҳалок қилгувчи эмаслигидир. Ҳар ким учун қилган амалларидан даражот-савоблар бор. Парвардигорингиз уларнинг қилаётган амалларидан ғофил эмасдир. Парвардигорингиз беҳожат ва меҳрибондир. (Эй золимлар), агар у зот хоҳласа, худди сизларни бошқа қавмнинг зурриётидан пайдо қилгани каби, сизларни кетказиб, ортингиздан ўзи истаган халқни халифа-ўринбосар қилур. Албатта сизларга ваъда қилинаётган нарса (қайта тирилиш, охират, қиёмат куни) ҳеч шак-шубҳасиз келгувчидир. Сизлар (Аллоҳдан ҳеч қаёққа) қочиб қутила олгувчи эмассиз. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), айтинг: «Эй қавмим, жойингиздан жилмай (яъни, куфрингиздан қайтмай) амалингизни қилаверинг. Мен ҳам (Парвардигорим буюрган) амални қилгувчиман. Бас, яқинда охират диёридаги оқибат кимнинг фойдасига бўлишини билажаксиз». Шубҳасиз, золим кимсалар нажот топмаслар. (Мушриклар) Аллоҳ учун унинг ўзи яратган экин ва чорвалардан бир улуш ажратиб, ўзларича «бу Аллоҳ учун, бу (қолгани) эса шерикларимиз – бутларимиз учун», дедилар. Энди бутлари учун бўлган улуш Аллоҳ (улушига) қўшилмайди. Аллоҳ учун бўлган улуш эса бутларига қўшилаверади. Нақадар ёмон ҳукм чиқарадилар-а! Шунингдек, шериклари – бутлари мушрикларни ҳалок жтиш ва динларни чалкаштириб юбориш учун улардан кўпларига ўз болаларини ўлдириш (яъни ўз бутлари учун қўрбон қилишни) чиройли кўрсатиб қўйди. Агар Аллоҳ хоҳлаганида, бу ишни қилмаган бўлур эдилар. Бас, (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), сиз уларни тухмат- бўхтонлари билан тарк қилинг! Улар ўзларича: «Мана бу ҳайвон ва экинлар ҳаром. Уларни фақат биз хоҳлаган кишиларгина (яъни бутхона ҳизматчилари ва эр кишиларгина) ейдилар. Бу ҳайвонларни эса миниш ҳаром қилинган дедилар. Улар ҳайвонларни (сўйишда) Аллоҳнинг номини зикр қилмайдилар, (балки бутларнинг номини айтадилар ва мана шу қилмишларини Аллоҳ амри деб), у зотга туҳмат қиладилар. Яқинда бу туҳматлари сабабли уларга ўзи жазо беражак. Улар: «Мана бу ҳайвонларнинг қоринларидаги нарсалар фақат эркакларимиз учундир», дедилар. Агар у нарса (яъни ҳомила) ўлик бўлса, у ҳолда ҳаммалари шерикдирлар (Яъни эркак-хотин ҳаммалари еяверишади). Яқинда бундай (ўзларича ҳалол-ҳаром деб) сифтларнлари учун уларга ўзи жавоб беражак. Албатта у ҳикмат ва билим соҳибидир. Ўз болаларини ақлсизлик, билимсизлик билан ўлдирган ва Аллоҳга туҳмат қилиб, Аллоҳ берган (ҳалол) ризқни ҳаром қилиб олган кимсалар муттақийки, (ўзларига) зиён қилдилар, улар аниқ адашдилар ва тўғри йўлга юргувчи бўлмадилар. (Аллоҳ сўри-токларга) кўтарилувчи ва кўтарилмайдиган боғларни, ҳурмозорлар ва мевалари хилма-хил бўлган экинларни, (барглари) бир-бирига ўхшаган ва (мевалари эса) ўхшамаган зайтун ва анорларни яратган зотдир. (Эй инсонлар), сизлар (боғ- роғларингиз) мевалаганда мевасидан енглар, ўрим терим кунида (бечора мискиннларга) ҳаққини беринглар ва исроф қилманглар. Албатта у исроф қилгувчиларни севмас. (У зот) ҳайвонлардан юк ташувчиларни ва (сўйиш учун) ётқизиладиган ҳайвонларни яратди. Аллоҳ сизларга ризқ қилиб берган нарсалардан енглар. Ва (ўзингизча ҳалол-ҳаром деб) шайтоннинг изидан эргашманглар. Албатта, (шайтон) сизларга очиқ душмандир. (Аллоҳ) саккизта жуфтни (яратди). Қўйдан иккини (яъни эркак ва урғочини), эчкидан иккини яратди. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), ўзларича ҳаром қилиб олгувчи мушрикларга айтинг: «(Аллоҳ бу ҳайвонлардан) иккала эркагини ҳаром қилганми ё иккала урғочисиними? Ёки иккала урғочининг бачадонларида бўлган ҳомиланими?! Агар ростгўй бўлсангизлар, бирон ҳужжат билан менга хабар беринглар-чи?!» (У зот) туядан иккини, қорамолдан иккини (яратди). Айтинг: «Иккала эркагини ҳаром қилганми, ё иккала урғочисиними, ёки иккала урғочининг қоринларида бўлган ҳомиланими?! Ёки Аллоҳ сизларни шунга (яъни ҳаром қилишга) буюрганига гувоҳ бўлганмидингизлар?! Билмаган ҳолда одамларни йўлдан оздириш учун Аллоҳ шаънига ёлғон тўқиган кимсадан ҳам золимроқ ким бор?! Албатта Аллоҳ золим қавмни ҳидоят қилмас. Айтинг: «Менга ваҳий қилинган Қуръонда ейдиган киши учун ҳаром қилинган нарсаларни кўпайтирмаяпман. Магар ўлакса, ё тўкилган қон, ёки тўнғиз гўшти бўлса, бас, у албатта ҳаромдир. Ёҳуд Аллоҳдан ўзга учун (яъни бутларга) аталган фосиқлик бўлса, (ҳаромдир). Бас, ким золим ва тажовузкор бўлмаган ҳолда мустар – ночор бўлиб қолса, (масалан, очликдан ўлмаслик учун ночор ҳолда у нарсалардан ейиш билан гуноҳкор бўмас), зеро Парвардигорингиз мағфиратли ва меҳрибондир. Биз яҳудийларга (туя, туяқуш, хўроз, ўрдак каби) барча тирноқликларни ҳаром қилдик. Мол-қўйдан уларга ёғларни ҳаром қилдик. Магар (мол-қўйларнинг) биқинларидаги ё ичларидаги ёки суякка аралашган ёғларигина (ҳаром эмасдир). Золимликлари сабабли биз уларни шундай жазоладик. Албатта биз рост сўзлагувчимиз. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), агар улар сизни ёлғончи қилсалар, айтинг: «Парвардигорингиз чексиз меҳрибондир. Аммо унинг азоби бирон жиноятчи қавмдан қайтарилмас». Ҳали мушрик бўлган кимсалар: «Агар Аллоҳ хоҳлаганида, на биз, на ота- боболаримиз мушрик бўлмаган ва бирон нарсани ҳаром қилиб олмаган бўлур эдик» дедилар. Улардан аввалгилари ҳам то азобимизни тотгунларича (ўз пайғамбарларини) мана шундай ёлғончи қилганлар. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом),айтинг:«Олдиларингда бизга кўрсатадиган (айтаётган сўзларингизни тасдиқловчи) бирон ҳужжатингиз борми? Сизлар фақат гумонга эргашмоқдасиз, сизлар фақат ёлғон сўзламоқдасиз!» Айтинг: «Аллоҳнинг эса етук ҳужжати бордир. Бас, агар у зот хоҳлаганида, барчангизни ҳидоят қилган бўлур эди». Айтинг: «Аллоҳ мана шу (мазкур нарсаларни) ҳаром қилганида, гувоҳлик берадиган гувоҳларингизни келтирингиз!» Энди агар улар (ёлғон) гувоҳлик берсалар, сиз улар билан гувоҳлик берманг (яъни уларнинг берган гувоҳликларига ишонманг)! Ва бизнинг оятларимизни ёлғон дейдиган, охиратга иймон келтирмайдиган кимсаларнинг хавойи нафсларига эргашманг. Улар Парвардигорларига (ўзгаларни) тенглаштирурлар. Айтинг: «Келинглар, Парвардигорингиз сизларга ҳаром қилган нарсаларни тиловат қилиб берган: у зотга бирон нарсани шерик қилмангиз; ота-онага яхшилик қилингиз; болаларингизни камбағалликдан (қўрқиб) ўлдирмангиз – сизларни ҳам, уларни ҳам биз ризқлантирурмиз – бузуқ ишларнинг ошкорасига ҳам, маҳфийсига ҳам яқинлашмангиз; Аллоҳ (ўлдиришни) ҳаром қилган бирон жонни ўлдирмангиз, магар ҳақ билан (яъни қасос олиш учун ё муртад бўлгани ё зино қилгани учун шариат ҳукми билан ўлдиришингиз мумкин). Шояд ақл юргизарсизлар, деб (Аллоҳ) сизларни мана шу нарсаларга буюрди. Етимнинг молига то у вояга етгунича фақат энг чиройли йўл билангина яқинлашингиз! Ўлчов ва тарозини адолат билан тўла тортингиз! Биз ҳеч бир жонни тоқатидан ташқари нарсага таклиф қилмаймиз. Сўзлаганингизда (гувоҳлик берганингизда), гарчи қариндошларингиз(га қарши) бўлса ҳам, адолат қилингиз! Аллоҳга берган аҳдингизга вафо қилингиз! Шояд эслатма (насиҳат) олурсизлар, деб (Аллоҳ) сизларни мана шу нарсага буюрди. Албатта мана шу менинг туғри йўлимдир. Бас, унга эргашинглар! (Бошқа) йўлларга эргашмангизки, улар сизларни унинг йўлидан узиб қўяр. Шояд тақво қилсангизлар, деб (Аллоҳ) сизларни мана шу нарсаларга буюради. Яна (билингизки) чиройли амал қилган зотларга (неъматимизни) комил қилиб бериш ва нарсани аниқ баён қилиш учун ҳамда ҳидоят ва раҳмат бўлсин деб, биз Мусога китоб (Таврот) ато этдик. Шояд (бани Исроил) Парвардигорларига рўбарў бўлишларига иймон келтирсалар. Мана бу эса биз нозил қилган муборак китоб – Қуръондир! Бас унга эргашингиз ва (Аллоҳдан) қўрқингиз! Шояд раҳматга эришсангизлар. 156-157. Сизлар «Биздан аввалги икки тоифага (яъни яҳудий ва насронийларга) китоб нозил бўлган, биз эса уларнинг дарсларини ўрганишдан ғофилмиз», демасларингиз учун ёки: «Агар бизаг китоб нозил қилинганида, улардан тўғрироқ йўлда бўлур эдик», демасларингиз учун (сизларга бу Қуръонни нозил қилдик). Мана сизларга Парвардигорингиздан ҳужжат, ҳидоят ва раҳмат келди. Бас, Аллоҳнинг оятларини ёлғон деган ва улардан юз ўгирган кимсалардан ҳам золимроқ ким бор?! Яқинда оятларимиздан юз ўгирган кимсаларни юз ўгирувчи бўлганлари сабабли ёмон азоб билан жазолагаймиз. Улар фақат (жонларини олиш учун ўлим) фаришталари келишини ё (қиёмат кунида бандалари ўртасида ҳукм қилиш учун) Парвардигорингизнинг келишини ёки Парвардигорингизнинг оятларидан – қиёмат аломатларидан айримлари келишини кутмоқдалар холос. Парвардигорингзнинг айрим оятлари келадиган кунда эса илгари иймон келтирмаган ёки иймонда яхшилик касб қилмаган бирон жонга энди келтирган иймони фойда бермас. Айтинг: «Кутаверинглар! Биз ҳам кутгувчилармиз!» (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), сиз динларини бўлиб, ўзлари ҳам турли тўдаларга – ҳизбларга бўлиниб олган кимсалар тўғрисидан бирон нарсада масъул эмассиз (яъни улар сизга уммат эмаслар). Уларнинг ишлари фақат Аллоҳнинг ўзига ҳавола. Кейин (қиёмат кунида) У Зот улдарга қилиб ўтган ишларининг хабарини берур. Ким бирон чиройли амал қилса, унга ўн баробар қилиб (қайтарилур). Км бирон ёмон иш қилса, фақат ўшанинг баробарида жазоланур ва уларга зулм қилинмас. Айтинг: «Мени Парвардигорим тўғри йўлга, рост динга – ҳақ йўлга мойил бўлган Иброҳимнинг миллатига ҳидоят қилди. У мушриклардан ўлмаган эди. 162-163. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), айтинг: «Албатта намозим, ибодатларим, (яъни қиладиган қурбонликларим) ҳаёту мамотим бутун оламларнинг Парвардигори бўлмиш Аллоҳ учундир. У Зотнинг биронта шериги йўқдир. Мен мана шунга (яъни ягона Аллоҳга иҳлос-ибодат қилишга буюрилганман). Ва мен бўйсингувчиларнинг аввалги – пешқадамиман. Айтинг: «Аллоҳдан ўзгани Парвардигорим дейинми?! Ахир у барча нарсанинг Парвардигори-ку?! Ҳар бир жоннинг қилган гуноҳи фақат ўз зиёнига бўлур. Ҳеч бир кўтаргувчи (яъни гуноҳкор жон) ўзга (жон)нинг юкини (яъни гуноҳини) кўтармас. Кейин Парвардигорингизга қайтишларингиз бордир. Бас, у сизларга ихтилоф қилиб ўтган нарсаларингизнинг (яъни қиёматнинг) хабарини берур. У сизларни ерда (ўтиб кетган ота-боболарингиздан кейин ҳалифа-ўринбосарлар қилиб қўйган ва ўзи ато этган неъматлар билан сизларни имтиҳон қилиш учун айримларингиздан (ризқу-рўз ва куч-қувватда) юқорироқ даражаларга кўтариб қўйган Зотдир. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), албатта Парвардигорингиз тезда жазолагувчидир. Албатта у мағфиратли, меҳрибондир. |