Главная страница

уръони карим


Скачать 1.49 Mb.
Названиеуръони карим
Дата05.03.2022
Размер1.49 Mb.
Формат файлаdocx
Имя файлаQURON.docx
ТипДокументы
#383717
страница17 из 119
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   119

«Аъроф»сураси



Маккада нозил бўлган бу сура 206 оятдан ташкил топган.

У пайғамбарлар ҳақида батафсил ҳикоя қилган биринчи сурадир. Унда Нуҳ, Ҳуд, Солиҳ, Лут, Шуъайб ва Мусо пайғамбарларнинг қиссалари сўзланади. Аввало шайхул- анбиё пайғамбарлар оқсоли Нуҳ қиссаси ҳикоя қилиниб, у зотга ўз қавмлари тарафидан бўлган қайсарлик ва исёнлар натижасида уларнинг тўфон балосига гирифтор этилганликлари эслатиб ўтилади.

Бу сурада пайғамбарлардан хусусан Мусо алайҳиссаломнинг қиссалари батафсил зикр қилиниб, у зот билан золим Фиръавн ўртасида бўлиб ўтган можароларга тўхтаб ўтилади ва бани Исроилга берилган ноз-неъматлар, Аллоҳнинг амр-фармонларидан бош тортганларидан кейин эса бошларига тушган бало-мусибатлар ҳикоя қилинади. Бу сурада ҳам бошқа Макка сураларида бўлгани каби сўз исломнинг асос-моҳияти бўлмиш Аллоҳнинг бирлиги, тирилиш ва жазо ҳақ экани ҳамда ваҳий ва пайғамбарлик ҳақиқати устида боради. Суранинг аввалида Муҳаммад алайҳиссаломга тушган буюк мўъжиза Қуръон ҳақида сўзланиб, у бутун инсоният учун буюк илоҳий неъмат эканлиги, бинобарин, дунё ва охират саодатига эришиш учун унинг йўл-йўриқ ва панд- насиҳатларига амал қилиб бориш лозимлиги уқтирилади.

Яна бу сурада Аллоҳ берган илмни мол-дунё топиш учун, бировларга зиён етказиш йўлида суиистеъмол қилган олимлар қаттиқ қораланиб, улар тиллари осилиб, ҳансираб турадиган итларга ўхшатилади. Ва ниҳоят, бу сурада қиёмат кунидаги ҳолат тасвирланади. У куни кишилар уч тоифага бўлинадилар: ҳаётларини иймон ва яхши амаллар билан ўтказган кишилар аҳли жаннат; кофирлик ва ўзларига ҳам, ўзгаларга ҳам ёмонлик қилиш билан ўтган кимсалар дўзах эгалари бўладилар; қилган яхшиликлари билан ёмонликлари баробар кимсалар эса «Аъроф» эгалари бўладилар. Аъроф – жаннат билан дўзах ўртасини ажратиб турадиган девор бўлиб, учинчи тоифага мансуб одамлар унинг устида Аллоҳ ўзларини жаннатгами ёки дўзахгами ҳукм қилишини кутиб туради. Бу сурада мана шу ҳолатнинг тасвири ўз ифодасини топгани учун «Аъроф - жаннат билан дўзах ўртасини ажратиб турадиган девор» деб аталган.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман).


  1. Алиф, Лом, Мим, Сод.

  2. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом, бу Қуръон) сизга унинг ёрдамида кофирларни (Аллоҳнинг азобидан) огоҳлантиришингиз учун ва мўъминлар учун бир эслатма бўлиб нозил қилинган китобдир бас, кўнглингизда у сабабли танглик (шубҳаланиш) бўлмасин!

  3. (Эй инсонлар), сизларга Парвардигорингиздан нозил қилинган нарсага (Китобга) эргашингиз, (Аллоҳни қўйиб ўзга) «дўстларга» эргашмангиз! Камдан-кам панд-насиҳат олурсизлар.

  4. (Бизнинг амримизга итоат қилмаган) қанчадан қанча қишлоқни ҳалок қилдик – бас, уларга азобимиз тун уйқусида ёки туш уйқусида (яъни кундузи) келди.

  5. Бизнинг азобимиз келган вақтида улар бирон даъво қила олмадилар. Магар «бизлар (ўзимизга) зулм қилдик» дея олдилар, холос.

  6. Энди албатта биз ўзларига пайғамбар юборилган кишилар билан ҳам, (уларга)

юборилган пайғамбарлар билан ҳам савол-жавоб қилурмиз.

  1. Энди албатта уларга билган ҳолимизда, (қилиб ўтган ишлари ҳақида) сўйлаб берурмиз. (Зотан), биз ғойиб-йўқ эмас эдик, (балки барча нарсага гувоҳ бўлиб турган эдик).

  2. (Амалларни) тўғри тортишлик ўша куни бўлур. Бас, кимнинг тортилган (яхши амаллари) оғир келса, ана ўшалар нажот топгувчилардир.

  3. Кимнинг тортилган (яхши амаллари) енгил бўлса, бас, улар бизнинг оятларимизга (кофир бўлиш билан) зулм қилиб ўтганлари сабабли ўзларига зиён қилган кимсалардир.

  4. (Эй инсонлар), аниқки, биз сизларга ерда имкониятлар бериб, сизлар учун унда тирикчилик воситаларини пайдо қилдик. Сизлар эса камдан-кам шукр қилурсизлар.

  5. Аниқки, биз сизларни яратдик, сўнг сизларга сурат бердик, сўнгра фаришталарга:

«Одамга сажда қилинглар», дедик, бас, улар сажда қилдилар. Магар Иблис сажда қилгувчилардан бўлмади.

  1. (Аллоҳ) деди: «Мен сенга буюрган пайтимда сени сажда қилишдан нима тўсди?»

«Мен ундан (Одамдан) яхшироқман. Мен оловдан яратгансан, уни эса лойдан яратдинг», деди у.

  1. (Аллоҳ) деди: «У ҳолда ундан (жаннатдан) тушгин! Сен учун унда кибру ҳаво қилиб юриш жоиз эмас. Бас, чиқ! Албатта сен хор бўлгувчилардандирсан».

  2. «Менга улар тириладиган кунгача (қиёматгача яшаш учун) муҳлат бер», деди у.

  3. (Аллоҳ) деди: «Сен муҳлат берилганлардансан».

  4. У айтди: «Қасамки, энди мени йўлдан озирганинг сабабли мудом сенинг туғри йўлинг устида уларни (Одам болаларини) кутиб ўтирурман.

  5. Сўнгра уларга олдиларидан ва ортларидан, ўнгу сўлларидан келиб (тўғри йўлдан оздирурман) ва (оқибатда) уларнинг кўпларини (берган неъматларингга) шукр қилган ҳолларида топмайсан».

Изоҳ:Юқоридаги оятларда нима сабабдан Иблис жаннатдан маҳрум бўлгани зикр қилинди. У мутакаббирлиги сабабли улуғ даргоҳдан қувилди. Лекин унга то қиёматгача ўлмасдан яшаш имкони берилди ва у доимо Аллоҳнинг бандаларини тўрт тарафдан келиб адаштиришга қасам ичди. Демак, инсон бу ҳаёти дунёда тўғри йўлдан озмасдан яшаши учун тўрт томондан келган турли йўлларга – оқимларга эргашмасдан, фақат осмондан Аллоҳ таъоло ҳузуридан тушган Қуръон йўлига юргандагина шайтоннинг васавасаларидан халос бўлади ва нажот топади.

  1. (Аллоҳ) айтди: «Ундан (жаннатдан) жирканч ва мағлуб ҳолда чиқ! Қасамки, улардан кимда-ким сенга эргашса, албатта жаҳаннамни сизларнинг барчаларингиз (сен ва сенга эргашганлар) билан тўлдирурман.

  2. Эй Одам, сен эса жуфтинг (Ҳавво) билан жаннатни маскан тутиб, хоҳлаган жойингиздан таомланинг. Фақат мана бу дарахтга яқинлашмангки, у ҳолда золимлардан бўлиб қолурсиз.

  3. Сўнг шайтон уларга ўзларидан ҳам беркитилган авратларини ояиб юбориш учун васвасага солди ва: «Парвардигорингиз фақат фаришталарга айланмаслигингиз ёки (жаннатда) абадий яшаб қолмаслигингиз учунгина сизларни бу дарахтдан қайтарди», деди.

  4. Ва уларга: «Албатта мен сизларга холисларданман», деб қасам ичди.

  5. Бас, (шайтон) алдов билан уларни (тубан ҳолатга) тушириб қўйди. Ўша дарахтдан тотиб кўришган эди, (устларидаги либослари тушиб кетиб) авратлари очилиб қолди ва ўзларини жаннат япроқлари билан тўса бошладилар. (Шунда) уларга Парвардигорлари нидо қилди: «Мен сизларни бу дарахтдан қайтармаганмидим ва албатта шайтон сизларнинг очиқ душманингиз, демаганмидим?»

Изоҳ:Ушбу оятда авратларни очиб юриш Одат ота замонларидан бошлабоқ жирканч иш эканига ва бундай беҳаёлик жаннатдан маҳрум бўлишга сабабчи эканига очиқ далолат ва ақл эгалари учун ибрат бор.

  1. Уларга: «Парвардигоро, бизлар ўз жонимизга жабр қилдик. Агар ўзинг бизларни мағфират қилмасанг ва бизларга раҳм-шафқат кўрсатмасанг шубҳасиз, зиён кўргувчилардан бўлиб қолурмиз», дедилар

  2. (Аллоҳ) айтди: «Бир-бирингизга (яъни шайтон инсонга, инсон шайтонга) душман бўлган ҳолингизда (жаннатдан) тушингиз. Энди сизлар учун маълум бир вақтгача (яъни ажалингиз етгунча) ерда қарор топиб ўрнашиш ва фойдаланиш бор».

  3. (Аллоҳ) айтди: «Сизлар унда яшайсизлар ва унда ўлурсизлар ва ундан (қайта тирилиш кунида ҳисоб-китоб учун) чиқарилурсизлар».

  4. Эй одам болалари, биз сизларга авратларингизни беркитадиган либосни ҳам ясан- тусан (либосни) ҳам туширдик. (Ҳаммасидан) яхшироқ либос тақво либосидир. Бу – Аллоҳнинг (фазлу марҳаматига далолат қилгувчи) оятларидандир. Шояд эслатма (панд-насиҳат) олсалар.

  5. Эй одам болалари, шайтон оталарингизнинг авратларини ўзларига кўрсатиш (яъни уятли аҳволга солиб қўйиш) учун уларнинг либосларини ечиб, жаннатдан чиқаргани каби, сизларни ҳам алдаб қўймасин. Чунки у ва унинг малайлари сизларни ўзингиз билмайдиган тарафдан кўриб турадилар (яъни улар сизларни қандай алдаганини сезмай қолишларингиз мумкин). Албатта биз шайтонни иймонсиз кимсларга дўст қилиб қўйганмиз.

  6. Улар қачон бирон бузуқ иш қилсалар (масалан, улар Каъбани яланғоч ҳолларида тавоф қилар эдилар): «Ота-боболаримизни шундай ҳолда топганмиз. Буни бизга Аллоҳ буюрган», дейдилар. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), айтинг: «Аллоҳ ҳеч қачон бундай бузуқ ишларга буюрмайди. Аллоҳ шаънига (ўзингиз) билмайдиган нарсаларни айтаверасизларми?!

  7. Айтинг: «Парвардигорим адолатга буюргандир. Ҳар сажда чоғида ўзларингизни тикиб қўйингиз (яъни бор вужудингиз билан сидқидилдан сажда қилингиз) ва У Зотга динингизни холс қилган ҳолда дуо-илтижо этингиз. Сизларни бошлаб яратган ҳолига қайтурсиз (яъни аввал сизларни йўқдан бор қилгани каби, қиёмат кунида яна ҳисоб- китоб учун қабрларингиздан чиқарур).

  8. У Зот бир гуруҳни ҳидоят қилди, бошқа бир гуруҳга эса йўлдан озиш ҳақ бўлди. Чунки улар Аллоҳни қўйиб, шайтонларга дўст тутуниб олганлар-да, яна ўзларини ҳидоят топгувчилар, деб ҳисоблайдилар.

  9. Эй одам болалари, ҳар бир сажда чоғида зийнатланингиз (яъни тоза либосда бўлингиз) ҳамда (хоҳлаганингизча) еб-ичаверинглар. Фақат исроф қилманглар. Зотан У исроф қилгувчи кимсаларни севмас.

  10. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), айтинг: «Аллоҳ бандалари учун чиқарган безак (либосларни) ва ҳалол-пок ризқни ким ҳаром қилди?» Айтинг: «Улар (яъни безак ва ҳалол ризқлар) ҳаёти дунёда иймон эгалари учун (бўлиб, кофирлар ҳам уларга шерик бўлур), қиёмат кунида эса фақат (мўъминларнинг) ўзларига хосдир». Биз биладиган қавм учун оятларни мана шундай муфассал қилурмиз.

  11. Айтинг: «Парвардигорим фақатгина ошкор ва яшириш бузуқликларни, (барча) гуноҳ ишларни, ноҳақ зулм қилишни ва Аллоҳга (шерик эканлигига) ҳеч қандай ҳужжат тушурмаган нарсаларни шерик қилиб олишингизни ҳамда Аллоҳ шаънига билмайдиган нарсаларни гапиришингизни ҳаром қилган холос».

  12. Ҳар бир жамоат-қавм учун ажал бордир. Бас, қачон уларга ажаллари келса, уни бирон соатга кетга ҳам, илгарига ҳам сура олмайдилар.

  13. Эй одам болалари, ҳар қачон сизларга ўзларингиздан бўлган пайғамбарлар менинг оятларимни сўзлаган ҳолларида келганларида, кимда-ким (ширкдан) сақланиб, (ўзини) ўнглаб олса, бас, уларга ҳеч қандай ҳавф-хатар йўқдир ва улар ғамгин бўлмайдилар.

  14. Бизнинг оятларимизни ёлғон деган ва улардан кибру ҳаво билан (юз ўгирган) кимсалар эса дўзах эгаларидир. Улар у жойда (дўзахда) абадий қолгувчидирлар.

  15. Аллоҳ шаънига ёлғон тўқиган, ёки унинг оятларини ёлғон деган кимсадан ҳам золимроқ ким бор?! Уларга китобдан (Лавҳул-маҳфуздан) бўлган ризқ-рўзлари етиб боргач, жонларини олгувчи элчиларимиз – ўлим фаришталари келиб: «Аллоҳни қўйиб илтижо қилиб ўтган бутларингиз қани (келиб сизларини ўлимдан қутқармайдиларми)?», деганларида, улар: «Улар биздан ғойиб бўлиб қолдилар», дейишади ва ўзларининг зиёнларига кофир бўлганликларига ўзлари гувоҳлик беришади.

  16. (Аллоҳ) айтур: «Сизлардан илгари ўтган жин ва инсдан иборат (кофир) миллатлар билан бирга дўзахга кирингиз! Қачон бир жамоат (ўша дўзахга) кирганида, шеригини (яъни ўзини йўлдан урганларни) лаънатлайди. Қачонки унда (дўзахда) ҳаммалари топишишгач, кейингилари (эргашганлар) аввалгилари (бошлиқлари) ҳақида:

«Парвардигоро, ана ўшалар бизларни йўлдан оздирганлар, бас, уларга дўзах азобини икки баробар қилгин», дейдилар. (Аллоҳ) айтур: «Ҳар бирингиз учун икки баробар азоб бўлур, лекин сизлар билмайсизлар».

  1. Аввалгилари эса кейингиларига: «Сизларнинг биздан бирон афзаллик томонингиз йўқдир, бас, қилиб ўтган (гуноҳларингизга) яраша азобингизни тотаверинглар», дейдилар.

  2. Албатта бизнинг оятларимизни ёлғон деган ва улардан кибру ҳаво билан (юз ўгирган) кимсалар учун ҳаргиз само эшиклари очилмас ва токи туя игна тешигидан

ўтмас экан, улар ҳам жаннатга кира олмаслар (яъни ҳеч қачон жаннатга кира олмаслар). Биз жинояткор-осийларни мана шундай жазолагаймиз.

  1. Улар учун жаҳаннамдан тўшак, устларидан эса (оловдан бўлган) чойшаблар бўлур. Биз золимларни мана шундай жазолагаймиз.

  2. Иймон келтириб, яхши амаллар қилган зотлар – биз ҳеч бир жонни тоқатидан ташқари нарсага таклиф қилмаймиз улар жаннат эгалари бўлиб, унда абадий қолажаклар.

  3. Уларнинг остларидан дарёлар оқиб турар экан, кўнгилларидан (бир-бирларига нисбатан бўлган) ғиллу-ғашликларни тортиб олурмиз ва улар: «Бизларни бу (неъматларга) йўллаган Зот – Аллоҳга ҳамду сано бўлгай. Агар бизни Аллоҳ ҳидоят қилмаганида, ҳаргиз йўл топа олмас эдик. Ҳақиқатдан Парвардигоримизнинг пайғамбарлари ҳақ динни келтирган эканлар», дейдилар ва уларга: «Қилиб ўтган (яхши) амалларингиз сабабли сизларга мерос қилиб берилган жаннат мана шудир», деб нидо қилинур.

44-45. (Шунда) жаннат эгалари дўзах эгаларига қараб: «Бизлар Парвардигоримиз берган ваъданинг (яъни жаннат ва ундаги неъматларнинг) ҳақ эканини кўрдик. Сизлар ҳам Парвардигорингиз ваъда қилган нарсанинг (яъни дўзах ва ундаги азоб- уқубатларнинг) ҳақ эканини кўрдингизми?!» деганларида, улар: «Ҳа», дейдилар. Бас, уларнинг ўрталарида бир жарчи: «Аллоҳнинг йўлидан тўсадиган ва уни бузишни истайдиган, ўзлари охиратга ишонмайдиган кимсалар бўлган золимларга Аллоҳнинг лаънати бўлгай», деб жар солур.

  1. Уларнинг (жаннат эгалари билан дўзах эгаларининг) ўрталарида тўсиқ бўлиб, у деворлар устидан ҳаммани (яъни жаннатиларни ҳам, дўхзахиларни ҳам) сиймоларидан таниб оладиган кишилар бўлур. Улар жаннат эгаларига: «Сизлар тинчлик-омонлик бўлгай», дейдилар. Ўзлари эса таъма қилган – истаган ҳолларида унга (жаннатга) кира олмайдилар.

  2. Қачон кўзлари дўзах эгалари тарафга бурилиб қолса: «Парвардигоро, бизларни бу золим қавм билан бирга қилиб қўймагайсан», дейдилар.

48-49. Аъроф эгалари (яъни қилган яхши амаллари билан ёмон амаллари баробар келиб, жаннати ҳам, дўзахи ҳам бўлмай, ўртаъда аъроф деворлар устида турган кишилар) сиймоларидан таниб олган кишиларига (яъни дўзахиларга) нидо қилиб дедилар: «Тўплаган молу дунёингиз ва қилган кибру ҳавоингиз сизларга асқотмабди- ку! Сизлар: «Аллоҳ уларга бирон раҳмат-марҳамат етказмайди, деб қасам ичган кишилар ана у (ҳаёти дунёдан камбағал-бечоралик билан ўтган мўъмин- мусулмон)ларми». (Ахир уларга): «Жаннатга киринглар, сизлар учун ҳеч қандай ҳавф- хатар йўқ ва сизлар ҳеч ғамгин бўлмайсизлар» (дейилди-ку)?!

50-51. Дўзах эгалари жаннат эгаларига: «Бизларга ҳам сувдан ё Аллоҳ сизларни баҳраманд қилган нарсалардан тўкинглар», деб нидо қилганларида, улар: «Аллоҳ бу неъматларини динларини ҳазил-мазаҳ қилиб олган ва ҳаёти дунёга алданиб қолган кофирларга ҳаром қилгандир», дедилар. Бас, бу кун улар бугунги учрашувни унутиб қўйганлари ва бизнинг оятларимизни инкор қилувчи бўлганлари каби, биз ҳам уларни

«унутиб қўярмиз».

  1. Ҳақиқатан биз уларга (Макка аҳолисига) ўз билимимиз билан муфассал баён қилган бир китоб (Қуръон)ни келтирдикки, у (Қуръон) иймон келтиргувчи қавм учун ҳидоят ва раҳматдир.

  2. Улар эса (бу китобнинг) таъвийл-оқибатини (яъни ундаги оятлар ҳақ эканлиги исботланишини) кутадилар, холос. Унинг таъвийли келадиган кунда илгари уни унутган (яъни ундан юз ўгирган) кимсалар: «Парвардигоримизнинг пайғамбарлари ҳақ динни келтирган эканлар, энди бизни қўллайдиган қўлловчилар бормикан ёки қилиб ўтган (ёмон) ишларимиздан бошқа (эзгу) амалларни қилиш учун (яна дунёга) қайтарилармиканмиз», деб қоладилар. Улар ҳақиқатан ўзларига зиён қилдилар ва ўзлари тўқиб олган бутлари улардан ғойиб бўлди.

  3. (Эй инсонлар), албатта Парвардигорингиз – Аллоҳ шундай зотдирки, осмонлар ва ерни олти кунда яратиб, сўнгра ўз аршига ўрнашди. У кечани (қоронғуликни) кундузга ўрар (ва кеча-кундузни) шошилган ҳолда қувиб юрар. У қуёш, ой ва юлдузларни ўз амрига бўсунтирилган ҳолда (яратди). Огоҳ бўлингизким, яратиш ҳам, буюриш ҳам ёлғиз Уникидир. Барча оламлар Парвардигори Аллоҳ баракотли – буюкдир.

  4. (Эй мўъминлар), сизлар Парвардигорингизга тазарруъ билан ичингизда (махфий) дуо-илтижо қилингиз. Зотан У ҳаддан ошувчи кимсаларни (яъни эл кўзига кўрсатиш учун риёкорлик қилувчиларни) севмас

  5. Ва (Аллоҳнинг дини билан) ўнглаб қўйилганидан кейин ерда (куфр йўлини тутиб) бузғунчилик қилмангиз! Сизлар У Зотга (азобидан) қўрқиб, (раҳматидан) умидвор бўлган ҳолингизда дуо-илтижо қилингиз. Зеро Аллоҳнинг раҳмати чиройли амал қилувчиларга яқиндир.

  6. У шундай Зотки, ўз раҳматининг (яъни ёмғирнинг) олдидан хушхабар қилиб шамолларни юборур. Қачонки улар вазмин булутларни кўтариб келгач, биз уни (булутни, чанқоқ) ўлик шаҳарга ҳайдаймиз. Бас унга сув-ёмғир ёғдириб, унинг ёрдамида ҳар турли мевалар чиқарурмиз. Биз ўликларни ҳам (ўз жойларидан) мана шундай чиқарурмиз. Шояд эслатма-ибрат олсангизлар.

  7. Пок шаҳар ернинг гиёҳи Парвардигорининг изни-иродаси билан (осон) униб чиқур. Нопок (яъни шўр, тошлоқ) ерники эса фақат қийинчилик-машаққат билангина чиқур. Биз шукр қиладиган қавм учун оят-аломатларимизни мана шундай баён қилиб берурмиз.

Изоҳ:Мазкур оят панд-насиҳатни олиб, унга амал қилгувчи иймонли киши билан насиҳатни олмайдиган ва эшитган гапидан таъсирланмайдиган диёнатсиз кимса ҳақидаги ибратли мисолдир.

  1. Қасамки, биз Нуҳни ўз қавмига пайғамбар қилдик. Бас, у: «Эй қавмим, Аллоҳга ибодат қилинглар. Сизлар учун ундан ўзга бирон илоҳ йўқдир. Албатта мен сизларни буюк кун (қиёмат кунининг) азоби(га гирифтор бўлишингиз)дан қўрқаман», деди.

  2. (Шунда) унинг қавмидан (зодагон) одамлар: «Биз сенинг очиқ залолатда эканлигингни кўрмоқдамиз», дейишди.




  1. У айтди: «Эй қавмим, мен мутлақо залолатда эмасман. Балки мен барча оламларнинг Парвардигори тарафидан юборилган пайғамбарман.

  2. Мен сизларга Парвардигоримнинг (менга буюрган) вазифаларини етказурман ва сизларга насиҳат қилурман ҳамда мен Аллоҳ тарафидан сизлар билмайдиган нарсаларни билурман.

  3. Сизларни (охират азобидан) огоҳлантириш учун ва тақводор бўлишингиз ҳамда (Аллоҳнинг) раҳматига эришишингиз учун сизларга Парвардигорингиздан бўлган эслатма (огоҳлантириш) ўзингиздан бўлган бир киши зиммасида (яъни менинг зиммамда) келганидан ажабландингизми?»

  4. Бас, уни ёлғончи қилдилар. Шунда биз уни ва у билан бирган бўлган (унга иймон келтирган) зотларни кемада қутқардик ва бизнинг оятларимизни ёлғон деган кимсаларни ғарқ қилиб юбордик. Чунки улар (кўнгиллари) кўр бўлган қавм эдилар.

  5. Од қавмида ўз биродарлари Ҳудни (пайғамбар қилдик). У айтди: «Эй қавмим, Аллоҳга ибодат қилингиз. Сизлар учун ундан ўзга бирон илоҳ йўқдир. Ахир (унинг азобидан) қўрқмайсизларми?!»

  6. (Шунда) унинг қавмидан кофир бўлган одамлар: «Биз сенинг нодон эканингни кўриб турибмиз ва албатта биз сени ёлғончилардан, деб ўйламоқдамиз», дейишди.

  7. У айтди: «Эй қавмим, мен нодон эмасман, балки мен барча оламлар Парвардигори тарафидан (юборилган) пайғамбарман.

  8. Мен сизларга Парвардигоримнинг вазифаларини (буюрганларини) етказурман ва мен сизлар учун ишончли насиҳат қилгувчиман».

  9. Сизларга Парвардигорингиздан бўлган эслатма (сизларни охират азобидан) огоҳлантириши учун ўзингиздан бўлган бир киши зиммасида келганидан ажабландингизми? (Аллоҳ) сизларни Нуҳ қавмидан кейин халифа (ўринбосар) қилиб қўйганини ва куч қувватингизни зиёда қилиб яратганини эслангиз. Бас, Аллоҳнинг неъматларини эслангиз, шояд нажот топурсиз.

  10. Улар: «Сен бизга, ёлғиз Аллоҳга ибодат қилишимиз ва ота-боболаримиз сиғиниб ўтган бутларни тарк қилишимиз учун келдингми? У ҳолда агар ростгўй кишилардан бўлсанг, бизга ваъда қилаётган нарсангни (яъни Аллоҳнинг азобини) келтиргин-чи», дедилар.

  11. У айтди: «Энди устингизга Парвардигорингиз томонидан азоб ва ғазаб тушиши аниқ бўлди. Мен билан ўзингиз ва ота-боболарингиз қўйиб олган (бутларингизнинг) номлари ҳақида баҳслашмоқчисизлар? Ахир Аллоҳ (уларга ибодат қилиш жоиз экани ҳақида) бирон ҳужжат тушурмаган-ку! Энди (Аллоҳнинг азобига) кўз тутаверинглар. Мен ҳам сизлар билан бирга кутгувчиларданман».

  12. Бас, унга (Ҳудга) ва у билан бирга бўлган (мўъмин) зотларга ўз раҳмат- марҳаматимиз билан нажот бердик ва бизнинг оятларимизни ёлғон деган кимсаларнинг думларини қирқдик (ҳалок қилдик). Улар мўъмин эмас эдилар.

  13. Самуд (қавмига) ўз биродарлари Солиҳни (пайғамбар қилдик). У айтди: «Эй қавмим, Аллоҳга ибодат қилингиз. Сизлар учун ундан ўзга бирон илоҳ йўқдир. Сизларга Парвардигорингиз томонидан ҳужжат – мана бу Аллоҳ (юборган) туя сизлар учун оят-мўъжиза бўлиб келди. Бас, уни Аллоҳнинг ерида еб-ичиб юрган ҳолида қўйиб

юборинглар ва унга бирон ёмонлик етказмангларки, у ҳолда сизларни аламли азоб ушлайди (азобга йўлиқасизлар)».

Изоҳ:Ривоят қилишларича, Солиҳ пайғамбарнинг қавми ундан ҳақ пайғамбар эканини тасдиқловчи бирон мўъжиза кўрсатишини талаб қилганларида, пайғамбар уларнинг кўз ўнгларида бир харсанг тошни тирик туяга айлантирадилар ва уни сўймай – ўлдирмай ўз ҳолига ташлаб қўйишларини буюрадилар. Акс ҳолда бошларига бало келиши ҳақида уларни огоҳлантирадилар.

  1. «Сизларни Од (қавми)дан кейин халифа қилиб қўйганини ва сизларга ернинг текисликларига (ёзлик) қасрлар қуриб олишингиз, тоғлик жойларида (қишлик) бошпаналар йўниб (тиклаб) олишингиз учун маскан берганини эслангиз! Бас, Аллоҳнинг неъматларини эслангиз ва ерда бузғунчилик қилиб санқиб юрмангиз!»

  2. (Шунда) унинг қавмидан бўлган мутакаббир кимсалар бечораларга уларнинг ораларидаги мўъмин бўлган зотларга: «Сизлар Солиҳни Парвардигори тарафидан юборилган пайғамбар деб билурмисизлар?», дейишди. Улар айтдилар: «Албатта, биз унинг воситасида юборилган нарсага (динга) иймон келтиргувчимиз».

76-77. Мутакаббир кимсалар эса: «Биз сизлар иймон келтирган динга кофирмиз», дейишди-да, туяни сўйиб юборишди ва Парвардигорларининг амридан юз ўгиришди ҳамда: «Эй Солиҳ, агар сен ростдан ҳам пайғамбарлардан бўлсанг, бизга ваъда қилган нарсангни (яъни Аллоҳнинг азобини) келтир-чи?» дейишди.

  1. Бас, уларни даҳшатли зилзила тутиб, турган жойларида тўкилдилар (ҳалок бўлдилар).



  1. Кейин (Солиҳ) улардан юз ўгириб, (ўзича) деди: «Эй, қавмим, мана, ман сизларга Парвардигоримнинг вазифасини – динини етказдим ва сизларга насиҳатлар қилдим. Лекин сизлар холис насиҳат қилгувчиларни севмайсиз».

80-81. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), эсланг, Лут (пайғамбар) ўз қавмига: «Шудай бузуқлик қиласизларми? Ахир сизлардан илгари бутун оламлардан бирон кимса бундай қилмаган эди-ку?! (Наҳотки) сизлар хотинларингизни қўйиб, шаҳват билан (нафсингизни қондириш учун) эркакларга борсангиз?! Йўқ, сизлар ҳаддан ошувчи қавмдирсиз», деган эди.

  1. Қавмнинг жавоби эса фақат мана бундай дейишлари бўлди: «Уларни (яъни Лут ва тобеларини) қишлоғингиздан чиқариб юборингиз. Чунки улар ҳаддан ортиқ покиза одамлар экан».

  2. Бас, биз унга ва аҳлига (яъни Лут ва унга тобе бўлган зотларга) нажот бердик. Магар унинг хотини (нажот топмади, чунки у Аллоҳнинг азобида) қолиб ҳалок бўлгувчилардан эди.

  3. Биз уларнинг устига даҳшатли ёмғир – тош ёғдирдик. Ана энди жиноятчи – осий қавмнинг оқибати (қисмати) қандай бўлганини кўринг.

  4. Мадян қавмига ўз биродарлари Шуайбни (пайғамбар қилдик). У айтди: «Эй қавмим, Аллоҳга ибодат қилингиз. Сизлар учун Ундан ўзга бирон илоҳ йўқдир. Сизларга Парвардигорингиз тарафидан очиқ ҳужжат (яъни дин) келди. Бас, ўлчов ва тарозини тўла тортингиз ва одамларнинг нарсаларидан уриб қолмангиз ҳамда ер

(пайғамбарлар юбориш билан) ўнглаб қўйилганидан кейин унда бўлсангизлар, мана шу ўзларингиз учун яхшироқдир.

  1. Ҳар кўчада (кишиларни) қўрқитиб ва Аллоҳга иймон келтирган зотларни Унинг йўлидан тўсибҳамда у йўлни бузишга ҳаракат қилиб ўтирмангиз! Озчилик (яъни куч- қувватсиз, ночор) бўлган пайтингизда сизларни купайтирганини (яъни куч-қудратли, азиз қилганини) эслангиз ва бузғунчи кимсаларнинг оқибати (қисмати) қандай бўлганини кўрингиз.

  2. Агар сизлардан бир тоифа менга юборилган динга иймон келтириб, бошқа бир тоифа эса иймон келтирмаса, у ҳолда то Аллоҳ ўртамизда ўз ҳукмини чиқаргунича (яъни ким ҳақ, ким ноҳақ эканлиги маълум бўлгунча) сабр қилингиз! У ҳукм қилгувчиларнинг яхшироғидир».
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   119


написать администратору сайта